kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Статья про книгу

Нажмите, чтобы узнать подробности

Конспект о  свойствах книги. О писания  разных презентаций  и  мероприятий о книгах.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Статья про книгу»

“КИТОБ – МЎЪЖИЗАГА ЧОРЛАЙДИ”

мавзусидаги бадиий-мусиқий кеча сценарийси


Тадбир қуйидаги шароитда ўтказилади: хона ёки зал шиор- лар, ўқиш ва илмга чорловчи плакатлар билан безатилади. Китоб кўргазмаси ташкил этилади.

Олиб борувчи: Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар! Хуш келибсизлар. Мен сизларни ахборот-ресурс марказимизда кўриб турганимдан жуда мамнунман. Биласизларки, ЮНЕСКО томонидан 23 апрель “Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари- ни ҳимоя қилиш” куни деб белгиланган. Ушбу кун 1995 йилдан бери нишонланади. Бизнинг ахборот-ресурс (ахборот-кутуб- хона) маркази (АРМ, АКМ) ҳам бугун “Китоб – мўъжизага чорлайди” номли тадбирни тайёрлаган. Унда ўқув-юртимизнинг бир гуруҳ талабалари иштирок этадилар. Уларнинг чиқишлари сизларга манзур бўлади, деб умид қиламан ва илк навбатни ......курс талабаларига бераман. Марҳамат.

1-талаба: Китоб – офтоб. Заминни, она табиатни офтоб иситса, одам қалбини китоб илитади, нафақат илитади, балки ёритади, нурлантиради. Китобга энг қисқа таъриф бериш жоиз бўлса, уни маънавият қуёши деб таърифлаш ўринлидир. Яъни, қуёш бўлмаса оламнинг, табиатнинг, ҳаттоки ҳаётнинг бўлиши шубҳа остида қолади, китоб бўлмаса, маънавиятнинг ривож- ланиши ҳам мавҳум бир фикр бўлиб қолаверади.

Кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, миллат баркамол- лиги, Ватан тараққиёти элнинг китобхонлик даражасига, яъни ўқимишлилигига боғлиқ. Истиқлолдан сўнг мустақил мамлака- тимизда Президентимиз ташаббуси ва бевосита эътибори туфайли соғлом авлодни тарбиялаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Меҳнат жамоаларида спорт-соғломлашти- риш иншоотлари, теннис майдончалари барпо этилди. Бироқ соғлом авлод деганда фақатгина жисмонан бақувват инсон- нигина тушуниш масалага бирёқлама ёндошиш бўлур эди. Авлод баркамоллиги унинг маънавий камолотига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Ана шуни назарда тутсак, ўшандай бинолар ёнида китоб дўконлари, кутубхоналар қад ростласа нур устига аъло нур бўлар эди.

2-талаба:

Ҳар кўнгилнинг орзуси шул эрур оби ҳаёт,

Қадрини билган кишига шубҳасиз жондир китоб.

Кўзнинг нури, дил сурури дилларнинг дармонидир,

Ҳар қоронғу дилга гўё моҳитобондир китоб.

Ҳар балодан асрагувчи энг муҳим қиммат яроғ,

Тийри ваҳшат ханжари зиллатга қалқондир китоб.

Ҳар киши ёшликда қилса вақтида ғайрат агар,

Тез замонда ошно бўлмоғи осондир китоб.

3-талаба: Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятни шакллан- тиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир.

Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга, ришта- ларни-ришталарга уловчи восита. “Китобсиз хонадон жаҳолатга ўхшайди”, деган экан бир донишманд. Лекин тўғри келган китобни ўқиш ҳам ярамайди. Чунки бунинг бир қатор сабаблари бор. Аввало, инсоннинг умри барча китобларни ўқишга етмай- ди. Бундан ташқари, дуч келган асарни ўқиб кетавериш киши- нинг савиясига, унинг дунёқарашининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.

2-талаба:

Илм калити – китоб,

Гар ўқисанг бобма-боб,

Ўрганиб бор билимни,

Очар баҳри дилингни.

Сафарга чиққан чоғинг,

У энг яқин ўртоғинг.

Ошно бўлсанг китобга,

Юксаласан офтобга.

4-талаба: Инсон табиати, феъл-атвори, руҳиятига мос нарса- ларга қизиқади. Кимдир тарихий китобларга қизиқса, кимдир фалсафий романларни ўқийди, кимдир саргузашт асарларни ёқтирса, яна кимдир ҳажвий асарлар ихлосманди. Яна бир бошқа одам эса шеърият шайдоси бўлади. Шунингдек, китоб- ларнинг даврийлиги улар учун муҳимдир. Масалан, мумтоз-анъанавий, замонавий адабиёт намуналарининг ихлосмандлари ҳам ўзига яраша топилади. Одамнинг ўқиётган китобига қараб ҳам унинг мақсад ва интилишлари, феъл-атвори, кайфиятини аниқлаш мумкин. Шу маънода унга ана шу қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда китоб ўқишни тавсия қилиш мумкин.

2-талаба: Кишилар савдоси бошимдан йироқ

Эрта-кеч бўлмишам китобга ўртоқ

5-талаба: Биласизларми, машҳур киноактёр кунг-фу устаси Брюс Ли китоб мутолаа қилишни жудаям яхши кўрар, уларга ғояларнинг сарчашмаси деб қараган экан. Брюс Лининг кутуб- хонасида фалсафий китоблар ҳар қандай америкалик файласуф- нинг китобларидан-да кўп бўлган. Уни кўпинча Хитой дао-монахларининг кураш жараёни акс эттирилган суратлар дунё- сига ғарқ бўлиб ўтириши, оғир ўйларга чўмиб шеър ёзаётган ёки таржима қилаётганини кўриш мумкин эди.

6-талаба: Ўқувчиларнинг китоб ўқишга бўлган ҳаваслари оиладан бошланади.

Ота-боболаримиз хонадонларида Машраб, Навоий, Бедил ва бошқа шоирларимизнинг асарларини мароқ билан ўқишган. Фарзандлари китобхонлик давраларида иштирок этишган. Натижада уларда китоб ўқишга ҳавас уйғонган.

XIX асрнинг ўрталарида Бухоро мадрасалари фаолияти билан танишган Н.Ханиковнинг гувоҳлик беришича, мадраса- нинг тўлиқ курсини ўқиб тугатиш учун толиб тахминан 137 та китоб ўқиши талаб этилган экан.

7-талаба: Билим манбаи бўлган китобни севиш ва ўқиш учун уни танлай олиш ва ўқиш маданиятини билиш керак. Китоб ўқиш маданиятига китоб харид этиш ва кутубхонани мунтазам бойитиб боришга алоҳида эътибор билан қараш, китоб сақлаш одоби, ўқиш жараёни, ўқиганни ўзига ва ҳаётга татбиқ этиш, билиш каби яна ўнлаб масалалар киради.

2-талаба:

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

8-талаба: Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъмин- лашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш учун мана шундай ғамхўрлик зарур эди. Бу ўз вақтида чиққан қарор, эртага ўз самарасини бериши шубҳасиздир.

9-талаба: Биз талабалар эса ўз навбатида кутубхоналари- мизни турли жанрдаги адабиётлар билан бойитишимиз мумкин. Бунинг учун ҳар бир талаба ўз ихтиёри билан биттадан китоб олиб келиб топширса, кутубхона 20-30 дона китоб билан қўшимча равишда бойийди. Натижада 1 дона китоб олиб борган талаба яна 20-30 дона янги китоб ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ишга ҳомийларни ҳам жалб этиш мумкин.

Фарзандлари камолини, юрт келажагини, Ватан равнақини ўйлайдиган саховатпеша инсонларнинг бу ишда фаол иштирок этиши катта савоб деб ўйлаймиз.

10-талаба: Аммо, ҳозирги кунда ранг-баранг воқеа ва ҳодисаларга бой фильмлар, саргузаштлар ҳақида ҳикоя қилувчи бошқа воситалар – телевизор, компьютер, Интернетнинг таъсири кучаймоқда. Одам китоб ўқимаса, диванга ётволиб кунига ўн соатлаб FМ радиосини тинглайдими, ё икки-учта телесериал кўрадими-бошининг гаранг бўлгани қолади.

Телевизор, радио ҳеч қачон китобнинг ўрнини боса олмайди. Ўқиш ва унинг орқасида келадиган заковат мамлакатни дунёга танитишдан ҳам зарурроқ бўлган нарсага – маърифатга йўл очади. Маърифатли, яъни маънавияти юксак ва билими теран бўлган кадрлар юртни фаровон қилади, мамлакат тараққиётини тезлаштиради. Чинакам билимни эса китоб ўқимасдан туриб эгаллаш асло мумкин эмас. Шундай экан “Ҳар доим бўлсин китоб” деймиз (барча талабалар ушбу хитобни баланд овозда айтадилар).

Талабаларнинг чиқиши тугагандан сўнг навбат мусиқага берилади ( қўшиқ ёки рақс ижро этилиши мумкин).

Мусиқа тугагач бир неча талаба саҳнага чиқиб доноларнинг китоб ҳақидаги фикрларини айтиб беради.

Ушбу чиқиш якунлангач, бошловчи 2 ой давомида АРМга фаол қатнаган китобхонни даврага таклиф этади ва унга эсдалик совғаларини: китоблар, ўқув қуролларини тақдим этади.

Сўнгра бошловчи меҳмонларга, талабаларга ва барча томо-шабинларга доимо китоб билан ҳамроҳ бўлишларида яхши тилаклар билдириб, тадбирни ёпиқ деб эълон қилади.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Мероприятия

Целевая аудитория: 4 класс

Скачать
Статья про книгу

Автор: Ибрагимова Сохиба Хушмуродовна

Дата: 06.04.2020

Номер свидетельства: 545567

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(101) "Здравствуй, книга детская. (Театрализованный праздник) "
    ["seo_title"] => string(54) "zdravstvui-knigha-dietskaia-tieatralizovannyi-prazdnik"
    ["file_id"] => string(6) "161956"
    ["category_seo"] => string(10) "vneurochka"
    ["subcategory_seo"] => string(12) "meropriyatia"
    ["date"] => string(10) "1422289844"
  }
}
object(ArrayObject)#873 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(61) "Урок по теме "Герой или лжегерой?" "
    ["seo_title"] => string(38) "urok-po-tiemie-gieroi-ili-lzhieghieroi"
    ["file_id"] => string(6) "187441"
    ["category_seo"] => string(12) "russkiyYazik"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1426516541"
  }
}
object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(277) "Библиотечный урок для учащихся 1-2 классов на тему:  «Книг, конечно, есть немало, только я люблю журналы»:  Путешествие по журнальным страницам  для детей "
    ["seo_title"] => string(171) "bibliotiechnyi-urok-dlia-uchashchikhsia-1-2-klassov-na-tiemu-knigh-koniechno-iest-niemalo-tol-ko-ia-liubliu-zhurnaly-putieshiestviie-po-zhurnal-nym-stranitsam-dlia-dietiei"
    ["file_id"] => string(6) "102748"
    ["category_seo"] => string(10) "vneurochka"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1402549486"
  }
}
object(ArrayObject)#873 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(95) ""От загадкино до трудовой". Внеклассное мероприятие."
    ["seo_title"] => string(54) "ot_zaghadkino_do_trudovoi_vnieklassnoie_mieropriiatiie"
    ["file_id"] => string(6) "368753"
    ["category_seo"] => string(16) "nachalniyeKlassi"
    ["subcategory_seo"] => string(12) "meropriyatia"
    ["date"] => string(10) "1481544145"
  }
}
object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(52) "Беседа "Откуда пришла книга?""
    ["seo_title"] => string(30) "biesieda-otkuda-prishla-knigha"
    ["file_id"] => string(6) "255629"
    ["category_seo"] => string(10) "literatura"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1447954638"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства