kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Развитие детского спорта в узбекистане

Нажмите, чтобы узнать подробности

Ўзбекистонда ёшлар спортини ривожлантириш йўллари кўрсатилган.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Развитие детского спорта в узбекистане»

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА БОЛАЛАР СПОРТИ


Ўзбекистонда кенг қамровда оммавий спорт соғломлаштириш ишлари турли ўқув билим муассасаларида ташкиллаштирилиб борилмоқда. Умумтаълим мактабларида болалар спортини асосан ҳомийлар ва педагогик жамоа ташаббуси асосида жисмоний маданият дарслари ва спорт тўгараклари жараёнида олиб борилади. Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар оммавий спортда ўзларининг жисмоний маҳоратларини ошириб боришмоқда. Синфдан ташқари спорт ишлари жисмоний маданият ўқитувчилари жисмоний маданият жамоаси томонидан ташкил қилинмоқда.

Бола тарбияси педагогик жамоа аъзолари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу спорт турларидан тўгаракларни, умумий жисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш гуруҳларини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалга оширадилар. Бу машғулотларнинг мақсади шундан иборатки, унда болаларни аниқ режа асосида спорт мусобақаларига қатнашишлари учун тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш назарда тутилади.

Уч босқичли мусобақалар тизимининг I бўғини «Умид ниҳоллари” ўйинларидан ўрин олган спорт турларига 7-синфдан бошлаб 9-синфгача жалб қилинади. Бу мактаб босқичи, яъни мактабларнинг ўзида синфлараро мусобақа режаси асосида амалга оширилади. II босқич туман (шаҳар) босқичи бўлиб, унда мактаб терма жамоалари иштирок этади. Бу босқич V-VIII, VIII-XI синфлар учун октябрь-ноябрь ойларида босқич ўйинлари сифатида ва I-IV синфлар учун кузги таътил вақтида “Қувноқ стартлар” ўйини тарзидаги якуний босқич, яъни финал сифатида ташкил этилади.

Учинчи босқич – туманлар (шаҳарлар) терма жамоалари учун вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) босқичи. Ноябрь-январь ойларида VIII-XI синфлар учун босқич ўйинлари ўтказилади. V-VII синфлар учун эса қишқи таътилда финал ўйинлари билан якун топади.

Тўртинчиси – туманларнинг VIII-XI- синфлари ўқувчилари учун баҳорги таътил пайтида финал босқичи билан якунланади.

Мамлакат финал босқичи мусобақалари вилоятларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) VIII-XI синфлар ўқувчилари терма жамоалари ўртасида апрел ойида бўлиб ўтади.

Бу босқич мусобақаларида 1-синфдан то 11-синфгача ўқувчиларнинг жалб қилиниши асосан умумтаълим мактабларидаги жисмоний маданият дастури вазифаларини ҳамда «Алпомиш» ва «Барчиной» тест норма талабларини ўзлаштиришга қаратилган. Мактаб жамоасининг бу борада ўз олдига қўйган асосий мақсади ёш болалар ўртасида болаларнинг спортга қизиқишини уйғотиш, спортни тарғибот қилиш билан биргаликда, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларини топширишга тайёрлаш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқдир.

Тест норма талабларини қайта кўриб чиқиш, оптимал ишлаб чиқиш мактаб ёшидаги болаларни жисмонан тарбиялаш, мактабдан ташқари вақтларда халқ ўйинларидан фойдаланиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва кенг жамоатчилик томонидан ташкил қилинади. Бу ишлар қуйидаги низом асосида ташкил этилади:

  1. Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спорт тизимининг мақсади асосида: «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларини бажаришга тайёрлаш, ёшлар спорт разрядлари бўйича спорт норма талабларини топширишга тайёргарликни ташкил қилиш.

  2. Жамоалар ўртасида, оилалар ўртасида, маҳалла болалалари ўртасида ўзаро мусобақаларни ташкил қилиш ва шунга риоя қилиш.

  3. Умумтаълим мактбаларида жисмоний маданият тизими кетма-кетлигини таъминлаш, мактабга ҳар томонлама моддий ёрдам кўрсатиш, ўқувчилар билимини чуқурлаштириш, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, билим бериш билан бирга ўқувчиларнинг дам олишларини ҳамда доимий тарзда чиниқиб боришларини ташкил қилиш.

  4. Турли-туман ташкилий-услубий иш шаклларини жорий қилиш.

  5. Ўқувчиларнинг жисмоний маданият ва спортга бўлган фаол қизиқишларини аниқлаб улар учун ҳар томонлама спорт машғулотларини ташкил қилиш.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида мактабдан ташқари бажариладиган жисмоний маданият ва спорт ишлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, кўнгиллилар спорт жамиятлари томонидан спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил қилинмоқда. Бунда, асосан, уч типдаги мактабдан ташқари жисмоний маданият ва спорт ишларини алоҳида қайд этиш лозим. Булар: болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) махсус гуруҳларга эга бўлган Олимпия заҳиралари касб-хунар спорт коллежлари, олий спорт маҳорати мактаби (ОСММ) кабилар. Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий вазифаси ўқувчиларни спорт турларидан пухта тайёрлаб, туман, шаҳар, вилоят, республика терма жамоаларига спортчилар тайёрлаб беришдан иборат. Бу болалар-ўсмирлар спорт мактабининг фаолиятини баҳолайдиган асосий кўрсаткичларидан биридир. Бундай фаолият кўрсатиш ўқувчиларга спорт соҳасида чуқур билим беришга олиб келади. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳоратлари, спорт натижалари юқори бўлгандан кейин, улар олий спорт маҳорат мактабида ўзларининг спорт турлари бўйича билим ва маҳоратларини такомиллаштириб мураккаблашган тизим асосида шуғулланадилар. Олий спорт мактабининг вазифасига асосан Ўзбекистон терма жамоасига юқори спорт натижаларини кўрсата оладиган спортчиларни тайёрлаб бериш каби амалий ишлар киради.

Олимпиа заҳиралари касб-хунар коллежи спорт мактаби ўз олдига муҳим, мураккаб вазифаларни қўйган. У ҳам бўлса, Республика олимпиа терма жамоаси таркибига ўта юқори спорт натижаларига эга бўлган спортчиларни тайёрлаб бериш билан биргаликда, унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси даражасидаги спортчилар ҳам тайёрланади. Бу каби спорт мактаблари ўзларининг спортчиларини тайёрлашдаги фаолиятини Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирлиги назорати остида амалга оширади.

Спорт мактабларида қуйидаги вазифаларни бажариш амалиётлари белгиланган:

- юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, уларнинг амалиётларини такомиллаштириш билан биргаликда ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш;

- спорт турлари билан шуғулланаётган ўқувчилардан жисмоний маданият йўриқчилари, жамоатчи ҳакамлар тайёрлаш;

- умумтаълим мактабларида мактабдан ташқари олиб борилаётган оммавий спорт ишларига услубий марказ сифатида фаолият кўрсатиб кўмаклашиш.

Спорт мактабига ўқувчилар умумтаълим мактабларида спорт турларига мойиллиги бўлган спортчи ўқувчилар ичидан танлов ва махсус тестлар асосида қабул қилинади.

Спорт мактабларида қўйидаги гуруҳлар фаолият кўрсатадир: бошланғич тайёргарлик гуруҳи, ўқув машқ гуруҳи (ўқув-тренировка).

Спорт-машқ натижаси юқори бўлган ва спорт бўйича яхши шароити бўлган тақдирда спорт мактабларида спорт такомиллашув гуруҳларига ўқувчилар қабул қилинади.

1-жадвал

Спорт турлари

Ёши

Акробатика

8-9

Бокс

12-14

Юнон-рум кураши, самбо, миллий курашлар

10-12

Сув полоси

10-12

Велосипед спорти

12-13

Спорт гимнастикаси:

Ўғиллар

Қизлар


8-9

7-8

Байдарка, каноэда эшкак эшиш,

Академик эшкак эшиш

11-13

10-11

От спорти

11-12

Енгил атлетика

11-12

Сузиш

7-9

Стол тенниси ва катта теннис

9-10

Биатлон

10-12

Сувга транплиндан сакраш

8-10

Қўл тўпи

10-12

Футбол

10-12

Қиличбозлик

10-12


Гуруҳдаги ўқувчилар сони, ҳафтада неча маротаба машғулот ташкил қилиниши, спорт турлари ва спортчиларнинг тайёргарлик даражаси асосида амалга оширилади.

Спорт турлари дастурлари асосида ўқув тарбиявий ишларни олиб бориш спорт мактабларида гуруҳ бўлиб суҳбат тариқасида, спорт машқ машғулотларини якка тартибда ташкил қилиш, уйга вазифалар, спорт мусобақаларига қатнашиш ва умумтаълим мактабларига спорт турлари бўйича машғулотлар ва спорт мусобақаларини ўтказишда ёрдам беради. Ўқувчилар томонидан дастурда кўрсатилган норма талабларини бажармаганлар спорт мактабларининг гуруҳларидаги якуний натижаларига қараб четлаштирилади.

Болалар - ўсмирлар спорт мактабларида ўқув ишларини талаб даражасида ташкил қилиш учун энг аввало устоз-мураббийлар умумтаълим мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан яқиндан мулоқотда бўлишлари талаб этилади. Бундай алоқани амалга оширишда фақат ўзаро коммуникатив мулоқотлар яқин бўлганда ота-оналар билан биргаликда ўтказиладиган услубий бирлашмаларда қатнашадиган жисмоний маданият ўқитувчилари, устоз-мураббийлар билан биргаликда спорт машғулотлари ўтказиш каби ўзаро ҳамкорлик ишлари бўлгандагина амалга ошириш мумкин.

Спорт мактабларида умумий бир йиллик режани бажариш кўзда тутилади. Бўлимларнинг ўқув режаси асосида ўқув тематик мавзулар режаси ва ҳар бир машғулотнинг календар режаси орқали машғулотлар ташкил этилади. Спорт мактаби фаолиятида ва гуруҳларида умумий иш режа мактаб фаолиятининг ҳамма томонини қамраб олиши керак. Бунда ташкилий, маънавий-маърифий, ўқув-услубий, тиббий, назарий, амалий, хўжалик фаолияти умумтаълим мактабларига кўрсатиладиган ёрдам ва ҳоказолар киритилади.

Спорт мактабларининг тўгарак машғулотлари «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари асосида ташкил этилади. Бунда жисмоний маданият вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тарбияланиб келаётган ўқувчиларнинг спорт тўгаракларига қатнашишлари ҳисобга олинади ва шу асосда амалга оширилади.

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари 2000 йилнинг 2-январидан амалиётга тадбиқ этилди. Тест-норма талабларини муваффақиятли топширганларга махсус гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари ёшларимизнинг жисмоний тайёргарлигини, жисмоний ривожланишини ва ҳаракат фаолиятларини аниқлаб берувчи асосий воситалардан биридир.

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари аёллар учун 5 ёшдан 55 ёшгача ва эркаклар учун 5 ёшдан 60 ёшгача тузилган. Жумладан, 12-15 ёшлилар учун қўйидаги норма талаблари режалаштирилган.









12-15 ёшлар учун

Қизлар

Ўғиллар

1

60 м. югуриш

1

60 м. югуриш

2

1000 м югуриш

2

2000 м югуриш

3

50 м сузиш (ёки 5 минутга югуриш)

3

50 м сузиш (ёки 6 минут югуриш)

4

Пневматик милтиқдан отиш (5 маротабадан 3 маротабаси ҳисобга олинади)

4

Пневматик милтиқдан отиш (5 маротабадан 3 маротабаси ҳисобга олинади)

5

Жойидан туриб узунликка сакраш

5

Жойидан туриб узунликка сакраш

6

Тўпни улоқтириш

6

Тўпни улоқтириш


«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларида мусобақа ўтказиш, спорт турлари қоидалари бўйича ташкил этилади.

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан қўйидаги спорт разрядлари берилади.


Ёш, гуруҳлар

Спорт устаси

Спорт устасига

номзод

Разраядлар

I

II

III

I ўсмирлар

II ўсмирлар

III ўсмирлар

12-15 ёш

-

350

310

280

240

200

150

110

16 ва ундан ортиқ ёш

350

310

290

270

240

-

-

-

Унвонларни беришда муайян бир норма талабларига ҳам риоя этилади, масалан, спорт устаси унвонини олишда, спортчилар Ўзбекистон Республикаси биринчилигида ёки чемпионатида қатнашиб, уларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси спорт классификацияси талабларига тўғри келган тақдирда берилади. Спорт усталигига номзодлик эса спортчилар томонидан Ўзбекистон биринчилиги ва чемпионатига қатнашиб, спорт турларидан кўрсатган натижалари асосида берилади.

12-15 ёшлилар ўртасидаги тест-норма талабларининг иштирокчилари фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатадики, шу ёшда болаларда жисмоний сифатлардан мушак кучлари ривожланиши сезилади. Шу муносабат билан, 12-15 ёшлилар ўртасида спорт натижалари кўрсаткичларига эътибор қаратишга тўғри келмоқда.

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан ўтказиладиган мусобақалар ўзининг оммавийлиги билан ажралиб туради. Эътибор берган бўлсангиз, тестда 3 турдаги югуриш машқлари киртилган. Ўқувчиларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши ўсиб келаётган ёшларимизнинг спортга бўлган муҳаббатини ошириб бориш каби умуминсоний фазилатларнинг ривожланишига сезиларли тасир кўрсатаётганлиги олиб борилган кузатишлар ва илмий-тадқиқот ишларида кўринади. Баъзида жисмоний маданият машғулотлари талаб даражасида олиб борилмаётганлиги, баъзи ўқувчилар заифлиги туфайли дарсдан озод қилинаётганлиги ҳамсир эмас. Бироқ, шу билан биргаликда, ўқувчиларнинг мусобақаларга катта иштиёқ ва завқ билан қатнашаётганлиги ҳам кузатилади. Бинобарин, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талаблари ва уларнинг бажарилиш жараёни айрим ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги паст эканлиги, бинобарин, уларнинг соғлиғини мустаҳқамлаш асосий вазифалардан бири эканлигини амалда кўрсатмоқда. Шундай экан, жисмоний маданият дарсларида «Алпомиш» ва «Барчиной» тест-норма талабларидан ўрин олган машқларни кенг йўналишда босқичма-босқич ўқувчиларнинг кундалик ҳаётига тадбиқ қилиб борсак, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириб борган бўламиз.

Охирги пайтда тобора кундалик ҳаётимизга тадбиқ қилинаётган масала, яъни спорт тарбияси орқали ўқувчиларни баркамол қилиб тарбиялаб бориш долзарб муаммовий йўналишлардан бўлиб бормоқда. Аммо охирги 5-6 йил давомида бир қатор факторлар, хусусан, компьютер технологияларининг ривожланиши ва болаларнинг бу соҳага ҳаддан ташқари боғланиб қолиши туфайли уларда турли касалликлар, кўз ва бош оғриғи, тез-тез шамоллаш, қамқонлик каби асоратларнинг мавжудлиги ҳам сир эмас. Бундай шароитда ёшларни спортга жалб қилиш, уларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш ва бунинг учун етарли имкониятлар яратилиб бериш фавқулотда долзарблик касб этади. Бунинг учун ҳар томонлама ёшларимизга ижтимоий-иқтисодий шароит яратиш кераклигини алоҳида таъкидлаб айтмоқчимиз.

Турли ёшдаги болалар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил қилиш алоҳида хусусиятларга эга. Ёш болалар мусобақа деган тушунчани эшитиб, бу нима, деган саволни беришлари табиий. Мусобақа тушунчасига ҳар ҳил ёндашиш мумкин. Масалан, жамоалар ўртасида спорт турлари мусобақаси, якка тартибда кураш мусобақаси ёки иш жараёнида олдиндан белгиланган спорт турлари асосида ўзаро мусобақалашув кабилар. Лекин спорт мусобақаси мураккаб жараён бўлиб, унда спортчининг кўп йиллик машаққатли меҳнати натижалари ўзининг амалий ифодасини топади. Спорт мусобақаси ўқув машғулот жараёнида қилинган меҳнат билан бирга спорт соҳасида қўйилган мақсадларнинг бажарилиши, эришилган амалий натижаларни ҳам ойдинлаштиради. Спорт мусобақаси жараёнида ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда қуйидаги фазилатларни ривожлантириш назарда тутилади:

- ўсиб келаётган ёш авлодни Ўзбекистон миллий истиқлол ғояларига таянган ҳолда тарбиялаш;

- ёш авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлаш, иссиқ-совуққа чидамли, ўсиб келаётган организмни янада ривожлантириш, ҳаётда учрайдиган турли-туман жисмоний сифат ва йўналишларини таркиб топтириш;

- умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларни мунтазам спорт машғулотларига жалб қилиш, жумладан, шарқона якка кураш спорт турларини ривожлантириш, бу борада ўқувчиларнинг яшаш жойларида машғулотлар ташкил қилиш;

- ёш спортчиларнинг спорт машғулотларига қизиқишларини, ривожлантириш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

- умумтаълим мактабларида оммавий спортни ривожлантриш, спорт машқ жараёнини ташкил қилиш тўғрисидаги ишларни маромига етказиш;

- ўқувчилар ўртасида спорт турларини кенг кўламда оммавий тус олишини тарғибот ва ташвиқот қилиш ва ҳоказо.

Мусобақалар муваффақиятли ўтиши учун қуйидаги педагогик талабларига жавоб бериши керак:

- ўқув-машқ, тўгарак жараёнининг якуни бўлиши;

- мусобақа олдидан иштирокчиларга, яъни ўқувчиларга етказилган дастур, режа асосида бўлиши;

- мусобақаларда спорт турлари бўйича қоида қонунларга риоя этилиши.

Мусобақага ҳакамлик қилиш вазифаси профессионал спорт-педагогик тамойилларига ва усулларига эга бўлган, спорт натижалари унинг учун ҳамма нарсадан юқори турадиган, спортда ҳалолликни, адолатни бош мезон деб биладиган ҳакамлар томонидан бажарилиши керак. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари ҳам масъулиятни сезган холда, Гиппократ қасамёдига содиқ бўлган тиббиёт ходими вазифасини талаб даражасида бажариши керак.



АДАБИЁТЛАР


  1. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т: Шарқ, 1997.

  2. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. – Т: Шарқ, 1999.

  3. Гомельский А.Я. Баскетбол жамоасини бошқариш. – Москва: «Ф и С», 1976.

  4. Сучилин А.А., Андреев С.В., Буйлин Ю. Т., Исмаилов А.И., Лапшин О.Б. Футбол, БЎСМ, ОРБЎСМ. Ўқув тренировкани планлаштириш инспектори. М., 1985.

  5. С.М.Андреев. Мини-футбол, – Москва: «Ф и С», 1976.

  6. Портных Ю.М. Спортивные игры и методика преподования. – Москва: «Ф и С», 1986.

  7. Усмонхаджаев Т., Мелиев А. Миллий харакатли уйинлар. – Т: Ўқитувчи, 2000.

8. Яхонтов Е.Р., Генкин З.А. Баскетбол. – М: «Ф и С», 1978.

9. Матвеев Л.П. Теория и методика физической культуры. – М: «ФиС», 1992.

10. Ахмеров Э.К., Канзас Э.Г. Умумтаълим мактабида волейбол. – Минск: Народная света, 1981.

11. Ваецеховский С.А. Отбор спортсменов. Книги тренера. –М: «Ф и С», 1971.

  1. Маърифат газетаси, 2000-2006 йиллар.

  2. Спорт газетаси, 2000-2006 йиллар.

  3. Ярашев Қ.Д. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш. – Т: Абу Али Ибн Сино, 2002.

  4. Болалалар спортини ривожлантиришга бағишланган Респблика илмий-амалий анжуман материаллари. Фарғона, 2003.

  5. Афанасьев Ю.А., Куликов Ю.А. Саломатлиқ алифбоси. – Т.: Абу Али Ибн Сино, 1993.

  6. Велитченко В.К. Физкультура для ослабленных детей. – Москва: «Ф и С», 1989.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Физкультура

Категория: Презентации

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Развитие детского спорта в узбекистане

Автор: КОБИЛЖОНОВ КОСИМЖОН

Дата: 23.02.2017

Номер свидетельства: 394980


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства