Тил – миллатнинг қалби, моҳияти,миллат дили, миллат устунидир. Тил ижтимоий ҳаёт фалсафа, ахлоқ, руҳ, ҳаяжон!
Тил миллат кўксидаги пинҳон асрорни очувчи ташналик ва ҳавас калити,миллат руҳида рўёбга чиқажак ниятлар маржони. Тилнинг юксак ривожи – миллатнинг ривожи, тилнинг бирлиги миллат бирлигидир.
Она тили бор экан , халқ бор. Ватан бор. Халқнинг умр ўлчовини тил белгилайди.
11 ва 9-синф ўқувчилари.Тил ҳақида маъруза (ҳазил шеър)
Она тили ҳақида шеърлар.(6 ўқувчи)
“Алла” кўрмай ўсган қулун қулунмас,
“Ёр-ёр” кўрмай тушган келин келинмас.
Ҳали сизга тақдир ҳукми билинмас,
Тилингизни асранг. Азиз ўзбеклар!
Ҳар бир дунёга келган гўдак она тилида сеҳрли она алласини тинглайди. Мурғак қалбини ҳайратга солувчи Эртакларни она тилида эшитади .Оналар фарзандини ўз она тилида эркалайди.Она алласи қайси бир тилда янграмасин, кўнгилларни тебрантиради, инсон руҳига ором беради.