kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

"Badiiy asarda ona va ayollar timsoli"

Нажмите, чтобы узнать подробности

В этой статье указана роль женщин в художественной литературе.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«"Badiiy asarda ona va ayollar timsoli"»


БАДИИЙ АСАРЛАРДА АЁЛЛАР ВА ОНА ТИМСОЛИ

Ғойибназарова Нилуфар


Маълумки, маънавият – ўзликни англашдан бошланади. Давлат раҳбаримизнинг аксарият асарларида мазкур масалага асосий эътибор қаратилиб, унинг асосини ташкил этадиган миллий меросимиз маънавиятимизни юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этиши кўп бора таъкидланади. Маънавиятга, унинг ажралмас қисми бўлган миллий меросимизга юксак эътибор қаратилиб, азалий қадриятларимизни келгуси авлодларга етказишда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканига жиддий урғу берилиши фикримизнинг далилидир. Зеро, Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, “Маънавиятни йўқотсак, ўзимиз ва ўзлигимизни йўқотамиз. Маънавиятни юксалтирсак, ўз мурод-мақсадимизга етишда кучли мадад топамиз”.

Халқимиз тарихи илдизлари минг йиллик даврларни ўз ичига олади. Юртимиз шаҳарлари улуғвор меъморчилик обидалари билангина эмас, бутун дунёга машҳур буюк мутафаккирлари, маърифат ва маънавият маскани эканлиги билан ҳам машҳур бўлган. Маънавий қадриятлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган. Биз бугунги кунда тарихимиз ривожига, жаҳонга юз тутишида улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимиз – ал-Бухорий, ал-Хоразмий, Форобий, ибн Сино, Беруний, Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур каби аждодларимиз билан фахрланамиз. Уларнинг буюк ва бебаҳо меросидан фойдаланамиз. Ана шундай буюк алломаларни вояга етказган бу замин қадимий маънавий мероси жаҳонга танилмоқда. Бунда албатта аёлларимизнинг ҳам ўрни беқиёс.

Англадингизки, маънавиятимиз асоси бўлган адабиётимиз, унинг оила, фарзанд тарбиясидаги аҳамияти, фарзандини шахс сифатида камол топишида, шунингдек, юртимиз тарихида ҳам салмоқли ўринга эга бўлган аёлларимиз ҳақида фикр юритмоқчиман.

Аёл –жамият кўзгуси. Ўзбек аёллари ҳам ўтмиш ва келажакни ёрқин кўзгуси. Ўзбек аёли ва унинг ўзига хос юксак фазилатлари, маънавий қиёфаси, оила ва жамиятда тутган ўрни ҳақида қанча гапирсак оз. Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётида ҳам аёл, она тимсоли зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да ҳам аёл қалби салоҳияти она замин билан тенглаштирилганидан хабардормиз:

Бадиий адабиётда ўзбек аёлига хос нафосат, сабр-тоқат, ибо ва ҳаё, ўз фарзанди ва оиласи олдидаги масъулият юксак маҳорат ва эҳтиром билан тараннум этилгани;

Тарихимиз саҳифаларидан ўрин олган мард ва жасур Тўмарис, Қурбонжон додҳоҳ; ақлу заковат соҳибалари дея ном қозонган Тегинабегим (Амир Темурнинг онаси), Сароймулкхоним (Амир Темурнинг рафиқаси), Гавҳаршодбегим (Шоҳруҳ мирзонинг рафиқаси), Хонзодабегим (Бобурнинг опаси), Гулбаданбегим (Бобурнинг қизи), Зебунисобегим (Аврангзеб Оламгирнинг қизи)лар; оқилу фозила дея эътироф этилган шоиралар Увайсий, Нодирабегим, Маҳзуна, Дилшод Барно, Анбар отинлар; сабр-тоқат, садоқат тимсоли Зулфия ва Зарифахонимларни эслаб ўтиш жоиз.

Соҳибқирон Амир Темурдаги жасорат, ақлу заковатни, Алишер Навоийдаги нозик қалб, кенг тафаккурни, юксак ва ноёб истеъдодни, Бобурдаги юртга садоқат ва покиза қалбни ким тарбиялаган? Албатта, буюк зот - она.

Шарқда аёллар фақат гўзаллик тимсоли бўлибгина қолмай, ҳаёт яратувчиси дея эътироф этилади. Ўзбек аёллари қиёфасида эзгулик, садоқат, инсонийлик, миллийлик, ватанпарварлик ифодасини кўрамиз. Аёлларимизга хос бўлган жасорат, она юрт, ватанига, халққа фидоийлик, кўҳна тарихимиз билан тенгдош. Уларда она заминига, халққа, фарзанди, оиласига бўлган ҳурмат, фидоийлик мужассам. Айтиш жоизки, аёлларимиз иқтидорли, маънавиятли экан, улар ишини давом эттиришга ҳар биримиз масъулмиз.

“Қобуснома” асарини педагогик жиҳатдан ўрганиб чиқадиган бўлсак, у ёшларни баркамол қилиб тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайдиган дидактик асарлар сирасига киради. Асарда ҳикматли сўзлар, турмушнинг турли қирраларига оид ибратли фикрлар, хулосалар ўрин олган бўлиб, ота-она муносабатлари, инсоний фазилатлар, оила қуриш ҳақида ҳам фойдали маслаҳатлар ўрин олганини биламиз. Мавзуимизга доир, яъни аёллар ҳақидаги ибратли фикр-мулоҳазаларни ҳам китобдан ўқишимиз мумкин. Жумладан, “Яхши хотин - ярим ризқ”, “Яхши хотин эрнинг роҳати, ёмон хотин жоннинг офати” каби мақолларни айтиб ўтиш жоиз.

Туркистон халқлари тараққиёти йўлида жадидлар илгари сурган маданий-маърифий ғоялардан бири ҳам хотин-қизлар, яъни аёллар масаласи бўлган. Улар аёлларни маънавий-маърифий соҳага жалб этишга ҳаракат қилганлар. Жумладан, аёллар ҳурматга лойиқ эканлиги, фарзанд тарбияси эркак ва аёл учун умумийлиги, аёллар билими эркаклардан кам эмаслиги инобатга олинган. Аёл миллат тарбиячиси, дея эътироф этилган (айнан мисол)

Шу ўринда давлат ва тахт ташвишлари билан бир қаторда меҳр-шафқати баланд бўлган мўъжизавий қалам соҳиби Бобурнинг қизи Гулбаданбегим яхши муаллим қўлида таълим-тарбия олган. Унинг “Ҳумоюннома” асарида шундай ўринлар бор: “..Онам кўлга келганларида подшо ҳазратлари уч отлиқ: маҳофа юбордилар. Подшо дадам ҳазратлари то от келтиргунларига сабр қилмай, пиёда йўл тушиб, Нинча Моҳим уйлари олдида биз билан учрашдилар. Онам отдан тушмоқчи бўлдилар, лекин подшо дадам қўймасдан ўзлари онамнинг отлари жиловидан ушлаб, ўз уйларига етгунча пиёда кетдилар...”(“Ҳумоюннома”, 35-бет).

Эътибор беринг-а, фарзандларининг онаси бўлган аёлга нисбатан шоҳ Бобурнинг ҳурмати чексиз бўлган. Ана шу эҳтиром Бобур маънавиятининг юксалишига сабаб бўлган омиллардан бири бўлса ажаб эмас.

Яна адабиётимиз саҳифаларини варақлаймиз. “Дунёдаги ҳамма оналарнинг фарзандига муносабати бир-бирига ўхшайди. Бас шундай экан, бу асар сизларга бағишланади, азиз Онажонлар!” деб ёзади Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари” асарининг кириш қисмида. Қиссани ўқимаган, шу асосида тайёрланган видеофильмни кўрмаган кишининг ўзи топилмаса керак. Адиб она ва унинг буюклиги ҳақида ҳар бир асарида фикр юритган.

Адиб: “Юлдуз тўла осмонга тикиламан. Эҳтимол, осмондаги энг ёрқин юлдузлар оналарнинг жонидир. Эҳтимол, оналарнинг сўнган юлдузлари бирлашиб қуёшга айлангандир. Офтобни она дейишлари, эҳтимол шундандир”, - дея эътироф этганида қанчалар ҳақ эди (Ўткир Ҳошимов, Танланган асарлар, II, Тошкент, “Шарқ”, 2009 й. “Оқ, ойдин кечалар”, 7-бет ).

Ёзувчининг оналарни улуғловчи фикрларини асарнинг ҳар бир ўрнида учратишимиз фикримизнинг яққол далилдир. Масалан, “Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун боланинг катта-кичиги бўлмайди. Энди яна бир ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг катта-кичиги бўлмас экан. Она – она экан. Унга бошқа сифат керакмас” (ўша китоб, “Тасалли”, 8-бет).

Яна Турсуной Содиқованинг: “Аёл” деб аталган мўъжизанинг ҳали том маънодаги таърифи, ўлчови ва ярашиқлик баҳоси топилгани йўқ... ” дея эътироф этгани ҳам фикримизнинг далилидир (Т.Содиқова, “Яшаш тилсими”, Тошкент, 2004 й. 3-бет).

Бадиий адабиётнинг барча даврларига, деярли барча жанрларида она, аёл тимсоли гавдаланган. Айниқса, бадиий адабиётнинг сара намунлари умумий таълим дарсликларидан ўрин олгани ҳам бизни қувонтиради. Айтайлик, бадиий китобни қўлган олмаган бола ҳам ҳеч бўлмаганда адабиёт дарслари орқали аёл ҳақида эшитади, ўрганади. Аёлнинг, онанинг муқаддаслигини, унинг буюклигини чуқур англаб етади.

Бир куни тонг билан тўсатдан баҳор жарчилари – қалдирғочлар ҳам пайдо бўлиб қолишди, гўё хонадонимиз тўлиб кетгандек, бошимиздаги ташвиш бироз бўлса ҳам камайгандек туюлди бизга. Нодиранинг қувончи чексиз эди...” (Мақсуд Қориев, “Қалдирғочлар баҳорда келади”, 5-синф дарслиги, 207-бет)

Ҳикоя қаҳрамони Нодира ўқувчи қиз. Унинг қалдирғочларга бўлган меҳри, уларга ишончи бошқача. Қалдирғочлар қиз учун садоқат тимсоли. Ёзувчи қизча орқали ўзбек аёли фақат фарзанд, оила учун меҳрибон, садоқатли эканлигини ифодалабгина қолмай, она табиатга, унинг набобат ва ҳайвонот оламига ҳам ўз оиласидек меҳр қўйишини тасвирлаб берган. Ривоятлардан маълумки қалдирғочлар аҳил ва иноқ хонадонларга ин қўяди. Бундан кўринадики, ҳикояни ўқиган китобхон қалбида оилани мустаҳкамлаш, аҳил-иноқликка ўргатиш, қалби пок инсон бўлиш туйғулари пайдо бўлади. Бу ҳам қизлар – бўлғуси оналаримизнинг ёшликданоқ ўзбекона тарбия олганлигидан далолатдир.

Шоирларнинг илҳом париси аксарият ҳолларда аёллар бўлгандир. Чунки ҳеч бир аёл, она ҳақида қалам тебратмаган, уларнинг меҳрини, ибо-ю ҳаёсини, садоқатини сатрларга жо этмаган бўлса.

Муҳаммад Юсуф ҳам аёл, она ҳақида кўплаб шеърлар яратган. У ҳам Ўзбек аёлининг оиласига, фарзандига, улар орқали Ватанига бўлган меҳрини улуғлаган.

Масалан, Ухламайди тунлари,

Ой нурлари таралган.

Ўзбекнинг хотинлари,

Фарзанд учун яралган.

(Муҳаммад Юсуф, Сайланма, Тошкент. 2005, Шарқ,

Ўзбекнинг аёллари, 258-бет).


Унинг “Қизлар қўшиғи” шеърида эса қизларнинг садоқати, жасорати, меҳрибонлиги маҳорат билан ифодаланган:

Дунё кўрки – шу кўзлари шаҳлолар,

Қизлар билан чаманзордир саҳролар.

Бир қайрилиб Қайсни Мажнун айлаган,

Тоҳирларни Тоҳир қилган – Зуҳролар.

Қиз туфайли бутдир ризқу рўзингиз,

Қай ўғилдан камдир, айтинг қизингиз.. (ўша китоб, Қизлар қўшиғи, 85-бет)

Азиз ўқувчи, бугун Сиз билан айрим асарларни, улар тақдири, синовлари битилган саҳифаларни эсладик, кўздан кечирдик холос. Бундай асарларни ўқиш, улар нуридан баҳра олиш учун адабиётга ошно бўлишни, энг яқин маслаҳатчингиз, сирдошингиз китоб бўлишини истаб қолардим. Чунки фарзанд тарбиясида адабиёт асосий воситалардан бири ҳисобланади, азалдан ота-боболаримиз, она-ю момоларимиз халқ оғзаки ижодидан фойдаланган ҳолда тарбия беришган, улардан хулоса чиқаришга ундашган. Панд-насиҳатлар асосида тўғри йўл танлашга ўргатишган.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Всем учителям

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
"Badiiy asarda ona va ayollar timsoli"

Автор: Гойибова Дилфуза Нуриддиновна

Дата: 27.11.2019

Номер свидетельства: 529051


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства