kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Олтин дарвоза Интеллектуал ўйини.

Нажмите, чтобы узнать подробности

Уқувчиларнинг билим қобиличтларини мустахкамлаш,халқимиз тарихи,урф-одатлари хақида олган билимларини амалда қуллаш.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Олтин дарвоза Интеллектуал ўйини.»

Дарснинг мавзуси: Олтин дарвоза. Интеллектуал ўйини.

Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларнинг билим қобилиятларини

мустахкамлаш,халқимиз урф-одатлари,тарихи хақида олган билимларини амалда қўллаш

Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: а) дарснинг асосий мақсадини тушунтириш орқали ўқувчиларнинг сўзлашиш маданиятини, сўз бойлигини, дунёқарашини кенгайтириш, катталар меҳнатини қадрлашга ўргатиш.

б) мавзуга бошқа нуқтаи назардан қараб, ўз ўй-фикрларини етказа билишга ўргатиш.

Дарснинг тарбиявий мақсади: а) табиатни қўрғашга, эхтиёт қилишга, ғамхўрликка, одамгарчиликка, меҳнатсеварликка тарбиялаш. б) Ватанимиз тарихини,урф-одатини, маданиятини хурматлашга, биргаликда иш бажариб, ўз фикрини далиллашга, ўрганган билимларини керакли ерда ишлата билишга ўргатиш.

Дарснинг жиҳози: Слайдлар, олтин, кумуш, тош дарвозалар, рангли расмлар, олтин сандиқча, ҳикматли сўзлар, мақоллар.

Дарсда қўлланиладиган стратегиялар: Ўй чақириш",Ўйлаш, Қизиқувчилигини уйғотиш стратегияси.

Дарснинг бориши:

I.Ташкилий қисм.

1.Ўқувчилар билан саломлашиб, давомат аниқланади.

2.Психологиялик тайергарлик

Ўқитувчи сўзи

Ассалому алайкум бугунги «Олтин дарвоза»интеллектуал ўйинига иштирок этувчи ўқувчилар ва қадрли мехмонлар.

Мен сизлар билан учрашганимдан жуда хурсандман. Қани барчамиз бир-биримизнинг қўлларимиздан ушлаб,давра қурамиз. Шу даврамизни биз қувонч, шодлик,илиқлик давраси деймиз. Даврага туришнинг катта бир хосияти бор.Даврада туриб бир-биримизни яхши кўрамиз.яхшилик ва мехр йуллай оламиз. Шунинг учун бу даврани шодлик ва қувонч давраси деймиз.

3.Тренинг «Қувонч давраси ».

Кел болалар ўйнайлик,
Ўйнайлик да, ўйлайлик.
Қандай сўроқ бўлса да,
Топмай уни қўймайлик.

Синф ўқувчилари 2 гуруҳга бўлинади. Хар гуруҳ номланади.

Энди ўйинга иштирок этувчи гурухлар билан танишайлик.
I гурух- Астана

II гурух- Туркистон





Хурматли «Олтин дарвоза» интеллектуал ўйинига иштирок этувчи ўқувчилар!

Биз бугун «Қазақстан – Мəңгілік Ел » акцияси доирасида   мусобақа ўтказамиз. Мәңгілік Ел-умумий қозоғистонлик ўртоқ уйимизнинг миллий

фикри,боболаримизнинг армони. Мәңгілік Ел бўлиш бизнинг ўз қўлимизда.Бунинг учун хар доим яхши ўқиб ,олға интилишимиз керак.

Дуненинг сирин билишга эшик очадиган олтин калит- бу билим. Доно боболаримиз «Куч билимда, билим-китобда»деб бекор айтишмаган.Эл бўлиб қаддини кўтарган Мустақил давлатимиз келажаги – еш авлод қўлидадир.

Эринмасдан ўқиган, изланган одам халқининг хурматига сазовор бўлади. Ешлар билимли, тарбияли бўлиб ўсиши учун улуғ доно боболаримиз ёзиб қолдирган хикмат ва билимга тўла китобларни кўп ўқиш керак.

Инглиз философи Френсис Бэкон «Китоб ўқиш одамни - билимли, доно,ақлли этади»-дейди.

I.Қизиқувчилигини уйғотиш босқичи.

-Болалар ҳозир қайси фасл?

-Баҳор фаслида табиатда қандай ўзгаришлар бўлади?

-Бу фаслда қандай байрамлар нишонланади?

-Байрамда Оналаримизга нима совға қиламиз?

Болалар бугун биз чиройли очилиб турган гулларга капалак қўндирамиз. Қайси гурух ўқувчилари кўп капалак қўндирса, шу гурух ғолиб хисобланади.

ІІ. Мусобақамиз шарти:

Энди болалар сизларни мусобақамиз шартлари билан таништирамиз.Болалар бизнинг мақсадимиз элимиз тарихини, урф-одатларини қандай билишимизни текшириш.Бу ўйиннинг мақсади Ватанимиз юраги бош шахри Астанадай узоқ ердаги «Олтин дарвозага» етиш.Бу ердаги олтин сандиқда «Билим »деган хазина бор.Шу «Билим»хазинасини олиш учун турли хил топшириқларни бажарамиз.

Ўйин уч босқичдан туради.

І босқич «Темир дарвоза»

ІІ босқич «Кумуш дарвоза»

ІІІ босқич — асосий босқич - «Олтин дарвоза» деб аталади.

Саволлар вазни хар бир босқич номига қараб ўзгариб боради.Масалан

«Темир дарвоза» да топшириқлар осонроқ бўлса , «Кумуш дарвоза»да топшириқлар аввалги босқичга қараганда мураккаброқ,қийинроқ бўлади, «Олтин дарвозанинг» топшириқлари бўлса олдинги икки дарвоза топшириқларидан хам оғирроқ.олтиндай қиммат бўлади.Берилган топшириқларга тўғри жавоб берилгандагина дарвоза очилади.Уч дарвоза очилгандан кейин «олтин сандиқни» олиш учун барча босқичдан яхши жавоб берган гурух олтин сандиқ сўроқларига жавоб беради. Олтин сандиқнинг сўроқларига жавоб берган гурух мусобақамиз ғолиби хисобланади.

Мусобақамиз шартлари тушунарлими?Ундай бўлса

Қарағым оқу оқы, босқа жүрме

Ойынға қүр қаларсың, көңіл бөлме

Жолама шақырса да, қасына ерме

Кідірме, аялдама, ұмтыл алға - деб мусобақамизни бошлаймиз.

І босқич — «Темир» дарвоза.

«Темир» дарвозани очиш учун топшириқлар

1. Қозоғистон ўз Мустақиллигига қачон эришди?

(1991 й)
2. Давлатимиз рамзларига нималар киради ва улар қачон қабул қилинди? (Байроқ, Герб, Мадхия. 1992 йили 4 июнь)
3. Қозоғистоннинг ривожланиш стратегияси ёзилган дастур (Қазақстан - 2030)
4. Қозоқнинг улуғ шоири Абай Құнанбайуғлининг 150 йиллиги ЮНЕСКО бўйича қачон атаб ўтилди?

(1995 йили)
5. Қозоғистон Республикасининг миллий валютаси- тенге қачон айланимга чиқарилди?

(15 ноябрь 1993й)
6. Қозоғистон Республикаси Давлат Байроғи муаллифи ким? (Шәкен Ниязбеков)
7. Қозоғистон Республикаси Давлат Гербининг муаллифи ким?

(Шот-Аман Уәлиханов, Жандарбек Мәлібеков)
8. Н. А. Назарбаев қачон, қаерда дунега келди?

( 1940й. 6 июлда Алматы облиси Қарасай тумани, Шамалған қишлоғи.)

9.«Қозоғистон Республикасининг тиллар тўғрисидаги» янги қонуни қачон қабул қилинди?

(1997 йил 7 июль)
10. Қозоғистон РеспубликасинингДавлат Мадхияси муаллифи кимлар? 
(Музикасини ёзган: Шәмші Қалдаяқов. Сўзини ёзганлар: Жұмекен Нәжімеденов, Нұрсұлтан Назарбаев)
11. Бугунги кунда Астана шахри халқи сони қанча одамга етди? (етти юз минг)
12. Астана рамзи «Бойтеракнинг» узунлиги нима сабабдан 97 метр?

(Бу сон пойтахтнинг Алматидан Астанага 1997 йили кўчирилганига боғлиқ)
13 Қозоғистон Республикасининг биринчи Президент куни қачон нишонланади?

( 1 декабрь)

14. ЭКСПО - 2017 Халқаро ихтисослашган кўргазмаси қачон, қайси давлатда ўтказилмоқчи?

ЭКСПО-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмаси 2017 йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар Астана шахрида бўлиб ўтади. 

15. Астанадаги энг мухим қатнов йўл? (Республика шох кўчаси)
16. Қозоғистон Республикаси ўз Мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг фазога учган биринчи қозоқ фазогири ? (Талғат Мұсабаев)
17.Қозоқ алфавитини тузган қозоқ зиёлиси. (А.Байтұрсынұлы)

18.ХІV – ХV асрдаги кўзга кўринган ажойиб санъат ёдгорлигини атанг. (Ахмад Яссавий кошонаси)

19. Ватанимиз пойтахти Алматидан Астанага қайси йили кўчирилди? (1997 йил 10 декабрь)

20. Қозоғистон билан чегарадош 5 мамлакат? (Россия ,Хитой, Қирғизистон,Ўзбекистон, Туркманистон, )

21. Мамлакатимиздаги етим болаларни химоялаш учун қурилган«Бөбек» болалар хайрия жамғармаси асоачиси ва президенті (С. А. Назарбаева)

22. Қозоқ халқининг миллий ўйинлари. («Бәйге», «Көкпар», «Қыз қуу», «Асық ату»)

«Темир дарвоза» очилди.

ІІ босқич– «Кумуш» дарвоза.

«Біз үштілділікті дамыту қарқынын үдетіп отырмыз. Бұл ойдан шығарған дүние емес, қажеттілік. Қазірдің өзінде қазақстандықтардың 20 пайызы ағылшын тілін меңгерді. Яғни, үш тілді меңгеру, білу - бұл жаһандық әлемге жолдама деген сөз. Бұл адамның өмірдегі табыстылық, жетістік принцпі. Жаһандық әлемде біздің балаларымыз «Планета азаматы» болады. Сондықтан да олар әлемнің кез келген өңірінде жұмыс істеп, күнін көре алатын болады. Яғни, бүгінгі күрделі әлемде біздің балаларымыз өздерін «судағы балықтай» сезінуі керек, біз соған жағдай жасап жатырмыз», - дейди Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбаев.

Уч тилни билиш, ўрганиш-бу ривожланган дунёга йўналиш деган сўз.
Тилларнинг уч бирлиги идеясида Елбаси қозоқ тили – давлат тили, рус тили –миллатлараро муносабат тили, инглиз тили эса –глобал экономикага муваффақиятли кириш ва фойдаланиш тили -деган эди

«Кумуш» дарвозани очиш учун топшириқлар Бунинг учун слайддаги расмларни керакли сўзлар билан алмаштириш орқали Ватан, туғилган ер тўғрисидаги мақолларни ўқиш ва топишмоқлар жавобини топиб 3 тилда айтиш керак. Болалар биз ўзбек болалари уч тил эмас тўрт тилни ўрганяпмиз.
Ўйиннинг шарти тушунарлими? Ўйиннинг шарти бўйича қайси гурух мана бу халтадан қизил ошиқни танлаб олса,шу гурух биринчи бўлиб ўйинни бошлайди.

1. Етти ўлчаб кес
Бир - бір - один – one уван

2. учганда

Одам мехнатда билинар.

Қуш – құс – птица – bird бёрт

3. Оққуш кўлин соғинар,
туғилган ерин соғинар.
Йигит – жігіт – парень – boy бўй

4. Бўлинганни ер

Айрилганни ер

Бўри – қасқыр – волк – wolf волф

Айиқ – аю – медведь – bear беар

5. Ватан бошланади.
Оила – отбасы – семья – family фемили

6. Она юртинг олтин .
Бешик – бесік –колыбель – cradle кредл

7. Она ернинг тупроғи — сутидан азиз.

Она – ана – мать – mother мозер

8. ўсган ерида ,
Инсон юраги – туғилган ерида.

Дарахт – ағаш – дерево – tree трии

9. Ватан учун туш куймайсан.

Ўт – орт – огонь - fire фаер



10. – кўлида подшо,
– сувида подшо ,
Эр йигит – ўз юртида подшо.
Қурбақа – бақа –лягушка – frog фрог

Балиқ – балық –рыба –fish фиш

11. гадоси бўлсанг ҳам,

Юрт гадоси бўлма.

Нон – нан – хлеб - bread бред

12. Ватансиз одам – ўрмонсиз ... .
Булбул –бұлбұл – соловей – nightingale найтингел

13. сув билан тирик, 
Одам — эл билан.

Балиқ – балық –рыба –fish фиш

14.Булбулга боғ яхши, 

Какликка — .

Тоғ –тау – гора – mountain моунтин

15.Киши юртида бўлгунча, 
Ўз юртингда ултон бўл

Султон –сұлтан – король – king кинг

16. Эл — қўнган ерда, 
— тўйган ерда.

От – жылқы – лошадь – horse хорс



Топишмоқлар



Мен сизларга топишмоқ айтаман, сизлар жавобини топасизлар.Топишмоқнинг жавобини 4 тилда айтиш керак.

1.Хўппа семиз бир туки йуқ.

Тарвуз – қарбыз - арбуз - watermelon ватермелон

2. Устидаги кўйлаги, 
Худди қоғозга ўхшар.
Тўғрасанг, жаҳли чиқиб,
Кўзингни дарров ёшлар

Пиез- пияз - лук - bow бов

3.Қат-қат қатлама

Ақлинг бўлса ташлама.

китоб, кітап, книга, book бук

4.Хар куни тонг отмай

Уйғотади соатдай.

хуроз, әтеш, петух, cock коок

5.Диккайиб икки қулоғи

Аланглаб қўрқиб туради.

қуен, қоян, заяц, rabbit раббит

6. Ўйнаб-ўйнаб тушар сув

Куйлаб-куйлаб тушар сув

Ер бағрини тўлдириб

Қувнаб-қувнаб тушар сув

Ёмғир – жаңбір –дождь - rain рейн

ІІІ босқич– «Олтин» дарвоза.

«Олтин» дарвозани очиш учун топшириқлар

-Болалар , мана биз , Астана шахрида жойлашган Мустақиллик рамзи- «Мәңгілік ел дарвозасига хам етиб келдик. Бизнинг учунчи босқичимиз «Олтин дарвоза» деб аталади. Бу дарвозанинг топшириқлари оғирроқ

бўлади, сабаби олдимизда – «Билим» хазинаси бор. 
Олтин» дарвозани очиш учун топшириқлар

Қозоқ халқида «Олти йил оч қолсанг хам, отангнинг урф-одатини унутма» деган мақол бор. Олтин дарвоза топшириғи ота-боболаримиз урф-одати, дастури хақида.

«Сонар» деган нима?

Қиш фаслида биринчи қор ёққанда хайвонларнинг босган изи аниқ кўриниб туради. Овчилар шу куни овга чиқиб, хайвонлар изидан бориб, уларни тутишади.

«Иткөйлек» деган нима?

Бола туғилиб 40 кун тўлгач, қирқидан чиқарилади.Боланинг куйлагига ширинликлар тугиб,итнинг бўйнига боғлаб юборадиган дастур бор. Болалар итни қувиб ушлаб, иткуйлакдаги ширинликларни бўлишиб ейишади.

«Сүйінші» деган нима?

Қувончли хабар етказувчи одам «Суюнчи, суюнчи» деб келади.Бу хабардан хурсанд бўлган уй эгаси унга рози бўлганидан совға беради. Бу хурсандликнинг, олқишнинг белгиси.

«Енші» деган нима? (Мерос олиш)

Оиладаги болалар эр етиб якка уй булганида ота-аналари уларга мол-мулк бериб, уй солиб бўлак уйга чиқаришади. Буни енші деб аташади.

«Бастаңғы» деган нима?

Уйнинг катталари узоқ йул юриб кетганида қишлоқ ешлари шу уйга йиғилиб, йўловчиларнинг йулда боши оғримай, йўллари енгил бўлсин деган ният билан бош қўшиб ўйин-кулги қилишади.

«Шілдехана» деган нима?

Чиллахона – чақалоқнинг туғилганидан кейин бўладиган тўй

«Базарлық» деган нима?

Узоқ сафардан келган одам яқинларига ,дўстларига совға олиб келади. Буни бозорлиқ дейди.

«Шашу» деган нима?

Янги қуриб битган уйга киришдан олдин конфет сочишади.Бу урф-одат сочмоқ дейилади.

«Қырқынан шығару» деган нима?

Қирқидан чиқариш – чақалоқ туғилганидан 40 кундан кейин аёллар йиғилиб уни чўмилтириб, тирноқ, сочини олишади.

«Бата» – деган нима?

Катта ёшдаги кишиларнинг, домлаларнинг ёшларга берадиган ақли, қимматли маънавий нияти.

«Тұсау кесер» – деган нима?

Бола биринчи қадам босганда тез юриб кетсин деб ясаладиган урф-одат.

«Ораза» -деган нима?

Мусулмонларнинг бажарадиган беш фарзидан бири.

-Мана, болалар мақсадимиз «Билим» хазинасига етиш бўлса, Олтин сандиқдаги хазинага хам етдик. Хозир гулга қўндирган капалакларимизни санаймиз. Қайси гурух капалаклари куп бўлса шу гурух«Олтин сандиқни» очади. «Олтин сандиқни» очайлик. Олтин сандиқ ичида мана шундай топшириқлар бор.

І гурух топшириғи
«Астана» сўзини келишикларда турланг, гап тузинг, харфлардан фойдаланиб янги сўз ясанг.
ІІ гурух топшириғи
«Туркистон» сўзини келишикларда турланг, гап тузинг, харфлардан фойдаланиб янги сўз ясанг.
Рефлекция .

-Болалар сизларга бугунги мусобақамиз ёқдими?

-Нимаси билан ёқди?

-Қандай янгиликлар бўлди?

Уқувчилар узларининг кўнгил куйларини смайликлар билан белгилашади

Постар билан иш

I гурух -Сиз келажакда Астана шаҳрини қандай шаҳарга айланишини хохлайсиз?

II гурух- Сиз келажакда Туркистон шахрининг қандай кўринишда бўлишини хохлайсиз?

Мустахкамлаш: 

Билаги зўр бирни йиқар, 
Билими зўр — мингни – дегандай Мустақил Ватанимиз Байроғини, мартабасини юқори кўтариб, ривожланган 50 мамлакат қаторига кириш учун энг аввал билимли ,ақлли авлод етишиш керак.
Бизнинг келажагимиз сизлар еш авлод қўлидадир. Хар доим «Миллат келажаги билимли авлод қўлида » эканлигини унутманг.Бизнинг бугунги интеллектуал ўйинимиз якунланди. «Бугунги билим – эртанги бойлигимиз » ХХІ аср – билимлилар асри. Ўтганимизни биладиган, бугунимизни тушунадиган, келажагимизга ишонч билан қарайдиган инсон булиб етишинглар! Хайр соғ бўлинг!

















Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Презентации

Целевая аудитория: 3 класс

Скачать
Олтин дарвоза Интеллектуал ўйини.

Автор: Сайдуганиева Назакат Хасановна

Дата: 06.03.2018

Номер свидетельства: 460943


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства