11-синф тест
Ўзбек тили қайси тил оиласига мансуб?
А) хом-сом тиллар оиласига
Б) Ҳинд-европа тиллар оиласига
С) хитой-тибет тиллар оиласига
Д) туркий тиллар оиласига
2. Жамият ривожи билан тилда янги пайдо бўлган сўзларни аниқланг?
А) Коллеж, лицей, тадбиркор
Б) фермер, туман, вилоят
С) газета, потрия, дудоқ
Д) А ва Б
3. Асалдан ширин, захардан аччиқ. Топишмоқнинг жавоби ва бадиий санъатни аниқланг.
А) қовун, ташбеҳ
Б) тил, тазод
С) сўз, тамсил
Д) фикр, саж
4. Тилшуносликда “Нутқ маданияти” термини неча хил маънода қўлланади?
А) 4 Б) 3 С) 2 Д) А,С
5. Бир дегани икки демак хуш эмас,
Сўз чу такрор топти, дилкаш эмас. Ушбу фикрлар муаллифи ким?
А) А.Навоий Б) Юсуф Хос Хожиб С) Маҳмуд Қошғарий Д) Аҳмад Югнакий
6. “Одобнинг боши тилдир” ушбу мақол муаллифи ким?
А) Аҳмад Югнакий Б) Маҳмуд Қошғарий С) Юсуф Хос Хожиб Д) Абдулла Авлоний
7. Нутқ маданиятининг биринчи босқичи нима?
А) тўғрилик Б) илмийлик С) бадиийлик Д) софлик
8. Нутқнинг асосий мақсади нима?
А) қўшимчаларни тўғри қўллаш
Б) пароним сўзлардан фойдаланиш
С) ахборот бериш, ҳиссий ҳолатларни тингловчига етказиш
Д) нутқ аппаратларидан тўғри фойдаланиш
9. Нутқнинг олий босқичига нималар киради?
А) нутқ товушлари, қўшимчалар
Б) сўз туркумлари, келишик қўшимчалари
С) аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик
Д) тил бирликлари, қўшимчалар
10. Адабий меёрнинг турлари нечта?
А) 6 та
Б) 5 та
С) 3 та
Д) Б ва С
11. Нутқда маънодош сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланиш қайси меъёрга асосланади?
А) талаффуз меъёридан
Б) лексик меъёридан
С) синтактик меъёр
Д) услубий меъёр
12. Қандай нутқ тўғри нутқ бўла олмайди?
А) адабий тил меъёрларига амал қилмасдан тузилган нутқ тўғри нутқ бўла олмайди.
Б) муаййан ахборот ва ҳиссий ҳолатни тингловчига етказа олмаслик.
С) нутқнинг маданиятини таъминловчи коммуникатив сифатларни йўқлиги
Д) Б ва С
13. Адабий тилнинг қандай шакллари бор?
А) оғзаки ва ёзма
Б) орфографик ва орфоэпик
С) тиниш белгилари ва имло
Д) Б ва С
14. Нутқнинг аниқлигини сифати нимада?
А) Ёзув маданиятини шаклланишига
Б) имло меъёрларини аниқ қоидалар шаклида тайёрланишида
С) Сўз маъноси, унинг нозикликларини яхши ўзлаштиришда
Д) А ва Б
15. Пороним сўзлар берилган қаторни топинг?
А) Ўт, ўтов, ўтлоқ
Б) юз, бет, афт
С) мард-март
Д) паст-баланд
16. Бадиий адабиётнинг асосий қуроли нима?
А) сўз
Б) инжу
С) гап
Д) Б ва С
17. Қуйидагилардан қайсилари бадиий адабиёт вазифасига кирмайди?
А) ҳаётнинг ҳаққоний бадиий инниҳосини яратиш
Б) адабиёт тарихини чуқурроқ ўрганиш
С) инсон образини яратиш
Д) табиатдаги ва кишилар рухиятидаги гўзалликни чизиш.
18. Гўрўғли кимларнинг фарзанди?
А) Биби Ҳилол ва Равшанбек
Б) Биби Ойша ва Тўлибой
С) Биби Ҳилол ва гаждумбек
19. Гўрўғли онасининг вафотидан неча ой ўтиб туғилди?
А) 4 ой
Б) 3 ой
С) 6 ой
Д) 1 ой
20. Достондаги “синчи” сўзининг маъноси тўғри берилган қаторни топинг?
А) отларнинг зотини, насл-насабини яхши биладиган одам
Б) қўл-оёқ синганда биладиган одам
С) эътиборга олмайдиган бепарво одам
Д) тўғри жавоб йўқ
21. Гаждумбек билан Биби Ҳилол кимнинг фарзанди эди?
А) Жиғалихон
Б) Заргар
С) Тўлибой
Д) Одилхон
22. Гўрўғлининг отини номи тўғри берилган қаторни топинг?
А) Бойчибор
Б) Ғирот
С) Саман
Д) Тўғри жавоб йўқ
23. “Девону луғот-турк” асари қачон ёзилган?
А) 1062
Б) 1072
С) 1082
Д) 1092
24. Марсия деб нимага айтилади?
А) Бирор кишининг вафитига бағишлаб ёзилган шеър ёки қўшиқ
Б) бирор табиат ходисасига бағишлаб ёзилган шеър ёки қўшиқ
С) бирор давлатнинг махсус байрамига атаб ёзилган шеър ёки қўшиқ
Д) тўғри жавоб йўқ
25. Алп Эр Тўнгани яна қандай ном билан атаганлар?
А) Афросиёб
Б) Қаз
С) Туркийлар хукмдори
Д) Табғачхон
26. Сиёвуш Алп Эр Тўнгага ким эди?
А) укаси
Б) саркардаси
С) куёви
Д) А ва Б
27. “Ума келса, қут келар” мақоли таърифи тўғри берилган қаторни топинг?
А) Меҳнат ва машаққатни енг
Б) Меҳмон келса қут келар
С) Меҳнат бекор кетмайди
Д) Билим бахт белгиси
28. “Девону луғат-турк” асарида келтирилган энг кичик бадиий жанрни кўрсатинг?
А) марсия
Б) мураббаъ
С) рубоий
Д) мақол
29. “Қутадғу-билиг”да Ақл рамзини ифодаловчи қаҳрамон ким?
А) Кунтуғди
Б) Ойтўлди
С) Ўғдулмиш
Д) Ўзғурмиш
30. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу-билиг” достони қаҳрамонлари-Кунтуғди, Ойтўлди, Ўзғурмиш, Ўғдулмиш қандай образлар?
А) рамзий образлар
Б) реалистик образлар
С) Ҳажвий образлар
Д) тарихий образлар
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
Д | А | Б | С | А | Б | А | С | С | А | Б | А | А | С | С |
|
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |
А | Д | А | Б | А | А | А | Б | А | А | С | Б | Д | А | А |