Просмотр содержимого документа
«Замонавий устоз маколаси»
Фидоий устоз изидан.....
Илк бор мактаб остонасига қадам қўйган жажжи болажоннинг ҳаяжонини тассаввур қилганмисиз ? Қалбидаги туғённи ,муҳаббатини биринчи устозига бағишлаган мурғак болани қўлига қалам тутқазадиган ,Ватан,Она,Тинчлик,Орзу,Меҳрни зиёсини сочадиган Инсон - бу биринчи устозидир.
Мен бугун ҳикоя қилмоқчи бўлган Инсон ҳам ана шундайлар сирасидан. Умрини жажжи болажонлар ҳаётига ,уларнинг таълим тарбиясига бағишлаб яшаётган,ўзининг 32 йиллик педагогик фаолиятини мактабга бағишлаган устоз А.Музрапов номли мактаб нинг бошлонғич синф ўқитувчиси Шоира Каримовадир .
Шоира опа Тошкент педагогика олийгоҳини тамомлаб, илк педагогик фаолиятини ушбу мактабда бошлаб, шу кунгача бошланғич синф ўқувчиларга дарс бериб келмоқда.Инсон ўз ҳаёти давомида турли қийинчиликларга ва муаммоларни енгиб,муаммоларни бартараф этиш йўлларини излаб, тугунларни енгиб яшайди .Ўқитувчилик касби ҳам игна билан қудуқ қазишдек мураккаб ва шарафли касб . ,,Ўз касбингга меҳр қўйсанг ,севсанг,машаққатларига сабр билан ёндошсанггина шараф ва муҳаббат қозонасан .Болаларни ўз фарзанингдек сева олишинг ,улар қалбига илиқлик билан йўл топишинг керак .,,- дейди устоз. Шоира опа ўз дарсларида янги технология элементларидан,ўқувчиларнинг ўйин ,ўқиш ва меҳнат фаолиятини бир –бирига боғлаб олиб боради.фаолияти давомида устоз ,,Йил ўқитувчиси,, ,,Фаол синф раҳбари,, Бошланғич синф ўқитувчилари конкрусларида қатнашиб ,фахрий ўринлар эгаллаган.Республика ,вилояти,туман таълим бўлимлари ,,Фахрий ёрлиқ ,, ,,Ташаккурнома,,лари билан тақдирланган .Шоира опанинг Шогирдлари таълим грантлари асосида турли олий ўқув даргоҳларида таҳсил олишмоқда .Ўқувчиларидан Султонова М, Юлдашева Т, Нуриддинов И, С Музрапова, ўзи билан ушбу мактабда устозлик касбини давом эттиришмоқда.
Шоира опа оилада меҳрибон она ,севикли ёр .Турмуш ўртоғи Зокир ака Каримов билан 2 ўғил ва 1қизни вояга етказиб, ҳаётда ўз ўринларини топишга камарбаста бўлишди :Ўғиллари Сардор –тадбиркор ,Санжар врач эксперт, Дилдорахон -психолог, келинлари Дилмира -ўқитувчи , Азиза ҳамшира .7 набиранинг севимли бувижониси. Мен устозим Шоира опа Каримованинг ўгит ва насиҳатларибилан ана шундай ардоқли инсон бўлиш ниятидаман .Устозимга соғлик,ижодий баркамоллик,узоқ умр тилайман.