kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Перспективы развития мониторинга в мелиоративной оценке состояния орошаемых земель

Нажмите, чтобы узнать подробности

В Узбекистане более половины населения проживает в сельской местности, и их благополучие зависит от качества земли и наличия водных ресурсов. Качество земли определяется мелиоративными показателями: уровнем залегания грунтовых вод, минерализацией грунтовых вод и засолением почв.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Перспективы развития мониторинга в мелиоративной оценке состояния орошаемых земель»



Мелиоратив тадбирларнинг экинлар ҳосилдорлиги ва

маҳсулотлар сифатига таъсирини баҳолашнинг айрим жиҳатлари

Перспективы развития мониторинга в мелиоративной оценке состояния орошаемых земель

В Узбекистане более половины населения проживает в сельской местности, и их благополучие зависит от качества земли и наличия водных ресурсов. Качество земли определяется мелиоративными показателями: уровнем залегания грунтовых вод, минерализацией грунтовых вод и засолением почв.


Бухарский профессиональный колледж ирригации-мелиорации и архитектуры

Рузиева Д.М.


Кейинги йилларда республикамизда қишлоқ хўжалик мақсадида фойдаланиладиган

ерлар таркибида кескин ўзгаришлар кузатилмаган, шунингдек ҳайдаладиган ерлар ҳам

кескин даражада ўзгармаган бўлиб, ушбу категориядаги ерлар асоcан суғориладиган ерлар

ҳисобланади. Кўп йиллик дарахтзорлар билан банд бўлган ерлар таркибида эса ижобий

ўзгаришлар кузатилаётган бўлиб, уларнинг ўсиши янги боғлар ва узумзорлар барпо этиш

билан изоҳланади. Шундай бўлсада, кейинги йилларда суғориладиган ерларнинг қисман тез-

тез ишлаб чиқариш айланмасидан чиқиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда. Булар ерларнинг

табиий унумдорлик даражасининг пасайиши, иккиламчи шўрланиш, ботқоқланиш ва турли

хилдаги эрозиялар юз бериши каби экологик муаммолар билан боғлиқ.

Таҳлиллар кўрсатишича, қишлоқ хўжалигида ер ва сувдан фойдаланиш, айниқса

сувдан фойдаланишдаги номутаносибликлар туфайли қишлоқ хўжалиги ерларининг

мелиоратив ҳолати талабга тўлиқ жавоб бермайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши

доирасида бугунги кундаги ерларнинг мелиоратив ҳолати билан боғлиқ бўлган асосий

муаммоларнинг шаклланишида қуйидагилар асосий сабаб сифатида намоён бўлмоқда:

– сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, суғориш ва дренаж тармоқлари

ҳолатининг ёмонлашганлиги натижасида суғориладиган ерларнинг шўрланиши ва

ботқоқланиши;

– юқори босимли ва оғир қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш натижасида

ерлар унумдор қатламининг жипслашиш ва улар таъсиридаги деградациялашув жараёнининг

кучайиши;

– агротехник тадбирларни нооқилона ўтказиш ва ўсимликни жадал кимёлаштиришга

асосий эътиборнинг қаратилиши оқибатида минерал ўғитлардан ортиқча фойдаланиш ҳамда

ўтмишда ўсимликларни зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳимоя қилишда қўлланилган

заҳарли кимёвий моддалар асорати билан боғлиқ муаммолар;

– суғориш усулларининг такомиллашмаганлиги ҳамда ер устидан суғориш

технологиясида эътиборсизлик ва жиддий назоратнинг камлиги туфайли тупроқ юқори

унумдор қатламининг ювилиши, шунинг оқибатида сув эрозиясининг пайдо бўлиши;

– ердан фойдаланишда илмий асосланган алмашлаб экиш тизимига риоя этмаслик ва

бунинг оқибатида тупроқ унумдорлиги даражасининг пасайиб кетиши ва ҳ.к.

Маълумки, ерларининг шўрланиш даражасининг ортиши ҳамда деградацияси

(ботқоқланиши)ни бартараф этишда суғориш тизими, мухандислик ва ирригация

иншоотлари, очиқ ва ёпиқ коллекторлар ҳолати катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалик

корхоналари ҳисобидаги ва уларга сув етказиб берувчи Сув истеъмолчилари уюшмалари

ихтиёридаги ички ва хўжаликлараро сув етказиб бериш иншоотлари ҳамда коллектор-

дренаж тармоқларининг бугунги ҳолати кенг кўламли таъмирлаш ишларини амалга

оширишни талаб қилади. Сув йўллари ҳам асосан очиқ тупроқли ариқ ва каналлардан иборат

бўлиб, бунинг натижасида суғориш учун йўналтирилаётган сувнинг катта қисми йўлда

фильтрация натижасида йўқотилмоқда.

Ҳисобдан ташқари сувнинг йўқотилиши, сизот сувларининг ўз вақтида чиқиб

кетмаслиги эса ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши, шўрланиш даражасининг ортишига олиб келмоқда. Шу билан биргаликда ер ости сувларининг кўтарилиши билан боғлиқ

муаммолардан яна бири бу қишлоқ хўжалиги ерларининг чўкиши (1,0-1,5 м) ҳисобланади. Ер

сатҳи чўкишининг асосий сабаблари қилиб ер ости сувларининг кўтарилиши, суғориш,

дренаж ва оқава сувларининг инфильтрацияси оқибатида содир бўлаётган йўқотишларни

кўрсатиш мумкин. Натижада бундай ер майдонининг маълум қисмида етиштирилаётган экин

илдизлари жойлашган тупроқ қатламининг ортиқча намланиши, шўрланиши ва

ботқоқланиши туфайли қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги пасаяди ёки экин умуман

нобуд бўлади.

Юқорида таъкидланганидек, маълум миқдордаги сувнинг йўқотилиши, сизот

сувларининг дренажлар орқали ўз вақтида чиқиб кетмаслиги охир оқибатда ер ости сувлари

сатҳининг қисман кўтарилиши, шўрланиш даражасининг ортишига олиб келмоқда. Илмий

адабиётларда “шўрланиш” – бу минераллашган сизот ва суғориш сувларининг буғланиши

натижасида экинлар илдизи асосий озуқа оладиган тупроқ қатламида тузларнинг йиғилиши,

бунинг натижасида ўсимликларнинг тупроқдан етарлича керакли озуқа ва намликни олиш

имкониятининг камайиши натижасида ҳосилдорликнинг мунтазам пасайиши ва

ўсимликларнинг зарарланишига олиб келувчи холатдир, деб таъриф берилади. Агар

тегишлича чора-тадбирлар ўз вақтида ва доимий равишда амалга оширилмаса, экин

майдонларининг унумдорлиги кескин пасайиб, аксарият ҳолатларда кутилган ҳосилдорлик

бермайдиган ер участкаларини ташлаб кетишга тўғри келади.

Шўрланишни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи ва иккиламчи. Бирламчи

шўрланиш табиий сабабларга кўра юзага келади, яъни шўрланган кўллар, шўрланган зич

қатлам, шўрхок ер ва нам шўрхок ер каби. Иккиламчи шўрланиш кўп жиҳатдан инсоннинг

фаолияти (антропоген омиллар)га боғлиқ бўлиб, одатда ерларни нотўғри ўзлаштириш ва

уларга ишлов беришда илмий асосланган чора-тадбирларни қўлламаслик натижасида юзага

келади.

Иккиламчи шўрланиш суғориладиган ерлардаги деҳқончилик маданияти ва илмий

асосланган агротехнологиялар билан бевосита боғлиқ бўлиб, у айниқса қуруқ ёки ярим

қуруқ минтақаларда, жумладан республикамизнинг шимолий деҳқончилик ҳудудлари

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари)да кенг учрайди.

Иккиламчи шўрланиш сабабларини далаларда тузларнинг тўпланиш жараёнларига

таъсир этувчи омилларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб уч гуруҳга, яъни:

- таркибида туз бўлган сувлар билан қишлоқ хўжалик ерларини суғориш;

- сизот сувлари сатҳининг тупроқ юзасига яқин жойлашиши;

- далаларга меъёрларда белгиланганга нисбатан ҳаддан ортиқ сув йўналтириш ва кўп

суғориш натижасида юзага келадиган капилляр босим остида тузларнинг тупроқ устки

унумдор қатламига кўтарилиши билан боғлиқ гуруҳларга ажратиш ўринлидир.

Экин майдонларининг иккиламчи шўрланиш сабабларини юқоридаги гуруҳларга

ажратишнинг аҳамияти шундаки, муайян ер участкасининг қайси сабабга кўра

шўрланганлигини эътиборга олган ҳолда шунга мос бўлган қарши чора-тадбирларни амалга

оширишни белгилаб беради.

Аввал ҳам таъкидлаб ўтилганидек, ерларни мелиорациялаш чора-тадбирлари

тупроқнинг унумдорлигини ошириш, деҳқончиликни интенсив ривожлантириш, сарфланган

ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш

борасида мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди. Бу ўз навбатида ерларнинг мелиоратив

ҳолатини илмий асосланган баҳолаш тизимини яратишга хизмат қилади.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш асосан қуйидаги учта ҳолат

асосида амалга оширилади. Биринчи мелиоратив ҳолат – яхши деб баҳоланади. Бунда сизот сувларининг сатҳи

критик чуқурликдан пастда бўлган чучук сувли зовурлаштирилган экин майдонлари

ҳисобланиб, тупроқ қатлами деярли шўрланмаган ерлар саналади. Бундай ҳолатда

мелиоратив тадбирлар асосан ерларнинг мавжуд унумдорлигини сақлаб қолишга қаратилади.

Иккинчи мелиоратив ҳолат – қониқарли деб баҳоланади. Бунда сизот сувлари

критик чуқурликдан пастда бўлган зовурлаштирилган ерлар назарда тутилади. Бундай

ҳолатларда агротехник ва мелиоратив тадбирлар ерларнинг шўрланишини камайтириш

ҳамда мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Учинчи мелиоратив ҳолат – қониқарсиз деб баҳоланади. Бундан ҳолатларда сизот

сувининг сатҳи критик чуқурликдан юқори бўлган ерлар назарда тутилади. Бунда тупроқ

қатлами ўрта ва кучли шўрланган бўлиб, агротехник ва мелиоратив тадбирлар сизот сувлари

сатҳини тушириш, ерларнинг шўрини йўқотишга қаратилиши талаб этилади. Маълумки,

ерларнинг ҳар қандай даражадаги шўрланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи

хўжаликларга уч томонлама зарар келтиради. Биринчидан, ерлар шўрланиш даражасининг

ошиши, энг аввало экинлар ҳосилдорлигининг камайишига олиб келса, иккинчи томондан

маҳсулот сифатини пасайтиради, учинчидан эса, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва

оширишга сарфланадиган моддий ва капитал харажатларни кўпайтиради. Умумий хулоса қилиб айтганда, мелиорация тадбирларининг қишлоқ хўжалиги

экинлари ҳосилдорлиги, маҳсулотлар сифати ва энг муҳими, ишлаб чиқариш

самарадорлигига кўрсатадиган ижобий таъсир даражасини баҳолаш ва ҳисоблаш учун

юқорида асослаб берилган ва тавсия этилган илмий-назарий ва услубий-амалий ишланмалар

муҳим аҳамиятга эга. Зотан, уларни амалиётга татбиқ этиш нафақат умумтармоқ миқёсида,

балки айниқса деҳқончилик тармоқларида, шунингдек, хўжалик юритиш субъектларида

амалга ошириладиган мелиорация тадбирларининг иқтисодий-ижтимоий, агротехник,

биологик, экологик ва бошқа кўпгина йўналишларга боғлиқ самарадорлигини комплекс

баҳолаш имкониятини яратади.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Рузиева Д.М.

Дата: 11.06.2019

Номер свидетельства: 514411


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства