kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему :Использование информационных технологий на уроках химии на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Таким образом, эффект применения компьютерных технологий зависит в наибольшей мере от умения использовать новые возможности. Важно включить эти технологии в систему обучения каждого ребёнка, предоставить ему свободу выбора форм и средств деятельности при решении учебных задач, в тоже время, обеспечивая его системой помощи в случае затруднений.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему :Использование информационных технологий на уроках химии на узбекском языке»

ОҚСИЛЛАРГА ХОС СИФАТ РЕАКЦИЯЛАРИ”НИ ТУШУНТИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ


Использование информационных технологий на уроках химии

Зиядуллаев Бахриддин Мардонович


Бухарский медицинский колледж, Узбекистан



Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да кўрсатилганидек, таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва уни ривожлантириш ҳамда жаҳон ахборот тизими билан боғлаш, оммавий ахборот воситаларининг таълим соҳасидаги вазифаларини амалга ошириш билан белгиланди. Шундай экан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиб ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг ўзига хос йўлини танлашда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тузилмасини ва мазмунини қайта ташкил қилиш ва чора-тадбирлар кўриш зарур бўлиб қолди. Бинобарин, биз бўлажак ўқитувчилар ўз фанимизнинг сир-асрорларини ёш авлодларга етказишда бор имкониятларимизни ишга солмоғимиз даркор.

Бизга маълумки, оқсиллар мавзуси органик кимё фанидаги мураккаб мавзулар қаторига киради. Ушбу мураккаб мавзуни ўқувчиларга оддий тарзда тушунтириш ўқувчилар тасаввур доирасини мавзуга нисбатан гавдалантира олмасликка сабаб бўлади. Шунга кўра, оқсиллар мавзусини ўргатишда аминокислоталар, уларнинг турлари, оқсилларнинг таркибий элементлари, оқсил моддаларга хос реакциялар ўргатилади. Оқсилларнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи, тўртламчи структураларини ўргатишда ахборот воситасидан фойдаланиб, анимациялар орқали тушунтириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Оқсилларнинг сифат реакцияларини ўрганишда бир қатор реакциялардан фойдаланиш мумкин. Оқсилларнинг турли-туманлиги улар таркибидаги аминокислоталар сони, сифати ва тартиби билан ўлчанади. Оқсил биосинтези жараёнида бирор таъсир натижасида аминокислоталарнинг ўрин алмашиниши ёки тушиб қолиши сабабли турли ирсий касалликлар келиб чиқиши мумкин. Оқсил ёки аминокислоталарнинг етишмовчилиги ҳам турли касалликларга олиб келади. Шунинг учун, турли биологик суюқликлар таркибидаги оқсиллар ва аминокислоталарнинг таҳлили муҳим аҳамиятга эга.

Оқсилларга хос сифат реакцияларини ўтказиш учун ҳар доим ҳам шароит бўлавермайди. Ушбу жараённи компьютер техникаси ёрдамида тушунтириш тажрибани қайта кўриш имконини беради. Шу билан бирга, ўқувчи тажрибанинг моҳиятини тушуниб етади. Яъни, қайси бир кимёвий боғнинг узилиши рўй беради, қайси бир кимёвий боғ туфайли оқсилларда рангнинг ўзгариши амалга ошишини кўз ўнгида тасаввур этади.

Фанни ўрганишда оқсилларнинг сифат реакциялари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Нингидрин реакцияси. Нингидрин таъсирида оксидланган α – аминокислота дезаминланади, декарбоксилланади. Натижада, карбонат ангидрид, аммиак, алдегид ҳосил бўлади. Оксидланган нингидрин қайтарилган нингидриннинг иккинчи молекуласи билан аммиак иштирокида бирикиб, бинафша-кўк рангли конденсацияланган маҳсулотни ҳосил қилади.

Ушбу реакция жараёни икки босқичда бориб, 1-босқичда нингидриднинг аминокислота билан реакцияси натижасида дикетоксигидринден, NH3, CO2 ва алдегид ҳосил бўлади. 2-босқичда дикетоксигидринден, NH3 ва нингидрин таъсирлашиб, бинафша-кўк рангли модда – аминодикетогидринден ҳосил бўлади.


Ксантопротеин реакцияси. Оқсил эритмасига концентрланган нитрат кислота қўшилганда, бензол ҳалқанинг нитроланиши натижасида сариқ ранг ҳосил бўлади. Оқсил таркибида тирозин аминокислотаси нитрат кислота таъсирида сариқ рангли динитротирозинга айланади. Эритмага ишқор қўшилганда эса, у сарғиш-пушти рангга ўтади, яъни, сариқ рангли нитробирикма ҳосил бўлади.

Фоли реакцияси. Таркибида олтингугурт тутган оқсил таркибидаги аминокислоталардан цистеин ва цистен борлигини аниқлаш учун ишқорий шароитда қўрғошин тузлари таъсир эттирилади. Қора рангли қўрғошин сульфиднинг ҳосил бўлиши олтингугурт тутган аминокислоталар борлигидан далолат беради. Ушбу реакцияда цистеинга ўювчи натрийнинг сувли эритмаси қўшилади. Бунда серин, натрий сульфид ва сув ҳосил бўлади. Мазкур эритмага натрий плумбат қўшиб, қора рангли чўкма ҳосил бўлишини кузатамиз.

Хулоса қилиб айтганда, оқсилларга хос сифат реакциялари мавзусига компьютер техникасини қўллаш ўқитиш самарадорлигига катта ижобий таъсир кўрсатади. Ўқувчиларнинг мавзу юзасидан мукаммал билим эгаллашлари мавзунинг қай даражада яхши тушунганлиги, мавзудаги содир бўладиган жараёнларни тасаввур қила олиши билан бевосита боғлиқ. Компьютер техникасини қўллаш орқали ҳам вақтдан ютилади, ҳам кимёвий модда ва идишларсиз реакциянинг содир бўлишини кузатиш мумкин. Шу билан бирга, қайси функционал гуруҳ орқали кимёвий реакциянинг бораётганлигини кўриш мумкин.





Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Химия

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Зиядуллаев Бахриддин Мардонович

Дата: 06.11.2017

Номер свидетельства: 437032

Похожие файлы

object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(189) "Научная статья на тему :Инновационные подходы и технологии обучения на уроках химии на узбекском языке"
    ["seo_title"] => string(80) "nauchnaia_stat_ia_na_tiemu_innovatsionnyie_podkhody_i_tiekhnologhii_obuchieniia_"
    ["file_id"] => string(6) "437031"
    ["category_seo"] => string(6) "himiya"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1509936333"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства