kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Видеоуроки Олимпиады Подготовка к ЕГЭ

Научная статья : Внедрение инновационных методов в преподавание спецдисциплин

Нажмите, чтобы узнать подробности

Выработка собственной системы приемов и методов обучения – процесс творческий и в каждой ситуации индивидуальный. Продуктивность системы возрастает с применением современных образовательных технологий в сочетании со знаниями, умениями, опытом

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Внедрение инновационных методов в преподавание спецдисциплин»

Внедрение инновационных методов в преподавание спецдисциплин

Мутахассислик фанларини ўрганиш самарасини ошириш

Йўллари

Хасанова Ноила Намозовна, заведующая кафедрой

Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан

Выработка собственной системы приемов и методов обучения – процесс творческий и в каждой ситуации индивидуальный. Продуктивность системы возрастает с применением современных образовательных технологий в сочетании со знаниями, умениями, опытом.

Тадқиқотлар инсонларнинг тинч, ижтимоий тан олиниш даражадаги муҳитда яхшироқ ва енгилроқ ўрганишлари мумкинлигини кўрсатади. Нафақат ижобий эмотционал ва ижтимоий муҳит, балки мақсадга мувофиқ тарзда жиҳозланганлиги, фаол бўла олиш имкониятларининг борлиги шулар жумласига киради. Ўрганиш жараёнини иложи борича ўқувчиларга қаратиш учун ўрганиш предмети ўқувчилар эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши керак. Ўқувчини ўрганишда қизиқтириш учун ўзлаштириш бўйича натижалари тўғрисида хабардор қилиб борилса ва шахсий мақсадлар билан мослаштирилса, уларда қизиқиш ошиб боради. Ўқувчининг ўқув предмети билан фаол тарзда шуғулланиши юзага келганда ўқув жараёни самарали ривожланади, чунки ўқувчида бирламчи ва иккиламчи мотивлар юзага келади. Ўқувчининг ўзлаштиришда эришган натижаларига мос мақтов ва тан олиш сўзларини айтиш унинг қизиқишини уйғотишда ижобий таъсирга эга. Бу ҳолат уларда ўз кучларига ишонишларини ва ўзларига қўйилган талаб даражаларини юксалтиради. Махсус фанларни ўқитиш жараёнида турли қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Масалан, ўқувчининг дастлабки билимлари етарли эмаслиги, қизиқиши йўқлиги, муаммоларниечиш мураккаблиги ёки топшириқнинг қийинлиги бўлиши мумкин. Бу қийинчиликларни ўқув мақсадига қаратилган ёрдамчи ўқув усуллари орқали бартараф этиш мумкин.

Буларга қуйидагилар киради:

  • ўқув қийинчиликларини енгишга қаратилган ёрдамлар;

  • ечимини топишга қаратилган ёрдамлар;

  • ишлаш ва амалга оширишга қаратилган ёрдамлар;

  • такрорлаш ва машқлар қилишга қаратилган ёрдамлар;

  • ўзлаштирилган билимларни бери шва янги вазиятларда қўллашга қаратилган ёрдамлар.

Ўқув материалининг тузилмаси қанча яхши тузилган ҳамда у қанча қонуниятларни ўз ичига олган бўлса, билимлар шунча яхши эслаб қолинади.

Ўтказилган назарий ва амалий тадқиқотларга асосланибмахсус фанларни самарали ўрганиш бўйича қуйидаги хулосаларни бериш мумкин.

  • ўрганиш кичик қадамлар, яъни босқичма-босқич ўтказилиши керак ва ҳар доим дастлабки билимларга асосланилиши лозим;

  • бундан ташқари, ўрганиш рағбатлантирилиши керак, масалан, тан олиш билан муваффақиятли ўрганиш ва уни давом этишни рағбатлантириш керак (мақтов орқали);

  • ўқувчилар ўзларининг ўрганишдаги ютуқлари ҳақида хабардор бўлсалар, қизиқтириш кучайтирилади .

Ҳозирги кундаги энг долзарб масала ва вазифа таълим стандартларини ўқув жараёнига тадбиқ этишдан иборатдир. Таълим мазмунини ислоҳ қилиб, у жаҳон таълим сандартларига мувофиқлаштиришда илғор педагогик технологияларни жорий этишга алоҳида эътиюор берилган. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида “ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш” зарурлиги ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Агар бу вазифа амалга оширилмас экан, таълим – тарбия соҳасида сифат ва самарадорликка эришиш, ўқув жараёнини такомиллаштириш масалалари ҳал қилинмай қолади.

Янги педагогик технологияни ўқув жараёнига тадбиқ этиш учун унинг илмий – амалий механизмини яратиш зарур. Педагогик технология ҳозирда барча педагогик касблар ҳамда таълим – тарбия жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш билан боғлиқ касбларнинг асосини ташкил қилади. Замонавий педагогик технологиялардан барча педагоглар хабардор бўлишлари зарур.

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни хосил қилиш, шунингдек, ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар даражасини бахолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳоратни ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.

Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабаларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи- талабларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўрганилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганишларига, таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шунинг учун таълим муассасаларида замонавий ўқитиш методлари, интерфаол методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир .


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : Внедрение инновационных методов в преподавание спецдисциплин

Автор: Хасанова Ноила Намозовна

Дата: 30.05.2018

Номер свидетельства: 471522

Личный сайт учителя и сертификат бесплатно!!!
Получите в подарок сайт учителя


Распродажа видеоуроков!
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства