Роль компьютерного программного обеспечения (пример в примере)

DARS JARAYONINI TASHKIL ETISHDA KOMPYUTER DASTURIY VOSITALARINING O‘RNI (ISPIRING Dasturi misolida)
Teshayeva Nigora Jo`raqulovna – G‘ijduvon tumani 17-maktabning “Matematika-informatika” fani о‘qituvchisi.
Бугунги кунда Республикамиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимининг амал қилишига эришишдир. Давлатимиз томонидан келажак авлод тарбиясига берилаётган бундай катта эътибор таълим тизимини ва педагоглар зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Бу вазифаларни амалга ошириш чуқур билим ва катта маҳоратни талаб этади.
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ва мультимедиали кўринишдаги тақдимотлар тайёрлаш муҳим вазифалардан биридир. Қисқа вақт ичида муайян назарий билимларни талабаларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва салоҳиятларини мониторинг қилиб бориш малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб этади. Бу муҳим вазифани амалга ошириш умумтаълим муассасаларида ўқитишнинг анъанавий методларини илғор педагогик технологиялар билан қўшиб олиб боришни тақозо этади.
Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастурида таълим-тарбияни тубдан ислоҳ қилиш илғор педагогик технологияларни жорий этиш; “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуалари яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш”га боғлиқлиги кўрсатилади.
Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга бўлиб, яъни, ҳар бир педагог таълим-тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар педагогик технологиялар:
- педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёни)нинг самарадорлигини ошириш;
- педагог ва талабалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш;
- талабалар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаш;
- талабаларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
- талабаларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.
Ўқув жараёнига мультимедиали (видео форматдаги) тақдимотлар яратишда амалий дастурий таъминотлардан фойдаланиш мумкин. Бундай дастурий таъминотлардан бири, iSpring Pro дастури ҳисобланади. Ушбу дастурнинг бир нечта версиялари мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси.pptx форматдаги файлни.avi ва html формат кўринишига ўтказиш ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
Бундай технология таълим беришда кўзда тутилган мақсадга эришишга олиб борувчи дастурий таъминотлардан бири ҳисобланади. Бу технология маълумотларни ўзлаштириш учун қулай шакл ва усулда тақдим этиш орқали талабани мустақил ўқишга, билим олишга, фикрлашга ўргатишни кафолатлайди.
Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида педагог билан талабалар, талабалар билан талабалар ўртасидаги мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мубоҳаса, мушоҳада, таҳлил, машварат, мушоира, мутолаа каби шаклларда қўллаб келинган.
Бу усуллар талабаларнинг мустақил рефератлар, курс ишлари ва амалий ишларни видео форматдаги тақдимотларини тайёрлашда энг мақбул дастурлардан бири.
Дастур интерфейси жуда содда ва фойдаланиш учун қулай кўринишда яратилган. Дастурнинг ишлаш тартиби. Дастур компьютерга ўрнатилгандан сўнг Power Point дастур бош менюсида iSpring Pro буйруғи жорий бўлади
Дастурга мурожаат қилиш ва ишлаш учун iSpring Pro буйруғи устида Enter тугмасини босиш кифоя. Шундан сўнг дастур интерфейси очилади ва у қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Дастурнинг энг яхши хусусиятларидан бири, Power Point дастурида яратилган тақдимот, яъни.pptx форматдаги файл Flash ёки Internetнинг html форматига конвертатция қилинади. Шунинг билан бирга камерани улаш ва қўшиш ҳисобига тақдимотда видео ва овозли кўринишида ёзиш имкони мавжуд.
Интерфаол таълим усули– ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради.
Дастурнинг яна бир имконияти Тест тузиш мавжудлиги. Дастурга киритилган маълумотларни ўз форматида кўрсатилган жойга сақлайди. Янги тест яратиш учун қуйидаги пиктограмма босилади ва ишчи ойнада қуйидаги диалог ойна очилади.
Интерфаол таълим технологияси– ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради
Фойдаланилган адабиётлар:
A.A.Абдуқодиров, A.X.Пардаев. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти. “Фан” нашриёти., Toшкент., 2009.-148 б.
A.Aбдуқодиров, С.Якубов, M.Maмажанов, Ғ.Мамажонов. Информатика (қисқача курс)., Тошкент., 200-324 б.
http://www.ispring.ru
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Бугунги кунда Республикамиз ривожланишининг муҳим шарти замонавий иқтисодиёт, фан, маданият, техника, технология ривожи асосида кадрлар тайёрлашнинг такомиллашган тизимининг амал қилишига эришишдир. Давлатимиз томонидан келажак авлод тарбиясига берилаётган бундай катта эътибор таълим тизимини ва педагоглар зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Бу вазифаларни амалга ошириш чуқур билим ва катта маҳоратни талаб этади.
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ва мультимедиали кўринишдаги тақдимотлар тайёрлаш муҳим вазифалардан биридир. Қисқа вақт ичида муайян назарий билимларни талабаларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва салоҳиятларини мониторинг қилиб бориш малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб этади. Бу муҳим вазифани амалга ошириш умумтаълим муассасаларида ўқитишнинг анъанавий методларини илғор педагогик технологиялар билан қўшиб олиб боришни тақозо этади.
Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастурида таълим-тарбияни тубдан ислоҳ қилиш илғор педагогик технологияларни жорий этиш; “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуалари яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш”га боғлиқлиги кўрсатилади.
Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга бўлиб, яъни, ҳар бир педагог таълим-тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар педагогик технологиялар:
- педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёни)нинг самарадорлигини ошириш;
- педагог ва талабалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш;
- талабалар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаш;
- талабаларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
- талабаларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.
Ўқув жараёнига мультимедиали (видео форматдаги) тақдимотлар яратишда амалий дастурий таъминотлардан фойдаланиш мумкин. Бундай дастурий таъминотлардан бири, iSpring Pro дастури ҳисобланади. Ушбу дастурнинг бир нечта версиялари мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси .pptx форматдаги файлни .avi ва html формат кўринишига ўтказиш ва ундан ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
Бундай технология таълим беришда кўзда тутилган мақсадга эришишга олиб борувчи дастурий таъминотлардан бири ҳисобланади. Бу технология маълумотларни ўзлаштириш учун қулай шакл ва усулда тақдим этиш орқали талабани мустақил ўқишга, билим олишга, фикрлашга ўргатишни кафолатлайди.
Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида педагог билан талабалар, талабалар билан талабалар ўртасидаги мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мубоҳаса, мушоҳада, таҳлил, машварат, мушоира, мутолаа каби шаклларда қўллаб келинган.
Бу усуллар талабаларнинг мустақил рефератлар, курс ишлари ва амалий ишларни видео форматдаги тақдимотларини тайёрлашда энг мақбул дастурлардан бири.
Дастур интерфейси жуда содда ва фойдаланиш учун қулай кўринишда яратилган. Дастурнинг ишлаш тартиби. Дастур компьютерга ўрнатилгандан сўнг Power Point дастур бош менюсида iSpring Pro буйруғи жорий бўлади
Дастурга мурожаат қилиш ва ишлаш учун iSpring Pro буйруғи устида Enter тугмасини босиш кифоя. Шундан сўнг дастур интерфейси очилади ва у қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Дастурнинг энг яхши хусусиятларидан бири, Power Point дастурида яратилган тақдимот, яъни .pptx форматдаги файл Flash ёки Internetнинг html форматига конвертатция қилинади. Шунинг билан бирга камерани улаш ва қўшиш ҳисобига тақдимотда видео ва овозли кўринишида ёзиш имкони мавжуд.
И нтерфаол таълим усули– ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради.
Дастурнинг яна бир имконияти Тест тузиш мавжудлиги. Дастурга киритилган маълумотларни ўз форматида кўрсатилган жойга сақлайди. Янги тест яратиш учун қуйидаги пиктограмма босилади ва ишчи ойнада қуйидаги диалог ойна очилади.
Интерфаол таълим технологияси– ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради
Фойдаланилган адабиётлар:
A.A.Абдуқодиров, A.X.Пардаев. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти. “Фан” нашриёти., Toшкент., 2009.-148 б.
A.Aбдуқодиров, С.Якубов, M.Maмажанов, Ғ.Мамажонов. Информатика (қисқача курс)., Тошкент., 2002.-324 б.