kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Практические психологические факторы, влияющие на систему формирования профессиональной культуры учеников

Нажмите, чтобы узнать подробности

Эмоциональная культура - это интегративное личностное образование, обеспечивающее формирование субъектом конструктивных копинг-стратегий в эмоционально-насыщенной ситуации ка основе знаний об эмоционально-аффективной сфере психики, ценностного отношения к ней, мотивации и саморегуляции деятельности посредством эмоциональной рефлексии и проявления эмоционального интеллекта

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Практические психологические факторы, влияющие на систему формирования профессиональной культуры учеников»

Практические психологические факторы, влияющие на систему формирования профессиональной культуры учеников


Эмоциональная культура - это интегративное личностное образование, обеспечивающее формирование субъектом конструктивных копинг-стратегий в эмоционально-насыщенной ситуации ка основе знаний об эмоционально-аффективной сфере психики, ценностного отношения к ней, мотивации и саморегуляции деятельности посредством эмоциональной рефлексии и проявления эмоционального интеллекта.





ЎҚУВЧИЛАР КАСБИЙ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТИЗИМИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР

Ахмедова Латофат

Бухоро вилояти, Олот тумани ХТБга қарашли

1-умумтаълим мактаби амалиётчи психологи

1- общеобразовательная школа Алатского района Бухарской области, Узбекистан


Бугунга кундаги ёшларимизнинг ҳар томонлама кучли, билимли, салоҳиятли, тафаккур доираси кенг, ўз ишининг моҳир ижодкори, ўз Ватанининг жонкуяри бўлиши, мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади.

Ёшларимизнинг илм фаннинг сўнгги ютуқларидан тўлиқ баҳраманд қилган ҳолда, уларга тарихимизни, миллий қадриятларимизни, маънавий меросимизни тўлиқ ўргата боришимиз керак. Бу билан ёшларда уларни касбий маданиятини ҳам шакллантирган бўламиз.

Албатта, бунда ўқувчи-ёшларда касбий маданиятни шакллантириш инсон камолотининг асосини ташкил этади. Чунки, касбий маданият кишининг ҳатти-харакатида, одобида, ички кечинмаларида ва айниқса, инсонларнинг бир-бирига бўлган ғамхўрликларида, ҳурмат қилишларида, билимларида, ҳис-туйғуларида, хулқ-атворида, наъмунали фаолиятида намоён бўлади. Касбий маданият тузилишининг асосини инсон фаолияти ташкил этади. Чунки, фаолият – бу инсоннинг ўраб турган дунёга бўлган муносабатини ўзига хос хусусиятлари, бир мақсадга қаратилган ҳаёт мазмунидаги ўзгаришлар, тузатиш кабиларни ташкил этади. Фаолиятнинг асосий иш тури меҳнат бўлиб, у инсоннинг жисмоний ва маънавий ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Меҳнат инсоннинг мулоқот ўқиш фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқ.

Фаолият мазмунидаги турли ҳаракат ва сабаблар, бирон бир мақсадга қаратилган, йўналтирилган ва бунинг натижасида эришилган ютуқлар ўқувчининг касбий маданиятини шакллантиришда катта роль ўйнайди. Фаолиятнинг мазмуни шарт-шароитлари, воситалари ўзгариб бориши натижасида ҳар бир ўқувчининг касбий онги, касбий маданияти такомиллашиб боради. Демак, фаолиятни тўғри ташкил этиш натижасида ўқувчиларнинг фаоллигига иш режаларининг аниқ бўлишига, кўзланган мақсадига, ҳатти-харакатларининг намунали бўлишига эришиш мумкин. Албатта бунда унинг юриш-туриши, турмуш тарзи, мустақиллиги намоён бўлади. Касбий маданиятни ташкил топишида ҳар бир ўқувчининг ўзига хос фаолиятини шакллантириш ва унга раҳбарлик ва назорат қилиш ўқитувчининг асосий вазифасидир. Чунки, бунинг натижасида ўқувчида мустақиллик, масъулият, интизом каби сифатлар ривожланади. Ўқувчиларда юриш-туришни бошқара олиш, фойдали ташаббус, қатъиятли бўлиш, кўзланган мақсадга эришиш каби ахлоқий-иродавий ҳислатлар шаклланади.

Ўқувчи - ёшларнинг фаолиятини ривожлантириш ўқитувчидан ижодий ёндашишни талаб этади. Чунки, ўқитувчи ўз ўқувчиларининг фаолиятида уларни кузатади, ижобий тажрибаларини оммалаштиради. Ўқувчиларда мустақиллик, ташаббускорлик, ишга ижодий ёндашиш каби хусусиятларни намоён бўлишига, уларнинг қобилиятларини оширишга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантиришнинг асосий йўналишлари ва мақсадларини амалга оширади. Ўқитувчи ўз ўқувчиларининг фаолиятини ташкил этишда ҳамиша қувонч, мамнуният туйғусини ифода этиши билан бирга, уларда ахлоқий эътиқодни тарбиялайди.

Демак, фаолият давомида кишининг шахси, хулқ-атвори шаклланади, ҳаракатлар ривожланади. Шундай экан, ўқитувчиларнинг вазифаси фаолият жараёнида ўқувчиларга бажариши лозим бўлган ишни кўрсатиш ва тушунтиришдан, вазифа ва талаблар қўйишдан, текшириш ва тузатишлар, бажарилган ёки бажарилмаган ишлар учун рағбатлантириш ва жазолашдан иборат бўлади. Ўқитувчи ушбу таъсирлар ёрдамида ўқувчиларга касбий маданиятга оид билимларни эгаллашга ва фаолият кўрсатишда истак туғдириш билан бирга унинг йўналишини кўрсатадилар. Демак, ўқитувчилар ўқувчиларнинг фаолиятини тўғри ташкил этишдан махсус иш олиб боришлари, ўзига хос шакл ва методларидан фойдаланишни талаб қилади.

Ўқувчиларнинг касбий маданиятини шакллантиришда таълим жараёни- меҳнат фаолияти, ўқувчилар жамоаси муҳим воситалар бўлиши лозим. Чунки, жамоа фаолиятида ўқувчиларда одамларга нисбатан меҳрибонлик, ғамхўрлик, меҳр туйғулари шаклланади. Касбий маданиятни шакллантириш бу ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзига доимо дунёқараш ва камчиликларни ўзиддан қидириш, ўз-ўзига талабчан бўлиш; ҳамма жойда аниқ ишларни бажариш, ўз-ўзини тарбиялаш ва бунда кучли ва кучсиз томонларни аниқлаш, ахлоқий тарбияланганлигини, билимларни яхши эгаллаганлиги, ахлоқий туйғуларнинг ривожланганлиги, мақсадга интилиш, довюраклик ва ҳал қилувчанлик, талабчанлик, ташаббускорлик ва мустақиллик, ўз-ўзини идора қилиш ва тута билиш ташкил этади.

Ўқувчиларда миллий қадриятларга доир билимлар уларнинг фаолиятида маънавий кўникма ва малакаларни шакллантиради. Демак, касбий маданиятни шакллантириш ўқувчиларнинг мактабда турли ижтимоий фанлар асосларини эгаллаши борасида пайдо бўлади. Натижада ўқувчида ахлоқий билимлар ривожланади. Ҳаётда, тажрибада билимлилик билан билимсизлик баробар эмаслигини кўп учратиш мумкин. Билим – ўқувчи ёшларнинг ахлоқий, маьнавий, маданий муносабатларида намоён бўлади. Ўқувчи ёшларнинг касбий маданиятини шакллантиришда таълим-тарбия жараёнининг мазмуни, шакл ва методларини такомиллаштириш алоҳида роль ўйнайди. Бу ўқитувчининг билим савиясига педагогик маҳоратига, касбий қобилиятига боғлиқ. Ўқувчиларнинг дарсларда олган билимлари уларнинг турмушида, хулқ-атворида жамиятдаги кишиларга муносабатида намоён бўлади.

Дунёвий билимлар ҳар бир шахсни, маданият, инсоният, маърифат дунёсиги олиб киради. Яхши хулқ ва одобли бўлишга, эътиқодларни оширишга хизмат қилади. Касбий маданият тузилишида ахлоқий ҳис-туйғулар асосий ўринни эгаллайди. Ахлоқий, эстетик ҳис-туйғулар шахснинг маънавий фаолиятида, воқеа ва ҳодисаларда, ахлоқий жараёнида намоён бўлади. Ахлоқий ҳис-туйғулар ўз мазмунига кўра ахлоқий ишонч, ахлоқий онг билан чамбарчас боғлиқдир. Ахлоқий ҳис-туйғулар жараёнида интилиш, яхши кўриш, бурч, масъулият, ор номус каби ҳислар камол топади. Шуни айтиш керакки, касбий маданиятни шакллантириш ҳар бир кишининг шахс сифатида ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Инсон ўзини билиш ёки англашида, бошқаришида фақатгина унинг билими ёки одоби етарли эмас, ҳис-туйғулар киши фаолиятига нисбатан аниқ билимларни қўллашга суянишни тақозо қилади. Таълим жараёни меҳнат фаолияти ўқувчилар жамоаси ахлоқий ҳис-туйғуларни шакллантиришнинг асосий воситалари ҳисобланади. Ўқувчиларнинг ахлоқий ҳис-туйғуларини тарбиялашда соғлом муҳит, завқли вазиятни вужудга келтириш муҳимдир.

Шуни айтиш керакки, ахлоқий ҳис-туйғу кишининг ҳоҳиши ва иродасида, турмушида, жамиятдаги вазиятда, ўқитувчи талабларини амалга оширишда, ўқувчиларнинг ўз ўрни ва мавқеини англашда ифодаланиш билан бирга ахлоқий онгнинг асосини ташкил этади. Бу ўринда айниқса ўқитувчилар ўқувчилар билан ўтказилган мулоқотлари муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз ўқитувчилари билан мулоқотга киришар эканлар, ўз онгида кишиларнинг ахлоқий ҳис-туйғуларини, хулқларидаги муайян намуналарни тасаввур қиладилар. Ўқитувчиларнинг фикри, кечинмаси, кўрсатмаси, хулқи ва хатти-ҳаракати таъсири остида ўқувчиларнинг ахлоқий хис туйғулари жараёнида ахлоқий маданиятни шакллантириш туйғулари кучайиши ёки аксинча сусайиши мумкин.

Касбий маданиятни шаклланишида кишининг хулқ - атвори муҳим ўрин эгаллайди. Хулқ – атвори касбий маданиятининг муҳим қисми бўлиб, у тадбир ва интизомда, ҳаёт нормаларини бажаришда, жамиятга, меҳнатга, одамларга нисбатан билдириладиган ахлоқий муносабатда намоён бўлади.

Ўқувчининг хулқ-атвори касбий маданиятини шакллантириш ўқитувчидан ахлоқий тарбия ишларини олиб боришни талаб қилади. Албатта бунда ўқитувчи хулқ- атвор маданиятини тарбиялашда унинг ахлоқий онгига, синф жамоасига асосланиши керак. Шу билан бирга ўқувчи фаолиятини тўғри ташкил эта билиш ҳам хулқ – атвор маданиятини тарбиялашда самарали натижалар беради. Албатта бунда юқори синф ўқувчиларида хулқ – атворни тарбиялаш, уларни назорат қилиш, ҳатти-ҳаракатларига алоҳида аҳамият бериш билан бирга, доимий талабчан бўлиш мақсадга мувофиқдир.

Шахсни касбий маданиятини шакллантиришда маънавий онг билан хулқ - атвор ўртасида, яъни сўз билан иш ўртасида бирлик бўлишга эриши зарур, лекин бу бирлик ўз-ўзидан вужудга келмайди, балки тинимсиз тарбиявий ишларни амалга оширишни талаб қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўқувчиларнинг хулқ-атвори ахлоқий тушунчаларни билиш билан белгиланмайди. Ўқувчининг ахлоқий маданиятини шакллантириш, унинг хулқини тарбиялаш ва хулқидаги салбий томонларни бартараф этиш ҳақида А.Авлонийнинг “Туркий Гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида атрофлича ёритилган.Авлонийнинг фикрича боладаги эзгу ва олижаноб ёки разил бадбин хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум шароит ва тарбия керак. Бола тарбиясида А.Авлоний тўхталиб: “Агар яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга отланиб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлуб чиқар. Агар тарбиясиз ахлоқи бузулуб ўсса, аллохдан қўрқмайдургани, насихатни қулоғига олмайдурган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладурган, нодон, жоҳил бир расвойи олам бўлуб қолур”, - деб ёзади. А.Авлоний болани касбий маданиятини шакллантиришдаги матонат, диёнат, назорат, саъй ва ғайрат каби ўттиздан ортиқ хулқ сифатлари тўғрисида маълумот беради. Ўқувчи фаолиятини маданий манбаи ҳисобланган хулқ – атвори касбий маданиятни шакллантиришнинг энг юқори босқичи ҳисобланади. Чунки ахлоқий билим, ҳис-туйғулар, хулқ-атвор ўқувчи хулқида намоён бўлади. Доно халқимизнинг “хулқ” ақлли киши учун улуғлик ва фазилатдир, “Хулқи йўқ” нақллари бежиз айтилмаган.

Демак, ўз хулқини одоб билан қуроллантирган, қўлини эса тўғриликка одатлаштирган кишигина камолотга эришиши мумкин. Камолотга эришган инсон яхшилик билан ёмонликни фарқини билади, фойда билан зарар ўртасидаги тафовутни, чиройли фазилатларини англайди, ўз фаолиятида ёмон ҳислатлардан ҳоли бўлади.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Психологу

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Ахмедова Латофат

Дата: 25.11.2019

Номер свидетельства: 528534


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства