Научная статья: Роль национальных ценностей в воспитании молодого поколения
Научная статья: Роль национальных ценностей в воспитании молодого поколения
в статье проводится анализ национальных ценностей, описывается важная роль возрождения и развития исторического наследия в деле воспитании молодежи Узбекистана. Ключевые слова: историческое наследие, национальные ценности, воспитание молодого поколения, гармоничное развитие личности.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья: Роль национальных ценностей в воспитании молодого поколения»
БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Роль национальных ценностей в воспитании молодого поколения
Ашуров Эркин Гафурович
Бухарский медицинский колледж, Узбекистан
Баркамол авлод тарбияси – ёшларни маънавий-аҳлоқий шакллантириш, Ватан мустақиллиги мустаҳкамлаш, жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилувчи, интеллектуал салоҳиётли, эркин фикрловчи шахсларни тарбиялашга қаратилган тарбиявий жараёнлар мажмуаси ҳисобланади.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ жамият ҳаётида миллий қадриятларни тиклаш ва улар асосида баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устивор масаласига айланди.
Ватан равнақи, аввало, унинг фарзандлари камолига боғлиқ. Бу эса, ҳар бир юртдошимизни ўзининг маънавий камолоти учун юксак маъсулиятини ҳис этишга, ўз манфаатларини шу юрт, халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Бу эса, ватапарварлик туйғусида намоён бўлади.
Ўзбекистон мустақиликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир. Халқимизнинг асрлардан-асрларга мерос тарзида келаётган миллий қадриятлари узоқ тарихий жараёнда шаклланган. Улар она юртга эҳтиром, авлодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, ҳаё, андиша каби хусусиятларнинг устуворлиги, бошқа халқларникига ўхшамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналар билан тавсифланади.
Миллий қадриятларнинг тикланиши туфайли бугун жонажон Ватанимизнинг «ҳар бир асл фарзанди ўзини ота юртининг ажралмас бўлаги деб хис этаяпти ва бундан фахрланяпти. Истиқлол берган энг катта бойликлардан биринчиси ана шу десак асло янглишмаган бўламиз».
Миллий урф-одат, анъана ва қадриятлар, уларда илгари сурилган ғоялар инсон руҳиятининг шаклланиши, унда маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга хизмат қилади. Миллийликни белгиловчи омиллардан бири урф-одат, анъана ва қадриятлардир. Шу сабабли инсон ҳам миллат вакилларидан бири сифатида миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни асраш, уларни янада бойитиш тўғрисида қайғуриши зарур. Ўз навбатида миллий урф-одат, анъана ва қадриятлар ғояларининг миллат равнақи, инсоният тараққиётига хизмат қилиши билан фахрланиш ўқувчи ёшларнинг миллий ифтихор туйғусига эга бўлишларини таъминлайди. Ўқув-тарбиявий ишларни ташкил этишда ёшларни миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни асраш, уларни бойитиш учун ҳаракат қила олиш кўникмаларини тарбиялашга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ.
Миллий қадриятлар миллат яратган маданий-маънавий меросни, хусусан, миллат кишиларига хос барча инсоний фазилатлар, хислатларни ўтмишдан бугунга етказади. Шунинг учун ҳам миллий қадриятларни асраб-авайлашга ҳар бир миллатнинг ўзи масъулдир. Ҳар қандай шароитда ҳам, чунончи, бирор миллат озод, фаровон бўлганда ҳам, қуллик, тобелик исканжасига тушиб қолганда ҳам, унда миллий қадриятларни сақлаб қолиш учун ички имконият мавжуд бўлади.
Инсоннинг ҳаётида маданий-маънавий қадриятлар катта ўрин эгаллайди. Унга илмий техникавий ва интеллектуал имкониятлар, маориф, таълим тарбия, тиббий хизмат, миллий мерос, турли шаклларда намоён бўладиган маданият дурдоналари, тил, адабиёт, санъат, халқ ҳунармандчилиги махсулотлари, ноёб тарихий ва маданий ёдгорликлар, архитектура ва ҳоказолар киради.
Ўзбек халқи мустақилликка эришгани туфайли ўтмиш авлодлар қолдирган бой маънавий-маданий меросни ўрганиш ва қайта тиклашга мушарраф бўлмоқда.
Марказий Осиё азал-азалдан илм-фан ва маданиятнинг, адабиёт ва санъатнинг марказларидан бири бўлиб келган. Бу ўлкада етишиб чиққан буюк мутафаккирлар жаҳон илм фани ва маданиятини ўз кашфиётлари ва ўлмас асарлари билан ижодий бойитиб, юқори чўққига кўтардилар, унинг кейинги тараққиётига самарали таъсир кўрсатдилар Миллий қадриятимиз ҳисобланган Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги кашфиётлари, Беруний ёки Ал-Хоразмийнинг математика соҳасидаги кашфиёти, имом Бухорийнинг ислом оламининг ривожига қўшган ҳиссаси, Улуғбекнинг астраномия фанига, Амир Темурнинг бунёд қилган тарихий обидалари, Бобурнинг Ҳинд диёридаги мамлакатни идора қилиш, ободончилик ишлари, Алишер Навоийнинг шеърият мулкига қўшган ҳиссаси кабилар бугунги кунда умуминсоний қадрият ҳисобланади. Чунки ушбу қадриятлардан бутун дунё мамлакатлари фойдаланадилар ҳамда барча фанлар тараққиёти учун қадрли, аҳамиятли ҳисобланади.
Миллий қадриятлар асосида мамлакатимиз келажагини барпо этувчи ёшларни тарбиялаш асносида ёшларимиз томонидан халқимизнинг бой тарихий маданияти, урф-одат ва анъаналарини чуқур билиб олишга интилиш, республиканинг қудрати ва ютукларидан фахрланиш, уларни муттасил ошириб боришга интилиш мамлакатимиздаги барча элат ва миллатларнинг келажаги буюк давлатни барпо қилишдек муаззам мақсад йўлида жипслашишига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.