Просмотр содержимого документа
«Культурно-просветительная работа в коллеже»
Ўқитиш жараёнинг вазифа(функциялари)
Ўқитувчи ўқувчи-талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало, таълим жараёни орқали уч вазифани, яъни билим бериш орқали уч мақсадни ҳал қилиши лозимлигини унутмаслиги керак. Бу мақсадлар ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятини бирлаштиради.
Таълимий мақсад - ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ қила олишдир.
Тарбиявий мақсад - фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида ётган ўоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини, иймон-эътиқодларини шакллантиришдир.
Ривожлантирувчи мақсад - таълим жараёни таъсирида шахснинг ақлий камолотини билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Бу мақсадларни амалга ошириш натижасида ўқувчи-талабада мустақил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади, уни ўйлашга ўргатади, таълим жараёнида тафаккур ҳукмронлик қилади. Умуман, таълим жараёни 4 та асосий босқичдан ташкил топади:
Ўзлаштирилиши лозим бўлган материални идрок этиш.
Уни танлаб олиш тушунчаларини ҳосил бўлиши:
Билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлиши:
Ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш.
Ҳар бир босқич учун ўқувчиларнинг муайян тавсифдаги билиш фаолияти характерлидир. Бу фаолият ўқитувчи томонидан алоҳида раҳбарликни талаб этади.
Таълим жараёнининг бошланўич босқичида ўзлаштирадиган билимлар моҳияти анализ ва синтез методлари ёрдамида англанади.
Анализ (бўлакларига ажратиш) - нарса, воқеа ва ҳодисаларни таркибий қисмларга, бўлакларга ажратишдир. Масалан, анорни қаттиқ пўст, қат-қат парда ва доначаларга ажратиш.
Синтез (бирикиш, қўшилиш)- анализга қарама-қарши бўлган фикрлаш жараёнидир. Унда ўрганилаётган нарса, воқеа ва ҳодисаларнинг алоҳида қисмларини, бўлаклари бир бутун қилиб бирлаштириш.
Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини таққослашларда ҳам намоён бўлади.
Таққослаш – нарса ва ҳодисалардаги тафовут ҳамда ўхшашликни, тенглик ва нотенгликни топа олишга йўналтирилган фикрлаш операцияси демакдир.
Индуктив ва дедуктив тафаккур ўқув материалини тушуниб олишда муҳим аҳамиятга эга.
Дедуктив хулоса (иккига ажратиш, келтириб чиқариш), умумий ҳукмлардан якка ҳукмларга қараб бориш орқали мантиқий хулоса чиқаришдан иборат метод, тафаккур шаклларидан биридир.
Анализ, синтез, таққослаш, индуктив тафаккур ва дедуктив хулоса методларидан фойдаланиш асосида ўқувчиларда тушунчалар ҳосил бўлади.
Тушунча - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятларини бир сўз ёки сўзлар бирикмаси билан ифодалашдан иборат тафаккур шакли. Таълим жараёнининг диалектик характерга эгалиги боис, тушунчалар аста-секин чуқурлашиб ва мураккаблашиб боради.
Маълумотларнинг ўзлаштирилиши, тушунчаларнинг таркиб топиши, билимларнинг ўзлаштириб олиниши умумий жараёндаги муҳим вазият ҳисобланади, ўрганилган материални мулоҳаза қила олмаслик, уни таълим ва меҳнат фаолиятида мустақил бўла олмаслик, уларга нисбатан ижодий ёндашмаслик билимларнинг юзаки ўзлаштирилишига олиб келади