Республика Президенти таъкидлаганидек: «Биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнглаш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишни» - истаётган бир даврда яшаяпмиз. Бу истак эса ёшлар таълим – тарбияси билан шуғулланаётган касб эгаларини юксак касбий тайёргарликка, ғоявий–сиёсий эътиқодга, ташкилотчилик ва бошқарувчилик малакаларига эга бўлиш лозимлигини талаб этмоқда. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий – ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. – Т.:”Ўзбекистон”, 1995, 47-бет
Ральф Уолд Эмереон.
Таълимнинг сири ўқувчига
ҳурматда бўлишдир.
Педагоглик касби -бу ўқитувчи – тарбиячининг шундайшахсий (болажонлиги, хайриҳоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги ва ҳ.к.) вакасбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, эрудицияси ва ҳ.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятки, у ўз ўқув фанини чуқур ва атрофлича билишида, педагогик – психологик ва методик тайёргарлигида, талаба – ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топиб, амалий фаолиятга қўллашида намоён бўлади.