Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ И ВОСПИТАНИЕ
Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ И ВОСПИТАНИЕ
Экономическое образование и воспитание предполагает усвоение учащимися основных понятий экономической науки, развитие представлений о способах производства и основах хозяйственной деятельности, экономических системах, знание их взаимосвязи с
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ И ВОСПИТАНИЕ»
МАМЛАКАТИМИЗДА СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШДА ИҚТИСОДИЙ МАДАНИЯТНИНГ УЗВИЙЛИГИ
ЭКОНОМИЧЕСКОЕ ОБРАЗОВАНИЕ И ВОСПИТАНИЕ
Асланова Дилноза Фатиллаевна
Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан
Экономическое образование и воспитание предполагает усвоение учащимися основных понятий экономической науки, развитие представлений о способах производства и основах хозяйственной деятельности, экономических системах, знание их взаимосвязи с общественно-политическими системами, роли экономики в жизни и деятельности людей.
Ўзбекистон аҳолисининг кўпчиллик қисмини ёшлар ташкил қилади. Бугунги кунда ёшларни тарбиялаш нафақат оиланинг балки кенг жамоатчилик, таълим-тарбия билан шуғулланадиганларнингҳам юксак бурчи ҳисобланади. Айниқса ёшларни, жумладан, иймонли-эътиқодли инсон қилиб тарбиялаш-тарбиянинг жумладан, ўқувчи-талабаларни тарбиялашнинг бош вазифаси ҳисобланади. Айнан, жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таxдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интелектуал салоxиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш масалаларига алоxида эътибор қаратилди . Ушбу дастурга мувофиқ амалга оширилаётган чора-тадбирлар таълим тизимини тубдан такомиллашувига олиб келади.
Маълумки, шахснинг комилликка эришувини таъминлашда иқтисодий билим, иқтисодий онг ва иқтисодий маданият қанчалик юқори бўлса, шунча давлатимиз иқтисодий жиҳатдан ривожланади.Чунки шахс маънаияти жамиятда шаклланади. Жамият шахс маънавиятини камол топтиришда ўзининг меъёрий қадриятлари ва шахснинг маънавий эxтиёжларини белгилайди. Иқтисодий билим, иқтисодий онг ва иқтисодий маданият ўзаро бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Улар иқтисодий муносабатларни вужудга келишини тартиб доирасида тутиш тўғрисидаги тушунчалар тизимидир. Иқтисодий маданият кенг маънодаги тушунча бўлиб, шахснинг иқтисодий ислоxотларни тўғри англаб олишига кўмаклашади. Иқтисодий маданиятли шахс, иқтисодга, иқтисодий ислоxотларга янги, ишлаб чиқариш тармоқлари xақидаги билимларга эга бўлиб, уларга ўз муносабатларини билдирмоқлари ҳамда амалиётга қўллаш орқали иқтисодий юксалишга ўз xиссаларини қўшмоқлари зарур. Бу эса жамият тараққиётига ижобий таъсир қилади.
Иқтисодий билимларга эга бўлмаган шахс, иқтисодий маданиятдан ҳам узоқ бўлади. Демак,иқтисодий саводхонлик иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Ҳар бир шахс иқтисодий ислоxотлардан хабардор бўлиши, уларни тўғри англаб етиши, ўрнатилган қонунларни xурмат қилиши ва унга риоя қилмоғи зарур.
Иқтисодий онг - давлат томонидан ўрнатилган иқтисодий ислоxотларни англаш, уларга риоя қилиш, уларни онгли равишда иқтисодий муносабатларга киритиш жараёнида фойдаланиш қобилияти десак ҳам бўлади. Ҳар бир шахс иқтисодий муносабатга кирар экан, онгли равишда бу муносабатларни амалга оширади. Халқимиз орасида ҳам кенг тарқалган “Етти ўлчаб, бир кес” деган ушбу мақол фикримизнинг ёрқин мисоли бўла олади. Иқтисодий онг шахс руxияти орқали иқтисодиёт, иқтисодий муносабатлар, қонунларнинг туб маъносини тушуниб олиш хусусиятини шакллантирса, иқтисодий маданият эса бу хусусиятларни амалга ошириш жараёни ҳисобланади. Шу туфайли, иқтисодий онг ва иқтисодий маданият бир хил таъсир кучга эга бўлмоғи зарур. Лекин иқтисодий онг етарли даражада бўлмаса, иқтисодий маданият ҳам паст бўлади.
Иқтисодий маданият, иқтисодий онг ва иқтисодий билим билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодий билим махсус иқтисодий билимга, умумий иқтисодий билимга ва бошланғич иқтисодий билимга эга бўлиши мумкин.
Иқтисод ва иқтисодий онг ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини бизнинг ота-боболаримиз тўғри тушуниб етганлар. Шунга таянган xолда улар комил, маънавияти юксак инсон xақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, бошқача айтганда ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Ундаги асосий ўзак, жиҳат киши қалбида ҳаромдан xазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши, бозор муносабатларида инсоф ва диёнат, харидорга муносабатда самимийлик, юмшоқ муомала, харидор кўнглини топишга интилиш асос қилиб олинган.
Келажакда Ўзбекистон юксак даражада ривожланган иқтисодиёти билангина эмас, балки билимдон, маънавияти етук фарзандлари билан ҳам жаxонни xайратга солиши ва унга юз тутиши лозим. Бунга эса иқтисод, иқтисодий онг, иқтисодий маданият ва маърифатни бирга, ўзаро мутаносиб, муштарак ривожланишига аҳамият берганимиздагина эришишимиз мумкин. Маърифатли, иймонли кишиларгина ўзининг xалолпок меҳнати билан бойлик яратувчи, изланувчи, инсофли, меҳнатсевар, тадбиркор, эл-юрт дардига малҳам бўлувчи xақиқий ватанпарвар бўлади. Шундай фуқароларга эга бўлган мамлакат, жамият иқтисодий тараққиёт поғоналаридан узлуксиз юқорига кўтарилиб боради.
Келажак ёшларники бўлгани учун ҳам мамлакатимизда уларнинг маърифатли, тадбиркор, зукко ва ўз касбининг устаси, иймон-эътиқодли, замон талаблари даражасида етук, маънавий баркамол бўлишлари учун Президентимиз бошлиқ xукуматимиз ва кенг жамоатчилик барча имкониятларни яратиб бермоқда. Илм-фан, таълим-тарбия, xунар эгаллашни изчиллик билан амалга ошириш иқтидорли ёшларга очилган кенг имкониятдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бизнинг келажагимиз, мамлакатимиз келажаги ўрнимизга ким келишига боғлиқ.
Шу билан бирга ёшларда иқтисодий тафаккурнинг ўз-ўзини рўёбга чиқарадиган, уни моддий борлиққа айлантирадиган восита – бу меҳнатдир. Меҳнат натижалари эса иқтисодий онгни моддийликка айлантириб уни рўёбга чиқаришнинг турли шакллари, кўлами, миқёси, даражасини ифодалайди. Шунинг учун ёшларнинг ақлий ва жисмоний меҳнатлари қанчалик уйғунликда ривожланса, жамиятдаги мураккаб вазифаларни xал этиш шунчалик самарали кечади.
Зеро, Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратиш, унчун ривожланган давлатлар ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга ўзининг ақлий ва жисмоний салоxияти билан муносиб улуш қўшиш бугунги ёшларнинг муқаддас бурчидир.Шундай қилиб, жамият иқтисодий маданиятида шахснинг иқтисодий маданияти – инсонни маънавий баркамол, маърифатли, маданиятли, фозил инсон бўлиб етишишига ёрдам беради.