Научная статья : Использование информационных технологий на уроках физической культуры
Научная статья : Использование информационных технологий на уроках физической культуры
В статье указано роль физической культуры на формирование личности. Рассмотрено положение физической культуры в современном обществе и то, каким образом она способствует гармоничному развитию учащихся
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Использование информационных технологий на уроках физической культуры»
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ ТАЪЛИМ
ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Использование информационных технологий на уроках физической культуры
Абдуллаева Гавхар Гайбуллаевна
Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан
В статье указано роль физической культуры на формирование личности. Рассмотрено положение физической культуры в современном обществе и то, каким образом она способствует гармоничному развитию учащихся
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган илк даврлардан бошлаб юртимизда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлириданоқ миллий маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият бериб келинмоқда.
Узлуксиз таълим тизимида ёш авлодни жисмоний бақувват, чаққон, иродали, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказишда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг аҳамияти катта бўлиб, дарсларни янги усуллар билан ташкил қилиш ва ўтказиш, ўқувчи-ёшларни спорт машғулотларига оммавий равишда жалб қилиш ва ривожлантириш бугунги кундаги долзарб педагогик вазифалардан биридир.
Шу сабабли, таълим муассасаларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ишларини янада ривожлантириш, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини кучайтириш, спорт турларининг оммавийлигини оширишда жисмоний тарбия фанининг аҳамияти беқиёс.
Фан ва техниканинг жадал суръатлар билан ривожланиши глобаллашуви жараёни, республикамиз таълим муассасалари таълим жараёнида илғор ахборот технологияларини самарали жорий этишни талаб этмоқда. Жамиятдаги ўзгаришлар ёш авлоддан фан ва техника ютуқларидан мунтазам хабардор бўлиш, шахсий ҳаётида компьютер техникасидан самарали фойдалана билишни талаб этмоқда.
Хусусан, таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқитувчи ва ўқувчилардан янги ахборот муҳитида бемалол ишлай олиш кўникмаларини шакллантиришни талаб этади. Шу жумладан, жисмоний тарбия дарсларида ҳам ахборот таълим воситаларидан фойдаланиш таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди.
XXI асрда замонавий таълимни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ахборот-коммуникацион технологиялари асосида ўқув машғулотларини ташкил қилиш ўқувчининг фикрлаш қобилиятини янада ривожлантиради. Чунки ўқувчи олган янги билимларни амалий тарзда шахсий фаолияти ёрдамида қабул қилади.
Масалан:
1. Жисмоний тарбия дарсларида электрон доскадан фойдаланиб дарслар ўтилса, ўқувчиларга машғулотлар давомида жисмоний ҳаракат фаолияти аниқ кўрсатиб берилади.
2. Жисмоний тарбия дарсларида спорт заллари биносини электрон доскада масофадан бошқариш, Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон миқёсида олаётган ўрни ва натижаларини кўрсатиб бериш, спортчиларининг машғулот жараёнларида бажараётган ҳолатларини олиб кўрсатиш ўқувчиларнинг спортга нисбатан қизиқишларини янада орттиради.
3. Ахборот таълим воситалари орқали ўқувчиларга назарий билим бериш билан бирга билим, кўникма ва малакалари ошади.
4. Жисмоний тарбия таълимига оид ўқув ва синфдан ташқари ишларни муваффақиятли олиб бориш учун тегишли моддий база - жисмоний машқлар билан шуғулланишга мослаштирилган мактаб, спорт майдони ва гимнастика зали ёки хонаси зарур. Болалар фаоллигини оширишнинг қимматли воситаси фақат кўрсатишдан иборат топшириққина эмас, балки машқларни ўтказиш, тушунтириш ва ўйинни ташкил этиш каби методик усуллар ҳам бу борада муҳим восита ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарсларини муваффақиятли ўтказишда ўқитувчи, унинг пухта тайёргарлиги ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ўқитувчи дарсга тайёрланиб, машқларнинг ҳар бир синф учун тушунарли ва дастур программаларига мувофиқ бўлишини, дарснинг зичлиги ва етарлича оғир бўлишини, машқларни тоифалаштириши ҳамда ўқувчиларга иидивидуал ёндашиши, дарсни олиб бориш ва ўқувчилар активлигини ошириш методларини белгилаши каби кўпгина масалаларни ҳал этиши лозим.
Қўшиқ, музика жўрлигидаги ўйинлар, болаларнинг эстетик тарбиясига ёрдам беради.
Ўйинлар характернииг ижобий ва салбий хусусиятларини очади, бу эса ўз навбатида болаларни яхшироқ ўрганишда катта аҳамиятга эга.