kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Развитие спорта в Узбекистане

Нажмите, чтобы узнать подробности

Развитие спорта в независимом Узбекистане

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Развитие спорта в Узбекистане»

БОЛАЛАР СПОРТИ-ЎЗБЕК СПОРТИНИНГ КЕЛАЖАГИ, УНИНГ ХАЛҚАРО МАЙДОНДАГИ ОБРЎ-ЭЪТИБОРИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ПОЙДЕВОРИДИР.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВ РАИСЛИГИДА 25 ФЕВРАЛЬ КУНИ ОҚСАРОЙДА ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ҲОМИЙЛИК КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


.Мажлисда Узбекистон Республикаси Президенти, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши раиси Ислом Каримов ушбу тузилма ташкил этилганидан буен ўтган даврда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, уларнинг аҳамияти, моҳияти ва амалий натижалари ҳақида сўз юритиб, Жамғарма фаолияти ривожига давлат ва ҳукумат идоралари, ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик ва фермерлик субъектлари, нодавлат ташкилотлар, кенг жамоатчилик ўз ҳиссасини қўшаётгани, уларнинг бу борадаги ишларни қўллаб-қувватлаши туфайли бу ташкилот қисқа муддатда умуммиллий ҳаракатга айланганини қайд этди.

Бу ҳакда гапирар экан, давлатимиз раҳбари қуйидаги фикрларни алоҳида уқтириб ўтди:

Ушбу йўналишда тўпланган тажрибамиз асосида хулоса чиқариш ва олдимизда турган вазифалар, мақсад-муддаоларимиз хусусида қисқача тўхталиб ўтишни зарур, деб биламан. Бунда, ав-вало, қуйидаги масалаларга, гарчи улар кўпчиликка маълум бўлса-да, яна бир бор эътиборимизни қаратиш фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман.

Биринчидан, фарзандларимизнинг спортга қизиқиши ва интилишини, керак бўлса, спортга бўлган меҳрини айни ёш болалик давридан уйғотган такдирдагина спорт ҳар қайси одамнинг ҳаётида, ҳақиқатан хам, доимий ҳамроҳ бўлиб қолишига эриша оламиз.

Ҳаётнинг ўзи бу фикрни ҳар қадамда тасдиқлаб беради. Бу фикр-хулоса-га ҳар биримиз ўз ҳаётимиз, ўз тажрибамиз мисолида ишонч ҳосил қилиши-миз қийин эмас, албатта. Яъни болаларимизни боғча ва мактаб ёшидан спорт оламига жалб этган ҳолда, бу борада кўзланган мақсадларга эришиш мумкин.

Шуни айтиш керакки, ҳар бир кичик боланинг ўзига хос катта дунёси борлигини унутмаслигимиз, бунга алоҳи­да эътибор беришимиз лозим.

Иккинчидан, бугун ҳеч кимга сир эмас, эрта ёшдан бошлаб спорт билан мунтазам шуғулланадиган болаларгина жисмонан соғлом, бақувват бўлиб вояга етади. Шу асосда ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси бўлмиш соғлом фарзанд устириш, ахолимиз уртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш учун катта имкониятлар пайдо бўлади.

Айнан ёшлик чоғидан спорт билан дуст бўлиш боланинг ўз устида ишлаши, характерининг тобланиши, мусобақаларда қатнашиш орқали қатьиятлик ва мардлик хусусиятларининг шаклланиши, ғалабага интилиши, таъбир жоиз бўлса, аввало, ўз устидан ғалаба қозониши, бир сўз билан айтганда, мустаҳкам иродага эга бўлиши учун пухта замин яратади.

Ўз устидан ғалаба қозониш деганда, мен ўзини ўзи тарбиялаш, ўзини интизомга ўргатиш, айрим камчилик ва нуқсонлардан халос бўлиш, синовларни енгиб ўтишни назарда тутаман.

Учинчидан, ўз-ўзидан аёнки, бола­лар спортини ривожлантирмасдан туриб, узбек спортининг келажагини таъминлаш, халқаро майдонда унинг обрў-эътибор қозонишига эришиш мумкин эмас.

Бугунги кунда айнан спорт бутун жаҳонда ҳар қайси миллат, ҳар қайси халқни дунёга танитишнинг, унинг ўз салоҳиятини намоён этиши, ғурур ва ифтихорини юксалтиришнинг энг самарали ва таъсирчан воситасига айланиб бораётганини кўриш-кузатиш қийин эмас.

Ҳозирги вақтда дунёда 7 миллиардга яқин аҳоли яшаётган бўлса, жаҳон миқёсида энг машҳур, таниқли шахслар — бу спортчилардир. Мана, ўтган йили Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бадиий гимнастика бўйича Узбекистан жамоаси қанча-қанча йирик давлатлар вакиллари орасида юксак шоҳсупага кўтарилганда, шахсан мен тўлқинланиб, ҳаяжонли бир ҳолатни бошимдан кечирдим. Ўйлайманки, бундай ютуқлар барча юртдошларимизга катта қувонч бағишлагани, шубҳасиз.

Ёки футбол бўйича мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси Осиё қитъасида ғолиб бўлиб, бу йил Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритгани бизнинг спорт ҳаётимиздаги тарихий воқеадир. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Шу маънода, биз узбек спортининг халқаро майдонда ҳар томонлама муносиб урин эгаллашига интилар эканмиз, болалар спортини, ўсмирлар спортини тизимли асосда изчил ривожлантирмасдан туриб бу макеадга эришиб бўлмаслигини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Бир сўз билан айтганда, болалар спорти узбек спортининг келажаги, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини кжсалтиришнинг пойдеворига айланиши зарур.

Тўртинчидан, болалар спорти биз ўз олдимизга кўйган буюк бир мақсад­га эришиш учун, яъни баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етаётган бо-лаларимизни ҳаётимизда ҳал қилувчи кучга айлантириш, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги тараққий топган давлатлар қаторидан жой олишида қандай беқиёс ўрин ва аҳамият касб этиши ҳақида бугун ҳеч кимга тушунтириб беришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.

Мана, кўряпсизлар, бугунги кунда мамлакатимизда юксак технологиялар асосида ишлайдиган қанча-қанча корхоналар фаолият кўрсатмокда, уларда юртимиздаги олий ўқув юртлари, ли­цей ва коллежларда таълим олган минг-минглаб фарзандларимиз меҳнат қилмокда. Болаларимизнинг мана шундай юқори малакали мутахассис бўлиб камол топишида, албатта, улар эгаллаган замонавий билим ва кўникмалар билан бир қаторда спорт билан шуғулланиб, соғлом, бақувват бўлиб ўсиб-улғайгани ҳам муҳим омил бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу муносабат билан илгари айтган бир фикрни яна бир бор таъкидлашни ўринли деб биламан: XXI асрда ҳам жисмоний, ҳам маънавий етук, интел­лектуал бойликка эга бўлган авлод ва халқгина жаҳон миқёсидаги бугунги кескин мусобақада ғолиб бўла олади.

Агар эътибор берадиган бўлсак, кўпгина хорижий давлатларда шу мамлакат, шу халқни улуғлайдиган, дунёга танитадиган тасвирлар, яъни шоҳсупага кўтарилган спортчилар шанига дав-лат байроғининг кўтарилиб, давлат мадҳиясининг янграши билан боғлиқ лавҳалар таъсирчан равишда мунтазам намойиш қилиб борилади.

Ўйлайманки, бизнинг миллий телевидениемиз ҳам Ўзбекистонимизнинг довруғини дунёга таратадиган айнан мана шундай лавҳаларни кўпроқ намойиш этса, она-юртимизнинг халқаро майдондаги тимсолини яратишга кўпроқ эътибор берса, катта маънавий, тарбиявий ишни амалга оширган бўлар эди.

Бешинчидан, биз мана шундай гўзал ва бетакрор, беқиёс бойлик ва имкониятларга, улкан салоҳиятга эга бўлган юртимизда ўзгаларнинг ҳавасини тортадиган, барча эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришга қодир бўлган навқирон авлодни тарбияламоқчи эканмиз, бунинг учун жисмоний тарбия ва спорт ҳаётимизга янада чуқур кириб бориши, айниқса, болалар спортини ривожлантириш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат марказида туриши даркор.

Бу ҳақда фикр юритар экан, Президент Ислом Каримов масаланинг яна бир ўта муҳим жиҳатига эътибор қаратди: кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, спорт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини, маданиятини ошириш, ижтимоий муҳофазани кучай-тириш масаласига устувор аҳамият берилиб, комплекс ёндашув натижасида аҳолининг, айниқса, болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича салмоқли натижаларга эришилмокда.

Бу ҳакда кўп гапирмасдан, бир ми-сол келтириш жоиз. Таҳлиллар шуни кўрсатмокдаки, агар 2005 йилда юрти­мизда мутлақо соғлом болалар кўрсаткичи 52,7 фозни ташкил этган булса, 2010 йилда бу рақам 62,6 фоизга етди. Агар дунёнинг ривожланган давлат-ларида бу кўрсаткич 70-72 фоизни таш-кил этишини инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда бу масала бўйича қан-дай жиддий ўсиш суръатларига эри-шилаётгани яққол аён бўлади.

Шу билан бирга, 2010 йилда 2005 йилга нисбатан ўқувчилар ўртасида ўткир респираторли вирусли инфекция билан касалланиш 12,8, пневмония би­лан касалланиш 15,5, бронхит билан касалланиш 16,2 ва сколиоз билан ка­салланиш 11,6 фоизга камайди. Сўнгги беш йилда спорт билан шуғулланади-ган 10 — 14 ёшдаги болаларнинг бўйи ўртача 2,3, қиз болаларнинг бўйи 2 сан-тиметрга ўсгани, вазни эса тегишли ра-вишда 2,6 ва 2,9 килограммга ошгани-ни ҳам шу борадаги ижобий кўрсат-кичлар сифатида қайд этиш жоиз.

Лекин биз бундай натижалар билан кифояланмасдан, ўз олдимизга янада улкан мақсадлар қўйишимиз, яъни та-раққий топган давлатлар даражасига етиш бўйича мунтазам иш олиб боришимиз зарур, деди мамлакатимиз раҳбари.

Мажлисда Болалар спортини ривож-лантириш жамғармасининг ўтган йил давомидаги фаолияти атрофлича таҳ-лил қилинди.

Маълумки, 2010 йилда "Баркамол авлод йили" Давлат дастури доираси-да жисмоний тарбия ва спорт соҳаси-даги улкан ишларни изчил давом эт-тириш, жумладан, болалар спортини янада ривожлантирйш, шаҳар ва қиш-локларимизда замонавий спорт маж-муалари ва стадионлар бунёд этиш, уларни спорт анжомлари, юқори мала-кали спорт устозлари ва мураббийлар билан таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди. Мазкур дастурда белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилиши соғлом турмуш тар-зини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, оммавий спортни, биринчи навбатда, болалар спортини ривожлантирйш борасидаги ишларни янада фаоллаштириш имко-нини берди.

Йиғилишда 2010 йилда болалар спорти объектлари ва сузиш ҳавзала-рини куриш, реконструкция қилиш ва

капитал таъмирлаш дастурининг ижро-си муҳокама этилди. Жумладан, ўтган йили 95 та объект ишга туширилгани, шунинг 61 таси қишлоқ жойларда фой-даланишга топширилгани қайд этилди. Шунингдек, иқтисод қилинган маблағ-лар ҳисобидан тендер савдолари ва маблағларни қайта тақсимлаш натижа-лари бўйича қўшимча равишда 4 та бо­лалар спорти объекти фойдаланишга топширилгани ҳам ижобий баҳоланди.

Бу йил "Баркамол авлод — 2011" спорт мусобақаларининг финал бос-қичи Сурхондарё вилоятида ўтказила-ди. Шу муносабат билан Термиз шаҳ-рида бир қатор янги болалар спорти мажмуалари қурилмоқда. Хусусан, 10 минг томошабинга мўлжалланган футбол-енгил атлетика майдонига эга бўлган универсал спорт зали барпо этилмоқда. "Кураш" спорт мажмуаси-ни реконструкция қилиш бўйича кўшим-ча ишлар амалга оширилмокда.

Юртбошимиз Сурхон воҳасида би-ринчи марта ўтказилаётган бундай спорт мусобақасини мамлакатимиз ёшларининг катта анжумани, муҳим сиёсий-ижтимоий, маънавий аҳамият-га молик тадбир сифатида юксак са-вияда ўтказиш, бунинг учун пухта тай-ёргарлик ишларини олиб бориш бўйи­ча ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

Футболни ривожлантириш дастури-га мувофиқ, 2011 йилда Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларида профессионал футбол клублари қоши-да болалар-ўсмирлар футбол клубла-рини ташкил этиш мўлжалланмокда. Шунингдек жорий йилда маблағлари ҳисобидан 149 та объект, жумладан, 130 та болалар спорти объекти, 19 та сузиш ҳавзасини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш кўзда тутилмокда. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу объектлар-нинг 118 таси қишлоқ жойларда бунёд этилади.

Мажлисда янги қуриладиган, рекон­струкция қилинадиган болалар спорти иншоотларининг, айниқса, сузиш ҳав-заларининг замонавий талаблар дара-жасида бўлишини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда Болалар спортини ри­вожлантирйш жамғармаси маблағлари-ни шакллантириш ва улардан мақсад-ли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Ўтган йили ушбу мақсадлар учун 111,1 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 116,8 миллиард сўмни таш-кил этди. Хорижий валютадаги тушум-лар эса 1,72 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Айтиш жоизки, 2008 — 2011 йилларда маблағлар тушуми 55,9 фоизга кўпайди ва бу, ўз навбатида, ҳомийларнинг мамлакатимизда бола­лар спортини ривожлантирйш ва Жамғарма ишини фаоллаштиришга эътибори ортиб бораётганидан дало-лат беради.

Ушбу сарф-харажатлар мақсадли амалга оширилди-болалар спорти объектлари ва иншоотлари, сузиш ҳав-заларини қуриш ва капитал реконст­рукция қилиш, 2010 йилда фойдаланишга топширилган спорт объектлари-ни жиҳозлаш ишлари бажарилди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳ-тож оилалар фарзандлари, айниқса, қизларни спорт кийимлари ва анжом­лари билан таъминлаш, спорт тадбирларини ўтказиш, мактаб ўкувчилари-нинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун ҳам тегишли маблағлар йўналтирилди.

Болалар спортини ривожлантирйш жамғармаси ва маҳаллий ҳокимликлар ўғил-қизларимизни спорт билан мун­тазам шуғулланишга кенг жалб этиш борасида фаол ҳамкорлик қилаётгани эътиборга лойикдир. 2010 йилда бу бо-рада амалга оширилган ишлар натижасида мамлакатимизда 6 — 15 ёшда-ги 1,6 миллион нафар ўқувчи спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланмоқ-да. Бу борадаги кўрсаткич ҳозирги кунда 2008 йилдаги 29,2 фоиздан 34,5 фоизга, қизлар орасида эса 24,1 фоиздан 30,9 фоизга етди.

Айниқса, вилоятларда гимнастика бўйича ҳудудий федерациялар ҳамда марказларнинг ташкил этилиши нати-жасида қизларнинг нафис спорт тур-лари билан шуғулланиш имкониятлари янада кенгайди. Сўнгги икки йилда бадиий гимнастика билан шуғуллана-диган қизлар сони уч баробар ошгани бунинг тасдиғидир. Бундан ташқари, стол тенниси ва сузиш билан шуғулла-наётган қизлар сони ҳам кўпайиб бормокда.

Президент Ислом Каримов йиғилиш-да қизларни спортга жалб этиш маса­ласи алоҳида ёндашувни талаб этиши-ни таъкидлади. Болалар спортини ри­вожлантириш, қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун, айниқса, қишлоқ-ларда тегишли шарт-шароит яратиш масаласига атрофлича тўхталди.

Масаланинг муҳим жиҳати шундаки, спорт билан шуғулланган қиз бола эртага она бўлади, соғлом зурриётни дунёга келтиради. Айни пайтда ўз фар-зандига спортга меҳр туйғусини сингдиради. Қайд этиш керакки, мамлака­тимизда амалга оширилаётган "Соғлом она — соғлом бола" дастурининг асосий маъно-мазмуни ҳам шундан иборатдир, деди Юртбошимиз. Йиғилишда болалар спорти обьектларини мамлактамизда ишлаб чиқарилган зарур спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

2003 — 2010 йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантирйш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилган 1199 та болалар спорти объекти умумий қиймати 18,91 милли­ард сўмлик спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозланди.

Мамлакатимиздаги Навоий кон-ме­таллургия комбинати, "Файз" холдинг компанияси,м "Совпластитал" қўшма корхонаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва бошқа корхоналарда, шунингдек, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбир-корлик субъектларида кенг турдаги спорт инвентарлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Хусусан, 2010 йилда "Ўз-Тонг-Хонг Ко" қўшма корхонасида баскетбол, футбол ва волейбол тўплари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида болалар спорти объектлари, аввало, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобидан жиҳозланмоқда. 2010 йилда фойдаланишга топ­ширилган барча спорт объектлари бел­гиланган нормативларга мувофиқ ўзимизда тайёрланган спорт ускуналари ва инвентарлари билан тўлиқ таъмин-ланди. 2011 йилда секундомер ва шах­мат соатлари ишлаб чиқаришни ўзлаш-тириш режалаштирилмокда.

Мажлисда Болалар спортини ривож­лантирйш жамғармасининг келгуси фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Муҳокама этилган ма­салалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўрин-босари, молия вазири Р. Азимов, Бош вазир ўринбосари Б. Хўжаев, халқ таъ-лими вазирининг ўринбосари, Болалар спортини ривожлантирйш жамғармаси ижрочи директори А. Очилов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг ахборотлари тингланди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



7




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Физкультура

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Развитие спорта в Узбекистане

Автор: Рузиев Эркин Комилович

Дата: 01.05.2017

Номер свидетельства: 412610

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(72) "Развитие детского спорта в узбекистане"
    ["seo_title"] => string(43) "razvitiie_dietskogho_sporta_v_uzbiekistanie"
    ["file_id"] => string(6) "394980"
    ["category_seo"] => string(10) "fizkultura"
    ["subcategory_seo"] => string(11) "presentacii"
    ["date"] => string(10) "1487864231"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства