Берилган дарс биринчи ярим йилликда ўтган материални-такрорлашга асосланган.Ўқувчилар узунлик,масса,ҳажм тўғрисида биладиган тушунчаларин бекитишга асосланган топшириқлар билан қатор шу тушунчаларини орттирадиган топшириқлар ҳам бажаради.Бу дарсда ўлчамларнинг ифодасини ҳисоблаш билан уларнинг айирмаларини таққослашга алоҳида назар ташланади. Кириш топшириқ.Ўқувчилар билимини янада ривожлантириш учун дарс мавзусига асосланган суҳбат юргизинг,суҳбат сўнгида пастдаги ўлчамларни эсга туширинг: узунлик,масса,ҳажм сантиметр билан метр-узунлик ўлчам бирликлари: 10 см═1дм килограмм-массанинг ўлчам бирлиги: литр-ҳажмнинг ўлчам бирлиги:Жисмнинг узунликлари қандай? Берилган топшириқни бутун синф билан бажаришни бошланг. Уқувчилардан рамсга аниқлаб қарашларини,ўчирғич,қайчининг ва чизғичнинг узунликларини ўлчашни илтимос қилинг.Ўқувчилар аввалллари ҳам чизғичнинг узунлигини аниқлаганлар.аммо бу дарсдаги топшириқнинг ўзгачалиги мана бундай:узунликни ўлчаш чизғичдаги 0 сонидан бошланади.Шундай қилиб,ўқувчиларга қадамларни сонлик нур бўйича бошидаги сон билан охиридаги соннинг ўртасидаги фарқини ҳисоблаб чиқаришга тўғри келади.Хар бир буюмнинг узунлигини ҳисоблаб бўлгач дарсликдаги саволлар бўйича сухбатлашинг.Шундан кейин жуфт бўлиб иш бажаришни ташкил қилинг.Ўқувчилардан расм асосида янги саволлар тузиб,унинг жавобини тайёрлашни илтимос қилинг. ─Қайси буюм чизғичдан узун?Қанча сантиметр узун? ─Қайчи ручкадан қанча сантиметр қисқа? ─Ручка ўчиргичдан қанча сантиметр узун? ─Ўчиргич билан чизғични бир-бирига тирраштириб кўр.Иккаласининг умумий узунлиги ручкадан узун бўладими?Нимага?Уни қандай қилиб билдинг? Жавоби: Ўчиргич -5см,қайчи-11см,ручка-14 см Паровоз ўйинини ўтказиш.Бу ўйинда хафта кунларини тўрт шаҳарга тўрт тилда айтиб боради. Хафта-душанба,сешанба,чоршанба,пайшанба,жума,шанба,якшанба, Апта-дүйсенбі,сейсенбі,сәрсенбі,бейсенбі,жұма,сенбі,жексенбі Неделя-понедельник,вторник,среда,четверг,пятница,суббота,воскресения Weeks-monday,тuesday,wednsday.thursday.friday.saturday.sunday | Бажариб кўр.Топшириқни бажариш учун ўқувчиларни жуфтликга бириктиринг.Улардан расмга диққат билан қараб чиқиб,тарвуз билан бир қоп картошканинг массасин аниқлашни топширинг. Муҳокама қилиш борасида ўқувчилар авваллам бор бир пакет қантнинг(1кг) массасини ҳисоблаб,кейин тарвузнинг (4кг) массасин билишга бўладиганини айтади.Бир қоп картошканинг массасини аниқлашда масалалар бўлиши мумкин.Ундай ҳолатда пастдаги саволларнинг ёрдамига суянинг: ─Бир қоп турган тарозининг ҳолати қандай турда?(Тенг ҳолатда) ─Қандай буюмларнинг массаси тенг ёки бирдай?(Бир қоп картошка билан 1 қоп қант ва тарвуз билан 2 яшик қантнинг массаси) ─Озиқ-овқатнинг масасини аввал тарозининг қайси тамонидан бошлаб хисоблай оламиз?(2 яшик қант билан тарвуздан) ─Уларнинг массаси қандай?(6кг) ─Бир қоп картошка билан 1 яшик қантнинг массаси ҳам шундай.(6 кг) -Агар бир қоп картошка билан 1 қоп қантнинг массаси 6 кг бўлса,агар бир қоп қантнинг массаси 1 кг бўлса,у ҳолда бир қоп картошканинг массаси қанча? Жавоби: Тарвуз-4 кг,1қоп картошка-5 кг Ҳа йўқ ўйинини ўтказиш.Тўғри бўлса ҳа нотўғри бўлса йўқ жавобини беради.Масалан:Бугун душанба-йўқ Ҳозир қиш фасли-ҳа 1дм-10см-ҳа Сиз йигирма ёшдасиз-йўқ Ўйлан.Ушбу топшириқни бажариш учун жуфтлик ишни давом эттиринг.Челакка неча литр сув кетишини аниқлашни топширинг. Топшириқни бажаришни уч даврга бўлишга бўлади: Кўзанинг ҳажмини топиш.(1л)Қозоннинг ҳажмини топиш.(2л) Челакнинг ҳажмини топиш. (2л+2л+1л+1л+1л=7л) Жавоби: 7 л Ҳар бир гуруҳ ўлчов бирликларига оид постер ясайди.Вақт,узунлик,масса,ҳажм. Бажариб кўр.Берилган топшириқни гуруҳ бўлиб ишлаган маъқул.Иш бошида ўқувчилар ҳаракатининг қаторини тушунтириб,кейинчалик ўз ҳоҳиши билан иш бажаришга мумкинлик беринг.Аквариумга 20 литр сув сиғади.Ҳажми 3литр бўлган банка ва 1л бўлган кружкадан фойдаланиб аквариумга қандай тўлдириш мумкин.Идишлар моделини ясанг ва аквариумни тўлдиришнинг бир қанча усулларини кўрсатинг. Моделларнинг сиртига уларнинг ҳажмини ёзишни топширинг. Жавоби: Намуналари: Бир марта 3л ва ўн етти марта 1л; Икки марта 3л ва ўн тўрт марта 1л; Уч марта 3л ва ўн бир марта 1л; Тўрт марта 3л ва саккиз марта 1л; Беш марта 3л ва беш марта 1л; Олти марта 3л ва икки марта 1л; Йигирма марта 1л |
Ўқувчиларга «Нега?»,« Уни қаердан билдинг?»,«Нима учун?»,«Сен қандай ўйлайсан?» деган саволларни қўйингиз.Шундай ва шунга ўхшаган саволлар ўқувчиларни ўйланишга,ўз ҳаракатини тугри деб ўйлашга,фойдаланган амалларни тушинтиришга харакат қилишга,яни ўқувчиларнинг математикалик тилини ривожлантиради. | Буюмларнинг узунликларини аниқла.Ўлчаш ишлари ўқувчиларга буюм узунлигини чизғичнинг ёрдами билан уз ҳолларича аниқлашга мумкинлик беради. Жавоби: қалам солгич-14см,килт-6см,қалам-12см; Буюмларнинг массасини аниқла.Ўқувчилар ўз ҳолларича иш бажариш вақтида жуфтлик бўлиб иш бажариш натижасида ўрганган билимларини фойдаланадиган бўлади. Топшириқни бир неча бўлимга бўлиб ўрганган тугри. Жавоби: китоб-1кг,совға-2кг,тарвуз-4кг |
Баҳолаш | Ўқувчилар дарс сўнгида:ўлчамлар-узунлик,масса,ҳажм тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлайди;сантимерт ва дециметр-узунлик ўлчам бирлиги;килограмм-масса ўлчам бирлиги;литр-ҳажмнинг ўлчам бирлиги эканлигини тушинади; узунликни чизғич билан ,салмоқни тарози билан,ҳажмни ўлчагич идиш билан ўлчашни тушинади; узунлик,масса,ҳажмнинг ифодаларини бошқа хам маълумотлар ёрдами билан аниқлашни урганади. Ўқувчиларнинг дарс материалини тушиниш даражасини аниқлаш учун дарснинг давомида мусобақа юргизинг.Жуфтлик,гуруҳлик мухокамага назар ташланг.муҳокамага хар бир ўқувчи қатнашиши керак.уларнинг жавобларини эшитганда нимани тушинмаганларини аниқланг. Кундаликли бахолаш натижаси бўйича ўқувчиларга қандай ёрдам кераклигини аниқланг. Иш дафтаридаги«Ғалаба зинапояси»бўйича ўз-ўзини бахолатинг. |