Научная статья : Характеристика использования современных педагогических технологий на уроках английского языка
Научная статья : Характеристика использования современных педагогических технологий на уроках английского языка
В данной статье рассматривается, как современные педагогические технологии могут повлиять на процесс обучения и его результаты. В ней раскрыты сущность и содержание понятий «педагогические технологии», «личностно-ориентированный подход в обучении»
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Характеристика использования современных педагогических технологий на уроках английского языка»
ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Характеристика использования современных педагогических технологий на уроках английского языка
Халимова Нафиса Муродовна
Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан
В данной статье рассматривается, как современные педагогические технологии могут повлиять на процесс обучения и его результаты. В ней раскрыты сущность и содержание понятий «педагогические технологии», «личностно-ориентированный подход в обучении»
Ўқув жараёнида интерфаол педагогик технологияларни қўллаш ва ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш бугунги кун педагогларининг диққат марказида турган бош масалалардан биридир. Чунки, янги давр таълим жараёни ўқитувчидан инновацион педагогик технологиялар билан бир қаторда ахборот коммуникацион воситаларидан фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳам пухта эгаллаш заруратини тақозо этмоқда. Айниқса, чет тилларини ўрганишга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг тобора ортиб бориши, чет тили ўқитувчисининг зиммасига ҳам бир қатор вазифаларни юклайди.
Замонавий чет тили ўқитувчиси ўз фанини аъло даражада билиши, педагогик қобилиятларини тўла намоён эта олиши ва замонавий педагогик технологияларни, интерфаол таълим методларини моҳирона қўллай олиши, АКТни ҳам дарс жараёнига тадбиқ эта олиши лозим. Чет тили ўқитувчисининг бундай билим, кўникма, малакаларга ва маҳоратга эга бўлиши ўқувчиларнинг тилни юқори даражада ўзлаштиришларини ҳамда дарснинг сифат самарадорлигини таъминлайди.
Чет тилларини ўқитиш бўйича тузилаётган янги ўқув дастурлари, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашибгина қолмай, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ҳам назарда тутмоқда. Бу эса ўз навбатида ўқувчининг индивидуал-психологик хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг ижтимоий жараёнда иштирокини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Психологияда, маълумки, шахснинг ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш мезонларига кўра аудиал, визуал ва кинестетик типлари мавжуд бўлиб, киши олаётган ахборотнинг катта қисмини олий нерв фаолиятининг юқоридаги хусусиятларидан келиб чиқиб ўзлаштиради. Яъни, ОНФ аудиал хусусиятга эга бўлса, у маълумотларнинг катта ҳажмини эшитиш анализаторлари ёрдамида самаралироқ қабул қилади. Визуал хусусиятли нерв системасига эга шахсларнинг хотирасида кўпроқ кўрув идроки асосида қабул қилинган ахборотлар сақланиб қолади. Кинестетиклар эса маълумотларни тана сезгилари ва ҳаракатлар ёрдамида осонроқ идрок этадилар.
Бунга асосланиб, биз ўқувчиларни ҳам ахборотни қабул қилиш ва ўзлаштириш хусусиятларига кўра аудиал, визуал ва кинестетик типларига киритамиз. Чет тилини ўқитиш бўйича тузилаётган замонавий ўқув дастурларида ўқитишнинг айнан шу каби психологик жиҳатлари эътиборга олинганлиги таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Масалан, инглиз тилини ўқитишда интерфаол методлардан бири “Body language” – “Тана тили” кинестетикларнинг инглиз тилини ўзлаштиришига фаол таъсир ўтказса, “Visual” ва “Audial” услубларидаги машқлар визуал ёки аудиал хусусиятли ўқувчиларга мавзуни пухта ўрганишларига хизмат қилади. Шунингдек, “Individual” ва “Group learning” шаклидаги машғулотлар ўқувчиларни индивидуал ёки ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришда ижобий самара беради.
Тил ўрганиш ва ўргатиш шундай мураккаб жараёнки, ўқувчи ва ўқитувчи ўзаро ҳамкорликда ишламасалар, дарсда самарали натижага эришиш жуда қийин. Ўқувчилар орасида шундайлари борки, кўпчилик олдида гапиришдан ёки сўзларни нотўғри талаффуз қилишдан чўчийди, айрим ўқувчилар сўзларни тинглаганда яхши тушунмайдилар, лекин ёзувларни тўғри ўқий оладилар. Яна шундайлари ҳам бўладики, нутқи равон, оғзаки сўзлашиш ва мулоқотмандлик кўникмаларини яхши эгаллаган, бироқ грамматик томондан қийинчиликларга кўп дуч келадилар, ёки имло қоидаларини яхши билмайдилар. Чет тили ўқитувчиси ҳар бир ўқувчининг юқоридаги каби индивидуал-психологик хусусиятларини идрок эта олиши лозимки, бу ундан перцептив қобилиятини ривожлантириш заруратини юзага келтиради. Ўқитувчи қанчалик кузатувчан бўлса, ҳар бир ўқувчининг ўзига хос қирраларини кўра олади ва қайси ўқувчига қандай усул ёки восита ёрдамида тушунтириш, таъсир эта олиш мумкинлигини белгилай билади. Агар ўқитувчи ўз эътиборини фақат битта ўқувчига қаратса, қолган ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси тушиб кетади. Хорижий тил ўқитувчиси дарсни шундай ташкил эта олиши керакки, у қўллаётган ҳар бир усул ва воситалар барча ўқувчиларга индивидуал ва ҳамкорликда ишлаш муҳитини таъминлашга хизмат қилсин.
Дарсда бир вақтнинг ўзида барча ўқувчиларнинг диққатини ўзига тортиш ва дарс мавзусини тушунтиришда АКТдан фойдаланишнинг аҳамияти катта. Чунки, АКТ ёрдамида болага ҳам аудиал, ҳам визуал, таъсир этиш билан бир қаторда уларни эркин, ижодий фикрлаш ва якка ёки ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари жуда кенг. Масалан, инглиз тили дарсларида АКТдан фойдаланган ҳолда ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, турли қўшиқ ва матнларни тинглаш, уларни таҳлил қилиш, дарс жараёнининг ўзида Интернет орқали бир-бирига мактублар, табрик ва тилаклар ёзиш ва электрон почталарига жўнатиш, ўзаро суҳбат ва мунозаралар олиб бориш мумкин.
Инновацион таълим жараёнида интерфаол усуллар билан бир қаторда АКТ дан ҳам ўз ўрнида фойдаланилса, ўқувчиларнинг тилни ўрганиш имкониятлари янада кенгаяди. Дарсда қўлланиладиган ҳар бир усул, ҳар бир восита (кўргазмали қурол, тарқатма материал, видео-аудио ва мультимедиа воситалари, турли слайдлар ва ш.к.) ўқувчини фанни чуқурроқ англашга, тилни пухта ўрганиш, эшитиш, кўриш каналлари орқали ахборот қабулини кучайтириш, оғзаки нутқини ўстириш, фикрлаш доираси ва дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик туйғусини шакллантириш билан бир қаторда ўзга халқлар ва миллатларни ҳурмат қилиш, турли миллатлар маданиятини ўрганиш, тилларни ўрганишга қизиқиш уйғотиш, иштиёқини кучайтириш, мулоқотмандлик қобилиятини ривожлантириш, тинглаш малакаларини шакллантиришга хизмат қилса таълим самарадорлигига эришиш мумкин.