Научная статья : Использование инновационных технологий на уроках английского языка
Научная статья : Использование инновационных технологий на уроках английского языка
Развитие продуктивной учебной деятельности, автономии и креативности учащегося требует, чтобы преподаватель был сам автономным, креативным и способным к гибкости, профессиональной адаптированности и постоянному творческому поиску. Современные продуктивные технологии в области обучения иностранному языку ориентированы на «ученика-исследователя», рефлексивного пользователя.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Развитие продуктивной учебной деятельности, автономии и креативности учащегося требует, чтобы преподаватель был сам автономным, креативным и способным к гибкости, профессиональной адаптированности и постоянному творческому поиску. Современные продуктивные технологии в области обучения иностранному языку ориентированы на «ученика-исследователя», рефлексивного пользователя.
Мамлакатимиз мустақиллика эришганидан сўнг кўпгина сохаларда катта ўзгаришларга эришилиб келинмоқда. Бошка сохалар билан бир қаторда таълим сохасида эришилаётган ютуқлар ҳам бунинг намунасидир. Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқукий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йулини танлаган ва амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиз тараққиётининг мухим шарти кадрларни тайёрлаш тизиминингмуккамал бўлиши, замонавий иқтисод, фан, маданият, техника ва технологиялар асосида ривожланиши хисобланади.
Узлуксиз таълим тизимида Олий ўқув юртларида таълим юқори ўринга эга. Олий ўқув юртларида хорижий тилларни ўкитиш масалалари замонавий илғор технологиялардан фойдаланган холда амалга оширилса мақсадга мувофиқлиги кўзда тутилади.
Маълумки, чет тилини ўқитишдан мақсад талабаларда чет тилини амалий тарзда ўзлаштириш ва уларда коммуникатив маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат. Бунда ўқитувчининг вазифаси талабаларда чет тилини ўрганиш жараёнида тилни пухта эгаллашлари ва уларнинг ижодий тафаккур фаолиятини фаоллаштиришдан иборат. Таьлим жараёнининг самарадорлиги кўп жихатдан иштирокчиларнинг фаоллигини, аниқ мақсад сари интилишлари ва интизомли булишларига боглиқ. Ўқув машгулотларини ўтказишга таёргарлик кўриш хамда уни ташкил этиш учун сарфланадиган куч ва вакт хажм жихатдан аньанавий таьлимни ташкил этиш учун сарфланган куч ва вактга нисбатан анча кўп бўлади. Технологик воситалардан сўз билан тушунтириш самарали бўлмаган амалий харакатларни кўргазмали тарзда намоиш этиш зарурати юзага келганда фойдаланилади бу эса чет тилини ўрганишда жуда кулай воситадир.
Педагогик технологияларнинг ўзига хос жиҳатлари яна шундан иборатки, унда ўқув мақсадларга эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Таълим-тарбия мақсади ва вазифаларини шундай белгилаш керакки, унда умумий жамият ўқув мақсадлари ва ҳар бир босқичларининг аниқ мақсади ва вазифалари муштарак боғлиқлигини таъминлаши лозим. Ҳозирги янгиланиш даврида таълим жараёнини такомиллаштиришни амалга оширишда замонавий компьютер ва телекоммуникация технологияларини қўлланилиши ўқитувчининг фаолиятини ўқув жараёнида унинг мазмунини ва функциясини кескин ўзгартириб юборади.
Замонавий педагогик технологиялар хорижий тилларни ўқитишда дарс ўтиш услубини кенгайтириб, унутилаётган дарснинг сифатини ошириб боради. Шундагина таълим жараёнининг самарадорлигига эришиш мумкин.
Ўқитувчи ўз талабаларининг дарс жараёнидаги илмий – амалий фаолиятини самарали ташкил қилиш аввалдан режалиштирилган, аниқ бир мақсадга- мустақил матн яратишга йўналтириш учун ҳар бир дарс пухта режалаштирилиши, дарсни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил қилиши, лозим бўлса, янги машқ намуналарини танлаб, қўшимча машғулот сифатида режага киритиши, дарсни гуруҳлараро мусобақа руҳида олиб бориши ниҳоятда фойдалидир. Ўқитувчи доимий равишда талабаларни ўрганилган мавзу юзасидан ўз фикрларини айтишга ундаши, улар тамонидан киритилган таклиф ва мулоҳазаларни, ўз истеъдодини намойиш қилишга бўлган уринишларини ижобий тушуниши, бундай ижодкорлик, кашфиётчилик ҳаракатларини муттасил рағбатлантириб бориши, уларга шароит ва имкониятлар яратиб бериши зарур бўлади.
Хорижий тилни ўргатишда амалий машғулотларда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Янги педагогик усуллардан фойдаланиш нафақат талабаларга, балки ўқитувчига ҳам таълим бериш жараёнини енгиллаштириб бермоқда.
Ҳар бир усул белгиланган муайян мақсадни ечишда ўз ўрнида ишлатилса, у шубҳасиз фаолдир. Педагогик технологиялар талабалар фаоллигининг юқори даражасини таъминлаш асосида олдиндан белгиланган мақсадга эришишга қаратилган.
Интерфаол усуллар таълим жараёнида қатнашаётган ҳар бир ўқувчининг фаоллигига, эркин ва мустақил фикр юритишга асосланади. Бу усуллардан фойдаланганда билим олиш ўқувчи учун қизиқарли машғулотга айланади. Интерфаол усуллар қўлланилганда ўқувчилар ўқитувчилар ёрдами ва ҳамкорлигида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларига эга бўладилар. Ўқувчилар янги билимларни илмий изланиш, тадқиқотчилик, тажриба-синовлар ўтказиш асосида ўзлаштирадилар. Илм орқали билим олиш тамойилига амал қилинади. Таълим жараёни қатнашчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ишлашади. Ўқув топшириқлари алоҳида бир ўқувчига эмас, балки кичик гуруҳнинг барча аъзоларига берилади. Микрогуруҳларнинг ҳар бир аъзоси топшириқни бажаришда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Бу ҳолат ўқувчиларда жамоа туйғусини шакллантиради ва уларнинг ташаббускорлигини орттиради. Таълим жараёнини ташкил этишнинг асосий шакли дарсдир. Ҳозирги пайтда дарснинг хилма-хил ноанъанавий шакллари жорий этилмоқда. Бундай дарслар ўқувчининг ижодий қобилиятини ўстириш, ақлий салоҳиятини кучайтириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш ва ҳар бир янгиликни тез ва тўла қабул қила олиш кўникма ва малакаларини таркиб топтиради. Дарс жараёнида инновацион технологияларни қўллаш ўқувчиларда илмий изланишга қизиқишни уйғотади, ижодкорлик ва бунёдкорлик қобилиятини ривожлантиради. Натижада эгалланган билим, кўникма ва малакалар амалий фаолиятда татбиқ этилади, ўзлаштириш сифати ошади. Бунинг учун ўқитувчи маҳоратли бўлиши ва мавзуларнинг мазмунига қараб дарсни тўғри режалаштириши, машғулот давомида барча ўқувчиларни фаол ва онгли ишлашларига эришмоғи лозим.
Компьютер техникасининг кенг ривожланиши ва унинг функционал имкониятларининг кенгайиши компьютерлардан ўқув жараёнининг барча босқичларида фойдаланишга имкон беради.
Компьютер дастурлари талабаларга алоҳида ёндашиш имконини беради. Компьютердан фойдаланиш кенг имкониятлар очиб беради, яъни компьютер ахборотни ҳар хил шаклда қабул қилиш ва узатиш, катта ҳажмдаги ахборотларни эслаб қолиш, сақлаш, тизимлаштириш, саралаш, керакли ахборотни тез топиш, шунингдек, ҳар қандай турдаги ахборотни ( матнли, чизмали ва бошқ.) тез ва аниқ ўзгартириш қобилиятига эга.
Компютерлардан хорижий тилларини ўқитишда хам фойдаланишда катта имкониятлар мавжуд. Компьютер ёрдамида ўқитиш нуқтаи назаридан кўргазмалилик тамойили муҳим аҳамият касб этади. Агар анъанавий холда кўргазмалилик бу тасвирий таркиб, ўқувчининг предмет ва ҳодисаларни қандайдир шаклда кўриш эҳтиёжини таъминлаш бўлса, компьютер ёрдамида ўқитишда кўргазмалилик реал ҳаётда энг сезги ва аниқ мосламалар билан ҳар доим ҳам кўриб бўлмайдиган томонларни кўриш имкониятини беради. Шуни назардан четда қолдирмаслик лозимки, компьютер нафақат ўқиш, балки эшитиш, видео кўриш, шунингдек турли хил тугмачаларни босиш ёки сичқончани бошқариш ёрдамида содир бўлаётган воқеаларга фаол таъсир кўрсатишга имконият яратади.
Тўгри ташкил этилган нутк ва чет тилида виртуал мулокот ўкитувчига ўрганилаётган Фан ёки булимда ёритилаётган билим асослари орасидан энг мухимларига эьтиборни жалб этиш имконини беради. Аудитория билан бевосита алокани ташкил этиш талабаларнинг чет тилидан ўкув материалини ўзлаштириши мумкин бўлади. Шунингдек, чет тилида талабаларнинг узаро муносабатлари ва улар томонидан берилаётган саволларнинг хам инобатга олиниши таьлим жараёнининг самарадорлигини таьминлашда узига хос ахамият касб этади. Инглиз тилини ўкитишда педагогик технологиянинг асосий мохияти таьлимда талабаларни кизиктириб ўкитиш ва билимларни тўлик ўзлаштиришга эришишдир. Таьлимда берилаётган билимларни талабаларнинг аксарият кўпчилик кисми пухта ўзлаштириши педагогик технологияни жорий этишнинг асосий максади хисобланади. Ушбу технология асосида дарс ўтишда энг асосий талаб талабанинг хаётий тажрибаси аввал ўзлаштирган билимлари ва кизикишлари асосида билим беришни кўзда тутади. Талабаларнинг тил буйича ўрганилаётган билимларни эсга тушириш жонлантириш янги билимларни ўзлаштиришга асос бўлади. Билимлар ва тайёргарликни аниклаш талабани фаоллаштириш ва билим ўзлаштиришга ижобий мотивни келтириб чикаради. Мавзуни ўрганишга киришишдан эркин сухбат, мунозара, аклий хужум ва бошка шакллардан жонлантириш мумкин. Информацион технологиялар самарасини белгилайдиган дидактик материаллардан кенг фойдаланиш замонавий педагогик технологияларнинг асосий белгиларидан биридир. Таълим жараёни унинг сифати ва ахамияти талабанинг билимини оширишга ёрдам берадиган усул ва воситалар ўкитувчининг кўникма ва малакалари янги педагогик технология ва информацион технологиялар замонавий таьлимнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, уларнинг амалга ошириш оркали юкори самарага эришилади. Хорижий тилларни талабаларга ўкитишда ўкув жараёни учун ахборотли воситалардан фойдаланиш даражаси икки омил билан аникланади.
Ўкув жараёни учун информацион воситалар берадиган мавзулар юзасидан дидактик материалларни ишлаб чикиш.
Инглиз тили ўкитувчилари уз амалий фаолиятларида техник воситалар дидактик материаллардан методик жихатдан тугри фойдалана олиш тайёргарлигини текшириш.
Хулоса килиб шуни айтишимиз мумкинки, таълим жараёни, унинг сифати ва ахамияти, талабанинг билимини оширишга ёрдам берадиган усул ва воситалар, ўкитувчининг кўникма ва малакалари, янги педагогик технология ва информацион технологиялар замонавий таълимнинг асосий белгилари булиб, уларни амалга ошириш оркали юкори самарага эришилади. Олий ўкув юртларида педагогик технологиялар ва информацион технологияларни бирга кўлланса етишиб чикаётган мутахассислар билими даражасини оширишга хизмат килади.