Нон ! Мана шу биргина сўз замирида бир жаҳон маъно бор .Нон шунчаки дастурхонимиз безагигина эмас,балки тириклик мазмуни , ҳаёт манбаидир.
Шу боисдан ҳам аждодларимиз нонни муқаддас билганлар , у ҳақда қўшиқ ва достонлар тўқиганлар.
Ерда бир бурда нонни ҳам , кичик бир ушоқни кўрсак дарров кўзимизга суришимиз , эҳтиётлаб , покиза жойга қўйишимизнинг боиси ҳам нонга бўлган буюк муҳаббатимиз ва эътиқодимизнинг рамзидир.Халқ назарида ҳамма нарса : ор – номусҳам , виждон ҳам , имон ҳам нонни эъзозлашдан бошланади.
Оналар сутининг мўътабарлиги ,оталар билагининг
бақувватлиги , болалар табассумининг нафосати , юрт гўзаллиги-ю турмуш чиройи, ўтмишимизнинг мавжудлиги ана шу мўжазгина нон билан боғлиқ.