kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья:КЛАССИФИКАЦИЯ ИНФОРМАЦИОННЫХ СИСТЕМ В МЕДИЦИНЕ

Нажмите, чтобы узнать подробности

Особая роль в процессе использования информационных технологий принадлежит в системе образования медицинских высших учреждением как основному источнику квалифицированных высокоинтеллектуальных кадров и мощной базе фундаментальных и прикладных научных исследований.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья:КЛАССИФИКАЦИЯ ИНФОРМАЦИОННЫХ СИСТЕМ В МЕДИЦИНЕ»

ТИББИЁТДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ КЛАСИФИКАЦИЯЛАШ

Хамидова Дилфуза Илхомовна


БУХАРСКИЙ ТЕХНИКУМ ОБЩЕСТВЕННОГО

ЗДОРОВЬЯ ИМЕНИ АБУ АЛИ ИБН СИНО, УЗБЕКИСТАН


Особая роль в процессе использования информационных технологий принадлежит в системе образования медицинских высших учреждением как основному источнику квалифицированных высокоинтеллектуальных кадров и мощной базе фундаментальных и прикладных научных исследований.


Ахборот тизимлари тиббиёт ва соғлиқни сақлашнинг барча соҳаларида мавжуддир. Тиббиёт соҳасида ахборот алмашишнинг турли кўринишларидан фойдаланиш хозирги даврнинг долзарб муаммоларидан биридир. Уларнинг тартибга солиниши тиббиёт ва соғлиқни сақлаш тизимида ахборотларнинг автоматлаштирилган алмашинувига эришиш, бу соҳа ходимларининг иш фаолияти унумдорлигини ошириб, беморларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди. Ахборот оқимлари билан ишлаш учун соғлиқни сақлаш тизимида ахборот тизимлари яратилган. Ахборот тизими ташкилий тартибга солинган хужжатлар ва ахборот технологиялари ёрдамида, шу жумладан ахборотни қайта ишлаш жараёнларини амалга оширадиган хисоблаш техникалари ва алоқа коммуникация воситаларидан фойдаланишнинг умумлаштирилган йиғиндисидир. Тиббий ахборот тизимларининг мақсади аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг турли вазифаларини қўллаб қувватлаш, тиббиёт муассасаларини бошқариш ва соғлиқни сақлаш тизимининг ўзини ахборот бошқарувида ахборот алмашинувини таъминлашдан иборатдир. Мустақил вазифалари илмий текшириш натижаларини, ўқув ва аттестацион текширувларни ахборот алмашинувини қўллаб қувватлашдан иборатдир.

Тиббий ахборот тизимларининг қуйидаги кўринишдаги синфлари маълум. Масалан бошқарув ва ташкилий даражасига кўра: Давлат миқиёсидаги Худудий Муассаса миқиёсида Алоҳида Тиббий ахборот тизимларини кенг тарқалган синфларидан яна бири хал қиладиган масалаларига қараб: Админстратив хўжалик тиббий ахборот тизими Лаборатор ва диагностик текширувлар тиббий ахборот тизими Диагностик, прогнозлаш, мониторинг эксперт тизими Ахборот ва кутубхона қидирув тизимлари Ўқув ахборот тизимлари Интеграллашган касалхона ахборот тизими Админстратив хўжалик ахборот тизимга хисоблаш тизимлари, турли дори-дармон воситаларини хисобга олиш дастурлари, беморларни рўйхатга олиш тизимлари, тиббий хужжатларни рўйхатга олиш тизимлари, ахборот алмашинувини автоматлаштириш тизимлари, клиник текширишларни ўтказиш тизимлари ва бажарилаётган муолажаларни рўйхатга олиш тизимлари киради. Лаборатор ва диагностик текширувлар тиббий ахборот тизимига микролаборатор тизимлар, радиология, ренгенография, компьютер томографияси, ултра товуш текшируви натижаларини киритиш ва сақлаш учун хизмат қилади. Диагностик, прогнозлаш, мониторинг эксперт тизими фан соҳаси ва мантиқий хулосаларга асосланган билимларнинг махсус механизми асосида ахборотларни анализ қилиш ва хулоса берадиган махсус тизимлардан ташкил топган. Ахборот ва кутубхона қидирув тизими барча фойдаланувчиларнинг электрон каталогини ташкил қилиш, рефератив ахборотларни тайёрлаш, олдиндан айтиб берувчи маълумотлар базасини лойихалаш ва ташкил қилиш ишлари киради. Ўқув ахборот тизимлари турли машғулот ва машқларнинг комплекси ва амалий методикаларини ташкил қилади. Интеграллашган касалхона ахборот тизими турли ахборот тизимларининг бир неча синфларнинг ахборот тизимларини бирлаштиради ва маълум бир муассасанинг махсуслиги билан боғлиқ масалаларни комплекс хал қилишга қаратилган.

Тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими тиббий ахборотларни йиғиндиси қайта ишланиши, тўпланиши, сақланиши ва узатиш воситаси бўлиб бошқарув жараёни сифатида автоматлаштирилган тизимларни қўллаб тиббиёт сохасининг хар бир ходимига афзаллик яратиш учун мўлжалланган. Тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими бошқарувнинг тезкор ва самарали бўлишига, қисқа муддатларда ахборот алмашинувига эришишга, ходимларнинг ижодий ишлаши учун вақт ажратишга, турли муаммоларни ижобий хал қилишга имкон яратади. Хозирги кунда кўплаб тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимлари ишлаб чиқарилган. Булар битта ходим учун, муассасавий, худудий ва давлат миқиёсидаги тизимлардир. Бу тизимларнинг асосий компоненталари қуйидагилардир: Техник воситалар, хисоблаш тизимлари, киритиш – чиқариш тизимлари, маълумотларни сақловчи ва тармоқ қурилмалари; Дастурий таъминот – компьютернинг дастурий воситалари, техник воситалар ишини ва ахборотларни қайта ишлашни таъминлайди.

Хар бир тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими иш жараёнида қуйидаги вазифаларни бажариши керак: Тиббиёт муассасасини бошқарув жараёни хақида ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш воситасида хар бир бемор ҳақида ахборот йиғилади, хар бир тиббиёт ходимининг иш кўрсаткичлари бўйича тахлилий маълумот тўпланади; Бошқарув таъсирларини ишлаб чиқиш орқали хар бир беморларга қўлланилаётган дори воситаларининг таъсир кўрсаткичларининг мониторинги ташкил қилинади; Тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими бошқа ахборот тизимлари билан тез ва қулай ахборот алмашинувини ташкил қилиши ва бу билан муассаса ички тармоғидан самарали фойдаланиш имконини ошириши лозим; Тиббиётда бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимида ахборот хавфсизлиги чоралари кўрилган бўлиши ва бу билан фойдаланувчиларнинг маълумотларини рухсатсиз ўзгартиришлардан сақланиши лозим. Мамлакатимиз тиббиёт тизимида интерактив давлат хизматларини, бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий қилиш аҳоли ва юридик шахсларга давлат органлари веб-сайтлари ва республика ҳукумати портали орқали керакли маълумотларни тақдим этиш учун ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланиш тиббиёт муассасаларининг самарали фаолиятига асос бўлади.


Адабиётлар:


1.Годин В. В. Управление информационными ресурсами / В. В. Годин. – М. : ИНФРА. – М, 2015. – 254 с.

2.Радченко А. И. Технологии информационного общества / . И. Радченко. – Ростов-на-Дону : АООТ «Ростиздат», 2017. – 216 с.





Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья:КЛАССИФИКАЦИЯ ИНФОРМАЦИОННЫХ СИСТЕМ В МЕДИЦИНЕ

Автор: Хамидова Дилфуза Илхомовна

Дата: 09.02.2023

Номер свидетельства: 625176


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства