kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : " Ватанпарварлик тарбиясининг долзарб масалалари" на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

В годы независимости в нашей стране осуществлена широкомасштабная работа по воспитанию молодёжи духовно развитыми, физически здоровыми, самоотверженными личностями в духе патриотизма, защите её прав и интересов. Но, несмотря на это, сама жизнь показывает, что проводимая работа по решению самых актуальных вопросов в жизни молодёжи, особенно по созданию достойных условий для обретения своего места в жизни, оказанию ей всемерной поддержки, обеспечению профессиональной занятости, стимулированию инициатив, не организована на должном уровне.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : " Ватанпарварлик тарбиясининг долзарб масалалари" на узбекском языке»

Ватанпарварлик тарбиясининг долзарб масалалари.

Шарипов Фозил Юсупович

Бухарский профессиональный колледж политехники, Узбекистан



Ватан деганда, ҳамиша ўзимиз туғилиб ўсган, кўз очиб кўрган, таълим-тарбия олиб вояга етган, неча-неча авлоду аждодларимиз яшаб ўтган, уларнинг ақл-идроки, меҳнати сарф қилинган юрт кўз олдимизга келади.

Ватан она каби азиз ва мукаррамдир. Ватан инсонга бахт-иқбол берадиган заминдир. Абдулла Авлоний айтганидек: «Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган жойини жонидан ортиқ суяр... Биз туркистонликлар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйганимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик иссиқ чўлларини, эскимуслар шимол тарафлар, энг совуқ қор ва музлик ерларни бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши туронлик осон ерларга ўз ватанларини ташлаб ҳижрат қилурлар эди».

Ватан - бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир. Ватан - муқаддас қадрият. Тараққиёт ватандан бошланади. У инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, маънавий камолот ва фуқаролик майдони, ҳаёт мактаби, фаровонлик ва бахт-саодат ўчоғидир.

Инсон учун ватан ягонадир. Ватаннинг катта-кичиги ҳам, бой-камбағали ҳам бўлмайди. Ватан танланмайди. Ватан бизнинг молимиз эмас. Шунинг учун ҳам у пулга сотилмайди ва сотиб олинмайди. Ватан инъом этилмайди, қарзга берилмайди. Ватан ҳар бир фуқаро учун муқаддас ва бетакрордир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов келтирган иборадек, «Ватан - саждагоҳ каби муқаддасдир». Ватанни энг олий неъмат сингари бошимиз узра баланд кўтариб, ҳар он ва ҳар сонияда унинг тупроғини кўзларга суртиб, унга таъзим бажо айлашимиз фарзандлик бурчимиздир. Муқаддас хадиси шарифларда «Ватанни севмоқ иймондандир», дейилган. Яъни иймони бут, виждони пок ҳар бир инсон ватанни севади, уни ғанимлар кўзидан асрайди, унинг яшнаши ва яшаши, ҳурлиги учун курашади.

Ватан меҳрини, ватан сеҳрини, унинг мўътабарлигию улуғворлигини сўз билан ифодалаш қийин.

Ҳар бир баркамол инсон ватан камолоти ва истиқболи, эл-юртининг озодлиги ва мустақиллиги учун ҳамма нарсани, ҳатто ширин жонини ҳам аямайди. Бу ҳақда мавлоно Фузулийнинг, менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим, деб айтган сўзлари ҳар биримиз учун бебаҳо ўгитдир.

Шўролар даврида миллий манфаат, ватанга, она заминга меҳр-муҳаббат деган ҳис-туйғулар аста-секин сўна бошлади. «Ватан» тушунчаси мавҳум бир умумий ҳолга келиб қолганди. Ҳамма нарса - «Умумсовет» манфаатига қаратилганди. Ҳар бир миллат, халқ минг йиллардан бери яшаб келаётган ўз ватани учун қайғуришга ҳақли эмасди.

Инсон учун на давлат ва салтанат, на тожу тахт, ҳеч бир нарса Ватанга, эл-юрт меҳрига тенг келолмайди. Ватандан жудолик - инсон учун катта бахтсизликдир.

Инсон истаган жойда бир парча нонга қорнини тўйғазиши мумкин. Лекин Ватаннинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Ватанда яшаш ҳақиқий бахтдир.

Мустақиллик туфайли биз ўзимизнинг ҳақиқий ватанимизни топдик. Бу мустақилликнинг бизга берган энг олий неъматидир. Ватани мустақил халқнинг ўзи ҳам мустақил бўлади. Юрти озод ва эркин одамнинг эрки ўз қўлида бўлади.

Ватанимиз куч-қудратини мустаҳкамлаш, унинг довруғини олам узра ёйиш, шуҳратига шуҳрат қўшиш ҳар бир ватандошимизнинг бурчидир. Президентимиз айтганидек, Сиз каби фидойи ватанпарварларга таянади. Ҳар биримиз ўзимизнинг яратувчилик, бунёдкорлик фаолиятимиз, ҳалол меҳнатимиз билан ўзимиздан кейинги авлодларга озод ва обод ватанни қолдиришимиз келгуси авлодлар, насл-насабларимиз олдидаги бурчимиздир.

Миллий мустақиллик - халқимизда, айниқса ўсиб келаётган ёш баркамол авлодимизда ватанпарварлик тўйғуларининг тикланишида муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирда ватанпарварлик ўзининг қандай қирралари билан намоён бўлаётир? Ватанпарварликнинг моҳияти нималарда, қандай амалий ишлар фаолиятида намоён бўлади? Умуман ватанпарварлик нима, уни қандай тушунмоқ керак, у ҳақда донишмандлар нима деганлар? Қуйида ана шулар ҳақида баҳс юритмоқчимиз. Аввало, ҳозирги ўзбек ватанпарварлиги ота - боболаримиз яратувчанлик ишининг бевосита давомидир. Саодатли, бахтли, келажаги буюк Ўзбекистонга ҳозир ҳар дақиқада улуш қўшмоқ, ватанга муҳаббат, ватанпарварликнинг асл кўринишидир. Ватанга муносиб фарзанд бўлиш, унинг ери, суви, эли билан чамбарчас боғлиқ эканлигимизни теран англаш, уни ардоқлаш ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши, қирраси.

Ватанпарварликни энг олий туйғу сифатида ўтмиш мутафаккирлари алоҳида қайд этганлар ва ўзлари ҳам унга содиқ қолганлар. Энди ана шу қайдлардан баъзиларини эслаб ўтамиз.

Цицерон (Румо нотиғи ва файласуфи). Бизга ота - оналар, болалар, яқин хеш-ақробалар қимматлидир, лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина «Ватан» деган сўзда мужассамлашган. Ватанга нафи теккудек бўлса, қайси виждонли одам у учун жонини беришга иккиланар экан!

Гегель (немис файласуфи). Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.

Байрон (инглиз шоири). Кимки ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.

Белинский (рус танқидчиси). Кимки ўз Ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам даҳлдор эмас.

Гюго (француз адиби). Ўз ватанига доғ тушириш - уни сотиш деган сўз.

Ватан туйғуси бўлган кишидагина ватанпарварлик жўш уради. Президентимиз Ислом Каримов айтганидек: «Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғусини илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз қанчалик чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади».

Ватан туйғуси орқали ҳар бир фуқора қўйидагиларни англаши жоиз:

- ўз халқини, тарихини яхши билиш ва у билан фахрланиш;

- қадимий обидалар, мислсиз иморатлар, аждодлар яратган моддий ва маънавий меросларни кўз қорачиғидай асраш ва авлодларга тақдим этиш;

- халқимизнинг, аждодларимизнинг гўзал ва маъноли урф-одатлар, расм-русум ва удумларини қадрлай билиш, уларни давом эттириш;

- ажойиб ватандошлар - аждодлар номи билан, уларнинг улуғ ишлари, ижодлари билан фахрланиш, уларнинг ишларини давом эттириш, уларга муносиб ворис бўлиш;

- шундай ажойиб халққа, юртга, унинг бой тили ва маданиятига мансублиги билан фахрланиш;

- Туронзаминни ҳимоя қилиб, томирида охирги қони қолгунча душманга қарши курашган баҳодирларни, аёвсиз жангларда ҳалок бўлган қаҳрамонлар номини ёд этиш;

- асримизнинг йигирманчи, ўттизинчи, қирқинчи, эллигинчи ва ниҳоят саксонинчи йилларида халқимиз, миллатимизга қарши уюштирилган қатағонларда қамоқ ва сургун азобларини бошидан кечирган ва ҳалок бўлган минглаб миллатимиз гулларини унутмаслик;

- бу азиз ва гўзал ватанимизда юксак эътиқод билан яшаш, унга ҳамиша садоқатли бўлишдир.

Ватанпарварлик ҳаммамизнинг ўз ишимизга масъулият билан қараш, ватаннинг бойликларини кўз қорачиғидай асраш, бойликларига бойлик қўшишга ўз улушимизни қўшиш, илм-фан чўққилари сари интилиш ва бошқалардир.

Ватанпарварлик бир сўз билан айтилганда ўз ижобий ишларимиз, бунёдкорлик ҳаракатларимиз билан унинг куч-қудратига, гуллаб яшнашига имкон даражасида ҳисса қўшиш:

- она юртимизда тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни сақлашга интилиш ватанпарварликнинг белгисидир;

- ватанпарварлик – халқаро муносабатларда ватан, миллат манфаатларини биринчи ўринга қўйишдир.

Ватанпарварлик ҳақида сўзлар эканмиз, мустақиллик бизга инъом этган ватанпарварликнинг олий рамзлари ҳақида сўзламасдан илож йўқ. Ватанпарварликнинг олий рамзлари халқимиз, ёшларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олаётганлиги ниҳоятда қувончлидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳи олдида 180 тадан ортиқ мустақил давлатлар байроқлари қаторида мағрур ҳилпираб туришини кўриш ва ҳис этиш нақадар катта бахт, инсонни нақадар кучли бир ҳиссиётга чулғаб олади... Биринчи Президентимиз Ислом Каримов жуда тўғри таъкидлаб ўтганидек: «Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат Герби, Давлат Байроғи, Давлат Мадҳияси азиздир. Улар она ватан - Ўзбекистон Республикасига ифтихор ва чексиз ҳурмат тўйғусини тарбиялайди».

Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган маърифий-тарбиявий тадбирларнинг мақсади, она-юртимиз истиқлоли ва истиқболи йўлида фидоийлик намуналарини кўрсатишга қодир бўлган ватанпарвар шахсни шакллантиришга қаратилгандир.

Ёшларда ватанпарварлик ва ватан туйғуси қанчалик кучли бўлса, уларнинг маънавий камолотга бўлган эҳтиёжлари ҳам мустаҳкам, барқарор бўлади. Ватанпарварлик тарбияси мустақилликнинг маънавий заминларини мустаҳкамлашнинг маънавий камолот белгиси, жамият тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида ривожланиши жараёнида унинг тарихидаги сиёсий мавқеи, иқтисодий тараққиёти ва маданий юксалиши, аждодларимиз тарихини чуқур ўрганиш катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда тарихни ҳаққоний ёритиш имкони юзага келди. Бугунги кунда эътибордан четда қолган буюк аждодларимизнинг тарихий сиймолари тикланмоқда. Шундай симойлардан бири жасур ватанпарвар саркарда Жалолиддин Мангубердидир. Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, кураши ва ватанга садоқати бугунги ҳар бир авлодлар учун ибрат, тарбия воситаси ролини бажаради. Унинг босиб ўтган йўлида ватан, эл – улусига чексиз садоқати мужассам ифодасини топади. Шу боис ватан ҳимоячилари, ҳаётининг ибтидосидан, интиҳосигача халқ, ватан дея наъра тортган миллий қаҳрамонларимиз жасоратини билишлари, уни таълим-тарбия жараёни мақсадига мувофиқ тарзда тадбиқ эта олишлари лозим. Жалолиддин Мангубердининг сифати ва хизмати шуки, у Ватан ва халқи озодлигини ҳамма нарсадан устун қўяди.

1221 йил ёзида Чингизхоннинг шахсан ўзи томонидан йўлланган Шики Хуттухи бошчилигида жалолиддин мангуберди лашкарини йўқ қилишга келаётган мўғул қўшинига “пешвоз” чиқиб кутиб олади. Бу ерда Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъат тарихида биринчи марта мўғулларнинг тўфондай ёпирилиб ҳужум қилувчи отлиқ қўшинига ўз лашкарини ярим ой шаклида пиёда қўшинга айлантириб, тарихга ҳарбий назариётчи саркарда сифатида киради. Ниҳоят, бу усус ўзини оқлайди, Жалолиддин Мангуберди Шики Хуттухи қўшини устидан ғалабага эришади.

Чингизхон бу мағлубиятдан қаттиқ ғазабга келиб, қайтадан сафарбарлик ўтказиш, ихтиёридаги барча лашкарлари билан жангга ўзи отланади. Бу ғалабадан сўнг Жалолиддин Мангуберди номи шарқда янада довруғ қозонади. У “Қорақум йўлбарси” шарафли номини олади. Жалолиддин мислсиз баҳодир бўлиши билан бирга сотқинлардан шунчалик нафратланади. У сотқинлик ошкора ва кучли душмандан ҳам кўп талофат келтиришини биларди. Гарчи ўзи мардлик мезони бўлишига қарамай бу мараз иллатнинг ечимини топа олмайди.

Мангуберди қисқа яшади, лекин халқимиз учун асрлар давомида мангу қоладиган ишларни амалга ошира олди. Унинг буюклиги ва улуғлиги шундаки, ватан, халқ мустақиллиги учун жонидан, борлиғидан кечиш йўлини ҳеч иккиланмасдан танлай олганлигидадир. Халқимизни мўғул босқинидан буюк Хитой девори каби тўсишга ҳаракат қилган Жалолиддин Мангуберди жасорати озодлик ва мустақиллик қадрини тўлақонли англаб олишга имкон беради.

Ёшлар онгида ватанпарварликни шакллантириш ва уларни умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш бугунги куннинг муҳим вазифаси экан, бизнингча айнан ҳарбийлар онгига миллий-истиқлол ғояларини сингдириш бугуннинг долзарб масаласидир. Чунки ҳарбийлар ватанимиз сарҳадларини қўриқлайдилар, улар том маънода ватан қалқонларидир. Бу мураккаб ва шарафли бурчни миллий ўзлигини англаган, инсонпарварликни муқаддас деб билган ёш йигитларгина тўла-тўкис адо эта оладилар. Агарда уларнинг онгида мафкуравий бўшлиқлар бўлса, ўзимизнинг ичимиздаёқ тинчлигимизга, ватанимиз бутунлигига, давлатимизга хавф туғилади. Тарихда ўтган спарта, усмонийлар, темурийлар каби давлатларда ҳарбийлар ватанпарварлик руҳида махсус дастурлар асосида тарбияланган.

Маълумки, Соҳибқирон Амир Темур давлат бошқарувини, жумладан, ҳарбий илмни санъат даражасига кўтарган ва унинг сиёсати, ҳарбий тизими асрлар оша бошқа йирик давлатларга дастур вазифасини ўтаган. Ёшлар ва ҳарбийлар онгида ватанпарварлик ғояларини сингдириш учун биз соҳибқироннинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, маданий таълимотига кўпроқ мурожаат қилишимиз керак. Чунки унинг даврида ишлаб чиқилган пишиқ ва истиқболли миллий ғоя асослари давлат бошқарувида дастур вазифасини ўтаган. Теранроқ қаралса “Темур тузуклари”да ўз даврининг миллий ғоялари аниқ ва пухта баён этилган.

“Темур тузуклари”да у шундай деган: бахтли фарзандларим ва жаҳонни идора этувчи қудратли набираларимга маълум бўлсинким, кўплаб фарзандларим, авлодим ва зурриётим салтанат тахтига ўтириб, мамлакатни идора этгай. Шунинг учун салтанат қуриш, давлат тузиш бобида ўзим қўллаган ишларни бир неча тузукка (қонунга) боғладим ва салтанатни бошқариш ҳақида қўлланма ёзиб қолдирдим, токи фарзандларим, авлодим ва зурриётимдан бўлганларнинг ҳар бири унга мувофиқ иш юритсин ва тузуклардан салтанат ишларини бошқаришда қўлланма сифатида фойдалангайлар, токи мендан уларга етадиган давлат ва салтанат таназзулдан омон бўлган.

Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий сиёсатидан кўзлаган мақсад ва вазифаларини, шунингдек давлат мудофаасини мукаммал ташкиллаштиришни ўрганиш муҳим масаладир. Амир Темур давлатни ҳарбий жиҳатдан кучайтиришга интилганининг сабаби шундаки, агар давлат қудратли ҳарбий кучга эга бўлса, у узоқ вақт ҳукм суради, унинг хавфсизлиги ва дахлсизлиги таъминланади. Унинг даврида ҳарбийлар тинчлик, барқарорлик ва адолатни таъминлаш учун хизмат қилишган. Соҳибқироннинг ҳарбий юришлардан кўзлаган мақсади ҳам мудофаани кучайтириш, кенг халқаро геосиёсий майдонда тинчлик, барқарорлик ва адолатни ўрнатишга қаратилган эди. У ғайридинларга қарши эмас, биринчи навбатда зулм ва зўравонлик ҳукм сурган ерларга юриш қилган. У “Мамлакат куфр бор ерда туриши мумкин, аммо зулм бор ерда тинч турмайди” деб тушунган ва ҳарбий сиёсатида ҳам “Куч адолатдадир” деган ғоя бош мақсад бўлган.

Халқимиз ўз тарихий тараққиёти давомида турли даврларда турли босқинчилар, мустамлакачилар тазийқи остида яшашга мажбур бўлди. Ана шу даврларда халқимиз орасида етишиб чиққан, ўз юрти, унинг озодлиги учун курашишни шараф деб , ҳисоблаган қаҳрамонларимиз босқинчиларга қарши кураш олиб бордилар. жумладан, халқимиз кўчманчи мўғуллар зулми остида қолганда, уларга қарши Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Амир Темурлар қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишди. Хоразмшоҳлар сулоласининг вакили Жалолиддин Мангуберди Чингизхон қўшинига қарши беқиёс қаҳрамонлик кўрсатди. Ҳаттоки, Чингизхон ҳам жалолиддиннинг жасоратига тан берган эди. Нажмиддин Кубро кекса бўлиб қолганлигига қарамасдан, мўғулларга қарши курашиб, қўлида озодлик байроғи билан жон фидо қилган эди.

Хулоса шуки, ёшларимизни ҳар томонлама етук, ватанпарвар қилиб тарбиялашда халқимиз орасидан етишиб чиққан буюк қаҳрамонларимиз, жумладан, Амир Темур мероси, ўз халқи истиқболи учун кўрсатган жасоратларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.



3



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : " Ватанпарварлик тарбиясининг долзарб масалалари" на узбекском языке

Автор: Шарипов Фозил Юсупович

Дата: 11.06.2018

Номер свидетельства: 473028


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства