Ташкилий қисм. Ўқувчилар билан соломлашиш, давомат аниқланади. Шу куннинг воқеалари, об-ҳаво тўғрисида гапириб берилади ва синфҳинг тозалиги, навбатчининг меҳнати кузатилади, лозим топилса мақтаб қуйилади.
Олдинги дарсда ўтилганлар бўйича бахолаш. Суҳбат. мунозара, баҳс тарзида ташкил қилинса яхши бўлади. Чунки олдинги дарсда шарқ меъморчилиги ва миниатюралар тўғрисида гаплашилган эди. Ким дарсда фаолроқ қатнашади, тез фикр юритади, асарларнинг таҳлилини тўғри айтади, тестларга, крассвордларга жавобни тўғри топади. Буларнинг ҳаммаси рағбатлантирилади ва баҳоланади.
Янги дарснинг баёни: Тасвирий санъат шарқ мамлакатларида миниатюра ва амалий кўринишда ҳамда меъморчиликда ривожланган. Булар ҳақида олдинги дарсда тўлиқ ўрганиб чиққанмиз. Энди худди шу каби бирор миниатюрачи рассомларнинг асарларидан бир қисмини олиб кучириб чизишимиз мумкин. Чунки кучириб чизиш орқали миниатюра санъатининг нозиклигини, рангларнинг нафислигини хис қиламиз.
Асарлардан нусха кўчириш масаласи ҳам жуда мураккаб ҳисобланади. Шунинг учун тасвирий санъат дарсларида алоҳида нусха кўчириш дарсларига соат ажратилган.
Бугун тайёр чизилган рассомларнинг асарларидан баъзиларини ўрганиб оламиз ва унинг яққол тсвиридан бир қисмини кўчириб чизамиз. Албатта кучирганда ҳам у кичкина бўлиб қолмаслиги, балки формат қоғоз варағида чиройла жойлашиши лозим. Бунга миниатюрадаги гуллар, тошлар, дарахтлар, ҳайвонларнинг кўриниши, тоғлар, қуруқликлар, одамлар ва хаказоларни олишимиз ҳам мумкин. Нусҳа кучиришда бир неча усуллар бор.
1. Суратни катакчаларга олиб уни бир неча маротаба катталаштириб олиш;
2. Суратнинг маълум бир жойини белгилаб олиб унга қараб ўзидек қилиб кучириш;
3. Суратга қараб ҳам шу белгиланган жойни ўзига нисбатан бир неча маротаба катта қилиб кучириш;
4. Суратдаги кучириладиган қисмни серкул ёки ип орқали катталаштириб ишлаш;
Буларнинг ҳар бирида ҳам албатта расм чизувчининг рангини, композициясини тўғри белгилаб олишига тўғри келади. Акс ҳолда хеч қандай иш меёрида кечмайди ва сурат ўз ҳолига ухшамайди. Кучиришдан мақсад шу услубни билиб олиш, рангларни тўғри қуйишни ўзлаштиришдир
Мустақил иш:
Ўқувчилар мустақил ишлари давомида белгиланган суратнинг бир қисмини кучириб оладилар ва уни ўзидек қилиб ранглашга ўтадилар. Бу вақт давомида ўқитувчи ҳамма ўқувчиларнинг ишларини кузатиб боради ва камчиликка йўл қуяётган бўлса уни вақтида тўғрилашга ёрдам беради.
Ўқувчилар билан савол-жавоб:
Материалларни ўзлаштириш давомида ўқувчилар билан савол-жавоблар қилиш мумкин. Чунки бу дарс кўчириш ва миниатюра санъатини чуқурроқ билишга қаратилган. Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:
Миниатюранинг маъноси нима?
Нимага минтатюрада перспектива бўлмайди?
Суратнинг ўртасида қандай сурат туради?
Миниатюраларда нима учун ранглар бир хилликда олинади?
Нега ҳамма образлар бир жойнинг ўзида курсатилади?
Бу тасвирий санъат жанри бошқа жанрлардан қандай фарқланади?
Бу каби саволлар олдиндан тайёрлдаб қуйилса яхши бўлади ва ўқувчиларнинг парталарига карточка сифатида тарқатиб берилса ўқувчи жавобларни сурат ишлаш билан бир қаторда топиб жавоб беришга интилади.
У йга вазифа: Миниатюра санъатига оид расмларни ўрганиш ва рассомлар асарларидан нусҳа кучириб келиш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Мадраимов А., Норматов Н. Шарқ миниатюра мактаблари. – Т.: 1979.