Просмотр содержимого документа
«Аспекты Инновационных технологий»
1-бўлим. Ахборот технологияларисоҳасида ҳуқуқий аспектлар
Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларига ким эгалик қилиши мумкин?
Юридик ёки жисмоний шахслар
Тармоқ администратори
Компания директори
Ташкилот раҳбари
Фойдаланувчи
Ахборот ресурсларида сақланаётган ва ишлов берилаётган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва қоғоз кўринишидаги хужжат билан бир хил юридик кучга эга бўлган ахборот нима деб аталади?
Ахборот ресурси
Электрон рақамли имзо
Электрон хужжат
Ахборот
Файл
Ўзбекистон Республикасининг ”Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ фаолият юритувчи, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини мувофиқлаштирувчи бошқарув органи ким?
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги
«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика Маркази
Ахборот ресурслари бу:
Ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки ва маълумотлар базаси
Ҳужжатлаштирилган ахборот
Аудиовизуал ва бошқа хабарлар
Махсус ахборот
Ишлов берилган ахборот
Махфий ахборот бу:
Ахборот ресурси
Фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ҳужжатлаштирилган ахборот
Чекланмаган доирадаги оммавий ахборот
Аудио ахборот
Чекланган доирадаги ахборот
Ахборотни муҳофаза этиш тушунчаси нимани англатади?
Ахборотни тарқатиш чора-тадбирларини
Ахборот борасидаги хавфсизликка таҳдидларни олдини олиш ва уларни оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини
Ахборот чекланишини
Шахс манфаатларини ҳимояланганлик ҳолатини
Ахборот эркинлигини
Ахборони муҳофаза этиш қандай мақсадларда амалга оиширилади?
Шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигига таҳдидларнинг, ҳамда ахборотнинг маҳфийлигини олдини олиш мақсадида
Ахборотни эркин, кафолатли олиш ва керакли шарт-шароитларни яратиш мақсадида
Ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш мақсадида
Ахборотдан фойдаланишни ман этиш мақсадида
Ахборот манбаини муҳофаза қилиш мақсадида
Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ким томонидан амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган томонидан
Ваколатли ҳокимият органи томонидан
Махсус ваколатли орган томонидан
Юридик шахс томонидан
Ахборот ресурслари эгаси томонидан
Ахборотлаштириш бу:
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжи
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш
Ахборот технологияларининг замонавий воситаларини ишлаб чиқариш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
Ўзбекистон Республикасида қуйидаги қонунлар қабул қилинган:
«Интернет тўғрисида», «Ахборот хавфсизлиги тўғрисида», «Балоғат ёшига етмаганларни маънавий ва жисмоний саломатликларига зарар етказувчи ахборотлардан муҳофаза қилиш тўғрисида» ва бошқалар.
«Ахборот эркинлиги тўғрисида», «Интернет тўғрисида», «Ахборот хавфсизлиги тўғрисида» ва бошқалар.