kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья: ВЛИЯНИЕ МАССАЖА НА НЕРВНУЮ СИСТЕМУ

Нажмите, чтобы узнать подробности

Массаж может стимулировать выброс эндорфинов, таких как серотонин и дофамин, посредством стимуляции автономной нервной системы. Повышение уровня эндорфинов может заставить человека почувствовать уменьшение боли и увеличение расслабления и спокойствия. Массаж может уменьшить чувство стресса.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья: ВЛИЯНИЕ МАССАЖА НА НЕРВНУЮ СИСТЕМУ»

ВЛИЯНИЕ МАССАЖА НА НЕРВНУЮ СИСТЕМУ

МАССАЖНИНГ НЕРВ ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ

Рахматуллаева Рушана Равшановна

Физиотерапия ва массаж фани ўқитувчиси

Массаж может стимулировать выброс эндорфинов, таких как серотонин и дофамин, посредством стимуляции автономной нервной системы . Повышение уровня эндорфинов может заставить человека почувствовать уменьшение боли и увеличение расслабления и спокойствия. Массаж может уменьшить чувство стресса.

Соғломлаштириш ер куррасида долзарб муаммо булиб, унинг воситаларидан ҳамма ўз ҳаёти давомида имконият даражасида фойдаланади, лекин ҳар бир инсон ўзини согломлаштириш борасида амалий чора-тадбирларни қўллай билиши лозим, бунинг учун назарий билимга, амалий кўникмага эга бўлмоғи керак.

Массаж (арабча сўз бўлиб, «қўл тегизмоқ» демакдир) — даволаш усули. Массажда кўпгина тизим ва органларга механик ва рефлектор таъсир кўрсатилади. Массажнинг физиологик таъсирида нерв тизими маълум роль ўйнайди. Массаж қилинадиган жой, массаж таъсирининг характери, кучли ва қанча давом этишига қараб, бош мия пўстлоғининг функционал ҳолати ўзгаради, умумий нерв қўзгалувчанлиги пасаяди ёки ошади. Массажнинг организмга таъсир механизмида нерв омил билан бир қаторда гуморал омил ҳам катта роль ўйнайди. Массаж таъсирида терида биологик актив моддалар ҳосил бўлиб қонга тушади, улар томир реакцияларида, нерв импульсларини ўтказишда ва бошқа реакцияларда қатнашади. Массаж бевосита таъсир қилган жойида тўқималарга механик таъсир хам кўрсатиб, лимфа, қон, тўқималар орасидаги суюқлик циркуляцияси кучаяди. Натижада қон ва лимфа димланиши йўқолиб, моддалар ва массаж қилинаётган жой териси орқали нафас олиш кучаяди. Тери қайишқоқ бўлиб қолади, температураси ва механик омилларга қаршилиги мускулларнинг қисқариш функцияси ошади, тонуси, эластиклиги, шунингдек, бойлам аппаратининг ҳаракатчанлиги ортади. Массаж юрак-томир тизими ишини яхшилайди. Капиллярларни кенгайтириб, массаж қилинадиган соҳагина эмас, балки ундан узокдаги тўқималарнинг хам (рефлектор йул билан) қон билан мўл таъминланишига имкон беради: коннинг артерия ва веналардан оқиши осонлашади. Массаж муолажасидан сўнг умумий ахвол яхшиланади, чарчоқ йўқолади.

Умумий (бутун гавда) ва маҳаллий (гавданинг бир қисми, масалан, қўл ёки оёқ панжаси) массаж бор. Ассосий усуллари: силаш, уқалаш, ишқалаш ва қоқиб қўйиш.

Нерв тизими шартли равишда соматик ва вегетатив кисмларга бўлинади. Соматик нерв тизими таянч-харакат аппаратининг — суяклар, бўғимлар, мушаклар, тери, сезги аъзолари ва айрим ички аъзоларни; вегетатив тизими эса, асосан, ички аъзолар — овқат хазм қилиш, нафас олиш, айирув, ички секреция безлари ва қон томирлари фаолиятини бошқаради. Вегетатив нерв тизимида симпатик ва парасимпатик бўлимлар фарқланади. Марказий нерв тизимини ташкил этувчи бош ва орқа мия, кўп сонли нерв ҳужайралари (нейронлар) ва улар ўсимталарининг нерв толаларидан иборат. Нерв толалари бош ва орқа мия қисмларини бир-бири билан боғлаб, қўзғалишларни ўтказиш функциясини бажаради.

Одамнинг орқа мияси умуртқа поғонасининг каналида биринчи бўйин умуртқасининг юқори қисмидан биринчи бел умуртқасининг пастки қисмигача жойлашган бўлади.

Нервларда минг-минглаб нерв толалари бор, бу толалар сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва аралаш (ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толаларидан иборат) нервларга бўлинади.

Массаж вақтида терида жойлашган, марказий ва вегетатив нерв тизими билан боғланган, кўп сонли ҳар хил нерв толаларининг учлари биринчи навбатда таъсиротга учрайди. Одам организмига массаж ҳар хил физиологик таъсир кўрсатади, бунинг натижасида одам организмида бир қатор умумий ва маҳаллий реакциялар ҳосил бўлади, бунда ҳамма тўқималар, аъзолар ва тизимлар иштирок

етади. Массаж таъсирининг кучини, давомийлигини ошириш ҳисобига мия пўстлоғининг функционал ҳолатини ўзгартириш, умумий қўзғалувчанликни ошириш, рефлексларни кучайтириш ва йўқолган рефлексларни қайта тиклаш ҳамда турли хил ички аъзолар ва тўқималар озуқаланишини яхшилаш мумкин. Массажнинг ҳар хил усуллари нерв тизимига турлича таъсир кўрсатади: бири тинчлантиради (силаш, силкитиш), бошқалари қўзғатади (уриш усуллари).

Жисмоний ва аклий мехнатдан сўнг массаж тетиклаштиради, иш қобилиятини оширади. Ҳамма массаж услублари орасида тебратиш усули енг кучли рефлектор таъсирга эга. Массаж нерв-мушак тизимига ижобий таъсир этади, чарчаш ҳолатини йўқотади, мушакларнинг қисқариш қобилиятини, ўтказувчанлигини яхшилайди ва иш қобилиятини оширади.

Массаж олий нерв тизимига чуқур таъсир етиб, оғрикни кучсизлантиради ёки қолдиради, нервда ўтказувчанликни яхшилайди, шикастланишда тузалиш жараёнини тезлаштиради.

Бироқ массажнинг нотўғри қўлланилиши натижасида одамнинг умумий аҳволи ёмонлашади, ҳаддан ташқари ҳаяжонланади ва оғриқлар кучаяди. Массаж жараёнида вужудга келадиган оғриқлар рефлектор йўл билан мушаклар тонусини, қон босимини, қонда қанд ва адреналин миқдорини оширади ҳамда қон ивишини тезлатади.

Массажнинг нерв тизимига таъсири ташқи муҳит омиллари туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Ташқи муҳитнинг салбий таъсир кўрсатувчи омилларидан навбат кутиш, шовқин-сурон, қаттик гаплашиш массажнинг даъво таъсирини кескин камайтириб юбориши мумкин.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья: ВЛИЯНИЕ МАССАЖА НА НЕРВНУЮ СИСТЕМУ

Автор: Рахматуллаева Рушана Равшановна

Дата: 16.09.2024

Номер свидетельства: 656200

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(207) "статья Сенсорная комната как уникальный инструмент сохранения и укрепления психологического здоровья учащихся"
    ["seo_title"] => string(80) "stat_ia_siensornaia_komnata_kak_unikal_nyi_instrumient_sokhranieniia_i_ukrieplie"
    ["file_id"] => string(6) "364158"
    ["category_seo"] => string(9) "psihologu"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1480489574"
  }
}
object(ArrayObject)#873 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(103) "Статья: "Взаимосвязь головного мозга и мелкой моторики". "
    ["seo_title"] => string(57) "stat-ia-vzaimosviaz-gholovnogho-mozgha-i-mielkoi-motoriki"
    ["file_id"] => string(6) "195518"
    ["category_seo"] => string(10) "logopediya"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "testi"
    ["date"] => string(10) "1427911205"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства