Просмотр содержимого документа
«Информационный и Коммуникационных технологии»
КОМПЬЮТЕР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
МАВЗУЛАР
КОМПЬЮТЕР ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ВАЗИФАСИ ;
НОУТБУК ВА НЕТБУКЛАР ;
СИЧҚОНЧА, КЛАВИАТУРА, МОНИТОР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ;
ВИДЕОПРОЕКТОР ВА ЭКРАН ;
ПРИНТЕР ВА СКАНЕР Қ УРИЛМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ А Ҳ АМИЯТИ;
АХБОРОТЛАРНИ САҚЛОВЧИ ВА ТАШУВЧИ ВОСИТАЛАР: ФЛЕШКА, CD ВА DVD ДИСКЛАР ;
КОМПЬЮТЕРДА МУЛЬТИМЕДИА (АУДИО, ВИДЕО) МАЪЛУМОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТИШ ;
КОМПЬЮТЕРНИНГ САЛБИЙ ВА ИЖОБИЙ ТОМОНЛАРИ.
КОМПЬЮТЕР ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ВАЗИФАСИ
КОМПЬЮТЕР- Ҳ ИСОБЛАШЛАРНИ БАЖАРИШ, ШУ ЖУМЛАДАН ЭЛЕКТРОН ШАКЛДАГИ АХБОРОТНИ ОЛДИНДАН БЕЛГИЛАНГАН АЛГОРИТМ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ, СА Қ ЛАШ ВА ИШЛОВ БЕРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ЭЛЕКТРОН МАШИНА.
КОМПЬЮТЕР СЎЗИ ИНГЛИЗ ТИЛИДАН ОЛИНГАН БЎЛИБ, “ҲИСОБЛАШ”, “ҲИСОБЛАГИЧ” ДЕГАН МАЪНОЛАРНИ БИЛДИРАДИ.
НОУТБУКВА НЕТБУКЛАР
Ноутбук – мобил ихчам шахсий компьютер бўлиб, унинг асосий қисми ва монитори бирлашган ҳолда бўлади. Бундай компьютерларнинг кўпчилиги деярли стандарт клавиатурага, компьютер графикаси воситаларига эга.
Нетбук - Интернетдан фойдаланиш ва офис дастурлари билан ишлаш учун мўлжалланган кичик ноутбук дир . Нетбуклар ихчам ўлчамлари, кичик вазни, кам энергия истеъмоли ва нисбатан арзон нархлари билан ажралиб туради.
СИЧҚОНЧА, КЛАВИАТУРА, МОНИТОР ВА УЛАРНИНГВАЗИФАЛАРИ
СИЧҚОНЧА (ИНГЛ. MOUSE – СИЧҚОН ) МАЪЛУМОТ КИРИТИШ ҚУРИЛМАСИ БЎЛИБ, БИРОР ТЕКИСЛИК БЎЙЛАБ ЮРҒИЗИЛГАНДА ОСТИДАГИ ЛАЗЕР НУРИ ҲАРАКАТ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТНИ КОМПЮТЕРГА УЗАТАДИ ВА Э КРАНДАГИ КУРСОР МОС ЙЎНАЛИШЛАРДА ҲАРАКАТЛАНАДИ.
КЛАВИАТУРА (ИНГЛ. KEYBOARD) КОМПЮТЕРГА ТУРЛИ ШАКЛДАГИ АХБОРОТ КИРИТИШ ЙЎЛЛАРИДАН БИРИ КЛАВИАТУРАДА ЖОЙЛАШГАН ТУГМА (КЛАВИШ)ЛАР КЎМАГИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ. СТАНДАРТ КЛАВИАТУРАЛАРДА 101 ЁКИ 102 ТА КЛАВИШ БЎЛАДИ.
МОНИТОР КОМПЮТЕРНИНГ ИШ ЖАРАЁНИДА ВУЖУДГА КЕЛАДИГАН АХБОРОТЛАРНИ Э КРАНДА ЁРИТИБ БЕРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИГАН ҚУРИЛМА. МОНИТОР ГРАФИК ЁКИ МАТН ҲОЛАТИДА ИШЛАШИ МУМКИН.
ВИДЕОПРОЕКТОР ВА ЭКРАН
ПРОЕКТОРЛАР ВА ЭКРАНЛАР МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИРИК ЎЛЧАМДА ТАСВИРЛАШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ҚУРИЛМАЛАРДИР.
УНДА ТАСВИР ЎЛЧАМИ ЭКРАНДА ЙИРИК ҲОЛАТДА АКС ЭТТИРИЛАДИ. БУ ҚУРИЛМАЛАР КОМПЬЮТЕР БИЛАН БИРГАЛИКДА ФОЙДАЛАНИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БЎЛИБ, КЎПРОҚ КАТТА АУДИТОРИЯЛАРДА ВА ЗАЛЛАРДА ҲАМДА ТУРЛИ МАЖЛИСЛАРДА ПРЕЗИНТАЦИЯ ВА ВИДЕОРОЛИКЛАРНИ НАМОЙИШ ҚИЛИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИ.
ВИДЕОПРОЕКТОР КОМПЬЮТЕР ВА ШУНГА ЎХШАШ НАМОЙИШ ВОСИТАЛАРИНИНГ АЛОҲИДА ҚЎШИМЧА МОНИТОРИ ҲИСОБЛАНИБ, ТАСВИРЛАРНИ ЙИРИК ҲАЖМДА ТАСВИРЛАШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН.
ЭКРАН - ВИДЕОПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЁРИТИЛАЁТГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ ЎЗИДА ТАСВИРЛОВЧИ ЭЛЕМЕНТ.
ПРИНТЕР ВА СКАНЕРҚУРИЛМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
ПРИНТЕР (ИНГЛ. PRINTER– ЧОП ҚИЛУВЧИ ) МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚОҒОЗГА ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАСИ.
ПРИНТЕРЛАРНИНГ УЧ ХИЛИ МАВЖУД: БОСМА , ПУРКОВЧИ ВА ЛАЗЕРЛИ . БОСМА ПРИНТЕР ИГНАЛАР ЁРДАМИДА, ПУРКОВЧИСИ НАЙЧА ЁРДАМИДА, ЛАЗЕРЛИ ПРИНТЕР ЕСА МАХСУС БАРАБАН ЁРДАМИДА ЧОП ҚИЛАДИ.
ПУРКОВЧИ ҲАМДА ЛАЗЕРЛИ ПРИНТЕРЛАР ЁРДАМИДА РАНГЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЧОП ЕТИШ МУМКИН.
СКАНЕР (ИНГЛ. SCANNER - ЎҚИБ ОЛУВЧИ) МАЪЛУМОТЛАРНИ НУРЛИ ЛАМПА ЁРДАМИДА РАСМЛИ КЎРИНИШДА КОМПЮТЕР ХОТИРАСИГА ЎҚИБ ОЛУВЧИ ҚУРИЛМА. СКАНЕРЛАРНИНГ АСОСАН ИККИ ТУРИ МАВЖУД: СТОЛ УСТИ СКАНЕРЛАРИ ВА ҚЎЛ СКАНЕРЛАРИ.
АХБОРОТЛАРНИ САҚЛОВЧИ ВА ТАШУВЧИ ВОСИТАЛАР: ФЛЕШКА, CD ВА DVD ДИСКЛАР
ФЛЕШ ДИСКЛАР ЖУДА КАТТА ҲАЖМДАГИ АХБОРОТНИ ЎЗ ИЧИГА СИҒДИРА ОЛАДИГАН ЯРИМ ЎТКАЗГИЧЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРДАН ҚУРИЛГАН ХОТИРА. ҲОЗИРГИ КУНДА ФЛЕШ ХОТИРАЛАРНИНГ ҲАЖМИ 128 ГБ ГАЧА БЎЛГАН АХБОРОТНИ ЎЗИГА СИҒДИРА ОЛАДИ. ФЛЕШ ХОТИРАЛАР ЎЛЧАМ ЖИҲАТИДАН ЖУДА КИЧИК БЎЛИБ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖУДА ҚУЛАШ.
CD ДИСКЛАР – БУ КОМПАКТ ДИСК СЎЗЛАРИНИНГ БОШ ҲАРФЛАРИДАН ОЛИНГАН НОМЛИ ДИСКЛАР БЎЛИБ, АХБОРОТЛАРНИ САҚЛАШ УЧУН ОПТИК ЮЗАДАН ИБОРАТ, ЮМАЛОҚ ДИСК КЎРИНИШИДАГИ АХБОРОТ ТАШУВЧИ ҲИСОБЛАНАДИ. КОМПАКТ ДИСКЛАР 700 МБАЙТ ҲАЖМГА ЭГА БЎЛИБ, УНГА МАЪЛУМОТ ДИСК ЎҚУВЧИ ҚУРИЛМАНИНГ ЛАЗЕР НУРИ ЁРДАМИДА ЁЗИЛАДИ ВА ЎҚИЛАДИ.
DVD ДИСКЛАР – БУ ДИЖИТАЛ ВИДЕО ДИСК СЎЗЛАРИНИНГ БОШ ҲАРФИДАН ИБОРАТ НОМЛИ ДИСКЛАР ҲИСОБЛАНАДИ. БУ ДИСКЛАР 4.5 ГБАЙТ ҲАЖМГА ЭГА БЎЛИБ, CD ДИСКЛАРГА НИСБАТАН 7 БАРОБАР КЎП АХБОРОТ СИҒДИРИШИ МУМКИН.
КОМПЬЮТЕРДА МУЛЬТИМЕДИА (АУДИО, ВИДЕО)МАЪЛУМОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТИШ
КОМПЬЮТЕР ҲОЗИРГИ КУНДА ҲИСОБЛАШЛАРНИ БАЖАРИБГИНА ҚОЛМАЙ, БАЛКИ МУСИҚА ВА ВИДЕО МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲАМ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА НАМОЙИШ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА.
КОМПЬЮТЕРДА МУСИҚА ТИНГЛАШ УЧУН КОМПЬЮТЕРГА ҚЎШИМЧА КАРНАЙ (КОЛОНКА) ЁКИ ҚУЛОҚҚА ТАҚИЛАДИГАН МАХСУС УСКУНА УЛАНГАН БЎЛИШИ ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ. ШУНДАН СЎНГ МУСИҚАЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАХСУС ДАСТУР (WINAMP) ЁРДАМИДА МУСИҚА ТИНГЛАШ МУМКИН. ҲОЗИРГИ КУНДА КОМПЬЮТЕРЛАРДА МУСИҚАЛАРНИНГ MP3 ФОРМАТИ КЕНГ ТАРҚАЛГАН.
КОМПЬЮТЕРЛАРДА ВИДЕОНАМОЙИШИ УНИНГ ЭКРАНИ ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ. БУНДА ВИДЕОФИЛЬМЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАХСУС ДАСТУРЛАР (MEDIA PLAYER) ЁРДАМИДА ФИЛЬМЛАРНИ КОМПЬЮТЕР ЭКРАНИДА ТОМОША ҚИЛИШ ВА УНИНГ ОВОЗИНИ КАРНАЙЛАР ОРҚАЛИ ЭШИТИШ МУМКИН.
КОМПЬЮТЕРНИНГ САЛБИЙ ВА ИЖОБИЙ ТОМОНЛАРИ
КОМПЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНАНИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМ МЕЪЁРЛАР, ҚОИДАЛАР ВА ТАЛАБЛАР МАВЖУД. БУНГА КОМПЬЮТЕРНИНГ ЖОЙЛАШИШИ, ХОНАНИНГ ЁРУҒЛИГИ, ҲАВО АЛМАШИШИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ КИРАДИ.
КОМПЬЮТЕР ИШЛАШ ВАҚТИДА ЎЗИДАН ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЎЛҚИНЛАРНИ ТАРҚАТАДИ, БУ ЭСА ЎЗ НАВБАТИДА КОМПЬЮТЕРДАН УЗОҚ ВАҚТ ФОЙДАЛАНИЛГАНДА ИНСОН СОҒЛИҒИГА ЗАРАР ЕТКАЗАДИ.
КОМПЬЮТЕРНИНГ НОТЎҒРИ ЖОЙЛАШИШИ ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ТАНАСИ ТУЗИЛИШИГА, КОМПЬЮТЕР ЖОЙЛАШГАН ХОНАНИНГ ЁРУҒЛИК ДАРАЖАСИ ЭСА КОМПЬЮТЕРНИНГ ФОЙДАЛАНУВЧИ КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИГА ТАЪСИРИНИ БЕЛГИЛАЙДИ.
МАКТАБ ЁШИГАЧА БЎЛГАН ФОЙДАЛАНУВЧИ КОМПЬЮТЕР БИЛАН 15-20 МИНУТ ИШЛАШИ МУМКИН. МАКТАБ ЁШИДАГИ 1-2 СОАТ ОРАЛИҒИДА КОМПЬЮТЕРДА ИШЛАШИ МУМКИН. КАТТАЛАР ЭСА БИР ИШ КУНИ ДАВОМИДА 3-4 СОАТ А ТРОФИДА ИШЛАШИ МУМКИН.