Просмотр содержимого документа
«Интерактивные методы обучения на уроках физики»
Физикатаълимида интерфаол методларнинг ўрни ва имкониятлари
Интерфаол метод – таълим жараёнида ўқувчилар ва ўқитувчи ўртасидаги фаолликни ошириш орқали ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришини фаоллаштириши, шахсий сифатларини ривожлантириши. Интерфаол методларни қўллашнинг дарс самарадорлигини оширишга ёрдам бериши. Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш, ифодалаш имконияти, маърузалар сони камлиги, семинарлар сони кўплиги, ўқувчилар ташаббус кўрсатишларига имконият яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси билан ишлаш учун топшириқлар бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқа методларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти.
Интерфаол машғулот турлари ва уларни танлаш, тайёргарлик кўриш жараёни, ўқувчиларнинг интерфаол машғулотда иштирок этиши учун тайёргарликларига қўйиладиган талаблар, машғулотда вақтдан унумли фойдаланиш, воситаларни танлаш, тайёрлаш, машғулот ўтказувчилар ва уларнинг вазифалари. Интерфаол методлар билан анъанавий таълим усуллари орасидаги ўзаро фарқлар, қиёсий афзалликлар ва камчиликлар.. Янги билимларни бериш, кўникмаларни шакллантириш, ривожлантириш, мустаҳкамлаш, билимларни такрорлаш, амалда қўллаш машғулотларида ҳамда ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ёки бошқа методларни тўғри танлаш. Тўғри танланган методларни қўллаш машғулотнинг қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлаши. Интерфаол методларнинг конструктивизм назарияси билан боғлиқлиги. Конструктивизмнинг қуйидаги асосий хулосалари:
Ўқувчи ўзи ўрганиши керак, акс ҳолда унга ҳеч ким ҳеч нарсани ўргата олмайди;
Ўқитувчи ўқувчиларга билимларни “кашф қилишга” ёрдам берадиган жараённи ташкил қилади;
Билим борлиқдан кўчирилган нусха эмас, уни одам шакллантиради.
Интерфаол таълим ва тарбия жараёни иштирокчилари
Модератор, тренер, тютор, фасилитатор, ментор, коуч. Консультант, спектор, ассистент, секретарь ва уларнинг асосий вазифалари, бир-бирининг ўрнини босиши, яъни бир вақтда бир киши бир машғулот давомида бир нечта вазифаларни бажариши имкониятлари. Ўқувчиларнинг асосий вазифалари.
Интерфаол методларнинг педагогик ва психологик хусусиятлари.
Педагогика фанида конструктивизмнинг назарий ва амалий йўналиши. Конструктивизм нуқтаи назаридан таълим – бу фикрлаш фаолияти ёрдамида шахсий тажриба асосида билимни шакллантириб бориладиган фаол жараёндан иборат эканлиги. Бунда ҳақиқатни билишга томон ҳаракат жараёнига асосий эътибор қаратилиши.
Бола интеллектининг ривожланиши (Ж.Пиаже), энг яқин ривожланиш соҳаси (Л.С.Виготский), ўқув мақсадлари таксономияси (Б.Блум), интеллектнинг кўп турлилиги (Г.Гарднер) ҳақидаги маълумотлар ва улардан амалда фойдаланиш.
Интерфаол машғулот самарадорлигини белгилашнинг педагогик-психологик асослари, шу машғулотларда ўқувчилар билимининг ДТС талабларига мувофиқлиги назоратини ва мониторингини олиб бориш йўллари.
Муаммоли таълим технологиялари ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланганлиги. Муаммоли таълим технологиясининг асоси - инсоннинг фикрлаши муаммоли вазиятни ҳал этишдан бошланиши ҳамда унинг муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва ечиш қобилиятига эга эканлигидан келиб чиқиши ҳақида. Муаммоли таълимнинг ўқувчилар ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ўстиришдаги аҳамияти.
Муаммоли таълимнинг бош мақсади – ўқувчиларнинг муаммони тўлиқ тушуниб етишига эришиш ва уларни ҳал эта олшга ўргатишдан иборат эканлиги. Муаммоли вазият тушунчаси ҳақида.
Турли ўқув фанлари бўйича дарслар жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилишни ва уларни ечиш усулларини олдиндан кўзда тутиш.
Муаммоли вазият яратиш усуллари.
ўқитувчи ўқувчиларга дарс мавзуси билан боғлиқ зиддиятли ҳолатни тушунтиради ва уни ечиш йўлини топишни таклиф қилади;
бир масалага доир турли нуқтаи назарларни баён қилади;
ҳал этиш учун етарли бўлмаган ёки ортиқча маълумотлар бўлган ёки саволнинг қўйилиши нотўғри бўлган масалаларни ечишни таклиф этади ва бошқалар.
Муаммоли вазиятни ҳал этиш даражалари
ўқитувчи муаммони қўяди ва ўзи ечади;
ўмуаммони қўяди ва унинг ечимини ўқувчилар билан биргаликда топади;
ўқувчиларнинг ўзлари муаммони қўядилар ва унинг ечимини топадилар.
Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган усуллар
муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш, таҳлил қилиш;
солиштириш, умумлаштириш;
фактларни аниқлаш ва қиёслаш;
вазиятга боғлиқ хулосалар чиқариш;
ўқувчиларнинг ўзлари аниқ саволлар қўйиши ва бошқалар.
Foydalanilgan adabiyotlar.
1. Karimov I.A.”Yuksak ma’’naviat –yengilmas kuch. “-T. ;”Ma’naviyat”
2008 y.
2.Barkamol avlod –O’zbekiston taraqqiyotining poydevori. T.”Sharq”,1997 yil.
3. Orifjonov U. Yusupov A. Fizikadan savol va masalalar to’plami. T. “To’ron -Iqbol” 2007 yil.
4. Olimov B, Yusupov A. Fizikadan 6-9 sinflar uchun laboratoriya ishlari.Toshkent. 2007.
5. Mamadazimov M.Jumaniazova M. Fizika va astronomnya fanlarini integratsiyalab o’qitishning metodik asoslari. T. “To’ron -Iqbol” 2007 yil.
6. Amaliy fizika. B. M. Mirzoaxmedovning umumiy tahriri ostida. T. “O’qituvchi”, 1993 yil.
7. Ishlab chiqarish asoslari. Kasb tanlash metodikasi. P. R. Atutov.B.P. Polyakov tahriri ostida. T. “O’qituvchi”, 1998 yil.
8. O’quvchi ma’naviyatini shakllantirish. Fozilov.J. Sultonov .r. Saidov .H. T. “Sharq”. 2000 yil.
object(ArrayObject)#852 (1) {
["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
["title"] => string(198) "Разработка занятия с использованием интерактивных методов обучения на уроках математики у студентов в СПО "
["seo_title"] => string(117) "razrabotka-zaniatiia-s-ispol-zovaniiem-intieraktivnykh-mietodov-obuchieniia-na-urokakh-matiematiki-u-studientov-v-spo"
["file_id"] => string(6) "221269"
["category_seo"] => string(10) "matematika"
["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
["date"] => string(10) "1435157341"
}
}