kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья:СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ: ВАЖНАЯ ГАРАНТИЯ ПРАВОПОРЯДКА

Нажмите, чтобы узнать подробности

Человечество вступило в эпоху науки и технологий. В мире резко усиливаются процессы трансформации и конкуренция. Народы и государства сегодня как никогда серьезно задумываются о своем будущем.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья:СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ: ВАЖНАЯ ГАРАНТИЯ ПРАВОПОРЯДКА»

СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ: ВАЖНАЯ ГАРАНТИЯ ПРАВОПОРЯДКА



ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ МУҲИМ КАФОЛАТИ

Вафаева Дилафруз Ортиковна

БУХАРСКИЙ ТЕХНИКУМ ОБЩЕСТВЕННОГО

ЗДОРОВЬЯ ИМЕНИ АБУ АЛИ ИБН СИНО, УЗБЕКИСТАН



Охирги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.

Эндиликда, босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибалар, эришилган ютуқ ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиш орқали «Инсон қадри учун» тамойилига асосланган ҳолда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликлари ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси олдимизда турибди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми сифатида «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилинди.

Ҳаракатлар стратегиясидан фарқли ўлароқ, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини муҳокама қилиш жараёнида аҳолининг катта қисми фаол иштирок этди. Бу эса, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг янада халқчил бўлишини таъминлади.

Тараққиёт стратегияси мамлакатимизда кейинги беш йил давомида амалга ошириладиган ислоҳотлар учун дастуриламал вазифасини бажариб беради. Унда мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Бунинг учун бир нечта зарур мақсадлар назарда тутилган.

Жумладан, мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш мақсади белгиланган бўлиб, ушбу мақсадга хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш, хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш орқали эришиш мумкин.

Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш мақсади бўйича асосий эътибор фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан, шахсларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликка риоя этиш, маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳкумлар ҳамда жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштиришга қаратилган.

Шунингдек, ушбу мақсад йўлида фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, бошланган ислоҳотларни якунига етказиш, жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш, ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш, ювенал адлия тизимини шакллантириш ҳамда бола ҳуқуқлари қонунчилигини кодификациялаш белгиланган.

Навбатдаги асосий мақсад давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини оширишни назарда тутади. Бунда, асосий вазифалар сифатида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш кабилар белгиланган.

«Қонун — устувор, жазо — муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантириш орқали қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш каби вазифалар белгиланган.

Яна бир асосий мақсад суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш билан боғлиқдир.

Шу билан бирга, ушбу мақсад доирасида мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатлари бундан мустасно) хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш вазифаси ҳам назарда тутилган.

Юқоридагилар билан бир қаторда, Тараққиёт стратегиясида белгиланган адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш каби улуғ мақсадлар белгиланган бўлиб, мазкур мақсадлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ёрдам беради.

Умуман, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалтириш, тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча ҳуқуқий кафолатларни белгилашга ва энг асосийси, юртимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали «Инсон қадри учун» тамойилини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья:СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ: ВАЖНАЯ ГАРАНТИЯ ПРАВОПОРЯДКА

Автор: Вафаева Дилафруз Ортиковна

Дата: 17.01.2023

Номер свидетельства: 623370


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства