kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Содда йи?и? ва ёйи? гаплар

Нажмите, чтобы узнать подробности

-    ў?увчиларга йи?и? ва ёйи? гаплар ?а?ида маълумот бериш;

  • матндаги гапларни тузилишига кўра турларга ажрата олишни ўргатиш;
  • нут?да содда гаплардан ўринли ва тў?ри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш;
  • тезкорликка, манти?ий фикрлашга йўналтириш;
  • маданиятли, эркин муло?от ?ила олишга йўналтириш;
  • дўстона ў?ув му?итида бир-бирини тинглашга одатлантириш.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Содда йи?и? ва ёйи? гаплар »

Шаниязова Маҳфуза Ниязкуловна

учитель узбекского языка и литературы

ШГ № 107 им. Ю. Сареми

г. Шымкент

Республика Казахстан

Мавзу: Содда йиғиқ ва ёйиқ гаплар

Мақсад: - ўқувчиларга йиғиқ ва ёйиқ гаплар ҳақида маълумот бериш;

  • матндаги гапларни тузилишига кўра турларга ажрата олишни ўргатиш;

  • нутқда содда гаплардан ўринли ва тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш;

  • тезкорликка, мантиқий фикрлашга йўналтириш;

  • маданиятли, эркин мулоқот қила олишга йўналтириш;

  • дўстона ўқув муҳитида бир-бирини тинглашга одатлантириш.

Кутиладиган натижа: сўзларни бир-бирига қўшиб, содда гап ҳосил қилишни ўрганади, содда гапларни қўшма гапдан фарқлай олади, нутқ жараёнида тўғри сўзлай олиш кўникмалари ривожланади.

Жиҳоз: дарслик, стикер қоғозлари, рангли қоғозлар, расмлар.

Дарс усули: гуруҳли топшириқлар, критерийли баҳолаш, Кембридж усули элементлари.

Дарс типи: аралаш дарс.

Дарс тури: янги билим бериш.

Дарснинг бориши:

I. Ташкилий қисм: - синфда психологик вазиятни ростлаш: табиат ва фасллар ҳақида мақоллар айттириш; (5 мин.)

- ранглар орқали ўқувчиларни гуруҳга бўлиш. (2 мин.)

1-топшириқ: Рангларни бирлаштириб, тасвир ҳосил қилинг (2 мин.) а) куз фасли, б) Оқ Ўрда расми ҳосил бўлади.

2- топшириқ: Расм асосида гаплар тузинг. (2 мин.) Топшириқни аввал бажарган 6 ўқувчи баҳоланади,1 балл)

Ўқувчилар яна ранг танлаб, йиғиқ ва ёйиқ гапларга бўлинадилар (2 мин.)

4 та гуруҳ ҳосил бўлади.

II. Янги мавзу: Содда йиғиқ ва ёйиқ гаплар

-ҳар бир гуруҳга янги мавзуни ўқиб-ўрганиш учун варақ тарқатиш, ўқиб- ўрганиб бўлгач, савол-жавоб ўтказиш. (5 мин.)

Ақлий ҳужум:

- Гап нима?

- Гаплар тузилишига кўра неча турга бўлинади?

- Содда гап нима? Содда гаплар қандай шаклда бўлади?

- Йиғиқ гап нима?

- Ёйиқ гап деб қандай гапга айтилади?

3- топшириқ: рангли қоғозларда йиғиқ ва ёйиқ гаплар ёзилган, гапларни ўқиб, мосини танланг (5 мин.). Масалан, Куз келди. Далалар куз либосини кийиб ранг-баранг тус олди.

4- топшириқ:

Дарслик билан ишлаш: 64- машқ (Берилган гап жуфтларининг кесимини аниқлаб, уларни содда ва қўшма гапларга ажратиб кўчиринг, дафтар ва доскада ишлаш, 10 мин.)

5- топшириқ: тест саволлари билан ишлаш: (5 мин.) (9 та савол, жавоблар перфокартада белгиланади, натижада шакллар ҳосил бўлади. Баҳолаш: 9 та тўғри жавобга -“5”, 8-7 тага -“4”,6-5 тага - “3” баҳо қўйилади).

Тест саволлари

1. Қайси қаторда берилган гап таркибида ёлашган унлилар берилган?

А. Қуёш ер юзини қиздиради. С. Алпомиш Бойчиборга тикилди.

Б. Қирда қизил лолалар очилди. Д. Дадам ишдан қайтмади.

2. Қайси гапда бир маъноли сўз иштирок этган?

А. Достоннинг боши оғриб ишга келолмади.С.Сувлар тиниқ, япроқлар олтин.

Б. Ўзбек тилида ўнта унли ҳарф бор. Д. Тўдадан ажраган тўрга тушар.

3. Зид маъноли сўзлар қаторини топинг?

А. Ёш-қари, ота-бола. С. Узун-калта, ота-она.

Б. Катта-кичик, кеча-кундуз. Д. Дил-тил, бой-камбағал.

4. Равишдош ясовчи қўшимчаларни топинг?

А. –ди, -ган,(-и) –ш, -моқ. С. –б, -иб, -гач, -гани, -а, -й.

Б. –моқ, (-и) –ш, -увчи, -ичи. Д. –ган, -ётган, -ар, -мас.

5. Морфологияда нима ўрганилади?

А. Сўз таркиби ва гап бўлаклари. С. Сўзнинг луғавий маъноси.

Б. Тиниш белгилари. Д. Сўзнинг маъноли қисмлари.

6. Омоним сўзлар берилган қаторни топинг?

А. Борди, айтди, қайтди. С. Катта, кичик, митти.

Б. Туш, чақмоқ, ўт. Д. Аччиқ, нордон, тахир.

7. Жавобларнинг қайси бири атов гап?

А. Йўқ! Бормайман! С. Баҳор! Ўз оти билан гўзал фасл!

Д. Қаёққа отланяпсиз? Ишгами? Д. Яшнасин хур ўлкам!

8. Берилган сифатларнинг қайси бири инсонларга хос?

А. Ширин, хафа, енгил. С. Зийрак, бераҳм, қўрс.

Б. Айёр, янги, эски. Д. Ихчам, серҳосил, беғубор.

9. Ҳаракат номи берилган қаторни топинг?

А. Қўрқув, ўқиш, яшаш. С. Уриниш, текширилган, ёзув.

Б. Бормоқ, кулган, оққач. Д. Ўрганиш, топмоқ, югуриб.

Жавоб:

А


Б

Б

С

А


Б


С


С

А



6- топшириқ:

Рефлексия ёздириш: (5 мин.)

1. Нимани биламан?

2. Нимани билдим?

3. Нимани билгим келади?



Баҳолаш критерийси: (1 мин.)

1. Дарсдаги фаоллиги. 2. Топшириқни тўғри бажариши.

3. Ёзма саводхонлиги. 4. Ўз фикрини асосли баён эта олиши.

Уйга вазифа: (1 мин.) Ўқилган бадиий асарлардан йиғиқ ва ёйиқ гапларга учтадан мисоллар топиб ёзиш.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 8 класс

Скачать
Содда йи?и? ва ёйи? гаплар

Автор: Шаниязова Ма?фуза Ниязкуловна

Дата: 15.01.2015

Номер свидетельства: 155898


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства