Просмотр содержимого документа
«Замонавий педагог критерийлари»
Замонавий устоз критерийлари
Инсон пайдо бўлибдики, таълим-тарбия пайдо бўлган. Таълим-тарбия пайдо бўлибдики устоз-мураббийларга хос бўлган сифатлар ҳамда талаблар ортиб борган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “яхши” деган сўзнинг ортида доимо ижобийлик, самарали натижага эришганлик тушунчаси туради. Яъни, яхши муаллимларнинг яхшилиги уларнинг юқори натижаларга эришган ўқувчилари ҳамда жамиятда ўз ўрнини топган шогирдларининг кўплиги билан изоҳланган.
Педагогика соҳасида илмий тадқиқотларда “Ўқитувчиларнинг маҳорати”, “Замонавий ўқитувчининг қиёфаси”, “Ўқитувчиларнинг касбий компетентлилиги” мавзуларда бир қатор илмий изланишлар, тадқиқотлар амалга оширилган. Уларнинг барчаси илмий тилда ёзилган бўлиб, асосан “Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак ?” деган саволга жавоб изланган.
Мазкур инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида “Яхши муаллим – сифатли таълим” ғояси тавсия этилмоқда. Навбатдаги инновация ғоялари олдингиларидан ўзининг энг муҳим бир хусусияти, аввалги тавсияларни ўзида мужассамлаштирганлиги ва уларни ривожлантирганлиги ҳамда тизимда ўз-ўзини баҳолаш методини жорий этилиши билан фарқ қилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда яхши муаллим қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз:
— Ўз фани бўйича яхши касбий тайёргарликка эга бўлиши
(доимий равишда фанидаги методик янгиликлардан хабардор бўлиши);
— Дарс жараёнида педагогик ва ахборот - коммуникация технологияларидан ўз ўрнида самарали фойдалана олиши;
— Дарсга қўйилган мақсадларга эришиши, дарс жараёнида ҳар бир ўқувчининг ақлий ва маънавий ривожланишига шарт-шароит, имконият яратиши;
— ҳар бир ўқитувчининг қўлида қоғоз ва электрон шаклда (флешка, компьютерда ва бошқалар) фани бўйича Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, тақвим-мавзу режа, дарс ишланмаси (конспекти) мавжуд бўлиши ҳамда ўқитувчи булар ҳақида пухта билимга эга бўлиши лозим;
— ҳар бир дарсга масъулият билан ёндашиб, пухта тайёргарлик кўрган ҳолда кириши;
— фан тўгарагини самарали фаолият юритишига шароит яратиши ва фаолиятини самарали йўлга қўйиши;
— ота-оналарни фарзандларининг таълим-тарбия жараёнига кўпроқ ва кенгроқ жалб этиш, уларнинг ҳоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда тўгараклар ташкил этиш;
— Инсон ва устоз сифатида ўз ўқувчилари ва ҳамкасбларига шахсий намуна бўлиши ва бошқ. (жамиятда ва жамоада обрў-эътиборга эга бўлиши );
Сифатли таълим кўп жиҳатдан қуйидаги омилларга боғлиқ:
I. Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлигига:
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги қуйидаги икки босқичдан иборат:
1. Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги.
2. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.
Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:
— Давлат таълим стандарти , ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш;
— Ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш;
— тегишли кўргазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш;
— илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш;
— компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “СМК” ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.
Ўйлайманки, юқорида тилга олинган талаб ва имкониятлар ҳар бир устозда шаклланган бўлмоғи даркор. Чунки бизнинг асосий вазифамиз келажак авлодга ҳар томонлама етук ва баркомол этиб таълим-тарбия бермоқ, шундай экан биз устозлар талабга жавоб бермоғимиз ,ўз устимизда махоратимиз ва компетентциямизни оширишимиз керак. Ана шундагина олдимизга қўйилган юксак мақсад ва вазифаларни бажарамиз.