В настоящее время на втором этапе экономических реформ, проводимых в нашей стране, большое внимание уделяется вопросам экспроприации имущества, приватизации, создания совместных предприятий, преобразования предприятий в акционерные общества открытого типа и особенно развитие малого бизнеса и частного предпринимательства.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья: РОЛЬ БИЗНЕСА В ЭКОНОМИКЕ»
РОЛЬ БИЗНЕСА В ЭКОНОМИКЕ
БИЗНЕСНИНГ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ
Курбонова Мунира Шариповна
Бизнесни ташкил этиш фани укитувчиси
Хозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иктисодий ислохотларнинг иккинчи боскичида мулкни давлат тасарруфидан чикариш, хусусийлаштириш, кушма корхоналар тузиш, корхоналарни очик типдаги хиссадорлик жамиятларига айлантириш ва айникса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор берилмокда.
Узбекистонда ва МДХ да бизнес хакидаги маколалар, адабиётлар 60-йилларнинг урталарида пайдо булди. Бирок, у пайтдаги барча маколалар танкидий тарзда ёзилар эди. Чунки бизнесни асосини хусусий мулкчилик ташкил этар эди. Хусусий мулкчилик эса уша пайтда бизнинг мафкурамиз учун бутунлай ёт нарса эди. Лекин бизнесни фан тарикасида урганиш факатгина 90-йилларнинг бошларида бозор муносабатларига аста-секин утиш билан бошланди.
“Бизнес” сузи инглизча суз булиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошкача суз билан айтганда кишиларни фойда олишга каратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Хорижий адабиётларда бизнес таърифини куп турлари мавжуддир. Инсоният жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жихатдан доимо бизнес билан боглик булган.
Бизнесмен (Тадбиркор) сузи биринчи маротаба Англия иктисодиётида ХVIII асрда пайдо булиб, у “Мулк эгаси” деган маънони билдиради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун кандайдир тижорат гоясини амалга ошириш максадида иктисодий таваккалчиликка борадиган кишидир,- деб таъкидлайди. Тадбиркорни узи, уз ишини режалаштиради, ишлаб чикаришни ташкил этади, махсулотни сотади хамда олган даромадига узи хужайинлик килади.
Хорижий мамлакат олимлари дарсликларда бизнесга системали таъриф берадилар. АКШ нинг Техас ва Иллинойа университетлари профессорлари С. Розенблат, Р. Боннингтон ва Б. Нидлслар томонидан тайёрланган “Бизнес концепцияси” дарслигида: “Бизнес нима?” деган саволга улар:
Бизнес - бу иш юритиш системасидир.
Бизнес - бу инсонларга керак булган махсулотларни яратишдир.
Бизнес - бу ишдир.
Бизнес - бу бизни кандай яшашимиздир.
Бизнес - бу бизнинг ижтимоий-иктисодий системамизнинг марказий кучасидир.
Бизнес - бу узимизнинг хохиш истакларимизни кондириш учун яратган системамиздир.
Бизнес - бу жамиятни хохиш ва эхтиёжларини кондириш учун яратилган ишлаб чикариш системасидир. - деб жавоб берганлар.
Бизнес - бу нима? Бизнес - бу пулдан пул килиш, лекин албатта инсонларга керакли булган махсулотни ишлаб чикариш ёки хизмат курсатиш натижасида пулдан пул килишдир. Бизнеснинг формуласи оддий, яъни П-П . Лекин бу оддий формула мазмунида мураккаб хаёт жараёни ётади. Бизнес - бу аввало ишлаб чикаришни ташкил этиш, иктисодий фаолият ва муносабатлар, хаётни узи, сунгра эса пул ишлаш демакдир. Бизнес - бу хорижий суздир. У бутун дунё буйича таркалгандир, ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар. Узбек тилида эса бизнес сузи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Узбекча суз хорижий сузга тугри келади, лекин унга кушимча маъно хам беради. Бу сузларни ортида “иш” яъни иш билан шугулланиш ёки корхона ташкил килиш ётади. Шундай килиб бизнес - бу корхона ташкил килиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дукони, хизмат курсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат контораси, банк ва хоказолар). Демак, бизнес бу йук нарсадан пул килиш эмас, балки мураккаб ишлаб чикаришни ёки хизмат курсатишни ташкил этиш демакдир. Тадбиркорлик - бу доимо уз ишининг фидоийси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун укиш керак, на факат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир умр укиш, изланишда булиши керак.
Тадбиркор нималарни билиши ва килиши керак? У энг аввало, тадбиркорлик фаолиятини кандай амалга оширишни, кандай шароитда амалий харакат килишни, тадбиркор олдида учрайдиган тусикларни хал килиш йулларини ва кандай ютукларга эришишни билиши керак. Тадбиркор - ишлаб чикаришни ташкил этишни хамда махсулотни сотишни билиши керак. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган конкрет шароитларни бахолашни ва тугри йул танлашни билиши керак. Хеч ким хеч качон тадбиркорга нима килишни ургатмайди ва огир пайтларда ёрдамга келмайди. Хар бир тадбиркор факат уз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.
Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибасига суянган холда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмокда. Бунга 1995 йилнинг 21 декабрида Олий мажлис томонидан кабул килинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида” ги Узбекистон Республикаси Конунини мисол килиб курсатса булади. Эркин ракобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлари уртасида буладиган иктисодий - хукукий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу конун мухим ахамият касб этади.
Мазкур конуннинг 2- моддасида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг микёси аник белгилаб берилган. Жумладан, саноат ва курилишда - 50 кишигача, кишлок хужалиги ва ишлаб чикаришнинг бошка сохаларида - 25 кишигача, фан ва илмий хизмат курсатиш сохаларида -10 кишигача, чакана савдода - 5 кишигача булган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доирасидаги корхоналар булиб хисобланади.
Хуш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланган давлатларда кандай эътироф этилади ва унинг мохияти нимадан иборат? АКШ да 500 тагача ходими булган корхона кичик корхона хисобланади. Германия ва бошка Гарбий Европа давлатларида эса 300 тагача ходими булган корхона кичик корхона хисобланади.
Хорижий мамлакатларда кичик корхоналарни 2 та тамоман узгача турларга булиш мумкин:
1) хаётни таъминловчи корхоналар;
2) тез усувчи корхоналар.
Одатда кичик корхоналарнинг карийиб 80-90% ута кичик булиб, улар усиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай корхоналар хаётни таъминловчи корхоналар деб юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга маслахат - хизмати курсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дуконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тулик булмаган иш кунига эга булиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар уз уйларидан фойдаланадилар. Хаётни таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш максадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги корхоналар тез усувчи корхоналар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, уларнинг максади тезрок кичик бизнес чегарасидан чикиб ривожланишдир. Тез усувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, улар тезкор усиш тенденциясига ва куйилган сармоянинг юкори кайтмлигига эга хисобланади. Одатда бундай туркум корхоналарга бир неча киши рахбарлик килади. Тез усувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез якинлаша оладилар ва бунинг натижасида кенг бозорда янги товарлар ва хизматларни киритиш имкониятига эга буладилар.
Бундай турдаги корхоналар хар йили АКШ да чоп этиладиган “Инк” журналида эълон килинади. 1990 йили 500 та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг булди ва 56,8 минг иш жойини ташкил килди. 1990 йилда бу руйхатда “Коджентрикс” фирмаси пешкадамликни эгаллаб, унинг асосий фаолияти Шарлотта шахрида (Шим. Королина штати) электростанцияларни куриш ва таъминлаш булган. Маълум йилларда ушбу руйхатда “Чарлз Шваб” ва “Микрософт” корпорациялари карвонбошлик килганлар. Хозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради.
^ 3. Кичик бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик уз кулами жихатидан иктисодиётни узлуксизлигини ва баркарорлигини таъминлашда катта урин эгаллайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иктисодиётга таъсир кулами бир катор иктисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва бошка жихатларни уз ичига олади. Биз факатгина иктисодий жихатдан мухим булган хусусиятлар хусусида тухталамиз.
Булар куйидагилардир:
а) Иш жойларини ташкил этишдаги мавкейининг юксаклиги. Утган 10 йил мобайнида АКШ кичик бизнес буйича бошкармасининг ахборотига кура янги иш жойларининг ярмидан купи 100 кишидан кам ходим ишлаётган корхоналар хиссасига тугри келади. Тез усувчи фирмалар янги фирмаларнинг 27% ташкил этиб улар 60% янги иш жойларини хосил килишда катнашмокдалар. Шу билан бирга кичик бизнесга хосил килинган иш жойларининг хусусиятлари мавжуд:
- иш хаки ва кушимча туловлар, имтиёзларининг бирмунча пастлиги;
- иш жойларини карийиб 25% нотулик иш куни тартибида шаклланади;
- уларда ишловчилар таркибининг турли-туманлиги, яъни маълумот дастлаб ишламаганлар, ёш жихатдан ута ёшлар ва урта ёшдан утганлар салмогини куплиги билан ажралиб туради.
б) Янги товарлар ва хизматларни тадбик килиш. АКШ миллий фондининг хисобларига кура 98% янги махсулот хусусидаги тадкикотлар кичик бизнесда яратилган. Бу ута мухим курсаткичдир. Вахоланки, улар мамлакат буйича изланишлар ва тадкикотларга аник маблагнинг атига 5% дан камрогини сарфлайдилар. Энг йирик кашфиётлар: хавфсиз бритвалар, электрон соатлар, верталётлар, зангламас пулат ва бошка товарлар кулами бевосита кичик бизнесда яратилган.
в) Йирик корпорациялар эхтиёжини кондириш. Йирик компаниялар махсулотларини сотиш, уни бозор талаблари асосида шаклланишига кумак беришда кичик корхоналарнинг роли юкоридир. Уз навбатида йирик ривожланувчан фирмалар уз иктисодий стратегияларида майда таъминотчилар билан алока урнатишни самарали хисоблайдилар. Чунки улар мослашувчанлик хусусиятига эгадир.
г) Махсус товарлар ва хизматлар билан таъминлаш вазифаси. Кичик корхоналар мижозларининг узгача, махсус эхтиёжларини кондиришда етакчи урин эгаллайдилар. Чунки, биринчидан махсус талабнинг оммавий тусга эга эмаслиги ва уни йирик ишлаб чикаришда ташкил этиш самарали булмаслиги сабаб булса, иккинчидан эса бой харидорларнинг “узига хос” истакларининг мавжудлигидир.
Кичик бизнесни ташкил этишда мухим уринни фирмани барпо этиш ва уни самарали сохасини аник белгилаш эгаллайди. Шу билан бирга статистика янги ишни бошлашдаги куп омадсизликлардан далолат беради. Купчилик уни 30% микдорда дейди, чунки 85% янги корхоналар 10 йиллик дастлабки ишлаш давридаёк инкирозга учрайдилар. Шу билан бирга кайд этилган кичик фирмаларнинг 40 фоизи 5 йилдан сунг уз ишларини яна давом эттирмокдалар.