kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : ПЕДАГОГИКО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД В ФОРМИРОВАНИИ ЛИЧНОСТИ

Нажмите, чтобы узнать подробности

При психологическом подходе общение определяется как специфическая форма деятельности и как самостоятельный процесс взаимодействия, необходимый для реализации других видов деятельности личности.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : ПЕДАГОГИКО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД В ФОРМИРОВАНИИ ЛИЧНОСТИ»

МУОМАЛА ОДОБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВ

ПЕДАГОГИКО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД В ФОРМИРОВАНИИ ЛИЧНОСТИ


При психологическом подходе общение определяется как специфическая форма деятельности и как самостоятельный процесс взаимодействия, необходимый для реализации других видов деятельности личности.


Арашова Зайнаб

18- общеобразовательная школа Алатского района Бухарской области, Узбекистан

Бухоро вилояти Олот тумани ХТБ га қарашли 18-умумий

ўрта таълим мактаби психологи


Муомала ва таълимда ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлиги ўқитувчи фаолияти учун асос деб қаралиб, муомала қонуниятлари, унинг ривожланиши тўғрисидаги психологик билимлар, кўникмалар ва қобилиятларни эгаллаш демакдир.

Ўқитувчи ўқувчи билан ҳамкорлик фаолиятига самарали кириша олса, шахсни шакллантиришнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берувчи ўзapo таъсир, ўзаро тушунувни йўлга қўя билса, шундагина педагогик муомала амалга ошади.

Педагогик муомала - бу ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиш усулларининг муайян тизимини акс эттиришдир. Бунда:

- ҳамкорлик иштирокчиларининг ўзаро ахборот алмашуви;

-коммуникатив воситалар ёрдамида ўқитувчининг ўқувчилар билан ўзаро таъсир ва ўзаро муносабатларни ташкил қила олиш;

-мақсадни дастур асосида амалга оширишни режалаштириш ва ўтказиш кабилар назарда тутилади.

Педагогик фаолиятда муомала: ўқув фаолиятини индивидуал бажаришнинг воситаси; тарбия жараёнини таъминлашнинг ижтимоий-психологик тизими; таълим - тарбия муваффақиятини таъминловчи ўқитувчи билан ўқувчилар ўзаро муносабати тизимини ташкил қилишнинг усули; ўқувчи индивидуаллигини такомиллаштириш, истеъдодини қарор топтириш имконини берувчи жараён фаолиятини "субъект - субъект" сифатида рўёбга чиқариш асосидир.

Педагогик муомала деганда ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро таъсир ўтказиш малакаси, усули ва тизими англаниб, унинг моҳияти ўзаро ахборот алмашиш, таълимий, тарбиявий таъсир қилиш, ўзаро тушунишга эришув ва уни ташкил этишдир.

Муомаланинг мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлаш учун ижтимоий назорат ва қонун-қоидалар муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий назоратнинг психологик механизми сифатида уч муҳим таъсир воситаси иштирок этади: маъқулламаслик, қоралаш ва жазолаш.

Муомалада одоблилик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, муваффақиятли кечишини таъминлайди, унинг асосий вазиятлари (ахборот алмашув, ўзаро таъсир, ўзаро бир-бирини идрок қилиш) тўғри амалга ошишини идора қилиб туради. Фикр ўзатилганда мулоқотдош қандай қабул қилаётганлигини фаҳмлаб туриш, ташқи кўринишлар ўзгаришига эътибор бериш, ўзр сўраш, тавозе билан мурожаат қилиш эвазига муомала одоби ушлаб турилади. Муомала жараёнида айрим хатти-ҳаракат, ўйланмай айтилган фикр, ортиқча

имо-ишора одобсизликни келтириб чиқаради. Одобсизлик низоли вазият, қарама-қаршилик ҳолатини келтириб чиқаради. Натижада муомала, фикр алмашув ўз вазифасини низоли, ҳатто аффектив вазиятга бўшатиб бериши кузатилади.

Педагогик муомалада психологик алоқа ўрнатиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ўқувчи билан шахслараро муносабат ўзаро ҳурмат, ўзаро ишонч эвазига қурилади. Бунда ўқитувчи ўқувчининг ҳуқуқи, мавқеи, унинг мактабда, жамоат жойларида, оилада бажарадиган роли нимадан иборат эканлигини диққат марказида тутиши муҳим ҳисобланади.

Ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиш самараси унинг принципиаллиги ва талабчанлигида ўз аксини топади. Бундан ташқари, у ўзага ҳам ўта талабчан бўлмоғи, шахсий намунаси билан табиий равишда нуфуз, обрў-эътибор қозонмоғи лозим.

Муомала жараёни ва ҳамкорлик фаолиятида ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир ўтказиши натижасида уларда:

-ўзини ўзи ва ўзгаларни ҳурмат қилиш;

-ўзини ўзи ва бошқалар фаолияти, хулқини баҳолаш ;

-ўзини ўзи ва ўзгаларни назорат қилиш;

-ўзини ўзи англаш ва ўзгаларни тушуниш;

-ўзини ўзи бошқариш;

-ўзини ўзи такомиллаштириш ва янги фазилатларни сингдириш;

-воқелик маҳсулини олдиндан башорат қилиш малакалари шаклланади.

Ўқувчи билан ўқитувчи ўртасидаги дўстона муомала билимларни пухта ўзлаштиришни таъминлайди ва мукаммал шахс фазилатларини таркиб топтиради.

Муомала жараёнида мотивацияга, ҳис-туйғуга, шахсга оид, билишга тааллуқли, бошқарув хусусиятли низолар, қарама-қарши вазиятлар вужудга келиши мумкин. Уларнинг аксарияти енгил ечимга эга бўлганлиги учун олдини олиш имконияти мавжуд. Муомала ва шахслараро муносабатларда ўкувчи билан ўқитувчи ўртасида турли даражадаги низолар учраб туради.

Педагогик муомалада тескари алоқа йўли:

-маъруза, семинар, лаборатория машғулоти, диктант, иншо, мустақил ишлар бажарилиши ҳамда уларнинг сифати;

-қатнашчиларнинг юз ҳаракати, мимикаси, нутқ интонацияси, имо-ишоралар, қадди-қоматни тутиши;

-ўзини ўзи бошқариш (хулқ-атвори, ақлий ҳаракати, жиддийлик) сингари ахборот берувчи ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида узлуксиз мулоқот амалга ошади. Тескари муносабат ўрнатилади. Ўқитувчи ўз фаолияти натажаси юзасидан маълумот олишга муваффақ бўлади.

Муомала маданияти, мулоқот мароми, педагогик одобга ўргатишнинг тренинглари мавжуд. Тренинглар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

1) юриш-туриш, жавоб бериш, ўзгаларга эътибор қилиш машқлари;

2) муомала қилиш усули, кўникмаси, малакаси ва одат машқлари;

3) педагогик муомала тизимини эгаллаш машқлари;

4) педагогик коммуникация технологияси ва инструкциясига оид тренинглар ва бошқалар.

Инсон шахсини шакллантиришда ўқув фаолияти, хулқ-атвор малакаси қандай аҳамият касб этган бўлса, муомала ҳам шундай масъулиятли вазифани бажаради.

Муомала ва таълимда ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлиги ўқитувчи фаолияти учун асос деб қаралиб, муомала қонуниятлари, унинг ривожланиши тўғрисидаги психологик билимлар, кўникмалар ва қобилиятларни эгаллаш демакдир.

Ўқитувчи ўқувчи билан ҳамкорлик фаолиятига самарали кириша олса, шахсни шакллантиришнинг мақсади ва вазифаларига жавоб берувчи ўзapo таъсир, ўзаро тушунувни йўлга қўя билса, шундагина педагогик муомала амалга ошади.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Психологу

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : ПЕДАГОГИКО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД В ФОРМИРОВАНИИ ЛИЧНОСТИ

Автор: Арашова Зайнаб

Дата: 25.11.2019

Номер свидетельства: 528536


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства