Президентимиз И.А.Каримов таъкитлаганларидек, ”Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, авволо, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир.”
Мавзу : Фе ъ л с ўз турк у ми
Морфологик белгилари
Иш-ҳаракатни билдирган сўзлар. Сўроқлари: нима қилди? нима қиляпти? нима қилмоқчи? Ўтимлм (ол), ўтимсиз (кел) фел. Бўлишли, бўлишсиз шаклга эга. Нисбат, майл, замон шаклга эга. Равишдош, сифатдош, ҳаракат номи каби махсус вазифадош шакллари бор.
Ясалиш хусусиятига эга. Тусланиш тизими мавжуд. Сифатдош шаклигина отлашади. Ҳаракат номи турланади, замон ва шахсни кўрсатмайди.
Синтактик белгилари
Гапда асосан кесим бўлади. Равишдош, сифатдош, ҳаракат номи шакли хол бўлади. Ҳаракат номи гапнинг барча бўлаклари бўла олади. Сифатдош сифатловчи аниқловчи бўлади, отлашганда эга, тўлдирувчи, қаратқич-аниқловчи бўлади. Бошқарув ва битишувда бош сўз бўлиб келади.
Содда (мустақил) ва мураккаб феъллар
Содда феъл бир ўзакли феъллардир: олди. Мураккаб феъл қўшма феъл кўмакчи феълли сўз қўшилмасидир. Қўшма феъл камида иккита мустақил луғавий маъно билдирадиган қисмлардан ташкил топади: олиб келди .
Кўмакчи феълли сўз қўшилмасида фақат бир компонет луғавий маъно англатади: Салим ишлаб ўтирибди . Етакчи феъл кўмакчи феъл билан равишдошнинг – б, - иб, -а, -й қўшимчалари ёрдамида бирикади: бор , бошла, ёт, юр, кўр, туш, қара –б, -иб, -а, -й билан бирикса, ёз фақат -а, -й боқ кўмакчи феълли фақат –б, -иб, орқали боғланади;
Сўз ўзгартирувчи ва шакл ясовчи қўшимчалар етакчи ва кўмакчи феълга қўшилиши мумкин: айтдим-қўйдим . Кўмакчи феъллар фақат феълга қўшилади. Тилимизда фақат етакчи ёки фақат кўмакчи бўлиб келадиган феъл мавжуд эмас : олиб кел . Кўмакчи феълли сўз қўшилмаси луғавий бирлик ва ясама сўз ҳисобланади.
Тўлиқсиз феъллар
Эмоқ феълининг эди, экан, эмиш, эрди, эса , эмас шакллари тўлиқсиз феълдир. Феъл ва феъл бўлмаган сўзлар билан қўлланади. Ёлғиз ишлатилмайди, ёлғиз холда луғавий маъно англатмайди. Ёлғиз ўзи тусланмайди. От-кесим таркибида боғлама вазифасини бажарад: Унинг мақсади олийжаноб экан .
Бўлишли ва бўлишсиз феъллар
Бўлишли феъл иш-ҳаракат ҳақидаги тасдиқни ифодалайди, махсус кўрсаткичга эга эмас. Бўлишсиз феъллар иш-ҳаракат ҳақидаги инкорни ифодалайди ва махсус кўрсаткичлар(-ма, -май, -мас, -маслик) ҳамда инкор билдирувчи сўзлар(эмас, йўқ) ёрдамида ҳосил қилинади: ишламадим , ишлаган эмасман, ишлаганим йўқ.
Мураккаб феълда бўлишсиз шакл ҳар икки феълга қўшилса, бўлишлилик ифодалайди: ёзмай қўйма (ёз). Ба ъ зан бўлишли шакл мазмунан бўлишсизликни ифодалайди: Унга ўқисин дебманми?(демадим). Кўмакчи феълли сўз қўшилмасида бўлишсиз шаклнинг турлича қўшилиш холати мавжуд: айтиб турма, айтмай тур, айтмай турма.
Нисбат (даража)лар
Ани қ нисбат махсус кўрсаткичи йўқ: иш-ҳаракат эга томонидан аниқ бажарилади; борди, олиб келяпти, ўтирган экан. Ўзлик нисбати /- л, -ил, -н, -ин / ҳаракат бажарувчисининг ўзида қолади; ўран, чўмил, қимтиниб тур, ясан, суркал, қийналди. Мажҳул нисбати /- л, -ил, -н, -ин / ҳаракат бажарувчиси номаълум бўлади; борилди, олинди, уланди, олиб чиқилди, кесилди. Биргалик нисбати /- ш, -иш /: ҳаракат биргаликда бажарилади: баҳслашди, айтишди .
О р ттирма нисбат /-т, –ир, –из, –з, –ар, –гиз, –киз, –қиз, –дир, –тир, –газ, –каз, -қаз/ ҳаракат восита орқали бажарилади; кўрсатди, кўпайтди, уялтирди, туширди, чиқарди, оқизди, ёндиряпти. Феълда бир неча нисбат қўшимчаси бўлса, шу феълнинг қайси нисбатда эканлигини охирги нисбат қўшимчаси белгилайди: к ий+ин+тир+иш+ди (бирг. нисбат) О р ттирма нисбат қўшимчаси бир феълга кетма-кет қўшилади: том-из-дир, айт-тир-гиз-дир . О р ттирма нисбат қўшимчалари бирон восита ёрдамида бажарилган иш-ҳаракатни ифодалайди. Ҳаракат номига замон қўшимчаси қўшилса, биргалик нисбатига айланади.
Феълларнинг тусланиши
Феълларнинг шахс-сон қўшимчалари билан ўзгариши тусланиш дейилади. I гурух тусловчилар(-ди, -са қўшимчалари билан тугаган феълларга қўшилади): а) I -м -к б) II -нг -ингиз с) III -, -,
II гурух тусловчилар(бош қ а феъллар, от-кесимларга қў шилади): а) I -ман -миз б) II -сан -сиз с) III -ди, -ди(лар)
Равишдошнинг –б (-иб), -а (-й) шакли тусланади, -гач, -гунча, -гани шакли эса тусланмайди, сифатдош тусланади. Бу қўшимчалар кўмакчи феълли сўз қўшилмасида асосан кўмакчи фелга (ёзиб турди+м, ёзиб туриб+сан), базан ҳар иккаласига қўшилиши мумкин(ёзди+м – олди+м).
Феъл замонлари
Феъл замонлари нутқ сўзланиб турган пайтдан олдин, ўша пайт ёки кейин бажарилган ёхуд бажарилмаган иш-ҳаракатни кўрсатади. Ўтган замон: а) Яқин ўтган замон: /-ди/; ол+ди+м,
б) Узоқ ўтган замон: /-ган/; ол+ган+сиз.
в) Ўтган замон ҳикоя феъли: /-иб/; ол+иб+ман
г) Ўтган замон давом феъли: /-ар эди, -ётган эди/; олар эди+м.
а) Ҳозирги-келаси замон феъли: /-а, -й/; ол+а+ман, ўқи+й+ман.
б) Ҳозирги замон давом феъли: /-яп, -ётир, -моқда, -ётиб/; ол+яп+ман, ёз+моқ+дасан, тўқи+ётиб+ман.
а) Келаси замон гумон феъли:/-р, (-ар)/; ол+ар+ман, ўй+на+р+сан;
б) Келаси замон мақсад феъли:/-моқчи, -диган/; ол+а+диган+сиз, бор+моқчи+ман;
Феъл майллари
Майл иш-ҳаракатнинг воқеликка муносабатини ифодалайди. Майл қўшимчалари шакл ясовчи ҳисобланади. Майллар: а) аниқ (ҳабар) майл: олдим, ёзмадинг, ўқияпсиз .
б) буйруқ-истак майли :/-ай -й –гин –син –айлик –нг -ингиз/ Феъл ўзаги ҳеч қандай қўшимча олмаса, II шахс буйруқ майли; борай, олгин, ол, юрсин, бериб юборинг:
в) шарт майли: /-са/ борсам, юрсам эди.
г) мақсад майли: /- моқчи/; бормоқчиман.
Феълнинг вазифадош шакллари
а) ҳолат равишдоши: -а, -й, -б, -иб; ура-сура, йиғлай- йиғлай,бориб; ҳол, кесим бўла олади.
б) пайт равишдоши: - гач, -кач, -қач, -гунча, -кунча,-қунча:олгунча, дам олгач; пайт, мақсад шакли тусланмайди.
в) мақсад равишдоши :-гани, -кани, -қани ; мақсад шакли бўлишсизлик шаклига эга эмас.
Сифатдош : -ган, -кан, -қан, -р, -ар, -диган, -ётган, -мас, -жак, -гай, -гуси; ўқиган, чиққан, айтар(сўз), гапирадиган, келажак, келгуси ; аниқловчи, кесим, ҳол бўлади, турланмайди, отлашади, отлашганда турланади. Ҳаракат номи : -моқ, -в, -ув, -ш, -иш; ўқимоқ, ўқиш, ўқув ; барча бўлак бўла олади, турланади.
Феълларнинг ясалиши
Феъллар морфологик ва синтактик усулда ясалади: а) аффиксация усулида отдан (фахрлан), сифатдан (қийинлаш), сондан (иккилан), равишдан (кечик), олмошдан (сизла), ундовдан (саломлаш), тақлид сўздан (ялтира), модал сўздан (йўқла) феъл ясалади;
б) синтактик усулда феъл билан феълни қўшиб (олиб келмоқ, сотиб олмоқ), феъл билан феъл бўлмаган сўзни қўшиб (касал бўлмоқ, милт- милт қилмоқ) ясалади.
Изоҳ: феълдан сўз ясовчи қўшимча орқали феъл ясаб бўлмайди. Феъллар жуфтлашиб, асосан, от ҳосил қилади: борди-келди, олди-сотди; базан сифат ва равиш ҳосил қилади: узил-кесил. Деди, келди феъллари такрорланганда от ҳосил бўлади: деди-деди , келди- келди.
Феълнинг модал маънолари
Ушбу қўшимчалар модал маъно ясаб, шакл ясовчи қўшимча ҳисобланади: -кила (турткила), -гила (сургила), -ғила (чўзғила), -ла (қувла, савала), -ала (қувала), -ка (сурка), -қа (чайқа), -мсира (йиғламсира), -имсира (кулимсира), -а (бура), -и (тўзи).
Кўмакчи феъл етакчи феълга ушбу модал маъноларни қўшади: а) ҳаракатнинг довомилигини: айтиб-тур, югуриб тур.
б) ҳаракатнинг бажарилишига оз қолганлигини: айта ёзди, ура ёзди
в) ҳаракатнинг такрорланиб туришини: айтиб юр
г) ҳаракатнинг йўналиши: айтиб кет, ёзиб бер.
д) ҳаракатнинг бажарилиши имконияти: ёзиб кўр , айтиб боқ.
е) ҳаракатнинг тугаллангани: айтиб бўл .
ё) ҳаракатнинг бажарилиш усули: ёзиб ташла, айтиб юбор.
Етакчи феъл билан кўмакчи феъл бир шаклда бўлса, жуфт феъл ҳосил бўлади (ясама эмас): ўтди-кетди, олди-қолди, айтдим-қўйдим.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!