kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Независимость и экономическое образование

Нажмите, чтобы узнать подробности

Считается, что экономическое образование дает дополнительные карьерные возможности, а также очень востребована на рынке труда.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Независимость и экономическое образование»

МУСТАҚИЛЛИК ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ УЗВИЙЛИГИ

Независимость и экономическое образование

Караулбазарский профессиональный колледж

промышленности и транспорта, Узбекистан


Акиева Гулчехра Жумамуродовна


Бугунги кундаги жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва мамлакатлар ўртасида ахборот алмашиш жараёнининг ўта шиддаткор тус олганлиги шароитида қандай мамлакат бўлишидан қатъий назар, яъни у ривожланган бўладими, ривожлаётган бўладими ёки паст ривожланган бўладими, уларда яшаётган аҳоли ўзларининг турмуш шароитларини ҳеч бўлмаганда ўзаро нисбий тенглашишини ёки айниқса иқтисодий жиҳатдан паст ривожланган мамлакатлар аҳолиси ҳаминдустриал ривожланган давлатлар фуқаролари сингари яшашларини, уларга кўрсатилаётган хизматлар даражасининг бир – бирига яқинлашишини ҳоҳлашларини табиий ҳолдеб қабул қилиш лозим. Эътироф этиш лозимки, Ўзбекистоннинг ривожланган давлат сифатида шаклланиши – мураккаб ва кўп қиррали жараён бўлиб, мамлакат интелектуал ва иқтисодий салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланишни талаб қилади. 
Мамлакатимизўз иқтисодий салоҳиятини ошириб бориш ва ривожланган давлатлар қаторига қўшилиши учун ҳар томонлама имкониятларга, шу жумладан етарли иқтисодий омилларга эгадир. Бугунги кунда дунёнинг кўпчилик, айниқса риожланган мамлакатларини қийнаётган демографик муаммолар, яъни аҳолининг нисбий қариб бориши шароитида, Ўзбекистонда аҳолининг мутлоқ кўпчилик қисмини иқтисодий жиҳатдан фаол аҳоли тоифасига кириши ҳам, фақатгина мазкур имкониятдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш масаласини кун тартибининг энг долзарб муаммосига айлантиради. Аниқ рақамларга эътибор қаратсак, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 35 фоизини 16 ёшгача бўлган болалар эканлиги, 62 фоиздан зиёдини эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши ҳам юқоридаги фикримизни яққол исботлайди .
Мамлакатимиздаги шундай демографик вазият шароитида ундан тўғри фойдаланишнинг ягона йўли – бу замон талабларига жавоб берадиган ва энг мураккаб технологик процессларни бошқара оладиган кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш орқали инновацион иқтисодиётни шакллантиришга қаратилиши лозимдир. Бунга қудратли моддий-техника базага эга бўлган иқтисодий салоҳиятни шакллантириш ўз навбатида илмий ва интелектуал салоҳиятни юзага келтиришни талаб қилади. Президентимиз томонидан асослаб берилган ва узоқни кўзланган мазкур иқтисодий – ижтимоий сиёсатнинг замирида таълим тизимини жиддий ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, ёшларнинг илмий – ижодий қобилиятини юзага чиқариш, ижтимоий эҳтиёжларини, биринчи навбатда сифатли билим олишга бўлган эҳтиёжни таъминлаб бериш ва соҳага ажратиладиган молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш ётади.

Ҳақиқатда ҳам, замон руҳига мос ва Президентимиз раҳбарлигида танлаб олинган бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган кадрлар тайёрланмас экан, мазкур таълим тизимини собиқ тизим шароитида омбор учун ишлаган завод ва фабрикаларга, ўз навбатида улар томонидан тайёрланган кадрларни эса сотилмай қолган товарларга ўхшатиш мумкин бўлади.

Белгилаб берилган мазкур вазифалар ижроси биринчи навбатда соҳани ҳуқуқий тартибга солиш тизимини замонавийлаштирилиши заруриятидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги сессиясида янги «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг тасдиқланиши билан мамлакатимиз таълим тизимини меъёрий базасини тубдан янгилашга асос солинди ва бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан том маънода эътироф этилаётган бутунжаҳон ҳамжамияти халқаро таълим тизимлари негизида ишлаб чиқилган бошмақсади - комил инсон ва етук малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш бўлган миллий модел яратилди.
Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш заруриятини белгилаб берган муҳим омиллар сифатида республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги, мамлакат иқтисодиётида туб ўзгартиришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хомашё йўналишидан рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяётганлиги, давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги, миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб бораётганлигини санаб ўтиш мумкин.
Мустақиллик йилларида таълим мазмунини янгича талаблар асосида ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича олиб борилган изланишлар натижасида 1999 йилдан янги Давлат таълим стандартлари амалга жорий этилди. Жамият тараққиёти, фан-техникадаги ҳар бир янгилик, табиийки, таълимга бўлган талабларни ҳам ўзгартириши муқаррар. Шу нуқтаи назардан, илм-фандаги ҳар бир юксалиш, янгиликлар Давлат таълим стандартларини такомиллаштиришнинг ҳам узлуксиз давом этишини тақозо этиб, ўқувчи ва ўқитувчига қўйиладиган талаб ҳам, ўқитиш ҳамда тарбия беришнинг восита ва усуллари ҳам такомиллашиб бориши тайин. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим стандартларининг иккинчи авлоди ҳам яратилиб, таълим жараёнига татбиқ этилди. 
Маълумки, Давлат таълим стандартларида ўқувчининг ёши ва психо-физиологик хусусиятлари, имкониятлари даражасида ўзлаштириши мажбурий бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мезонлари белгиланади. Ана шу жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда такомиллаштирилаётган Давлат таълим стандартлари вамодернизация қилинган ўқув дастурлари ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Миллий таълим стандартларини ишлаб чиқиш ваамалиётга жорий этишда халқаро стандартлар талаблари асос сифатида фойдаланилганлигининг яққол мисоли сифатида кейинги ўн йил ичида мустақил Ўзбекистоннинг ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида муносиб қатнашиб, 150 дан ортиқ олтин, кумуш вабронза медалларига, шарафли халқаро санъат фестиваллари ва конкурсларида 670 ортиқ совринли ўринларни эгаллаганликлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларида 1280 та олтин, 1170 та кумуш ва 1590 та бронза медалларига сазовар бўлганликларини ҳам келтириш мумкин.
Ўзбекистоннингкадрлар тайёрлаш бўйича Миллий модели жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишнинг ижобий тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида таълим тизимини ислоҳ қилиш, бунда асосий эътиборни шакл ва мазмун узвийлигини таъминлашга қаратилган сиёсат барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва давлатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириб боришда, ҳозирги замонда демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни ҳамда рақобатбардош кадрларни тарбиялашга хизмат қилиши табиийдир.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Экономика

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : Независимость и экономическое образование

Автор: Акиева Гулчехра Жумамуродовна

Дата: 16.05.2018

Номер свидетельства: 469799

Похожие файлы

object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(37) "Образование в школе."
    ["seo_title"] => string(22) "obrazovaniie_v_shkolie"
    ["file_id"] => string(6) "472086"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1528055478"
  }
}
object(ArrayObject)#885 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(215) "Доклад на тему:Преподавание общественных дисциплин в свете Послания Президента РК Н.А Назарбаева  народу Казахстана "
    ["seo_title"] => string(131) "doklad-na-tiemu-priepodavaniie-obshchiestviennykh-distsiplin-v-svietie-poslaniia-priezidienta-rk-n-a-nazarbaieva-narodu-kazakhstana"
    ["file_id"] => string(6) "118693"
    ["category_seo"] => string(8) "istoriya"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1413215649"
  }
}
object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(151) "Личностно-ориентированный подход в результате профильного обучения по географии "
    ["seo_title"] => string(91) "lichnostno-oriientirovannyi-podkhod-v-riezul-tatie-profil-nogho-obuchieniia-po-ghieoghrafii"
    ["file_id"] => string(6) "154347"
    ["category_seo"] => string(10) "geografiya"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1421152015"
  }
}
object(ArrayObject)#885 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(134) "Разработка внеклассного мероприятия "Права человека в современном мире" "
    ["seo_title"] => string(80) "razrabotka-vnieklassnogho-mieropriiatiia-prava-chielovieka-v-sovriemiennom-mirie"
    ["file_id"] => string(6) "242243"
    ["category_seo"] => string(10) "vneurochka"
    ["subcategory_seo"] => string(12) "meropriyatia"
    ["date"] => string(10) "1445426128"
  }
}
object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(134) "Теоретический урок "Физическая культура и олимпийское движение в России""
    ["seo_title"] => string(72) "tieorietichieskiiurokfizichieskaiakulturaiolimpiiskoiedvizhieniievrossii"
    ["file_id"] => string(6) "265584"
    ["category_seo"] => string(10) "fizkultura"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1449996755"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства