Научная статья : Пропаганда патриотической культуры среди молодежи
Научная статья : Пропаганда патриотической культуры среди молодежи
Одной из актуальных проблем является пропаганда патриотической культуры молодежи в системе культурного воспитания. В настоящее время национальная государственность создала огромные возможности для гордости и чувства патриотизма
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Пропаганда патриотической культуры среди молодежи»
ЁШЛАРДА ВАТАНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Пропаганда патриотической культуры среди молодежи
Одной из актуальных проблем является пропаганда патриотической культуры молодежи в системе культурного воспитания. В настоящее время национальная государственность создала огромные возможности для гордости и чувства патриотизма
Хакимова Мукаддам Муродуллаевна Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан
Маданият тарбиявий функцияси тизимида жамият аъзоларининг ғоявий– сиёсий ва ватанпарварлик маданиятини юксалтириш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда миллий давлатчиликка эришилгандан фахрланиш, чин ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилди. Ўзбек давлати фуқаролиги туйғусидан ифтихор ҳиссини миллат учун ялпи ва умумий фазилатга , реал воқеликка айлантириш ҳар биримиздан ғоявий – сиёсий онглилик, оташин ватанпарварлик ва аниқ саъй – ҳаракатларни талаб этмоқда.
Француз файласуфи Шарл Монтескье фикрича сиёсий ҳиссиётнинг учта асосий кўриниши бўлиб, уларнинг ҳар бири у ёки бу тузумни барқарорлаштириб туради. Республика саҳоват ва эзгуликка, монархия – ифтихорга, деспотизм – қўрқувга суянади .
Сиёсий ва иқтисодий қарамлик асоратидан халос бўлган мустақил Ўзбекистон Республикаси саховат ва эзгўликка суянган ҳолда жамиятни қайта қурмоқда.Ғоявий- сиёсий майдонда миллий ғоя мафкураси мантиғида миллий маданиятни, миллий онгни, миллий ғурурни асл маънода ёшлар дунёқарашида шакллантирмоқда. Ғоявий - сиёсий тарбия ёшларда сиёсий онгни шакллантиради. У ижтимоий ҳаётдаги сиёсий ҳодисаларни тўғри баҳолай билишни ўргатиш билан, сиёсий зийраклик фазилатини шакллантириб боради.
Сиёсий маданият ижтимоий – сиёсий тадбирларнинг мақсад ва моҳиятини англашга, жамиятда содир бўлаётган сиёсий вазият ва шароитларнинг туб мазмунини фахмлаш даражаси ҳамдир. Ташқи сиёсий воқеликни англаш даражасининг ортиши билан ёшларда аста – секин мустақил ғоявий – сиёсий эътиқод, қарашлар ва назарий асосланган ҳатти – ҳаракатлар мажмуи таркиб топиб, мустаҳкамлана боради.
Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий инсоннинг ижтимоий ҳаёти ҳақидаги илмларнинг вазифаси, хусусиятларига тўхталиб сиёсий саводхонлик, онглилик масалаларига алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлаган эди. Унингча “ Сиёсий илм онгли фаолият ва ҳаёт йўл – йўриқларининг турли кўринишларини, шунингдек, урф – одат, ахлоқ, малакалар ва табиий мойилликни улар орқали қўлга киритилувчи мақсадларни, инсонда уларнинг ифодаланиш ва вужудга келиш усулларини, уларни бошқариш усуллари ва сақлаб қолиш йўлларини ўрганади” .
Зеро, улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий алоҳида таъкидлаганидек, сиёсий тарбия орқали фуқаро ўз бурч ва ҳуқуқларини яхши таниб, чин ватанпарварлик фазилатларига эга бўлгандагина у чуқур ахлоқли, маънавий баркамол ташаббускор инсон бўлишига реал шарт – шароитлар юзага келади. Жамият тартиб қонун – қоидалари, қонунлар ҳақидаги атрофлича билимлар ҳуқуқий маданиятни келтириб чиқаради ва уни мазмунан бойитиб, ёшларда жамият талабларидан келиб чиқиб, ўз хуқуқ, бурч ва вазифаларини аниқ белгилаб олиш ва амалиётда мақсадга йўналтирилган ҳолда қўллаш имкониятини яратади.Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов фуқаролар хуқуқий маданиятини ривожлантиришни назарда тутиб шундай таъкидлаган эдилар: “ Ҳуқуқий маданият даражаси фақатгина қонунларни билиш, ҳуқуқий маълумотлардан хабардор бўлишдангина иборат эмас.
У қонунларга амал қилиш ва уларга бўйсуниш маданияти демакдир. Ҳуқуқий маданият дегани – турли можароларни ҳал қилишда қонунга хилоф кучлардан фойдаланишни рад этиш демакдир”.
Сиёсий маданиятнинг мантиқий ривожланиш натижаси сифатида жамият аъзоларида шундай сиёсий дунёқараш вужудга келадики, у ижтимоий- сиёсий тараққиёт даражасининг асосий мезонларидан бири бўлиб қолади. Юқорида айтганимиздек, сиёсий маданият инсон фаолиятида ғоявий – сиёсий эътиқоднинг мукаммал ривожини тақозо этади. Эътиқод тушунчаси ҳақида тадқиқотчи Сафо Очил шундай ёзади: “ Эътиқод – бирор нарсага ҳаддан зиёда ишониш, инсонда вужудга келган, унинг жон – жонига сингган бу ишончни сўндириш ва йўқотиш амри маҳол. Кишидаги бу ишонч ўша нарсани атрофлича ўрганиш натижасида тобора кучайиб бориши мумкин. Умуман одом ишончсиз яшай олмайди. У нимагадир ишонади, бошқача айтганда эътиқод қўяди” .
Шу ўринда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ғоявий соҳада бўшлиқ бўлиши мумкин эмас деган фикрлари жуда ўринли эканлигини таъкидлаш жоиз. Ҳар қандай жамият, давлат тузуми фақат мустаҳкам мафкура асосидагина барқарорлашади. Шунингдек Ўзбекистонинг биринчи Президенти И.А.Каримов “ Тафаккур” журнали бош муҳаррири саволларига жавоб бериб: “ Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар”, - деб жуда ўринли таъкидлаган эди” . Шу нуқтаи назардан қараганда мустақиллик мафкураси марказида турган инсон эътиқоди ва ишончини мустаҳкамлаш, ҳақ – ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш билан чамбарчас боғлиқ буюк мазмун мужассам эканлиги равшанлашади. Айни чоғда изчил амалга оширилаётган ўзгаришлар фуқаролар сиёсий онгида, уларнинг дунёқарашида Ватанга, халқ мероси ва қадриятларга бўлган муносабатларида ўз ифодасини топаётир. Зеро, ҳозирги кунда мамлакатимизда юз бераётган туб ўзгаришлар ватан тарихи, она юрт тилини, маънавий, маърифий ва илоҳий қадриятларни англаш, унинг мазмун ва моҳияти билан яқиндан танишиш фуқароларда янгича кўтаринкилик, ўз ватанидан фахрланиш, авлод- аждодидан ғурурланиш, унга бўлган меҳр – муҳаббат , ватанпарварлик ҳиссини ҳар бир инсонда ҳаққоний жуш уришига сабаб бўлмоқда. Етук сиёсий маданият ҳақиқий ватанпарварлик туйғулари негизидагина тўлақонли ривож топади. Ватанга муҳаббат – инсон қалбида минг йилликлар мобайнида яшаб келган энг теран ҳиссиётдир. Гомер Ватан учун мардлик билан жанг қилиш – ватанпарварликнинг энг олий нишонаси эканлигини бир неча асрлар илгари айтган бўлса, П.Беранже, Ватан чақириғи –ҳар қандай маъбудалар садосидан афзаллигини таъкидлаган. “ Биз учун ота – оналаримиз, болаларимиз, яқинларимиз, қавму – қариндошларимиз азиздир, - дейди Цецерон, - лекин бу барча нарса ва ҳодисага бўлган муҳаббат ҳақидаги тасаввурларимиз ягона “ ватан “ иборасида мужассамлашгандир” .
Дарҳақиқат, Ватан олдидаги бурч ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир. Маданиятли инсон яхши номини, оиласининг ор- номусини қанчалик эъзозласа, она –юрт олдидаги муқаддас бурчини ундан ҳам афзалроқ қадрлашга маъсулдир. Ватанпарварлик тарбияси ёшларда ватаннинг бугуни ва келажаги ҳақида қайғуриш ҳиссиётини ҳам шакллантириши керак. Ватанпарварлик ҳисси ўғлонларимизнинг аскарлик бурчларини астойдил, жонкуярлик билан ўташларида айниқса яққол ифодаланади. Бу эса давлатимиз чегараларининг мустаҳкам бўлиши, ҳалқимизнинг эса тинч – тотув ҳаёт кечириши гаровидир.
Буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳар бир давлат ўз қўшинига эга бўлиши кераклигини ўқтириб, қуйидагича сабоқ берганлар: “ Давлат –лашкарлару, фуқароларнинг садоқати ва фидойилиги –да қудратлидир”. Бобокалонимиз тузуклари халқни ватанпарварликка, халқпарварликка, миллий ғурур ва ифтихорга чорлайди.
Ислом оламининг буюк алломалари Исмоил ал- Бухорой, Имом ат- Термизий, Боҳовуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳмад Яссавий, миллатпарвар Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон каби адибларимиз инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ахлоқ, одоб, иймон ва эъқод ҳақидаги илмий асарлари таъсирида фуқароларимизда, айниқса ёшларда ватанпарварлик туйғулари шаклланиб мустаҳкамланиб бормоқда.
Жадидчилик ҳаракатининг атоқли намоёндаси Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг фикрича, “ Ватанни севиш, унинг гуллаб- яшнаши учун меҳнат қилиш ва ўқиб улғайиш зарур. Ёш авлодни тарбиялаш орқали миллатни уйғотиш, Ватанни озод қилиш, халқни маънавий юксалтириш, бойитиш ва фаровон турмуш кечириш мумкин”
Дарҳақиқат, Ватан ва эл юртга бўлган фидоийлик тарбияси орқали ёшларда юксак ватанпарварлик туйғусини, сиёсий онгни, ҳуқуқий маданиятни камол топтириш мумкин.