kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : ПРОФЕССИОНАЛЬНАЯ КУЛЬТУРА В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ ВЕЛИКИХ ПРЕДКОВ

Нажмите, чтобы узнать подробности

Сегодня важна для учителя не только профессиональная компетентность, но и его моральный облик, его духовный мир, духовные качества. Ведь именно от них и зависит конечный результат воспитательного процесса

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : ПРОФЕССИОНАЛЬНАЯ КУЛЬТУРА В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ ВЕЛИКИХ ПРЕДКОВ»

ПРОФЕССИОНАЛЬНАЯ КУЛЬТУРА В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ ВЕЛИКИХ ПРЕДКОВ

Сегодня важна для учителя не только профессиональная компетентность, но и его моральный облик, его духовный мир, духовные качества. Ведь именно от них и зависит конечный результат воспитательного процесса


БУЮК МУТАФАККИРЛАР ИЖОДИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ МАДАНИЯТИНИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ.

Хожиева Гулнора

Бухоро вилояти, Олот тумани ХТБга қарашли

14-умумтаълим мактаби амалиётчи психологи

14- общеобразовательная школа Алатского района Бухарской области, Узбекистан


Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида рўй берган муҳим ўзгаришлардан бири – маънавий янгиланиш кишилар онги, тафаккури ва дунёқарашининг бойлиги, кенгайиб бораётганлиги ҳамда эркинлик касб этаётганидир. Хусусан ёшларимизнинг элу – юрт, халқ, миллат ва Ватан манфаатларини англаш, унинг шон – шавкатини янада ошириш, илму фани ва маданияти ҳамда санъатини гуллаб яшнатиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, ўтмишни, аждодларнинг бой меросини, тарихи, дини ва қадриятларини таълим муассасаларида ўрганиш, муносиб баҳолаш борасидаги фаолиятлари муайян даражада кишини қувонтиради. Бу фикрлар мустақил Ўзбекистон ёшларини, ўқувчиларни тарбиялаш, маънавий маданиятини шакллантириш баросидаги талаблар қондирилган, деган маънони англатмайди. Зеро, мамлакатимиз ижтимоий – иқтисодий, маданий ва сиёсий, маънавий тараққиёти қанчалар илгарилаб бораверса, навқирон авлодларимиз тарбиясига бўлган эҳтиёж – зарурият ҳам шунчалик ортиб, кучайиб ва кенгайиб бораверади.

Демак, ёшларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни маънавий камолотини шакллантиришни нечоғлиқ катта аҳамиятга эга эканлигини ўрганиш муҳимдир. Сирасини айтганда, азалий қадриятларнинг замондошларимиз, хусусан таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига қизиқиш халқ оғзаки ижодида, Қуръон Карим ва Хадисларда, Ўрта Осиёлик машҳур мутафаккир ва донишмандлар Муса ал Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний асарларида, шунингдек, “Темур тузуклари” да, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий асарларида ҳам ХIХ асрнинг ўрталарида ижод қилган Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимийларнинг китобларида, ХIХ асрнинг бошларида жадидчилар ҳаракатида умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятига катта эътибор берилган. Лекин моддий ва маънавий қадриятларнинг ёшларни тарбиялашдаги ўрни ҳамда аҳамияти алоҳида олиб кўрсатилган.

Мустақилликни мустаҳкамлаш, адолатли ва маърифатли демократик жамият барпо этиш жараёнида ўқувчи ёшларни дўстлик, ўртоқлик, ҳамкорлик, биродарлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, аждодларимиз ҳамда авлодларимизни бир – бирига туташтириб, боғлаб авлодлар давомийлигини ифодалаб келаётган маърифий қадриятларимизнинг ўрни беқиёсдир. Маълумки, ҳар бир ёш авлодни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш замон талаби бўлиб келмоқда. Бунинг учун эса таълим тизимининг барча сохаларида халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр – оқибат, инсоф, сабр – тоқат, адолат, маърифат, инсонпарварлик, имон, эътиқод, меҳнатсеварлик, касбкорлик туйғуларини ҳар бир ёш онгига мазкур юксак аҳлоқий – маънавий қадриятларини сингдириш самарадорлигини таъминлаш учун эса касбий маданият муаммосини нафақат фалсафий, балки педагогик-психологик муаммо сифатида тадбиқ этиб унинг мазмун қамрови, таркибий қирралари, таъсир манбалари асосида ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантиришнинг педагогик асосларини ишлаб чиқиш тақозо этилади.

IX – XV асрлар Марказий Осиё маънавий маданияти ривожида муҳим давр ҳисобланади. Шарқ алломаларининг таълим – тарбияга, касб – ҳунарга оид қарашларида маънавий – маърифий қадриятларга бўлган эътибор асосий ўринда туради. Бунинг асосий сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин:

- Шарқ Ренессанси деб номланган IX – XV аср Марказий Осиё маънавий маданиятининг юксакликка кўтарилган, бой даври бўлиб, бу даврда илм – фаннинг икки йўналиши биринчиси – инсон учун табиий фанлардирки, у ақл кўзи билан эгалланади, иккинчиси – бу фанлар инсон томонидан бошқа кишилардан тақлид қилиб ўрганилади, улар асосида шароит қонунлари ётади;

- маънавий – маърифий қадрият даражасига кўтарилган халқ хунармандчилиги санъати ва меҳнат қадриятлари, кулоллик, мисгарлик, заргарлик, дурадгорлик, ўймакорлик, бадиий – эстетик қадриятлар мусиқа, ҳаттотлик ва таржимонлик ривожланади;

- муҳим маданий қадрият ҳисобланган маданий – маърифий муассасалар (масжид, мадраса. Хонақоҳ, мақбара ва бошқалар), тарихий обидалар қуришга, халқини маънавий савиясини оширишга эътибор кучайтирилди;

Ислом оламида муҳим миллий қадрият ҳисобланган Қуръон Карим ва Хадисларни тўплаш ҳолига келтириш ва халқ ўртасида уларнинг таълим – тарбиявий қонун – қоидаларини тарғиб этишга катта аҳамият берилди;

Буюк олимлар ва фанлар ўртасидаги ўзаро алоқа ва ўзаро таъсир натижасида шарқ маънавий қадриятларнинг умуминсоний ва миллий асослари ишлаб чиқилди. Мутафаккир алломаларнинг фикрича, инсонпарварлик ғояларининг амалга ошиши, маънавий баркамолликка, касбий маданиятлиликка эришув чуқур билим олишга ва маърифатли бўлишга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам улар илмлиликни умуминсоний қадрият даражасида улуғладилар, жамиятнинг барча аъзоларини илм эгаллашга чақирдилар, илмнинг инсон маънавий ҳаётида тутган ўрнини юксак баҳоладилар.

Фаробий ўзининг “Бахт – саодатга эришув ҳақида”, “Фанларнинг таснифи”, “Фалсафий ўзгаришдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида”, “Илмлар ва санъатлар фазилати” каби кўплаб рисолаларда инсоннинг маънавий ривожланиш илм – маърифатга боғлиқлигини таъкидлайди. Абу Райҳон Беруний билим умуминсоний қадриятларни ўрганишнинг муҳим манбаи эканлигини алоҳида таъкидлайди. Илм – маърифатли одамнинг тақдири, инсонлар тақдири учун курашувчан, барча аҳлоқсизликлардан узоқдир. “Илмнинг фойдаси очкўзлик билан олтин кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун зарур нарсаларга эга бўлишдир”.

Ал – Хоразмий эса инсонинг хулқ – атвори, ҳатти – ҳаракати мантиқий фикрлашга асослангандагина мукаммал шаклланиши мумкин, деган ғояни илгари суради. Амалда қўлланмайдиган билим инсонни маънавий ғофилликка олиб келади. Илмга амал қилмаган одамлар нодондир. Илмсиз одам бойликка, мансабга, ҳар хил тубанликка мойил, унинг қадр – қиммати жамиятга, инсонларга келтирган фойдаси билан белгиланади. Юсуф Хос Хожибнинг инсон ақли, билими ҳақидаги илмий – фалсафий мулоҳазаси мазмунида барча эзгу ишларнинг асоси илмда эканлиги ҳақида ғоя асосий ўринда туради.

Умуман олганда, бу даврда фалсафа ва аҳлоқшуносликка оид махсус рисолалар, ахлоқий фикрлар бадиий адабиётда, тасаввуф шеъриятида, назм ва насрда, ғазал ва рубоийларда муфассал баён қилина бошланди.Шарқ мутафаккирларининг маънавий маданият соҳаларига қўшган улушлари ниҳоятда бой бўлиб, мазмунан қадриятларнинг барча йўналишларини қамраб олганлиги билан характерлидир. Улар: маънавий – руҳий қадриятлар; меҳнат билан боғлиқ қадриятлар; диний қадриятлар тарзида ўз ифодасини топганлиги аниқланди ва уларнинг ўқувчиларида касбий маданиятни шакллантиришдаги муҳим омиллар эканлиги қўйида очиб берилди.Юқорида санаб ўтган қадриятларимиз аввало инсоннинг моддий эҳтиёжини қондириш, қолаверса маънавий ҳамда касбий онгни шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Меҳнатсеварлик қадриятнинг моҳиятини ақлий ва жисмоний меҳнатга ижодий муносабат, онгли ва ҳалол меҳнат қилиб, жамиятнинг моддий ва маънавий ривожланишига таъсир этиш; меҳнат натижаларидан роҳатлана билиш, ўзгалар манфаати учун маъсулиятни ҳис этиш каби тушунчалар ташкил этади. Маънавий шаклланиш маънавий қадриятларнинг ички қурилишига асосланган ҳолда содир бўлади. Чунончи, ота – она фарзандларининг ўзаро муносабати, бугунги маънавий қадриятларнинг олтин калитидир. Меҳнат билан боғлиқ бўлган қадриятлар – касбий тафаккурни, меҳнатга лаёқатликни, касбга бўлган қизиқиш, меҳнат қилиш, чиниқиш, уддабурон бўлишлик каби тафаккурни шакллантиришга имкон беради. Мазкур қадриятлар ўқувчи онги ва фаолиятига ўзининг умумийлиги, яъни уларнинг қизиқиш ва талабларини қондириш, хусусий белгилари – зарурийлиги, фойдалилиги, маъқуллиги билан таъсир этади. Мазмунан ақлий билиш фаолияти билан боғлиқ маърифий қадриятлар ўқув муассасаларидаги ўқувчиларининг табиат ва жамият ҳақидаги илмий тушунчаларини кенгайтиришга, дунёқарашини шакллантиришга, билим савиясини оширишга касбий малакаларни шакллантиришга ҳизмат қилади (илмий, тарихий, инсоний, диний, бадиий, касбий манбалар).

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб шуни айтиш жоизки, ёшларимизни тарбиялаш учун биринчи галда Шарқ мутафаккирларининг дуру жавоҳирга тенг маънавий, касбий меҳнат таълими ва тарбиясига оид мерослари дастуриламал бўла олади. Негаки, ўтмишдаги барча етук мутафаккирлар ҳам таълим – тарбия ишларининг жамият тараққиёти учун бўлган катта аҳамиятни чуқур англаб етганлар, адолатли ижтимоий тузум ўрнатиш ҳақидаги қарашларини, таълимотларини шу муаммо билан боғлашга интилганлар. Улар касб – ҳунар таълимига, таълим ва тарбиянинг зарурий таркибий қисми сифатида ёндошганлар ва уни ақлий, жисмоний ва маънавий тарбия билан бирга олиб бориш зарур, деб ҳисоблаганлар.





.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Психологу

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : ПРОФЕССИОНАЛЬНАЯ КУЛЬТУРА В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ ВЕЛИКИХ ПРЕДКОВ

Автор: Хожиева Гулнора

Дата: 25.11.2019

Номер свидетельства: 528537


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства