kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Erkin Vohidovning ijodi

Нажмите, чтобы узнать подробности

Erkin Vohidovning ijodi boʻyicha izlanishlarimni yuborayapman

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Erkin Vohidovning ijodi»

36-сонли умумий ўрта таьлим мактаби она тили ва адабиёти фани ўќитувчиси осимов Ҳусанбойнинг Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди бўйича маърузаси

Адабиётнинг жамият тарихидаги роли шунчалик каттаки, буюк ёзувчининг пайдо бўлиши кўпинча тарихда бошланаётган янги даврнинг нишонаси бўлиб хизмат қилади. Бунга мисоллардан бири – Э. Воҳидовдир.

Эркин Воҳидовнинг ўтган аср адабиётида тутган ўрнини, бу адабиётга қўшган бебаҳо ҳиссасини холисона ҳаболаш ишимизнинг долзарблигини белгилайди.

60- йиллар ўзбек адабиётига кириб келган эркин Воҳидовнинг қарийиб 50 йиллик фаолиятини ўрганиш ва таҳлил этиш ишнинг мақсадини белгиласа, қуйидаги мисолларни ҳал қилиш тадқиқотнинг вазифалари сифатида белгиланади.

- шоирнинг ХХ аср ўзбек шеъриятидаги ўрнини белгилаш;

- мазкур даврда яратилган асарларини таҳлил қилиш.

- 5-6 синфларда шоир ижодини ўрганиш бўйича янги педагогик технологияларга асосланган дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш;

- тадқиқот мавзусига доир илмий методик адабиётларни ўрганиш.

Унда шоирнинг ХХ аср ўзбек адабиётида тутган ўрни, шоир шеъриятининг жанр имкониятлари, шоир лирикасининг мавзу кўлами ва миллий ғоянинг бадиий талқинини ёритишга харакат қилдик.

Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг 60- йиллар бошидан эътиборан бугунги кунгача яратган ижоди орқали унинг ўзбек адабиётида, хусусан ХХ асар ўзбек адабиётида тутган ўрнини белгилаш мумкин. Шоирнинг шу давр оралиғида яратган “Чароғбон”, “Буюк ҳаёт тонги”, “Нидо”, “Палаткада ёзилган достон”, “Тошкент садоси”, “Қуёш маскани”, “Руҳлар исёни ” сингари поемалари, “Баҳмал” шеърий қиссаси, “Истанбул фожеаси” шеърий драмаси ХХ аср ўзбек поемачилиги тарихида алоҳида ёруғ саҳифани ташкил этса, “Ёшлик девони”, “Кавказ шеърлари”, “Алвон лолалар”, “Канада туркумидан”, “Тирик сайёралар”, “Қумурсқалар жанги”, “Яхшидир аччиқ ҳақиқат”, “Донишқишлоқ латифалари” сингари туркумлари ўзбек шеъриятининг Жанр имкониятлари нақадар кенглигини тасдиқлайди.

Шоирнинг ўзининг кейинги йиллар изланишларида тўртлик, ғазал , саккизлик, эртак, латифа, ривоят, муҳаммас, чистон рубоий ба ҳакозо поэтик жанр ва шакллардаги бадиий баркамол намуналар яратилди. Шоир шеъриятининг мавзу кўлами кенгайиб, услубан у бойиб бораётганлигини кўрсатади. Ҳар бир йирик сўз санъаткори адабий тарихий жараённи тушунишига, у ёки бу санъат ходисаларини англашига, талқин этишига кўра бадиий сўз тараққиётига муносиб улуш қўшади. Шу маънода ҳар бир сўз санъаткорининг ижодини адабий – эстетик қарашларидан ҳоли ўрганиш мумкин эмас. Э.Воҳидовнинг “Шоиру шеъру шуур”, “Изтироб”1 тўпламлари мундарижасини белгилаган, вақтли матбуотда босилиб чиққан “Янги аср остонасидаги ўйлар ” адабиёт, санъат ва адабий жараён психологияси, бадиий ижод фалсафасига оид мақолалари, суҳбатлари, фикр мулоҳазалари, адабий эстетик қарашларини мустахкамлаштиради ва бир йўла, бадиий асарларнинг мағзи моҳиятини аниқлашда бизга кўмак беради.

Эркин Воҳидовнинг ишонч эътиқодига кўра ижодкор одам ҳамиша ҳаётнинг маъносини излаш, ўз тириклигининг мазмунини эзгуликка, олижанобликка сафарбер этмоғи, адолатнинг қарор топишига хизмат этмоғи лозим. Шоирнинг адабий-эстетик қарашлари ижтимоий воқеликлар ўзгаргани сайин такомиллашиб, рангин маънолар касб этиб борганлигини кузатишимиз мумкин. Шоирнинг 1963- йилда нашр этилган “Юрак ва ақл” тўпламидаги “Бир томчи қуёш ўйнар” шеърида бу каби ҳодисаларни ўқиймиз:

Бу ҳаёт гулбоғида,

Баҳорий илиқлигу,

Наҳорий тиниқлик бор.

Кўз очиб нур қўйнида,

Кўрдим ёруғ дунёни,

Бу оламда неки бор

Бари тортар ҳавасим

Лолалар қаҳқаҳаси

Чечакларнинг ҳандаси

Ғунчалар юзида

Сал уялган табассум2.


Бир томчи қуёш ўйнар” шеъридаги ушб у парча шоир ижодининг илк босқичи учун хос бўлган бадиий- йўналишни эътироф этилади.

Эркин Воҳидов ҳаётдаги, жамиятдаги , одамлар табиатидаги хунуклик, бадбаҳлик, ноқислик кўринишларини деталлаштириб, суратлантириш орқали гўзалликни ифодалайди. Бу ҳол айниқса “Донишқишлоқ латифалари” туркумидаги Матмусанинг феъли фаолияти ифодасида бўртиб кўзга ташланади. Ҳаётда одамлар билан ёнма-ён яшаб келаётган маънавий ахлоқий иллатлар инкор этилади.

Палаткада ёзилган достон” асарида ҳаёт материалининг моҳияти, яъни зилзила орқали ёрқин намоён бўлган ўзбек халқи маънавиятидаги жасур ва танти, юксак ирода хислатлари, психологиясида содир бўлган янги сифат белгилари – яратувчилик меҳнати лаёқати асарга публицистик унсурларни кўплаб олиб кирган.

Шоир “Нидо” поемасида эса, ҳаёт материали шоир услубига бошқа белгиларни киритганлигини кўрамиз. Асар материалининг драматик характери, шонли оталар ишига содиқ ворислик, садоқат руҳи, уни поетик нутқда ифодаланишни тақозо этган.

Э. Воҳидов ижодида шахс ва жамият психологиясини вобасда акс эттириш етакчилик қилади. Бу борада ижтимоий фалсафий таҳлил поетик тадқиқотчиликда бош йўналишни ташкил этади. Хусусан, инсон умрининг моҳияти, тириклик маънолари билан боғлиқ бадиий фикр эвалюцияси “Руҳлар исёни” поемаси мисолида кизатилади. “Руҳлар исёни” поемасида шоирнинг бадиий ғоялари, реал ҳаёт картиналари билан ёндош ҳолда берилган афсона ривоятлар орқали фалсафий талқинларда ифодаланади.

ИИ. БОБ ЮЗАСИДАН ҚИСҚАЧА ХУЛОСА.

Эркин Воҳидов ўзининг нафис шеърияти, тароватли ғазаллари юксак бадиияти билан ажралиб тургувчи достонлари, бир қатор туркумлари, драматик асарлари билан ХХ аср ўзбек адабиётида алоҳида ўринни эгаллайди.

ИИ. БОБНИ. ЭРКИН ВОҲИДОВ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ ДЕБ НОМЛАДИК

Эркин Воҳидов каби чинакам истеъдод эгаларининг ҳаёти ва ижодидан намуналар умумтаълим мактаблада икки сабабга кўра ўрганилади;

Биринчидан, бундай кишининг ҳаёт йўлидан ёшлар ўрнак олишади.

Иккинчидан, улар битган асарлар миллат ёшлари маънавиятини шакллантиришга асос абўлади. Адбий ижодини 5-6 синф ларда ўрганилади. 5-синф адабиёт дастурида “Ўзбегимқасидасини ўрганиш учун 2 соат вақт ажратилган. “Ўзбегим” қасидасини ўқиш учун ўқитувчи 1- дарсни 15-16 дақиқасини сарфлайди. Агар муаллим шеърни ёддан айтиб берса унинг таъсир кучи ортади ва таҳлил қилиш осонлашади. Шеърни ўқиш жараёнида ўқитувчи ўқувчиларга дарсликдан асар матнини мураккаб ўринларини белгилаб боришни тайинлагани маъқул. Қийин сўзларни ўқувчиланинг ўзлари шеър билан танишиш мобайнида ўзлари белгилаб бориши уларни матн устида фаол ишлашга ундайди. Жумладан қасидадаги қуйидаги сўзларини ажратиб кўрсатиши мумкин.

Сўйласин Афрасиёб-у, сўйласин Урхун хати,

Кўҳна тарих шодасида битта маржон ўзбегим.

Афрасиёб Самарқандга асос бўлган қадимий шаҳар. Ўрхун – туркий халқларнинг қадимий ёзуви.

Ўқувчи қасидани тўлиқ англаши ва ундаб таъсирланиши учун матнда ўқувчига тушунарсиз бирор сўз қолмаслиги керак. Сўнгра ўқитувчи ва ўқувчилар биргаликда савол-топшириқлар устида ишлашлари керак бўлади. Бунинг учун шеърдаги

Илму шеърда шоҳ-у султон, лек тақдирига қул,

Ўз элида чекди ғурбат, зор-у нолон ўзбегим”

Сатрлари замиридаги маънони англашга ҳаракат қилинг тарзида топшириқ бериш мумкин. Бу ўқувчиларни миллатнинг узоқ ва яқин ўтмиши ҳақида билганларини ҳотирлашга ундайди. Ўқувчилар ўз фикрларини билдирадилар. Билмаганларини уйда катталардан сўраб олишни маслахат бериш ҳам мумкин.


Хуллас, Э.Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини ўрганиш ўқувчиларни она ватанга муҳаббат, буюк тарихимизга хурмат, буюк бобоколонларимиз меросига садоқат руҳида тарбиялаб, уларни миллий ўзликни англашлари, миллий ватанпарварлик руҳида камол топтиришларига кўмаклашади.


Х У Л О С А


Ишда Эркин Воҳидовнинг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрнини ўрганиш мобайнида қуйидаги хулосларга келдик:


1. Эркин Воҳидов адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига ўша ўрта мактаб қучоғидалигидаёқ ўзининг беғубор, мазмундор шеърлари билан кириб келган. Унинг биринчи шеърий тўплами 1961 йилда «Тонг нафаси» номи билан босилиб чиққан эди. Шундан буён шоирнинг ўттиздан ортиқ шеърий мажмуалари ўз ўқувчисига етиб борган.

2. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, шоир шеърияти ўзининг икки муҳим хусусияти билан ўзга тенгдош шоирлар ижодидан фарқланиб туради. Аввало, Эркин Воҳидов — шоир деганда классик адабиётимизнинг минг йиллик гўзал ва бой анъаналарини ҳозирги даврда янги поғонага кўтараётган фалсафий шоир кўз ўнгимизда намоён бўлади. Қолаверса, инсон ва жамият муаммоси шоир шеъриятининг бош ўзагини ташкил этади.

3. Эркин Воҳидов шеъриятни нафақат бармоқ вазнида , балки аруз ва сарбаст вазнларида ҳам бирдек юксак савияда ижод қилиб келмоқда. 80-70-йиллар адабиётшунослигида аруз вазни “эскирган, замонга жавоб бера олмай қолган вазн” дея инкор қилина бошланган бир пайтда Эркин Воҳидов “Ёшлик девони”(1969) китобини ёзган, унда жой олган ўнлаб ғазаллари билан бундай даволарнинг пуч эканини исботлаган ва мумтоз шеъриятимизни янги босқичга олиб чиққанди.

4. Э.Воҳидов ўзининг бутун фаолияти ва ижодини халқимизнинг ўрзу- ўйларини бадиий ифодалаш, миллатимиз тақдирига дахлдор муаммоларни кўтариб чиқиш, кишиларимиз маданий-эстетик савиясини юксалтиришдек эзгу мақсадларга йўналтиргандир.

5. Эркин Воҳидов бир қатор ажойиб драматик достонлар муаллифи сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Хусусан, унинг «Руҳлар исёни», «Истамбул фожеаси» каби достонлари ўзининг бадиий баркамоллиги, ўткир драматик хусусияти билан алоҳида ажралиб туради. Айни чоғда у моҳир драматург ҳамдир. Унинг «Олтин девор» асари кўп йиллардан буён Ҳамза номли театр саҳнасидан тушмай келиши ҳам шундандир.

6. Эркин Воҳидов таржимонлик соҳасида ҳам самарили ижод қилган. Дунё шеъриятининг ёрқин вакиллари С. Есенин, А.Блак, И.Украинка, Расул Ҳамзатов сингари шоирларнинг кўплаб асарларини она тилимизга таржима қилган. Ижодкор томонидан улуғ немис мутаффаккири Гётенинг “Фауст” асари ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирилиши эса нафақат адабиётимиз, балки маданиятимиз тарихида ҳам муҳим воқеа бўлиб қолди.





1 E.Vohidov Iztirob. – Toshkent, O’zbekiston, 1992-yil

2 E.Vohidov Saylanma. 4-jildlik. – T.:Sharq. 2000-yil,18 – bet.

10



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Литература

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Erkin Vohidovning ijodi

Автор: Osimov Xusan Baxramjonovich

Дата: 12.04.2020

Номер свидетельства: 546315

Похожие файлы

object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(54) "Erkin Vohidovning hayoti va ijodi. "O'zbegim" qasidasi"
    ["seo_title"] => string(50) "erkin_vohidovning_hayoti_va_ijodi_ozbegim_qasidasi"
    ["file_id"] => string(6) "593558"
    ["category_seo"] => string(10) "literatura"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1638721893"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства