Научная статья: Информационные технологии и медицина
Научная статья: Информационные технологии и медицина
Что такое информационные технологии в медицине?
Современные информационные технологии в медицине — это совокупность методов и средств для обработки медицинских данных в целостных технологических системах для создания, использования, хранения, передачи и защиты информационного продукта.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья: Информационные технологии и медицина»
Информационные технологии и медицина
Тиббиётда ахборот технологияси
Хамидова Дилфуза Илхомовна
Что такое информационные технологии в медицине?
Современные информационные технологии в медицине — это совокупность методов и средств для обработки медицинских данных в целостных технологических системах для создания, использования, хранения, передачи и защиты информационного продукта.
Бугунги кунда ахборот технологиялари фаол кириб келган соҳалардан бири - тиббиёт. Ташхис қўйиш, муолажа олиб бориш ва профилактик кўриклар тақозосидан компьютер аппаратуралари кенг қўлланилади. Масалан, компьютер тамографияси, ядерли тиббий ташхислаш, ультра товушли ташхислаш, микрокомпьютер технологиялари асосидаги рентген тадқиқотлари шулар жумласидандир.
Компьютерлаштирилган техника тиббиёт ходимларига билимларини ошириш, қўллаш, институтда таълим олган назарий илмларини амалиётда синаб кўриш имкониятини тақдим этмоқда. Шунингдек, замонавий тиббиётчилар компьютер воситасида эпидемик касалликларнинг тарқалиш тезлигини кўрсатувчи харита яратмоқдалар. Масофавий ташхислаш дастурлари эса шифокор ва бемор алоқаларида узвийлик касб этди.
Жумладан, тиббиётнинг стоматология йўналишига ҳам ахборот технологиялари кенг кириб келиб, тишларни даволаш ва протезлаш компьютер ёрдамида бажарилмоқда. Тиш ва продонтни рақамли рентгенография қилиш амалиёти шифокорга ва беморга осонлик туғдирди, тиш ҳолатидан тўлиқ хабардор бўлиб, тўғри даволашга етаклади. Дентал видеокамералар муолажа қай даражада таъсир қилаётганини кузатиб бориш имконини беради.
Шифокор ва ҳамшираларни қийнаб келаётган муаммолардан бири тиббиётдаги қоғозбозлик эди. Иши шундоғам кўп ва масъулиятли саналмиш ходимлар ҳаракатларини ипидан игнасигача қоғозга туширишга мажбур эдилар. Аммо соҳадаги ҳар бир ҳаракат инсон саломатлиги ва хатто ҳаётини ҳал қилар даражада муҳим бўлгани боис ёзув-чизувдан воз кечиб ҳам бўлмайди. Барчаси факт сифатида қайд этилиши шарт, эртага исбот бўлишидан ташқари келаси муолажалар учун ҳам асқатади. Бу борадаги бахс ҳамда иккилланишларга ахборот технологиялари узил-кесил нуқта қўйди: Бемор ва муолажаларга оид тиббий тарих қайд этилади, фақат буни шифокор эмас, компьютер ва интернет бажаради. Доктор эса бланкаларни тўлдиришга кетказадиган вақти ҳисобидан ҳам беморни кузатади, даво чораларини излайди. Шу тариқа хизмат сифати яхшиланади.
Роботларнинг операция қилиши, телефондаги мобиль иловалар орқали саломатлик ҳолатини текшириш, техник қурилмалар орқали лабораторик таҳлилларни уй шароитида ўтказиш... Бугунги кунда афсона эмас, ҳақиқатга айланган ушбу воқеалар атрофида бир савол пайдо бўлади: Ҳамма иш техникага юкланса, тиббиётчилар ва айниқса жарроҳ, терапевт, лаборантлар ишсиз қолдмайдими?
Биринчидан, тиббиётда масъулият техникага тўлиқ юкланмайди. Жараённи кузатиб бориш, ташхисни тасдиқлаш барибир шифокорнинг зиммасида қолаверади. Иккинчидан, ўз соҳасида ютуққа эришиш истагидаги тиббиётчи техника билан кўпроқ дўст тутинади, унинг имкониятларидан тўлиғича фойдаланишга уринади. Шунда унинг нони яримта бўлмайди, балки технологиялар воситасида иши янада унум топади, мижозлари кўпаяди, обрўси ошади.
Онлайн навбат ва рўйхатдан ўтиш тизимларидан поликлиникалар йўлакларидаги асаббузар кутишларга барҳам бериш кўзланган. Тадқиқотлардан бири шуни кўрсатдики, беморларнинг аксарияти турнақатор навбат чоғи зерикканларидан бир-бирлари билан гаплашадилар, дардларини айтадилар ва бир-бирига даво бўйича маслаҳат беришни бошлшади. У маълумотлар эса ҳар доим ҳам асосли бўлавермайди. Касалликни бошидан ўтказган одамнинг гапига ишонган шериги ўзини у каби даволашга тушади. Ваҳоланки, ҳар бир организм ўзига хос, муолажалар шундан келиб чиққан ҳолда мутахассис томонидан тавсия этилиши керак. Реал ҳаётда навбатдаги шеригидан даволаниш сирини эшитиб, шифокор олдига киришни ҳам ортга суриб, уйига жўнаган беморлардан мисоллар бир талай. Ахборот технологиялари ривожи эса халқнинг тиббий саводхонлигига-да ижобий таъсир кўрсатса, ажаб эмас. Коррупция авж олган, тиббиётчилар ва асбоб-ускуналар танқис, узундан узоқ навбат билан кириладиган тиббиёт муассасаларидан инсонлар қочиб, саломатлигига қўл силтаб қўйса, технологик тараққиёт боис бу иллат ва камчиликлардан ҳоли шифохоналарга ҳамма интилади, натижада бебаҳо соғлиққа эга бўлади.