Просмотр содержимого документа
«Geometrik (burchak, nur, simmetriya, perimetr, yuza, diagrammakesma, ko‘pburchak) materiallar ustida ishlash texnologiyasi»
Geometrik (burchak, nur, simmetriya, perimetr, yuza, diagrammakesma, ko‘pburchak) materiallar ustida ishlash texnologiyasi
Geometrik materialni o’rganishning asosiy maqsadi geometrik figuralar ( nuqta, to’g’ri va egri chiziq, to’g’ri chiziq kesmasi, siniq chiziq, ko’pburchak, aylana va doira) haqida, ularning elementlari haqida, figuralar va ularning elementlari orasidagi munosabatlari haqida, ularning ba’zi xossalari haqidagi tasavvurlarning to’la snetemaenni tarkib toptirishdan iborat.
Geometrik figuralar haqidagi fazoviy tasavvurlar, geometrik figuralarni chizmachilik va o’lchash asboblari yordamida va bu asboblarning yordamisiz o’lchash va yasashlarning amaliy malakalarini (ko’zda chamalash, qo’lda chizish va hokazo) tarkib toptiriladi. O’quvchilarning nutq va fikrlashlari shu asosda rivojlantiriladi.
.
Бошланғич синфлар ўқувчиларининг геометрик фигуралар ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш методикаси юқорида зикр этилган вазифаларалоҳида қўяди ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
I босқич (тайёрлов) - Болаларда бўлган геометрик фигуралар ҳақидаги умумий тасаввурларни аниқлаш. (болаларнинг ҳаётий тажрибаси, моделфигуралардан фойдаланиб, амалий ишларни бажариш).
II босқич - Ўқувчилар билан амалий ишлар асосида уларда геометрик фигуралар ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш.
III босқич - Ўрганилган материални хотирада мустаҳкам сақлаб қолиш.
Nuqta, to’g’ri chiziq va egri chiziq to’g’ri chiziq kesmasi
Birinchi sinfdan boshlab o’quvchilarda nuqta, to’g’ri chiziq va egri chiziq to’g’ri chiziq kesmasi haqidagi tasavvurlarni tarkib toptirish kerak, «nuqta», «to’g’ri chiziq» tushunchalari hozirgi kunda o’qitilayotgan maktab geometriya kursining asosiy (ta’riflanmaydigan) tushunchalaridir. SHu sababli «Nuqta deb nimaga aytiladi?», «To’g’ri chiziq deb nimani aytiladi?» degan savollar ma’noga ega bo’lmay qoladi.
СИММЕТРИЯ
Кундалик ҳаётда симметрияга жуда кўплаб дуч келамиз. Дарахт барглари шакли, капалак қанотлари унинг танасига нисбатан жойлашуви ва инсон аъзоларининг танага нисбатан жойлашуви ва ҳоказолар симметрияга ёрқин мисол бўлади. Бошқа кўпгина математик тушунчалар сингари, шаклларнинг симметрияси тушунчаси ҳам атрофни ўраб турган динё (табиат) объектларини кузатиш натижасида пайдо бўлган. Масалан, ўсимликлар ва тирик организмлар тасвирларини кўздан кечириб (бу тасвирни текис шакл деб ҳисоблаш мумкин), уларнинг кўплари юқори даражадаги аниқликда бирор симметрияга эга эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Масалан, дарахт барглари капалаклар ва қор учқунлари ўққа нисбатан симметрияга эгадир.
Бундай симметрияга эга бўлган шаклларсимметрикшакллардеб аталади.
Бу симметрияни ҳосил қилувчи қонун эсасимметриядеб аталади.Симметрия– геометрия фанининг бир қисми бўлиб, уни тўла ўрганишучун чуқур математик билимларга эга бўлиш лозим.
Биз эса унинг бошланғич тушунчалари бўлган “Ўққа нисбатан симметрия ва марказий симметри”билан танишамиз.
Бурчакнинг биссектрисаси ётган тўғри чизиқ шу бурчакнинг симметрия ўқидир.
Диаграммалар Турли катталикларни ўлчаш натижасида ҳосил қилинган сонларни, олинган маълумотларни, бу маълумотлардан тузилган жадвални яққол тасаввур этиш, улардан амалиёт учун хулосалар чиқаришда диаграмма лардан фойдаланилади.
Диаграммалар уч хил бўлиши мумкин: доиравий,чизиқли ва устунли .