kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Национальная идея и национально-духовные ценности

Нажмите, чтобы узнать подробности

Национальные и общечеловеческие ценности – это два жизненно значимых и равноценных источника формирования и развития национальной идеи независимости в Узбекистане. Ни одна национальность или нация не может жить и развиваться отдельно, в отрыве от всемирной цивилизации, основываясь только на свою собственную науку, культуре и истории.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Национальная идея и национально-духовные ценности»


Миллий ғоя ва миллий – маънавий қадриятлар

Национальная идея и национально-духовные ценности


Маънавий кадриятларимизни илм-фан ва тараккиёт ютуклари билан бойитиб бориш, узлигимизни чукуррок англаш, миллий гоя ва истиклол мафкураси тамойилларини халкимизнинг калби ва онгига сингдириш, мукаддас динимиз ва тарихимизни сохталаштириш, улардан сиёсий максадларда фойдаланишларга йул куймаслик - бу борадаги асосий вазифаларимиздир. Ушбу вазифалар миллий истиклол гоясининг маънавий сохада намоён булишининг асосий тамойилларини белгилайди.

Янги жамиятни барпо этиш жараёнида, энг аввало, маънавий кадриятларни тугри бахолай олишни, сохта кадриятлардан ёки тарихан эскирган, узидаги бунёдкорлик ва ижобий салохиятни сарфлаб булган кадриятлардан хакикий хаёт бахш кадриятни ажрата олишни урганиш лозим. Бирор бир кадриятга бахо берилар экан, унинг мамлакатимиз мустакил тараккиётининг сиёсий, иктисодий, ижтимоий, эътикодий ва ахлокий асосларини кай даражада мустахкамлай олиши, халкимизнинг умумжахон ижтимоий тараккиётининг фаол субъектига айланишига хизмат кила олиши бош мезон булиши керак.Миллий кадриятларга, жумладан маданий меросга илмий асосда тугри ёндашишнинг асосий тамойилларига хос мезонлар — инсонпарварлик, ватанпарварлик, халкчиллик ва тараккийпарварликдир. Бу мезонларнинг хар бирида миллийлик ва умуминсонийлик мужжассамлашган. Улар мохиятан умуминсоний характерга эга булса-да, хар бир тарихий даврда муайян халкларнинг эхтиёжларини юзага чикаради ва уларни кондиришга хизмат килади. Шу боис уларнинг замирида мужассам булган умуминсонийлик мохияти, миллий эхтиёжларни муайян миллий шаклда ифодалаб ва уз мазмунини уларга мослаштирган холда юзага чикади. Мазкур мезонларга нафакат миллийлик ва умуминсонийлик, балки тарихийлик хам хос. Яъни улар шаклан ва мазмунан котиб колган андозалар мос холда эмас, балки давр талабларига, жамият олдида турган янги вазифаларга мутаносиб тарзда бойиб, такомиллашиб боради.

Мазкур тамойиллар миллий гоямизнинг таркибий унсурларидир. Зеро, миллий истиклол гояси бутун жамият, бутун миллат, бутун Узбекистонликлар учун хизмат килади. Миллий кадриятларимизни бахолаганда, уларнинг миллий гояга нечоглик мос эканини назарда тутамиз. Лекин биз бахолаш жараёнида факат алохида бир инсон, муайян ижтимоий гурух, бирор бир этнос, манфаатни эмас, балки умуминсоний жамиятимиз, барча Узбекистонликлар манфаатини назарда тутамиз. Шу боис, юкорида зикр этилган мезон ва тамойилдан фойдаланиб, маданий меросимизни ва бугун айрим ёт мафкуравий полигонлар томонидан таргиб этилаётган баъзи гояларни тахлил этсак, уларда инсоннинг эркин ривожига, уз орзу-интилишларига мос холда яшашига, халкимизнинг психологияси, максад-муддаолари, Ватан манфаатлари ва замонавий тараккиёт талабларига мос келмайдиган унсурларни, гояларни яхши пайкаб оламиз.

Янги жамиятни барпо этишда маънавий сохада куйидаги вазифаларни бажаришимиз лозим:

Биринчидан, юртдошларимизни маънавий янгиланиш ва ислохотлар жараёнининг фаол иштирокчисига айлантириш. Уларнинг куч ва салохиятини ижтимоий хамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний багрикенглик каби эзгу максадларга хизмат килдириш.

Бу - маънавиятнинг кучкудратидан эзгу максадлар йулида самарали фойдаланиш, ижтимоий муносабатларни инсонийлик гоялари асосида ривожлантириш демакдир.

Иккинчидан, турли караш ва фикрга эга булган ижтимоий катламлар, сиёсий куч ва харакатларнинг узига хос орзу-интилишларини уйгунлаштирувчи гоялар - Ватан равнаіи, юрт тинчлиги, халк фаровонлиги - барча юртдошларимиз учун мукаддас максадга айланишига эришиш. Бу - куппартиявийлик ва плюрализм тамойилларига амалда риоя килган холда миллий хам жихатликни янада мустахкамлаш демакдир.

Учинчидан, ота-боболаримиз динининг гуманистик мохиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш борасидаги ишларни давом эттириш. Токи, бу дин халкимизнинг минг йиллик тарихи, бугунги маънавий хаётимизнинг хам асоси, мухтасар айтганда, Оллох доимо калбимизда, юрагимизда экани юртдошларимиз онгига сингиб борсин.

Шу маънода, буюк аждодимиз Бахоуддин Накшбанднинг «Дилинг - Оллохда, кулинг - мехнатда булсин» деган хикмати биз учун мухим хаётий тамойил булиб колаверади.

Туртинчидан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш, таълим-тарбия тизимини замон талаблари асосида муттасил такомиллаштириб бориш.

Бу - давлатимиз кудрати, мамлакатимиз келажаги билимли, доно ва маънавий баркамол кадрларга боглик эканини чукур англаган холда фаолият юритиш демакдир.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг хаётга татбик этилиши инсон омилини фаоллаштиришга, уни замон талабларига мос равишда ривожлантиришга имкон беради. Шу боис мазкур дастурни бажаришни изчил давом эттириш, уни янада такомиллаштириш таълим жараёнини жахон халклари тажрибаси ва ютукларини хисобга олиб бойитиб бориш Узбекистонда янги жамият куришнинг устувор вазифаларидан бири булиб хисобланади.

Бешинчидан, Узбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг кадриятлари, тили, маданияти, диний эътикоди, урф-одат ва анъаналарини хурмат килиш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кумаклашиш.

Бу - куп миллатли мамлакатимиз фукаролари орасида, уларнинг миллий ва диний мансублигидан катъи назар, хамжихатлик ва биродарлик туйгуларини кучайтириш, «Шу азиз Ватан - барчамизники» гоясининг амалга ошишини таъминлаш демакдир.

Умумий максад - Ватан равнаки, юрт тинчлиги ва халк фаровонлигини мустахкамлаш истаги - умумий такдир ва келажак, Узбекистонда яшайдиган барча халкларни янада хамжихат ва жипс булишга, узларини бир бутун халк -Узбекистонлик деб, Узбекистон учун узини масъул деб хис килишга, тараккиётда янада юксак погонага кутарилишга даъват этади. Бугунги хаётий, зарурат шуни таказо этмокда. «Шу азиз Ватан - барчамизники» гояси амалда ана шу умуммиллий гоянинг хусусий куринишларидан биридир. У мамлакатимиз халкларини, миллатидан, динидан, тилидан катъи назар, Ватан равнаки йулида, янги жамият барпо этиш йулида бирлаштирадиган миллий консолидацияни кучайтирадиган кудратга эга омилдир.

«Биз кандай жамият барпо этмокдамиз» деган саволга, юкорида билдирилган фикрларни умумлаштириб, шундай жавоб бериш мумкин:

1. Биз барпо этаётган жамиятнинг моддий-иктисодий негизини куп мулкчиликка таянган, ижтимоий йуналтирилган, ички мувозанатга эришган бозор муносабатлари ташкил этади.

2. У, сиёсий тузумига кура, куп партиявийликка, фикрлар хилма- хиллигига таянган, конуннинг хамма учун бир хилда экани ва устуворлиги таъминланган демократик, хукукий давлат булади.

3. Ижтимоий муносабатлар характерига, давлат ва ижтимоий институтлар, жамоат ташкилотларининг узаро таъсирига кура, фукаролик жамияти курилади. Унда барча ижтимоий гурухлар, катламлар уртасида ижтимоий хамкорлик, барча миллатлар ва элатлар уртасида тинч-тотувлик, умуммиллий муштараклик янада мустахкамланади.

4. Маънавий хусусиятларига кура, бу жамият узида миллийликни умуминсонийлик билан уйгунлаштирган, барча илгор янгиликларга, ютукларга очик, миллий махдудлик, миллатчилик ёки миллий номукаммаллик туйгуларидан холи, эркин фикрловчи ва ижтимоий масъул фуіароларнинг эркин жамияти булади.

5.  Демак, биз бозор иктисодиётига, конун устуворлигига, ижтимоий хамкорликка, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг уйгунлигига асосланган демократик, янгиликларга очик, маърифатли фукаровий жамият барпо этмокдамиз.


Утмиш фалсафаси гоялари ва тарих сабоклари мафкурамизнинг маъно-мазмунини белгилашда мухим омил булиб хизмат килади. Бу мафкура халкимизнинг узига хос турмуш тарзи, тафаккури ва дунёкараши акс этган эртак ва афсоналардан, миллий кахрамонларининг хаёти ва фаолиятидаги ибратли мисоллардан озикланади. Миллий истиклол мафкураси шаклланишида «Авесто», «Куръон» ва «Хадис»ларда зикр этилган хикматлар, дунёвий ва диний карашлар, халкимизнинг озодлик, комил инсон тугрисидаги гоялари мухим ахамият касб этади.

Миллий истиклол гоясининг асослари, тамойил ва йуналишларини яхши билиб олиш учун юкорида номлари зикр этилган алломаларнинг асарлари, миллий ва умуминсоний маданий мерос намуналарини чукур урганиш бу борадаги асосий вазифа булиб колмокда.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : Национальная идея и национально-духовные ценности

Автор: Ашуров Эркин Гафурович

Дата: 12.01.2020

Номер свидетельства: 535360

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства