kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему "Охрана окружающей среды и экологическая культура"

Нажмите, чтобы узнать подробности

Задача экологии как науки – искать и предлагать такие способы воздействия на окружающую среду, которые бы не только предотвратили катастрофические последствия, но и позволили существенно улучшить биологические и социальные условия развития человека и всего живого на Земле

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему "Охрана окружающей среды и экологическая культура"»

Атроф-муҳитни муҳофазаси ва экологик маданият

Охрана окружающей среды и экологическая культура

Саъдуллаев Азамат Нафиддинович, студент

Бухарский филиал Ташкентского института ирригации и инженеров механизации сельского хозяйства


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча жабҳалар қаторида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқий-меъёрий база яратилган.

Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, экологик асослари барпо этилди. Бунда иқтисодиёт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинишини таъминловчи ҳамда қонунчиликнинг кўпгина тармоқлари ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида экологик қонунчиликка алоҳида эътибор қаратилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни бевосита тартибга солувчи 15 дан зиёд қонун, табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизмлари ва шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш, турли тоифадаги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш ва уларда алоҳида фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб-таомиллари ва бошқа масалаларни белгилаб берган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва амал қилмоқда.

Экология ва атроф-муҳит масаласи Бош қомусимизда алоҳида моддаларда, хусусан, 50-моддасида фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур эканлиги, 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги мустаҳкамланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қoнуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да фарзандларимизни оила, жамият ва давлат олдидаги бурчларини тўғри англайдиган комил инсон қилиб тарбиялаш, вояга етказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада оила, маҳалла ва таълим тизимида олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишларда ҳамкорликни янада жонлантириш муҳим аҳамиятга эгалиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 5.2-бандида “атроф табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш” масаласи қўйилган.

Шу билан бирга, бугунги ишлаб чиқариш корхоналари сони муттасил ортиб бораётган, табиий ресурслардан фойдаланиш мунтазам ўсаётган, транспорт воситаларининг сони ва турларининг кўпайиб бориши кузатилаётган бир шароитда жамиятда экологик маданиятни шакллантириш ўта муҳимдир.

Мустақиллик туфайли ўзига хос ва маҳаллий шароитга мос равишда янги миллий таълим тизими шаклланмоқда. Ривожланган давлатларнинг таълим тизими тажрибаси республикамиз шароитига мослаштирилган тарзда амалиётга татбиқ қилинмоқда. Мазкур жараёндан экологик билим ва тарбия ҳам узлуксиз таълим мазмуни ва моҳияти билан уйғунлашиб бормоқда. Зеро, экология тарих, она тили ва адабиёт, миллий истиқлол ғояси фанлари каби ёшларимизни юксак маънавиятли шахс қилиб тарбиялаш, табиат билан жамият қонунларини уйғунлаштира оладиган кадрлар қилиб етиштиришда ўта муҳим аҳамият касб этади.

Зотан, атроф-муҳитга бўлган умумий ҳуқуқни амалга оширмай туриб, фуқаролик жамиятини барпо этиб бўлмайди. Бу, ўз навбатида, жамиятнинг ҳар бир аъзосидан табиий муҳитга масъулиятли муносабатда бўлишни талаб қилади.

Узлуксиз таълим ва экологик маданиятни шакллантиришда, умуман, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда оила институти муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлаш лозим. Албатта, узлуксиз таълим тизимида хамкорликда амалга оширилиши лозим булган хар томонлама тарбия жараёнида эса оилада болага бериладиган экологик тарбиянинг бирламчилиги ва урни шубхасиздир. Негаки, айнан оилада фарзанд илк гўдаклик давридан бошлаб теварак-атрофдаги муҳит билан гармонияда улғая бошлайди. Инсон феъл-атвори, атроф-муҳитга муносабати, табиат неъматларини авайлаб-асраш ҳисси оилада шаклланади. Катталар болаларига меҳр-мухаббат кўрсатишлари баробарида, уларнинг ўзлари томонидан ҳам атроф-муҳитда мавжуд тирик жонзотларга ғамхўрлик, меҳрибонлик кўрсатишлари мумкинлиги ва зарурлигини тарбиялаб бориши керак. Масалан, уй ҳайвонларини боқиш, ўсимликлар, дарахтларга эътибор қаратиш, парвариш ва эҳтиёт қилишга ўргатиб боришгауларнинг фақат ўзига хос хусусиятлари, инсонга фойдали томонларини тушунтириб бериш орқалигина эришиш мумкин.

“Қуш уясида кўрганини қилади”- деган мақолда бола қушга, оила эса қуш уясига қиёсланиши ҳам бежиз эмас. Бола онгида табиат гўзаллиги, улуғворлиги, инсон боласи ҳаёти учун аҳамияти билан боғлиқ бўлган тушунча ва билимларни сингдириш, табиат қўйнида меҳнат қилиш, дам олиш, унинггўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва роҳатланишни ўргатиш экологик тарбия асосини ташкил этади ва болада табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат билан қараш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш каби маданий муносабатлар ва ҳис-туйғулар тарбияси манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шу боис, оилада экологик маданият ва таълимни ривожлантириш атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фуқароларнинг масъулиятини оширади.

Зеро, табиатга ҳамда атроф-муҳитга онгли ва тежамли муносабатда бўлиш, сувдан, ердан ва табиатнинг бошқа ноёб неъматларидан оқилона фойдаланиш азалдан халқимизга хос фазилатдир.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Экология

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья на тему "Охрана окружающей среды и экологическая культура"

Автор: Саъдуллаев Азамат Нафиддинович

Дата: 01.11.2017

Номер свидетельства: 435874

Похожие файлы

object(ArrayObject)#861 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(193) "Роль экологического воспитания  в подростковом возрасте у детей с ограниченными возможностями здоровья "
    ["seo_title"] => string(114) "rol-ekologhichieskogho-vospitaniia-v-podrostkovom-vozrastie-u-dietiei-s-oghranichiennymi-vozmozhnostiami-zdorov-ia"
    ["file_id"] => string(6) "187867"
    ["category_seo"] => string(7) "prochee"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1426592515"
  }
}
object(ArrayObject)#883 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(173) "Духовно-нравственное воспитание младших школьников. Направление – экологическое воспитание "
    ["seo_title"] => string(103) "dukhovno-nravstviennoie-vospitaniie-mladshikh-shkol-nikov-napravlieniie-ekologhichieskoie-vospitaniie-1"
    ["file_id"] => string(6) "158730"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1421776938"
  }
}
object(ArrayObject)#861 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(74) "Классный час: Изображаем летнюю природу "
    ["seo_title"] => string(44) "klassnyi-chas-izobrazhaiem-lietniuiu-prirodu"
    ["file_id"] => string(6) "189480"
    ["category_seo"] => string(22) "klassnomuRukovoditeliu"
    ["subcategory_seo"] => string(12) "meropriyatia"
    ["date"] => string(10) "1426929062"
  }
}
object(ArrayObject)#883 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(77) "Индивидуальный проект "Твой след на земле""
    ["seo_title"] => string(44) "individual_nyi_proiekt_tvoi_slied_na_ziemlie"
    ["file_id"] => string(6) "420903"
    ["category_seo"] => string(7) "prochee"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1496847282"
  }
}
object(ArrayObject)#861 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(85) "Рабочая программа по внеурочной деятельности "
    ["seo_title"] => string(52) "rabochaia-proghramma-po-vnieurochnoi-dieiatiel-nosti"
    ["file_id"] => string(6) "100478"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1402381590"
  }
}

ПОЛУЧИТЕ БЕСПЛАТНО!!!
Личный сайт учителя
Получите в подарок сайт учителя


Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства