Просмотр содержимого документа
«Разработка урока по узбекскому языку на тему: Ундов гап, 4-класс»
Дасрнинг сценарийси
Ўзбек тили, 4-синф Мавзу: УНДОВ ГАП
Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар! Навбатдаги ўзбек тили дарсига тайёрмисиз? Ундай бўлса, экран қаршисига яқинроқ келинг, дарсимизни бошладик.
1-слайд
Азиз, ўқувчилар, Сизлар билан ўтган мавзуларимизда гап ва унинг мақсадга кўра турларини ўрганиб чиқдик, яъни дарак, сўроқ ва буйруқ гаплар. Энди эса, олган билимларингизни текшириш учун сизлар билан қуйидаги машқларни бажарамиз. Экранга диққатингизни қаратинг:
2-слайд
Қуйидаги гапларнинг турини аниқланг: Собир дарсингни қилдингми? Бу гап қандай гап ... Демак бу гапсўроқ гап, чунки мазмуни сўраш турида берилган Ва албатта гапнинг охирига сўроқ белгиси ҳам қўйилган.
3-слайд
Кейинги гап, Мафтуна китобингни токчага қўй! Бу гап буйруқ гап. Нима учун? Чунки ушбу гап буюриш мазмунида берилган ва охирига ундов белгиси қўйилган.
4-слайд
Навбатдаги гапга эътибоирнгизни қаратинг. Оппоқ қор ҳамма ёқни қоплаган. Баракалла! Бу-дарак гап. Расмда акс эттирилганидек, бизга ҳамма ёқни қор қоплаганлигини хабарини бермоқда ва шу асно гапнинг охирига нуқта қўйилган.
Азиз ўқувчилар, ҳаммангиз ушбу топшириқни аъло даражада бажардингиз деган умиддаман.
Азиз ўқувчилар, ҳозир эса сизлар билан ундов гап билан танишиб чиқамиз. Экрандаги гапни диққат билан ўқинг. Гулла, яшна жонажон Ўш шаҳрим! Келинг сизлар билан бу гапнинг турини аниқлайлик. Гап хабар ёки сўроқ мазмунида берилмаган. Охирига ундов белгиси қўйилгани билан буйруқ гап ҳам эмас, чунки гапда буюриш мазмуни йўқ. Унда қандай гапнинг турига киради, дейсизми? Бу гапнинг оҳангига эътибор беринг. Бундай оҳангдаги гапларни биз ундов гаплар деб атаймиз.
8-слайд
Диққатингизни экрандаги қоидага қаратинг:
9-слайд
Ҳозир эса, қуйидаги расмларни асосида ундов гапга мисоллар келтиринг.
10-слайд
Баракалла! Тузган гапларимизни солиштирайлик!
11-слайд
Кейин расмга қаранг
12-слайд
Жуда ҳам яхши! Текширинг болалар, мен ҳам шундай гап ёздим
Азиз ўқувчилар, дарсимизни давом эттирамиз. Сизлар билан биргаликда “Ҳа, йўқ” ўйинини ўйнаймиз Доскага эътиборингизни қаратинг. Қуйидаги гапларни ўқинг ва уларни ундов гап эканини ёки йўқлигини аниқланг. Тайёрмисиз, унда бошладик! Биринчи гап: Ўқиймиз, ўрганамиз, доим олға силжиймиз! Бу гап ундов гапми? ... Ҳа, тўғри. Бу ундов гап, ва шунинг охирига ундов белгисини қўямиз
17-слайд
Кейинги гап: Оҳ қандай гўзал манзара! Бу ундов гап ёки йўқ? ... Болажонлар, агар ҳа деган жавобни берган бўлсангиз, жуда яхши. Бу ҳам ундов гап.
18-слайд
Кейинги гап: Олтин куз келди. Ундов гап ёки йўқ?... Тўғри бу ундов гап эмас. Шунинг учун гап охирига нуқта қўямиз
19-слайд
Давом этамиз, Сен бу китобни қачон ўқидинг? Бу ундов гапми, болажонлар?.... Тўғри, бу ундов гап эмас. Бу сўроқ гап.
20-слайд
Навбатдаги гап: Ур-ре! Биз Иссиқ-кўлга дам олгани борамиз! Бу ундов гапми ёки йўқ? ... Баракалла, ўқувчилар, бу ундов гап, шунинг учун гап охирига ундов белгисини қўямиз.
21-слайд
Ўқувчилар чарчаб қолмадингизми? У ҳолда дам олиш дақиқасини ўтказайлик.
22-слайд
Азиз ўқувчилар, дарсимизни яна давом этамиз. Китобимиздаги 29-машққа қаранг.