kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : История швейной промышленности

Нажмите, чтобы узнать подробности

Развитие швейной отрасли легкой промышленности обеспечивается главным образом в результате технического перевооружения и реконструкции предприятий, внедрения новых комплексно-механизированных процессов, прогрессивной техники и технологии, использования новых материалов, особенно прокладочных, дальнейшего развития работ по унификации базовых конструкции, контуров деталей одежды для автоматизации технологических процессов.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : История швейной промышленности»



Тикувчилик саноатининг ривожланиш тарихи

Хасанова Ноила Намозовна

История швейной промышленности

Развитие швейной отрасли легкой промышленности обеспечивается главным образом в результате технического перевооружения и реконструкции предприятий, внедрения новых комплексно-механизированных процессов, прогрессивной техники и технологии, использования новых материалов, особенно прокладочных, дальнейшего развития работ по унификации базовых конструкции, контуров деталей одежды для автоматизации технологических процессов.


Илгарилари кийим якка тартибда хонаки тартибда тикилган. Аста-секин кийим тикиш марказлашиб, ательеларда, фабрикаларда тикиладиган булиб, тикувчилик саноати вужудга келди. 1921 йилда 279 тагина тикувчилик корхонаси бор эди. Кейинги йилларга келиб янги корхоналар курилди, эскилари кайта таъмирланди.
Янги корхоналарнинг 40 дан ортикроги Урта Осиё ва Кавказ орти республикаларида курилди. Узбекистон худудида саноат куламида махсулот ишлаб чикарувчи бирорта хам тикувчилик корхонаси йук эди. Кийим-кечак кулда ва кичик устахоналарда тикилар эди. Кейинги йилларда Узбекистонда йирик тикувчилик саноати барпо килишга ва уни ривожлантиришга эътибор берилди. 1924 йил Тошкентда «Кизил тонг» тикувчилик фабрикаси ишга туширилди. Улуг Ватан урушигача булган даврда Самарканд, Тошкент, Бухоро, Ургенч, Кукон, Андижонда янги корхоналар курилиб, эскилари кайта таъмирланди. Узбекистон йирик тикувчилик саноати бор республикага айланди.
Уруш йилларида собик СССРнинг Украина, Белоруссия ва бошка худудларидан тикувчилик устахоналари Узбекистон, Козогистон, Урал мамлакатларига кучирилди. Узбекистонда яна Чирчик, Карши, Наманган вилоятларида тикувчилик фабрикалари курилди.
Тикувчилик корхоналари харбий кийим-кечак тикишга утказилди. Шу йиллари хамма тикувчилик корхоналарида мажбурий равишда кийим тикишнинг сифатли технологик курилмаси ишлаб чикилди.


50-йилларга келиб, эскириб кетган асосий ускуналарнинг 25-30 фоизи янгиланди, махсус машиналар, пресслар ишлатила бошлади. Узбекистонда тикувчилик саноати ишлаб турган корхоналарни янги техника билан кайта куроллантириш хисобига ривожланди. 60-йилларга бориб Тошкентда 3-фабрика (1962), Охунбобоев номли бош кийимлар фабрикаси (1963), Хива тикувчилик фабрикаси (1965) ишга туширилди.
1986 йил апрелда «Енгил саноатда халк истеъмол товарлари ишлаб чикаришни ривожлантириш ва иктисодий рагбатлантириш хамда иктисодий яхшилаш, бошкарувни такомиллаштириш тугрисида» карор кабул килинди.
Тикувчилик корхоналари малакали кадрлар билан таъминлаш учун 1930 йилдан бошлаб Москва, Киев, Ленинград шахарларида технологик институтлар ва техникумлар очилди. Хозирги пайтда Фаргона политехника институтида, Бухоро озик-овкат ва енгил саноат технологик институтида хам тикувчилик саноати учун кадрлар тайёрланади.
Тикувчилик ишлаб чикаришнинг фан-техника тараккиётини жадаллаштиришда – мехнат унумдорлигини оширишдаги пировард натижага эришишда, ишлаб чикариладиган махсулот сифатини яхшилашда–технология, механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ишлаб чикаришни ва мехнатни ташкил этиш сохасида эришилган янги ютукларни жорий килиш йули билан техник кайта куроллантириш асосий роль уйнайди. Булажак буюмнинг сифати ва уни яратилаётганида асос солинади. Кийим ишлаб чикаришни лойихалаётганда фан-техника ва амалий санъатнинг сунгги ютукларидан энг юкори даражада фойдаланилади, кулай композицион ва конструктив ечимлар танлаб олинади. Кийим инсоният моддий маданиятининг элементидир.
Хавфсизлик техникаси мехнат килиш учун хавфсиз шароит яратишга каратилган чора-тадбирлар системасидан иборат.
Тикувчилик корхоналарида ёки устахоналарида машиналарни, пресслар, дазмоллар ва кул асбобларини ишлатаётганда кулга игна кириб кетиши, кулни нимадир кесиб олиши, машиналарнинг айланиб турадиган кисмларини кийим ёки сочни ураб кетиши, дазмол ёки прессларда бирон жой куйиб колиши, тугма ёки игна парчалари учиб юзга тегиши ва хоказолар натижасида ишловчилардан биронтаси жарохатланиб колиши мумкин. Хавфсизлик техникаси коидалари ва шундай нохушликлар ёки бахтсиз ходисаларининг олдини олишга хизмат килади.

Тикувчилик коидалари уч гурухга булинади:
1. «Кул ва машина жараёнларида ишловчилар куйидагиларга риоя килишлари керак:
-машиналар, асбоб ва мосламаларнинг ишга яроклилиги текшириб турилади. Иш бошлашдан олдин иш урни саранжомлаб олинади, машина бармокка игна кириб кетишининг олдини оладиган саклагич, юритгич тасма тусиги, машинани ишга тушириш жойларида изоляция бор-йуклиги текширилади ва хоказо;
-электр симларига ип, латта, симчалар осмаслик лозим, акс холда киска туташув юз бериши мумкин. Симларда нуксон сезилса, дархол электромонтёрларга хабар бериш, очилиб колган симларга кул теккизмаслик керак;
-тугма кадаш машинасида ишлаганда саклаш экранидан фойдаланиш зарур;
-нарсаларни ишлаётганда машина устидан узатиш мумкин эмас;
-электр двигателни учирмасдан машинага мой суриш, уни тозалаш, машина шкивига тасма кийдириш маън этилади;
-иш урнида асбоблар сочилиб ётмаслиги, кайчи ва иплар машинанинг айланаётган кисмлари ёнига куйилмаслиги керак;
-иш уринлари орасидаги йулни тусиб куймаслик лозим.
2. Дазмолловчилар куйидагиларга риоя килишлари керак.
-иш бошлашдан олдин шнур изоляцияси текшириб курилади;
-дазмолнинг созлигига ахамият бериш зарур (корпусда киска туташув булса, ишлаётганда кулга салгина игна санчилгандек булади);
-ишлаётганда шнур дазмолга тегиб турмаслиги керак;
-дазмолни ута кизиб кетишига йул куймаслик керак;
-дазмол, рубилник, вилка бузук булса, электромонтёрни чакириш керак.
3. Прессда ишлайдиганлар куйидагиларга риоя килишлари керак:
-иш бошлашдан олдин иш урни тайёрлаб олинади, пресснинг ишга яроклилиги текшириб курилади. Бузук прессда ишлаш маън этилади. Прессда ишлаётганда кулни пресс ёстиклари орасида колишидан эхтиёт килинади. Ишлаётган прессни назоратсиз колдириб булмайди. Иш тугугач прессни тухтатиб, иш урнини йигиштириб куйиш керак.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Технология

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : История швейной промышленности

Автор: Хасанова Ноила Намозовна

Дата: 20.05.2019

Номер свидетельства: 511297

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства