kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Бобур- шох шоир ва олим

Нажмите, чтобы узнать подробности

Внеклассная работа по узбекскому языку и литературе для старшеклассников

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Бобур- шох шоир ва олим»

Бобур- шох ва шоир ” мавзусида шеърият

кечаси      сценарийси

1 –бошловчи: Бу йил Мамлакатмизда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда,  Бобурийлар сулоласи асосчиси , Темурийлар ҳукмдорлигининг сўнгги намоёндалардан бири, ҳинд феодал давлатининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобир таваллудининг 530 йиллиги кенг нишонланмоқда.

2- бошловчи: Шу муносабат билан ушбу зиё масканида дийдор кўришиб турганимиздан мамнунмиз. (З. М. Бобирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот берилади.)

1 –бошловчи: З. М. Бобур катта давлат арбоби ва саркарда бўлиши билан бирга талантли олим ва шоир ҳам эди. У нақадар серташвиш, нотинч ҳаёт кечиришига қарамай ўз даврига нисбатан етук билим олиб, йирик бадиий ва чуқур мазмунли илмий асарлар ижодкори даражасига кўтарилди.

2-бошловчи: Адиб 16 -17 ёшларидан бошлаб ижод қила бошлаган. У асосан ўз она тилида, қисман форсий тилда  ҳам асарлар яратган. Унинг лирик шеърлари ўзининг мазмундорлиги жиҳатидан ўзбек адабиёти тарихида Лутфий, Атоий, Саккокий ва ўша даврнинг бошқа йирик шоир лари  қаторидан ўрин олган бўлиб, Алишер Навоийнинг адабий –бадиий анъаналарини давом эттирди.

1 –бошловчи: Бобур шеърлари асосан ғазал ва рубоийлардан иборат бўлиб, улар ўз ичига  туюқлар, қитъалар, фардлар ва муаммоларни олган. Шоирнинг  лирикаси ниҳоятда бой ва ранг –барангдир. Унинг ғазал ва рубоийлари ўзининг мазмундорлиги, оҳангдорлиги, чуқур аммо содда тасвирлари билан ўқувчини мафтун этади.

 Марҳамат ғазалларидан эшитамиз:

 

    Йигит:   Ким кўрибдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,

                    Кимки андин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

 Бу замонни нафъ қилсам айб қилма, эй рафиқ,

 Кўрмадим ҳаргиз нетайин бу замондин яхшилиғ.

 

 Дилраболардин ёмонлик келди махзун кўнглима,

 Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилик.

 Эй кўнгил, чун яхшидин кўрдунг ёмонлик асру кун,

 Эмди кўз тутмак не, яъни ҳар ёмондин яхшилик.

 

     Қиз:       Бари элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ,

                    Ким дегайлар дахр аро қолди фалондин яхшилиғ.

                    Яхшилик аҳли жаҳонда  истама Бобур каби,

 Ким кўрибдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.

 

  2 –бошловчи: Яна ғазалларга навбат:

   Йигит:      Чархнинг мен кўрмаган жабру –жафоси қолдиму,

                      Хаста кўнглум кўрмаган дарду балоси қолдиму.

                      Мени хор эттию қилди  муддатға парвариш,

                      Дахридун дулпарварни ўзга муддаоси қолдиму.

 

 Йигит:   Бобур шеърий асарларининг асосий мазмунида Ватан, ёр ва   муҳаббатнинг тавсифи, хижрон аламларидан изтироб чекаётган  кўнгилнинг машаққатли дардлари баён этилади.

 

 Қиз:         Улки  йиллар, ойлар ўткаргай  ғаму мотам била,

                   Шоду хуррам бўлмагай наврўз ила байрам била.

                   Улки давронинг аёғидан дамо-дам қон ютар,

                   Нашъа тонмас гар ичар ҳар давр жоми ҳам била.

                   Дема эй ҳамдам диёру ёр сўзинким менинг. 

 

 Йигит:     Улфатим йўқ олам аҳли бирла, бал олам била.

                   Сендин айру найлагай мен ийд ила наврўзни,

                   Ою йил хуштур сенинг бирла агар бўлсам била.

                   Тортиб афюн, оҳ уруб хижронда Бобур йиғласанг,

                   Навҳа тузгай базми ғам аҳли бу зору бам била.

                      

 Қиз:          Яна кўз уйида маъво қилиб сен,

                   Кўнгул кошонасида жо қилибсен.

                   Яна савдойи зулфингдин, нигоро.

                   Мени ошуфта-ю шайдо қилибсен.

                   Ғаминг йўқ жон агар берсам ғамингда,

                   Ўзунгни мунча бепарво қилибсен.

                                             

 Йигит:      Қошингдин мени ўқдек ташлар учун,

                   Янги ойдек қошингни ё қилибсен

                   Кўзимдин ёшини дарё қилибсен.

                   Соғинмас жаннатул маъвони Бобур

                   Анинг кўнглимда то маънони қилибсен.

       

1-бошловчи:  Бобур ижодида ишқ-муҳаббат, севги-садоқат, висол ва хижрон мавзуи ҳам салмоқли ўрин тутади. Унинг ғазал ва рубоийларида, туюқ ва маснавийларида маъшуқанинг мафтункор гўзаллиги, беқиёс ҳусну -латофати, шарқона одобу-аҳлоқи, нозу-карашмаси, енгил ва ўйноқи, мусиқий ва равон мисраларда катта маҳорат билан тараннум этилади.

2-бошловчи: Энди адибнинг маснавийларидан тинглаймиз.

 

Қиз:          Сабо ул, ҳармиға гузар қил,

                  Менинг холимдин ул гулға хабар қил.

                  Саломим еткур ул ороми жонға,

                  Яна мундоқ дегил ул дилситонға

                           

Йигит:     Юзингни кўрсатиб кўнглимни олдинг,

                 Олиб кўнглумни, кўздин мени солдинг.

                      

                 Дегил дилдорлик мундоқ бўлурму,

                 Тариқи ёрлиқ мундоқ бўлурми?

                    

Қиз:         Сени мундоқ тасаввур қилмас эрдим,

                 Бу янглиғ раҳмсиз ҳам билмас эрдим,

                 Сен икки оламдин кечибсен,

                 Рафиқу ёру ҳамдамдин кечибсен.

                       

                 Замоне қилмадим сендин фароғат

                 Вале бордур сенга мендин фароғат.

                 Мени аввал ўзунгга ҳамдам эттинг

                 Яна билмам нега номаҳрам эттинг.

                            

2-бошловчи:  Энди  “Бобур девони”даги рубоий ва тўртликларидан эшитиб кўрамиз:

                                   Рубоий

 

 Йигит :    Бобурки демас ҳар кишига ҳар сўзини,

                  Элчинга деди вале саросар сўзини.                                   

                  Султонали ар сўзум сенга деса, не тонг,

                  Оре, лақу дақ дегай қаландар сўзини.

                                  ******

Қиз:         Эй  гул , не учун қошингда мен хор ўлдум,

                 Юз меҳнату андуҳ била ёр ўлдум,

                 Васлинг била бисёр севиндим аввал,

                 Хажринг била, оқибат, гирифтор ўлдум.

                                

                                      *******               

Йигит:    Ёд этмас эмиш, кишини ғурбатда киши,

                 Шод этмас эмиш, кўнгулни меҳнатда киши,

                 Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,

                 Ғурбатда совумас эрмиш, албатта, киши.

Қиз:         Кўнгул тилаган муродиға етса киши,

                 Ё барча муродларни тарк этса киши,

                 Бу икки муяссар бўлмаса оламда,

                 Бошини олиб бир сориға кетса киши.

                                               

                                    ******

Йигит:    Эй ёр, сенинг васлингга етмак мушкул,

                 Ҳаркунда хадисингни эшитмак мушкул,

                 Ишқингда доғи бартараф этмак мушкул,

                 Бошни олибон ҳар сориға кетмак мушкул.

                                        

                                         ****** 

Қиз:         Хижрон қафаси жон қуши рам қиладур

                 Ғурбат бу азиз умрни ҳам қиладур.

                 Не навъ битай фироқу ғурбат шарҳин,

                 Ким кўз ёши номанинг юзин ҳам қиладур.

                                           

                                          ******   

Йигит:    Толеъ йўқлиғи жонимға балолиғ бўлди,

                 Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди,

                 Ўз ерни қўюб Ҳинд сори юзландим

                 Ё раб нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

                                      

1-бошловчи: Бобур ғазали билан ашула ижро этилади.

                    Жамолинг васфини, эй ой...

                 Жамолинг васфини эй ой, неча элдин эшитгаймен,

                 Неча кун бўлғай висолингга мени дилҳаста этгайсен

                 Тараххум юзидин юзингни кўрмакка буюрғайсен,

                 Хуш улким, оразингни кўргамен, сўзунг эшитгаймен!

 

                Итингдурмен, сочинг занжирин бўйнумға махкам қил,

                Ки, водийи фироқинг ичра қўрқарменки, йитгаймен била

                Тараххум қилмасанг ё боқмай истиғно била ўтсанг,

                Тазарруъ қилғамен ё йиғлаймен - ўзга нетамен!?

                Муяссар бўлмаса бошимни қўймоқлиқ аёғига,

                Бошимни олиб, эй Бобур, аёқ етганча кетгайман.

 

2-бошловчи: Захриддин Муҳаммад Бобур ҳаёти бани башарга ибрат намунаси- дир. У соҳибқирон Амир Темур салтанатини  тиклолмаган бўлса-да, аммо янги Бобурийлар адабий ёдгорлигини яратди. Ўзига хос оҳангдор шеърияти ила мумтоз адабиётимизни юксалтирди.

    Ўзбек ҳалқининг бой илмий-адабий меросини жаҳон ҳалқлари мулкига кўтаришда Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Фаробий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек,

Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий каби ўнлаб улуғ алломалар қаторида Захриддин Муҳаммад Умаршайх Мирзо ўғли Бобурнинг номи муносиб ўринни эгаллайди. Унинг ёрқин шахсий ва ижодий фаолияти, давлат, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги катта мавқеи авлодлар томонидан зўр ҳурмат ва эҳтиром билан хотирлаб келинмоқда.

                      Адибнинг   “Бобурнома”  мемуар асари асосида

            китобхонлар конференцияси ўтказиш учун материаллар

Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳ ўзбек –форс адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган зуллисонайн шоир, Моварауннаҳр , Афғонистон ва Ҳиндистон тарихи, жуғрофияси, этнографияси, демографияси, иқлими, фолъклори, мухтасар қилиб айтганда, бу юртлар ҳамда  унда яшайдиган халқлар ҳақида кўплаб аниқ маълумотларни берувчи қомусий асар – “Бобурийнома”нинг муаллифидир.

“Бобурнома” мемуарлар (эсталиклар) тўпламидир. Бу тарихий – бадиий асар 1494 -1529 йиллардаги воқеаларни, Мовароуннахр, Хуросон, Афғонистон ва Ҳиндистонда рўй берган ва кўпчилигида Бобурнинг ўзи иштирок этган ўзаро феодал урушларни ўз ичига олган. Бу асари жаҳон халқлари орасида кенг шуҳрат қозониб, турли тилларга таржима қилиниб чоп этилган   ва этилмоқда.

 “Бобирнома” нодир тарихий асар ,    қимматли манба берувчи тарихий китобгина бўлиб қолмай, балки ўзбек прозасининг нодир ёдгорлиги ҳамдир.

“Бобирнома”нинг асосий объекти тарихий воқеалардир, бироқ Бобур тарихий санаб ўтиш ёки улар ҳақида маълумот бериш билан чекланмайди, балки у тарихий воқеаларнинг манзарасини , тарихий шахсларнинг портрети ва характерини, табиат манзараларини чизиб беради. Шу билан бирга мароқли ва жозибали бадиий услуб билан турли хил саргузаштларни, ривоят ва латифаларни ҳикоя қилади ҳамда халқ мақоллари билан  ўз асарини безайди.

Воқеаларни баён этиш давомида чекиниш қилиб, жой ёки манзарани тасвирлайди. Бунда биз  XV – XVI асрлардаги Моварауннахр , Хуросон, Афғонистон ва Ҳиндистон  ўлкалари, улардаги ўнлаб шаҳар ва қишлоқларнинг манзараси, об –ҳавоси, ўсимликлар дунёси, аҳолиси, халқ ва қабилаларнинг урф –одатлари ва бошқалар ҳақидаги маълумотларга кенг ўрин берилган.

“Бобирнома”да  бир неча юз тарихий шахслар, уларнинг фаолияти ва саргузаштлари тасвирланган. Айниқса Умар  Шайх  Мирзо, Ҳусайн Бойқаро, Султон Аҳмад Мирзо каби тарихий шахслар ҳақида батафсил бўдмасада, уларнинг фаолияти, хатти –харакати ва ҳулқ  -атворидаги энг муҳим ҳусусият -ларини баён қилади. Булар жумласига Аҳмад Ҳожибек, Дарвеш Муҳаммад Тархон, Улуғбек, Алишер Навоий, Султон Али Машҳадий, Беҳзод ва бошқаларни киритиш мумкин.

Бобурни жаҳонга танитган асари “Бобирнома”сидир.

Ғарблик тарихчи олим Элфинстон Бобурнинг бу асари ҳақида шундай ёзади: “Бу меъмуарда буюк турк подшосининг ҳаёти батафсил тасвирланган, унинг шахсий ҳис –туйғулари ҳар қандай муболоғадан, пардадан ҳоли: Унинг услуби оддий ва мардона, шунингдек, жонли ва образли. Ўз замондошларининг биографияларини, уларнинг қиёфаларини, урф –одатларини, интилишларини, қилиқларини ойнадек равшан тасвирлайди. Бу жиҳатдан у Осиёда ягона, чинакам тарихий тасвир намунасидир”.

“Бобирнома”да илм –фан, санъат ва адабиёт аҳли ҳусусида кенг фикр юритилган. Китоб муаллифи Алишер Навоий, Жомий,  Биноий, Муҳаммад Салиҳ, Ҳилолий, Сайфи Бухорий, Миср Ҳусайн, Муаммоий, Аҳмад Ҳожибек, Беҳзод, Шох Музаффар, Ғулом Шодий, Ҳусайн Удий каби шоиру- санъаткорлар ҳақида маълумотлар беради, асарлардан намуналар келтиради, уларнинг ҳаёти, фаолияти, ҳулқ –атвори ҳақида диққатга молик тафсилотларни  ҳикоя қилади.  

          Умуман “Бобирнома” энциклопедик характердаги асар бўлиб, маданият тарихидан доимий ўрин олган. Шунинг учун ҳам мана 530 йилдирки. бу мемориал асар жаҳон олимларининг диққатини ўзига тортиб келмоқда.

                          Конференция ўтказиш учун саволлар

 

 1. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида  нималарни биласиз?

 2. Бобурнинг адабий илмий мероси қандай асарларни ўз ичига олади?

 3. “Бобирнома” нега тарихий –ёднома асар дейилади?

 4.”Бобирнома”да Алишер Навоий ҳақида қандай фикрлар баён этилган?

 5. Асарда Андижонга қандай тасвир берилган?

 6. Самарқанд  шахри Бобир тасаввурида.

 7.Ушбу асарда илм –фан, адабиёт ва санъатнинг мамлакатлар тараққиётида тутган  ўрни қай  даражада  ва қай тарзда тасвирланган?

 8. Бобур ўша даврнинг буюк алломалари ҳақида нималар ёзган?




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Внеурочная работа

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 9 класс.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Бобур- шох шоир ва олим

Автор: Пайзиметова Гулнара Мухтаровна

Дата: 13.05.2016

Номер свидетельства: 326195


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства