Жамиятни модернизация қилиш — таълим тизимини ислоҳ қилиш билан чамбарчас боғлиқдир. Таълим тизими жамиятга юксак билимли ва юқори малакали мутахассислар етказиб бериши керак.
Тайёрланаётган мутахассисларга қўйилаётган замонавий талаб таълим жараёнини янгича ташкил этишни тақозо этмоқда. Чунки мутахассис шахсининг касбий шаклланиши умумкасбий, махсус ва табиий – илмий (фундаменталь) фанларни ўзлаштириш жараёнида амалга ошади.
Математика ўзининг ўта юқори аниқлик даражаси билан барча табиий фанларнинг фундаменти ҳисобланади. Айниқса сонли миқдорлар билан иш кўрувчи ихтиёрий фан математикасиз мавжуд бўла олмайди.
Математика мантиқий фикрлашнинг кенг ривожини белгилайди ҳамда кейинги фаолият учун базавий кўникмаларни (режалаш, синов натижаларини таҳлил этиш, ҳисоб – китобларнинг аниқлигини ошириш, математик моделлар қуриш ва тадқиқ этиш, оптималлаштириш ва ҳ.к.) шакллантиради ва бўлажак мутахассиснинг касбий сифатларини белгилайди.
Мутахассисда математиканинг бошқа предметлар билан ўзаро алоқадорлиги тизими бўйича дунёқарашни шакллантириш муҳимдир.
Амалий ва фундаменталь математикани замонавий ўқитиш тизими унинг амалда касбий қўлланилишини таъминлаши ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш масаласига ёрдам бериши зарур.
Математика ўқитишдаги асосий муаммолардан бири ўқувчиларнинг ушбу фан бўйича билимларнинг келгусидаги амалий фойдали томонини яққол кўра билмаслигидир.
Мақсад, ўқувчи ўз билимларидан келгусида ўрганаётган касби бўйича турли масалаларни ечишга амалий қурол сифатида фойдалана олсин. Агар у етарли бўлмаса қўйилган масалани мустақил ечишга ҳам тайёр бўлсин.
Математик ечиш усуллари кенг қамровли эканлигини, олинган назарий билимлар қўлланиладиган соҳаларни, математик моделлаштириш ва фанларароалоқадорликни кўрсата олиш муҳимдир.
Шу ўринда кенг қўлланиладиган математик модель таърифини келтириб ўтамиз. Табиий жараёнларни математик тушунчалар ва тенгламалар ёрдамида ифодалаш - математик модель дейилади. Турли хил табиатли жараёнларнинг математик моделлари ўхшаш бўлиши мумкин.
Фан ва таълим ривожланмоқда, янги тадқиқот усуллари ва техник имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Энди математика ўқитувчилари техник, иқтисодий ва гуманитар йўналишларда кадр тайёрлашга ихтисослашишлари зарур. Аниқ мутахассисликлар бўйича топшириқлар, масала ва мисоллар тўпланмоғи лозим. Предметлараро интеграцияга асосланган курс материаллари математик фундаментга таянмоғи керак.
Математика курсини ўрганишда ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги муҳимдир. Мустақил ишлар ва рефератлар мавзулари математикани касбий йўналтирилган жихатларини қамраб олиши зарур.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.