Научная статья на тему: ПСИХОЛОГИЧЕСКАЯ ПОМОЩЬ ЛЮДЯМ, ПОДВЕРГШИМСЯ ПСИХИЧЕСКОМУ СТРЕССУ В ЧРЕЗВЫЧАЙНЫХ СИТУАЦИЯХ
Научная статья на тему: ПСИХОЛОГИЧЕСКАЯ ПОМОЩЬ ЛЮДЯМ, ПОДВЕРГШИМСЯ ПСИХИЧЕСКОМУ СТРЕССУ В ЧРЕЗВЫЧАЙНЫХ СИТУАЦИЯХ
К 21 веку человечество становится свидетелем резкого усиления природных процессов на родной планете. Это можно объяснить не только случайными землетрясениями, но и учащением стихийных бедствий, таких как наводнения и оползни. Активизация природных процессов представляет собой неожиданный, огромный риск для жизни человека. В этом смысле наша республика несколько отличается от других регионов своим климатом и географическим положением. Наша страна не свободна от землетрясений, наводнений, оползней.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Инсоният ХХI асрга келиб она сайёрада табиий жараёнлар ниҳоятда кескинлашганига гувоҳ бўлмоқда. Бу ҳолни нафаҳат аҳён-аҳёнда содир бўлаётган зилзилалар, балки сел, кўчки каби табиий офатларнинг кўпайиб бораётгани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Табиий жараёнларнинг фаоллашуви одамлар ҳаётида кутилмаган, улкан хавф-хатарни юзага келтирмоқда. Шу маънода республикамиз ўзининг иқлими, географик жойлашуви жиҳатидан бошқа минтақалардан бирмунча фарқ қилади. Ўлкамиз зилзила, сел ва сув тошқинлари, ер ва қор кўчки ҳодисаларидан холи зона эмас.
Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар дунё тамаддуни бошланган вақтдан бери инсониятга таҳдид солиб келади. Улар тўсатдан юз бериши, қисқа вақт ичида катта ҳудудларга талафот етказиши, бино ва иншоотларни, мол-мулкни, коммуникацияларни вайрон қилиши билан даҳшатга солади. Бир ҳалокат ортидан иккинчиси келади: очарчилик, инфекциялар, касалликлар ва ҳ.к. Дунё миқёсида авария, ҳалокатлар, табиий офатлар, террорчилик хуружлари сони, улардан келадиган иқтисодий зарар ва энг муҳими қурбонлар сонининг ошиб бораётганлиги фавқулодда вазиятларга қарши туриш, улардан муҳофазаланиш механизмини такомиллаштиришни талаб этади.
Фавқулодда вазиятлар юз берганида аҳоли ўртасида жабрланувчилар ва қурбонлар сонининг кўп ёки оз бўлиши айнан аҳолининг, жумладан, қутқарув гуруҳларининг тезкор, оқилона ҳаракатларига боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни тартибга солувчи самарали тизим яратилган. Бу борада бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Аҳолини тайёргарликдан ўтказиш бўйича катта тажриба тўпланган.
Табиий офатлар, авария ва ҳалокатларнинг оқибатлари одамларда ҳиссий қўзғалиш келтириб чиқаради, юқори маънавий-психологик барқарорлик, чидам ва қатъийлик, жабрланганларга ёрдам беришга ва моддий бойликларни сақлаб қолишликка шайликни талаб этади.
Фавқулодда вазиятлардан кейин юзага келадиган вайроналиклар, ҳаёт учун бевосита хавфнинг юзага келиши инсон руҳиятига таъсир кўрсатмай қолмайди. Айрим пайтларда инсоннинг ўзини ўзи назорат қилиши сусаяди ёки умуман йўқолади, мантиқий фикрлаш жараёни бузилади. Бунинг натижасида оқлаб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳаракатлар амалга оширилади.
Ҳалокат ёки табиий офат ҳудудида қолган аҳоли кўплаб қийинчиликларга дуч келиши шубҳасиз. Хорижлик мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларининг гувоҳлик беришича, йирик кўламдаги ҳалокатли фавқулодда вазият юзага келган ҳудудда яшовчи аҳолининг 50-75%да ваҳимали, 12-25%да эса жазавали ҳолат аниқланган. Айримлар кучли ҳис-хаяжон ҳолатида бўлиб, телба-тескари ҳаракатларни амалга оширсалар, бошқалари эса, аксинча, тушкунликка тушиб, бир жойда қотиб қолиш, атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан бефарқлик ҳолатига тушганлар. Фақатгина 12-15% одамлар ўзларини йўқотиб қўймай, мураккаб вазиятда қатъий ва оқилона ҳаракат қилганлар.
Кутилмаганда юзага келган ҳаёт учун хавфли вазият тайёргарлик кўрмаган одамни қўрқитиб юбориб, унинг онги ўзгариб кетишигача олиб келиши мумкин. Бунда юз берган ҳодисани тўлиқ тушуниб етолмаслик, идрок етишнинг қийинлашиб қолиши, омон қолиш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар ноаниқ бажарилишида ифода топадиган зўриқиш ривожланиб кетади.
1966 йилги Тошкент зилзиласини эслайлик. Зилзила эрта тонгда, соат 5 дан 23 дақиқа ўтганида юз берганди. Зилзила оқибатида бир неча киши қурбон бўлди, бир неча юз киши жароҳат олди. Жароҳатлар сабаблари таҳлил қилинганда, 55% ҳолда жабрланувчиларнинг ўйламай қилган ҳаракатлари (юқори қават деразаларидан сакраш, турли буюмларга урилиб кетиш ва ҳ.к.) жароҳатга сабаб бўлган. Кейинчалик, вақт ўтиб, унчалик кучли бўлмаган афтершокларда ҳам юрак хуружлари оқибатида ҳаётдан кўз юмиш ҳоллари қайд этилган. Заминнинг доимий тебраниб туриши одамларни мувозанатдан чиқишга олиб келган ва ҳар бир ер ости силкиниши яқинлашиб келаётган ҳалокатдан огоҳ этаётгандек бўлиб туюлган.
2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг америкалик шифокорларнинг олиб борган кузатишлари натижаларини бир тизимга келтирган профессор Д.Голубев маълумотига кўра, Нью-Йорк шаҳри аҳолисининг тахминан 70%да травмадан сўнгги стресс синдроми аниқланган. Орадан ярим йил вақт ўтгач бу кўрсаткич 30%га тушган. 2,5 йил вақт ўтгандан сўнг эса уларнинг деярли барчаси нормал ҳолатга қайтган, бироқ айримларни, бундайлар озчиликни ташкил этади, ҳозирги кунга қадар хавотир ҳисси тарк этмаган.
Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишга ҳамда оқилона ҳаракат қилишга назарий ва амалий тайёрлаш билан бир қаторда психологик тайёргарликнинг ролини ошириш лозим бўлади. Бунда бир неча масалага алоҳида эътибор қаратиш зарур:
1. Таълим тизимида узлуксизликка эришиш. Аҳоли тайёргарлиги замон талабларига жавоб бериши учун тайёргарликнинг узлуксиз олиб борилишига эришмоқ зарурдир.
Вақтида тайёргарликдан ўтган инсон ўз ақл-заковати билан офатга қарши тура олиши мумкин. Тайёргарлик масаласи долзарб мавзуга айланган экан, уни гўдаклик чоғидан олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Арманистонлик мутахассис Р.Алавердяннинг фикрича, “хавфсизлик қоидаларига ўргатишни ёш болалардан бошлаш лозим. Болалар 3-5 ёшлариданоқ турли хавфли шароитларда ўзларини муҳофаза қилишнинг аниқ бир ҳаракатларини бажара олиш қобилиятига эгалар. Болани тўғри ўқитиш орқали унинг фавқулодда вазият соҳасидаги билимларини бойитиб бориш ва мукаммаллаштириш учун мустаҳкам асос, негиз яратиш мумкин бўлади".
Ҳозирги кунда Фуқаро муҳофазаси институти томонидан умумтаълим мактаблари учун “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курси бўйича қўлланмалар тайёрланиб, бир қатор мактабларда тажриба-синов ишлари амалга оширилмоқда.
Содир бўлиши кутилаётган ва содир бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги хабарлар жамоатчиликка одатда оммавий ахборот воситалари орқали етказилади. Аҳолининг руҳий ҳолатига оммавий ахборот воситалари орқали берилаётган хабар, маълумот, мақолалар катта таъсир қилади. Фавқулодда вазият вақтида жабр кўрганларни қуйидагича таснифлаш мумкин: жисмонан ва моддий жабр кўрганлар, қариндош-уруғлари жабр кўрганлар, қўшнилар, воқеа шоҳидлари, ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали олган “билвосита” жабрланганлар.
Нотўғри талқин қилинган маълумот, вақтидан аввал тарқатиб юборилган хабар аҳоли ўртасида ваҳимали ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин эканлиги сир эмас. Шу сабабли бу соҳада фаолият юритадиган мутахассислар республикамизда юзага келиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг юзага келиш сабаблари, келтириши мумкин бўлган зарари, улардан муҳофазаланиш йўллари тўғрисида мукаммал билимга эга бўлишлари зарур. Содир бўлган фавқулодда вазият тўғрисидаги ахборотнинг етарли эмаслиги турли миш- мишлар ва ёлғон хабарларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Мабодо мутасадди органлар аҳолини хабардор қилишда кечиккудек бўлишса, ўз-ўзидан, табиийки, миш-миш, иғволарни тарқатувчилар ҳам топилиб қолади. Ишончли манбадан чиқаётган ҳар қандай ахборот эса одамларнинг тинчланишига сабаб бўлади.
Ўз навбатида оммавий ахборот воситалари вакиллари аҳолининг руҳий зўриқишини бартараф этишда муҳим роль ўйнайдилар.
Демак, аҳолининг фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги тушунчаларини шакллантириш, жамоатчилик ўртасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мавқеини юқори кўтариш, қутқарувчилар фаолиятини тўлақонли кўрсатиб бериш ҳозирги куннинг яна бир муҳим вазифаларидан биридир.
Адабиётлар:
1. С.И.Хусанова; Узлуксиз таълим тизимида ҳаёт хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг имкониятлари; Тошкент; 2014 йил
2. Д.Рахимжонова, Д.Тожибоева. Фавқулодда вазият шароитида жамоатчилик