kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Yil fasllari haqida taqdimot

Нажмите, чтобы узнать подробности

HRHTH GH R HRH RTYTETE YYYUgfdgfdfRRYRYRYRYRR RRURUYRYUR YURYRYRYU

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Yil fasllari haqida taqdimot»

Али Қушчи


Али Қушчига Улуғбек "фарзанди аржуманд" сифатида ишонч билдирган. ХV асрда Самарқандда доно ва маърифатпарвар ҳоким сифатида шуҳрат қозонган Улуғбек саройидаги олимлар ичида Али Қушчи алохида ўрин тутади. "Ўз даврининг Батлимуси" деб танилган Али Қушчининг тўлиқ исми Алоуддин Али ибн Мухаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган.


Таржимаи ҳол


ХV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Улуғбек саройида овчи қушларга қаровчи Мухаммад исмли кишининг ўғли бўлганлиги учун унга Қушчи лақаби берилган. Али Қушчи отасидан етим қолганидан сўнг Улуғбекнинг тарбиясида бўлгани боис, Улуғбек уни ўз "Зиж"ининг сўзбошида "Фарзанди аржуманд" дея у хақда қуйидаги фикрларни билдиради:

"Аммо иттифоқо, фарзанди аржуманд Али ибн Мухаммад Қушчи умрининг ёш йилларидан ва гуллаган йигитлик фаслларидан бери илму фан замирида илғорлаб бораяпти ва унинг тармоқлари бирла машғулдир. қаттиқ ишонч ва мухаққақ умид бордурки, бунинг натижасида унинг шухрати яқин замонларда ва энг тез онларда жахоннинг атрофу акнофларига ва мамлакатларига ёйилиб, тараннум бўлур, иншо Аллох ал-азиз".

Бу маълумотлардан кўринадики, Улуғбек Али Қушчининг илмга бўлган мухаббатини олдиндан кўра билган ва унга ўз даврининг етук олими бўлиб етишишида оталарча ғамхўрлик кўрсатган.

Али Қушчи бошланғич билимларни Самарқанд олимларидан, математика ва астрономияга оид билимларни эса қозизода Румий хамда Улуғбекдан олади. Бизгача етиб келган маълумотга кўра, у ёшлигида берухсат Самарқанддан ғойиб бўлади.

Кермонда бироз муддат махаллий олимлардан билим ўрганади ва яна Самарқандга, Улуғбек хузурига қайтиб келади. У ўзининг Кермонда ёзган ойнинг шаклларига тааллуқли энг биринчи асарини Улуғбекка тақдим этади. Али Қушчи фақатгина астрономия илми билан чекланмасдан фалсафага оид асар хам ёзган.

Бу сохадаги олимларнинг фикрича, ўшанда 15 ёшга кирган Али Қушчининг фалсафага оид рисоласи худди шу муаммога бағишланган ХИИИ асрнинг таниқли олими Насириддин Тусийнинг рисоласидан ўзининг кенг қамровли ва чуқур тадқиқоти билан ажралиб туради.

ўша даврдаги ёш олимлар ичида қобилияти ва билими жихатидан Али Қушчига тенг келадигани йўқ эди. У Улуғбек обсерваториясини лойихалаштириш ва қуришда, уни замонасининг энг яхши асбоблари билан жихозлашда фаол қатнашиб, жонбозлик кўрсатди.

Бевосита юлдуз ва сайёралар харакатини кузатди, илми фалакиётга тегишли хисоблашларни бажарди. Оқибат сохада катта ютуқларни қўлга киритди. Устозлари билан биргаликда буюк асар саналган "Зижи Кўрагоний"ни ёзишда қатнашди.

Бундан ташқари, ўзининг илми фалакиёт ва илми риёзиётга тегишли бир неча рисолаларини хам ёзди.

Бу билан унинг олимлар ўртасида обрўси янада ошди. Бу борада Али Қушчини буюк фалакиётчи олим Клавдий Птолемейга таққослашгани ва ўз замонаси Батлимуси (Птолемейи) деб номлашгани бежиз эмас, албатта.

Улуғбек Али Қушчига тўла ишонч билан қараган, уни ўз дўсти деб хисоблаб, ундан бирон бир сирни яширмаган. Баъзан Улуғбек унга давлат ахамиятига молик топшириқлар хам берган. Масалан, 1438 йилда Али Қушчи Хитойга сафар қилади ва элчи лавозимида ишлайди.

Сафардан қайтгач, Али Қушчи Хитой тарихи ва жўғрофияси хақида "Хитойнома" асарини ёзади. Бу рисола муаллифга катта шухрат келтириб, ХВИ асрда икки марта турк тилига таржима қилинган.

Шунингдек, Али Қушчи Мовароуннахр, Эрон, Кавказ ва Туркия бўйлаб хам бир неча маротаба сафар қилган. 1430 йили Хиротга келиб, Абдурахмон Жомий (1414-1492) билан танишади ва уни илми риёзиётдан имтихон қилади. Бўлажак буюк шоир кучли фикрлаш қобилиятини намойиш этиб, алжабр (алгебра) ва илми хандаса (геометрия)дан яхши билимлар эгаси эканлигини кўрсатади. Бу дўстлик кейинчалик Самарқандда хам давом этади.

1425 йилда Али Қушчи "Рисола фи-л хисоб" ("Хисоб хақида рисола") асарини ёзади. Бу асар мадрасаларда ўқув-қўлланма тарзида қўлланилади. Машхур олимлар Жамшид Коший, қозизода Румий вафот этганидан сўнг Улуғбек расадхонадаги қурилиш ишлари ва астрономик кузатишларга ёш олим Али Қушчини мутасадди қилиб қўяди.

1429-1430 йилларда Али Қушчи Улуғбек топшириғи билан яна Хиротга боради. У ерда Хирот мадрасаларининг илмий фаолияти ва хаёт тарзи, ўқув жараёни билан қизиқади. Бундан кўринадики, Улуғбек даврида фақатгина пойтахт Самарқандда эмас, балки темурийларга тегишли бошқа худудларда, жумладан, Хуросонда хам илм-фан равнақи юқори даражада, Улуғбек мактаби билан бевосита алоқада бўлган.

1449 йил Улуғбек вафотидан кейин хам камолот чўққисига эришган Али Қушчи кўп вақтгача Самарқандда истиқомат қилган ва илмий тадқиқотларини давом эттирган. Кейинчалик у Туркияга кетишдан олдин бир қанча вақт Кермон шахрида истиқомат қилган ва ўз атрофига истеъдодли олимларни тўплаган.

Шулардан бири илми риёзиётга оид кўп рисолалар муаллифи Низомиддин Биржонийдир. Иккинчиси эса унинг набираси Мирам Чалабий. Бу истеъдодли олимнинг отаси қозизода Румийнинг ўғли Хасан Чалабий эди. Мирам Чалабий илми фалакиёт ва қонуншунослик фанлари сохасида йирик мутахассис эди.

Али Қушчи Туркияга Султон Мухаммад ИИ таклифига биноан келади. Бу воқеа тўғрисида олим ўз рисолаларидан бирида шундай ёзади: "Султон мени қабул қилганида унинг таклифидан мен билан сўзлашиш нияти бор эканлиги яққол кўриниб турарди. Султон мендан унга атаб илми риёзиётдан китоб ёзишимни сўради. Мен Султонда табиий фанларга мухаббат борлигини сездим ва қисқа вақт ичида илми риёзиётдан кичик китоб ёздим".

Султон Мухаммад ИИ фан ва санъат хомийси эди. Унинг саройида худди Улуғбек саройидагидек кўпгина олимлар ишларди.

Улар орасида Улуғбекнинг севимли шогирди Али Қушчининг борлиги султон учун жуда мақбул иш эди. Олим султон шарафига атаб "Китоб ал - Мухаммадия" деб номланган риёзиётга оид рисолани ёзди ва унга тақдим этди.Бу иши учун у мукофот тариқасида хар ойда 200 дирхам пул (кумуш танга) оладиган бўлди. 1472 йилнинг бахорида Али Қушчи Истамбулдаги Айя Сўфия мадрасасига бош мударрис этиб тайинланади ва ўз талабаларига Улуғбекнинг илмий мактаби, обсерваторияси хақида илмий маърузалар ўқийди.

Али Қушчининг бизгача йигирмадан ортиқ асарлари етиб келган. Жумладан, унинг "Рисола фи-л хисоб", "Рисолаи қусур" ("Касрлар рисоласи"), "Шарқи Мифтох ал-улуми Тафтазоний" "Тафтазонийнинг "Мифтох ал-улум"ининг шархи"), "Рисола дар илми хайъат" ("Астрономия илми хақида рисола") каби асарлари математика, астрономия фанларининг ривожида катта ахамият касб этади.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Презентации

Целевая аудитория: 2 класс

Скачать
Yil fasllari haqida taqdimot

Автор: Saidova Umeda

Дата: 08.09.2022

Номер свидетельства: 612701

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(28) "Yil fasllari haqida taqdimot"
    ["seo_title"] => string(28) "yil_fasllari_haqida_taqdimot"
    ["file_id"] => string(6) "612699"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1662619867"
  }
}
object(ArrayObject)#873 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(27) "Yil fasllai haqida taqdimot"
    ["seo_title"] => string(27) "yil_fasllai_haqida_taqdimot"
    ["file_id"] => string(6) "612703"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1662620101"
  }
}
object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(28) "Yil fasllari haqida taqdimot"
    ["seo_title"] => string(30) "yil_fasllari_haqida_taqdimot_1"
    ["file_id"] => string(6) "612700"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1662619986"
  }
}
object(ArrayObject)#873 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(28) "Yil fasllari haqida taqdimot"
    ["seo_title"] => string(30) "yil_fasllari_haqida_taqdimot_3"
    ["file_id"] => string(6) "612706"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1662620198"
  }
}
object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(28) "Yil fasllari haqida taqdimot"
    ["seo_title"] => string(30) "yil_fasllari_haqida_taqdimot_4"
    ["file_id"] => string(6) "612707"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1662620228"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства