Проблемное образование – основа самостоятельного мышления
Проблемное образование – основа самостоятельного мышления
Развитие мышление у школьников начального образования зависит от компетенции учителя. Учитель должен обучать детей используя проблемный подход. В данной статье приведены формы и методы проблемного подхода.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Проблемное образование – основа самостоятельного мышления»
МУАММОЛИ ТАЪЛИМ – МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ АСОСИ
Когон шаҳар 5 умумий ўрта таълим мактаби
бошланғич таълим ўқитувчиси
Нуралиева Гулшан Давроновна
Муаллиф муаммоли таълим ёндашувининг асослари, унинг тарихи ҳақида атрофлича маълумот берган. Муаммоли таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар, амалга оширишда қўлланиладиган таълим технологияларидан бошланғич математика дарсларида фойдаланиш усуллари ҳақида бир қанча тавсиялар келтирилган.
Калит cўзлар: Муаммоли таълим ёндашуви, муаммоли вазият, монологли баён этиш методи, фикр юритиб баён қилиш методи, диалогли баён методи, тадқиқотли топшириқлар методи, дастурлаштирилган топшириқлар методи., педагогик-психологик назария ва амалиёт, билим, кўникма, малака, шахсий сифатлар, таълим жараёни.
Мамлакатимиз ёшларининг маънавиятини шакллантириш ва қарор топтиришда, уларни касбга йўналтиришда халқ таълими тизимининг аҳамияти салмоқлидир. Шунинг учун умумтаълим фанлари мазмуни миллий мафкура, умуминсоний қадриятларга ва бой ўтмиш меросимизга асосланган бўлиши, шунингдек, мустақил ва бозор иқтисодиёти шароитида юзага чиққан давлат ва миллий эҳтиёжларни қондиришга қаратилмоғи лозим. Умумий ўрта таълим мактабларида математика фанининг мазмуни ва уни ўқитишнинг умумий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мос давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига интегратсиялашуви, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши ёш авлоднинг ўзгарувчан дунёда рақобатбардош бўлиши - ёшларимиздан фанларни мукаммал эгаллашни Математика фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича ўқув-услубий мажмуа тақозо этади. Бу эса мамлакатимиз таълим тизимига математикани ўқитишнинг халқаро стандартларни жорий этиш орқали таъминланади.
Муаммоли таълим ёндашуви - таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан биридир. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятда уларни ижодий тарзда қўллашнинг мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Муаммоли таълим мақсади – ўқитувчи томонидан таклиф этилган, махсус билим орттиришга хизмат қиладиган масала – муаммони ўқувчилар ўз ақл-идроклари билан ечишдан иборат. Муаммоли таълим қуйидагича тавсифланади: муаммоли ўқитиш мантиқий фикрлар тадбирлари (таҳлил, умумлаштириш) ҳисобга олинган
ўргатиш ва дарс бериш усулларини қўллаш қоидалари ва ўқувчиларни тадқиқот фаолиятлари қонуниятларининг (муаммоли вазият, билишга бўлган қизиқиш, талаб ва ҳ.к) тизими.
Муаммоли ўқитишнинг моҳиятини, ўқитувчи томонидан ўқувчиларнинг ўқув ишларида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва ўқув вазифаларини, муаммоларини ва саволларини ҳал қилиш орқали янги билимларни ўзлаштириш бўйича уларнинг билиш фаолиятини бошқариш ташкил этади. Бу эса билимларни ўзлаштиришнинг илмий-тадқиқот усулини юзага келтиради. Инсоннинг билиш фаолияти жараёни мантиқий билиш зиддиятларини ҳал қилишдаги обектив қонуниятлари ҳамда дидактик тамойил - муаммолиликка таянади. Психолог ва педагоглар фикрлаш муаммоли вазият, кутилмаган ҳайрат ва маҳлиё бўлишдан бошланади дейишади. Ўқитиш шароитидаги инсоннинг руҳий, эмотсионал ва ҳиссий ҳолати унга фикрлаш ва ақлий изланиш учун ўзига хос туртки вазифасини бажаради.Муаммоли вазиятнинг моҳияти шуки, у ўқувчига таниш бўлган маълумотлар ва янги фактлар, ҳодисалар (қайсики, уларни тушуниш ва тушунтириш учун аввалги билимлар камлик қилади) ўртасидаги зиддиятдир. Бу зиддият билимларни ижодий ўзлаштириш учун ҳаракатлантирувчи кучдир.
Муаммоли вазиятнинг белгилари қуйидагилар:
- ўқувчига нотаниш фактнинг мавжуд бўлиши;
- вазифаларни бажариш учун ўқувчига бериладиган кўрсатмалар, юзага келган билиш машаққатини ҳал қилишда уларнинг шахсий манфаатдорлиги.
Муаммоли ўқитишни ташкил этишда ўқитувчи ўқув материалини: монолог; фикр юритиш ва муҳокама қилиш усулида; диалогли баён қилади. Топшириқларни: эвристик; тадқиқотли ва дастурлаштирилган усулларда беради.
Монологли баён этиш методи. Ўқитувчи муаммоли вазият шароитида ўз маърузасида янги тушунчалар, фактларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиради, ўқувчиларга фаннинг тайёр хулосаларини айтиб беради.Фикр юритиб баён қилиш методи. Биринчи вариант – ўқитувчи муаммоли вазият яратиб, бор материални таҳлил қилади, хулосалар чиқаради, фикрларни умумлаштиради. Иккинчи вариант – ўқитувчи мавзуни баён этиши борасида дарсни суҳбат – маъруза шаклида олиб боради. Бунда билим орттириш жараёнининг мантиқий асосида фикр юритиб, илмий изланишнинг сунъий мантиқини яратади.
Диалогли баён методи. Бунда ўқитувчи гуруҳдаги ўқувчилар билан мулоқотда бўлади. Ўқитувчи ўзи яратган муаммоли вазиятда муаммони ўзи қўяди ва уни ўқувчилар ёрдамида ечади. Ўқувчилар муаммони қўйишда, тахминларни олдинга суришда ва гипотезаларни исбот этишда фаол
қатнашади. Дарс изланишли суҳбат, баён шаклида олиб борилади. Ўқувчилар фаолиятида ўқитишнинг репродуктив ва қисман-изланиш методлари мажмуи мавжуд бўлади.Эвристик топшириқлар методи. Бунда янги қонуниятлар, қоидалар ўқитувчи томонидан, ўқувчиларнинг иштирокида ҳам эмас, балки ўқувчилар томонидан ўқитувчи раҳбарлигида очилади. Бу метод эвристик суҳбат борасида муаммоли масала ва топшириқларни ечиш йўли билан амалга оширилади.
Тадқиқотли топшириқлар методи. Ўқитувчи ўқувчилар олдига юқори даражада муаммоли назарий ва амалий тадқиқот топшириқларини қўяди. Ўқувчи мустақил мантиқий фикр юритиб, янги тушунча ва янгича ёндашиш усулининг моҳиятини очади. Тадқиқот ишларини ташкил этиш шакллари турлича бўлиши мумкин: тажриба, фактларни йиғиш, маъруза тайёрлаш, модуллаш. Дастурлаштирилган топшириқлар методи. Бунда ўқувчилар махсус тайёрланган дидактик воситалар ёрдамида янги билимлар олади. Муаммо уч таркибий қисмдан иборат: маълум (берилган вазифа асосида), номаълум (уларни топиш янги билимларни шакллантиришга олиб келади) ва аввалги билимлар (ўқувчилар тажрибаси). Улар номаълумни топишга йўналган қидирув ишларини амалга ошириш учун зарурдир. Аввало ўқувчига номаълум бўлган ўқув муаммоси вазифаси белгиланади ва бунда унинг бажарилиш усуллари ҳамда натижаси ҳам номаълум бўлади, шунда
ўқувчилар ўзларидаги аввал эгалланган билим ва кўникмаларга асосланиб кутилган натижа ёки ечилиш йўлини излашга тушади. Шундай қилиб, ўқувчилар биладиган вазифа ва уни мустақил ҳал килиниш усули ўқув муаммоси бўла олмайди, иккинчидан, бирор вазифанинг ечилиш усулларини ва уни излаш воситаларини билишмаса ҳам ўқув муаммоси бўла олмайди.
Ўқув муаммосининг муҳим белгилари қуйидагилар:
- янги билимларни шаклантиришга олиб келадиган номаълумнинг
қўйилиши;
- ўқувчиларда номаълумни топиш йўлида изланишни амалга ошириш учун
зарур бўлган муайян билим заҳирасининг бўлиши.
Ўқув муаммосини ечиш жараёнида ўқувчилар ақлий фаолиятининг
муҳим босқичи унинг ечилиш усулини ўйлаб топиш ёки гипотеза қўйиш
ҳамда гипотезани асослашдир.
Ўқув муаммоси муаммоли саволлар билан изчил ривожлантириб
борилади ва бунда ҳар бир савол унинг ҳал қилинишида бир босқич бўлиб
хизмат қилади.
Муаммоли ўқитиш машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишнинг
муҳим томони шундаки, бунда ўқитувчи унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий
функсиясини яхши англаб олган бўлиши талаб қилинади. Ўқитувчи ҳеч
қачон ўқувчиларга тайёр ҳақиқатни (ечимни) бериши керак эмас, балки
уларга, билимларни олишга туртки бериши, машғулотларда ва ҳаёт
фаолиятларида зарур бўлган ахборот, воқеа, вақт ва ҳодисаларни онгида
қайта ишлашларига ёрдам бериши лозим бўлади.
Айрим ҳолларда ўқитувчи ўқувчиларда нафақат қизиқиш уйғотиши
керак, балки ўқув муаммосини ўзи ҳал қилиб қўймаслиги ва бошқа ҳолларда
ўқувчиларнинг, ўқув муаммосини ечишдаги мустақил ишларига раҳбарлик
қилиши лозим, натижада ўқувчиларда билимларга мустақил эришиш
қобилияти шаклланади ҳамда гипотеза қўйиш ва уни исботлаш орқали янги
ақлий ҳаракат усулларини топади ҳамда билимларни бир муаммодан бошқасига кўчириш кўникмасини ҳосил қилади, диққат ва тасаввурлари
ривожланади.
Шундай қилиб, муаммоли ўқитишнинг вазифаси, ўқувчилар томонидан
билимлар тизими ва ақлий ҳамда амалий фаолиятлари усулларини самарали
ўзлаштиришга ҳамкорлик қилиш, уларда янги вазиятда олинган билимларни
ижодий қўллаш малакасини ҳосил қилиш, билиш мустақиллиги ҳамда ўқув